СУВ ОБЪ­ЕКТ­ЛА­РИ­НИ МУҲО­ФА­ЗА ҚИ­ЛИШ ТИ­ЗИ­МИ­НИ ЯНА­ДА ТА­КО­МИЛ­ЛА­Ш­ТИ­РИШ ЧОРА-ТАД­БИР­ЛА­РИ ТЎҒРИ­СИ­ДА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Мам­ла­кат­да эко­ло­гик ва­зи­ят­ни ях­ши­ла­ш­га, шу жум­ла­дан, сув объ­ект­ла­ри­ни муҳо­фа­за қи­лиш, та­би­ий ре­сур­слар­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ниш, шу­нин­г­дек, то­шқин ва сел ҳо­ди­са­ла­ри­да фавқу­лод­да ҳо­лат­лар­нинг ол­ди­ни оли­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Шу би­лан бир­га, қо­нун­чи­лик­да мав­жуд бў­ш­лиқлар да­рё­лар ўза­н­ла­ри ва сув­ни муҳо­фа­за қи­лиш зо­на­ла­ри, кўл­лар, сув ом­бор­ла­ри, ка­нал­лар, кол­лек­тор­лар ва бо­шқа сув объ­ект­ла­ри­ни то­за­лаш, шу­нин­г­дек, улар­нинг қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш (кей­ин­ги ўрин­лар­да да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш деб юри­ти­ла­ди) ишла­ри­ни амал­га оши­ри­ш­да қум-шағал ма­те­ри­ал­ла­ри­ни рух­сат­сиз қа­зиб чиқа­риш учун шарт-ша­ро­ит­лар ярат­моқ­да.

Ўз нав­ба­ти­да, қум-шағал ма­те­ри­ал­ла­ри­нинг рух­сат­сиз қа­зиб чиқа­ри­ли­ши ак­са­ри­ят ҳол­лар­да ер усти ва ер ости су­вла­ри ка­майиб ке­ти­ши, сув­ни муҳо­фа­за қи­лиш зо­на­ла­ри бо­тқоқла­ши­ши ва ифло­сла­ни­ши, улар­нинг қи­рғоқла­ри, суғо­риш ти­зим­ла­ри, транс­порт ва гид­ро­тех­ни­ка ин­фра­ту­зил­ма объ­ект­ла­ри­нинг бу­зи­ли­ши­га, шу­нин­г­дек, фавқу­лод­да ҳо­лат­лар­нинг ол­ди­ни олиш бўй­и­ча тад­бир­лар са­ма­ра­дор­ли­ги­нинг па­сай­и­ши­га олиб кел­моқ­да.

Фақат 2017 йил­да да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш ишла­ри­ни ноқо­ну­ний амал­га оши­риш бўй­и­ча 228 та ҳо­лат, шу жум­ла­дан, давлат эко­ло­гик экс­пер­ти­за­си ху­ло­са­си ёки но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни ўз ичи­га олган ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш ҳуқуқи­ни бе­ра­ди­ган ли­цен­зи­я­си мав­жуд бўл­ма­ган 176 та субъ­ект то­мо­ни­дан ноқо­ну­ний амал­га ошир­ган­лик ҳо­лат­ла­ри аниқлан­ган.

Да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш ишла­ри­нинг ноқо­ну­ний амал­га оши­ри­ли­ши­га йўл қўй­мас­лик, атроф-муҳит­га сал­бий таъ­си­ри­нинг ол­ди­ни олиш, шу­нин­г­дек, транс­порт ва гид­ро­тех­ни­ка ин­фра­ту­зил­ма объ­ект­ла­ри­нинг хавф­сиз ишла­ши­ни таъ­мин­лаш, эко­ло­гик ва­зи­ят­ни ях­ши­лаш мақ­са­ди­да: 1. Бел­ги­лаб қўй­ил­син­ки: да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш ишла­ри Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар ва­зир­ли­ги­нинг сел, то­шқин ва ер кўч­ки­си хав­фи бўл­ган ту­ман­лар­да қи­рғоқ­ни му­стаҳ­кам­лаш, ҳи­моя қи­лиш ва ти­клаш ишла­ри бўй­и­ча их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган муҳан­дис­лик-тех­ник от­ряд­ла­ри (кей­ин­ги ўрин­лар­да ФВВ их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган от­ряд­ла­ри деб юри­ти­ла­ди) ҳам­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2007 йил 19 фев­рал­да­ги Пқ-585-сон қа­ро­ри би­лан таш­кил эти­л­ган То­шқин су­вла­ри ва сел оқим­ла­ри­ни хавф-ха­тар­сиз ўт­ка­зиб юбо­риш­ни таъ­мин­лаш, қор кў­чиш ва ер кўч­ки ҳо­ди­са­ла­ри хав­фи­ни ка­май­ти­риш бўй­и­ча Ҳу­ку­мат ко­мис­си­я­си­нинг (кей­ин­ги ўрин­лар­да Ко­мис­сия деб юри­ти­ла­ди) қа­рор­ла­ри­га асо­сан бо­шқа таш­ки­лот­лар то­мо­ни­дан фақат­ги­на то­шқин су­вла­ри ва сел оқим­ла­ри­ни ўт­ка­зиб юбо­риш­нинг им­ко­ни­ят­сиз­ли­ги би­лан боғ­лиқ сал­бий оқи­бат­лар­нинг ол­ди­ни олиш мақ­са­ди­да амал­га оши­ри­ла­ди;

да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш ишла­ри­ни амал­га оши­риш тўғри­си­да Ко­мис­сия қа­ро­ри Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар ва­зир­ли­ги, Қи­ш­лоқ ва

сув хў­жа­ли­ги ва­зиp­ли­ги ҳам­да Эко­ло­гия ва атроф-муҳит­ни муҳо­фа­за қи­лиш давлат қў­ми­та­си­нинг да­рё ўза­н­ла­ри­ни ўр­га­ниш ҳам­да то­шқин су­вла­ри ва сел оқим­ла­ри­ни хавф-ха­тар­сиз ўт­ка­зиб юбо­риш им­ко­ни­ят­ла­ри­ни баҳо­лаш на­ти­жа­ла­ри бўй­и­ча қўш­ма ху­ло­са­ла­ри­га асо­сан қабул қи­ли­на­ди;

да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш ишла­ри­ни амал­га оши­ри­ш­га лой­иҳа ҳуж­жат­ла­ри Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Эко­ло­гия ва атроф-муҳит­ни муҳо­фа­за қи­лиш давлат қў­ми­та­си ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да давлат эко­ло­гик экс­пер­ти­за­си­дан ўт­ка­зи­ли­ши шарт;

да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш ишла­ри­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2007 йил 19 фев­рал­да­ги Пқ-585-сон ва Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2014 йил 29 май­да­ги 135-сон қа­рор­ла­ри­га му­во­фиқ амал­га оши­ри­ла­ди;

да­рё­лар ўза­н­ла­ри­да но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш та­с­диқлан­ган за­хи­ра­лар мав­жуд­ли­ги ва сув ре­жи­ми­га сал­бий таъ­сир­га йўл қўй­мас­лик шар­ти би­лан но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни ўз ичи­га олган ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш ҳуқуқи­ни бе­ра­ди­ган ли­цен­зи­я­га қатъ­ий му­во­фиқ ра­ви­ш­да амал­га оши­ри­ла­ди;

но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар ко­ни­ни ишлаб чиқиш “Са­но­ат­гео­кон­тех­на­зо­рат” давлат ин­спек­ци­я­си, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Эко­ло­гия ва атроф-муҳит­ни муҳо­фа­за қи­лиш давлат қў­ми­та­си, Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар ва­зир­ли­ги би­лан ке­ли­ши­л­ган ер қаъ­ри­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ниш ва атроф-муҳит­ни муҳо­фа­за қи­лиш­ни таъ­мин­лов­чи ишлаб чиқиш ти­зи­ми бўй­и­ча амал­га оши­ри­ла­ди;

ФВВ их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган от­ряд­ла­ри ва бо­шқа таш­ки­лот­лар но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар қай­та ишлан­ган ва со­ти­л­ган ҳол­лар­да ер қаъ­ри­дан фой­да­лан­ган­лик учун бел­ги­лан­ган тар­тиб­да со­лиқ тўлай­ди. Бун­да да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш ишла­ри­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни со­ти­ш­дан олин­ган да­ро­мад­лар миқ­до­ри­га ка­май­ти­ри­ла­ди.

2. Да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш тар­ти­би­нинг бу­зи­ли­ши­ни аниқлаш ва ол­ди­ни олиш бўй­и­ча до­и­мий фа­о­ли­ят кўр­са­тув­чи Идо­ра­ла­ра­ро гу­руҳлар (кей­ин­ги ўрин­лар­да идо­ра­ла­ра­ро гу­руҳлар деб юри­ти­ла­ди) таш­кил этил­син ҳам­да улар­нинг на­му­на­вий тар­ки­би ило­ва­га му­во­фиқ та­с­диқлан­син. Бел­ги­лаб қўй­ил­син­ки: Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си ва ви­ло­ят­лар идо­ра­ла­ра­ро гу­руҳла­ри Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Бош про­ку­ра­ту­ра­си, Ич­ки ишлар ва­зир­ли­ги, Мил­лий хавф­сиз­лик хиз­ма­ти, Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар ва­зир­ли­ги, Қи­ш­лоқ ва сув хў­жа­ли­ги ва­зиp­ли­ги ҳам­да Эко­ло­гия ва атроф-муҳит­ни муҳо­фа­за қи­лиш давлат қў­ми­та­си­нинг қўш­ма қа­ро­ри би­лан, ту­ман ва шаҳар идо­ра­ла­ра­ро гу­руҳла­ри эса, сув объ­ект­ла­ри­нинг жой­ла­шу­ви­ни ино­бат­га олган ҳол­да, улар­нинг ҳу­д­у­дий бў­лин­ма­ла­ри қўш­ма қа­ро­ри би­лан таш­кил эти­л­а­ди;

идо­ра­ла­ра­ро гу­руҳлар­нинг фа­о­ли­я­ти усти­дан раҳ­бар­лик про­ку­ра­ту­ра ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­ла­ди.

3. Қуй­и­да­ги­лар Идо­ра­ла­ра­ро гу­руҳлар­нинг асо­сий ва­зи­фа­ла­ри этиб бел­ги­лан­син:

да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш ишла­ри­нинг ҳо­ла­ти­ни Ко­мис­сия қа­рор­ла­ри­га, лой­иҳа ҳуж­жат­ла­ри­га, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни ўз ичи­га олган ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш ҳуқуқи­ни бе­ра­ди­ган ли­цен­зи­я­лар­да на­за­рда ту­ти­л­ган шар­тлар­га, шу­нин­г­дек, қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­нинг бо­шқа та­ла­б­ла­ри­га му­во­фиқ­ли­ги нуқтаи на­за­ри­дан ўр­га­ниш;

да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш ишла­ри­ни ноқо­ну­ний амал­га оши­риш ҳо­лат­ла­ри­ни аниқлаш ва ол­ди­ни олиш юза­си­дан тад­бир­лар­ни таш­кил этиш ҳам­да ўт­ка­зиш;

да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш тар­ти­би­нинг бу­зи­ли­ши­да айб­дор шах­слар­ни жа­во­бгар­лик­ка тор­тиш чо­ра­ла­ри­ни кў­риш;

уш­бу соҳа­да­ги қо­нун ҳуж­жат­ла­ри та­ла­б­ла­ри­га риоя этиш ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча аҳо­ли ўр­та­си­да про­фи­лак­ти­ка тад­бир­ла­ри­ни таш­кил қи­ли­ш­да ва ўт­ка­зи­ш­да иш­ти­рок этиш;

ўт­ка­зи­л­ган тад­бир­лар ва аниқлан­ган ҳуқуқ­бу­зар­ли­клар ҳақи­да­ги ах­бо­рот­лар­ни, шу­нин­г­дек, да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш тар­ти­би­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча та­кли­флар­ни мун­та­зам ра­ви­ш­да Ко­мис­си­я­га ки­ри­тиш.

4. Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Эко­ло­гия ва атроф-муҳит­ни муҳо­фа­за қи­лиш давлат қў­ми­та­си, Қи­ш­лоқ ва сув хў­жа­ли­ги ва­зир­ли­ги, Давлат гео­ло­гия ва ми­не­рал ре­сур­слар қў­ми­та­си, “Са­но­ат­гео­кон­тех­на­зо­рат” давлат ин­спек­ци­я­си, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар, ту­ман­лар ва шаҳар­лар ҳо­ким­ли­кла­ри да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш ишла­ри­нинг уш­бу қа­рор та­ла­б­ла­ри­га му­во­фиқ амал­га оши­ри­ли­ши усти­дан ти­зим­ли на­зо­рат ўр­нат­син.

Бун­да уш­бу на­зо­рат жа­ра­ё­ни­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­ри­шлар На­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар фа­о­ли­я­ти­ни му­во­фиқла­ш­ти­рув­чи Рес­пуб­ли­ка кен­га­ши би­лан ке­ли­шил­ма­ган ҳол­да амал­га оши­ри­ли­ши бел­ги­лан­син.

5. Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Бош про­ку­ра­ту­ра­си давлат ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан уш­бу қа­рор­нинг 4-бан­ди­да кўр­са­ти­л­ган на­зо­рат функ­ци­я­ла­ри­нинг ло­зим да­ра­жа­да ба­жа­ри­ли­ши усти­дан на­зо­рат ўр­нат­син.

6. Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар ва­зир­ли­ги Эко­ло­гия ва атроф-муҳит­ни муҳо­фа­за қи­лиш давлат қў­ми­та­си, бо­шқа ман­фа­ат­дор ва­зир­ли­клар ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да бир ой муд­дат­да ФВВ их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган от­ряд­ла­ри­ни таш­кил этиш тўғри­си­да­ги Ҳу­ку­мат қа­ро­ри лой­иҳа­си­ни Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­рит­син.

7. Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар, ту­ман­лар ва шаҳар­лар ҳо­ким­ли­кла­ри бир ҳаф­та муд­дат­да да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш ишла­ри­ни амал­га оши­риш учун ер участ­ка­ла­ри­ни ажра­тиш бўй­и­ча ол­дин қабул қи­лин­ган қа­рор­ла­ри­ни бе­кор қил­син, шу­нин­г­дек, бун­дан кей­ин Ко­мис­си­я­нинг те­ги­шли қа­ро­ри­сиз ер участ­ка­ла­ри­ни ажра­ти­ш­га йўл қўй­ма­син.

8. Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Давлат гео­ло­гия ва ми­не­рал ре­сур­слар қў­ми­та­си Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар, ту­ман­лар ва шаҳар­лар ҳо­ким­ли­кла­ри би­лан бир­га­лик­да тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га ишлаб чиқа­риш­ни таш­кил этиш учун сув объ­ект­ла­ри та­шқа­ри­си­да но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­нинг муқо­бил хо­ма­шё ман­ба­ла­ри­ни аниқла­ш­га кў­ма­клаш­син.

9. Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Эко­ло­гия ва атроф-муҳит­ни муҳо­фа­за қи­лиш давлат қў­ми­та­си Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар ва­зир­ли­ги, Ад­лия ва­зир­ли­ги, Бош про­ку­ра­ту­ра, бо­шқа ман­фа­ат­дор ва­зир­ли­клар ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да ик­ки ой муд­дат­да:

да­рё­лар ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни қа­зиб олиш тар­ти­би­ни буз­ган­лик учун маъ­му­рий ҳуқуқ­бу­зар­лик­ни со­дир этиш қу­ро­ли ёки бе­во­си­та шун­дай нар­са бўл­ган ашё­ни му­со­да­ра қи­ли­ш­га­ча жа­во­бгар­лик­ни ку­чай­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган “Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Маъ­му­рий жа­во­бгар­лик тўғри­си­да­ги ко­дек­си­га ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар ки­ри­тиш тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си­ни;

Да­рё ўза­н­ла­ри­ни то­за­лаш ва қи­рғоқла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш ишла­ри­ни амал­га оши­риш тар­ти­би тўғри­си­да­ги низо­мни та­с­диқлаш­ни на­за­рда ту­тув­чи Ҳу­ку­мат қа­ро­ри лой­иҳа­си­ни;

қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га уш­бу қа­рор­дан ке­либ чиқа­ди­ган ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар тўғри­си­да­ги та­кли­флар­ни Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­рит­син.

10. Ва­зир­ли­клар ва идо­ра­лар бир ой муд­дат­да қабул қи­лин­ган идо­ра­вий ҳуж­жат­ла­ри­ни маз­кур қар­ор­га му­во­фиқла­ш­тир­син.

11. Уш­бу қа­рор ижро­си­ни на­зо­рат қи­лиш Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Бош ва­зи­ри А.н.ари­пов ва Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Бош про­ку­ро­ри И.б.аб­дул­ла­ев зим­ма­си­га юклан­син. Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Президенти Ш.МИР­ЗИ­ЁЕВ Тош­кент шаҳри, 2017 йил 25 сен­тябрь

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.