ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ РОС­СИЯ ҚИ­Ш­ЛОҚ ХЎ­ЖА­ЛИ­ГИ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - ЎЗА

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Президенти Шав­кат Мир­зи­ёев 25 сен­тябрь ку­ни Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си Президенти Владимир Пу­тин­нинг топ­ши­риғи­га би­но­ан мам­ла­ка­ти­миз­га ама­лий таш­риф би­лан кел­ган Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги ва­зи­ри Алек­сандр Тка­чев­ни қабул қилди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри меҳ­мон­ни қут­лар экан, юқо­ри ва олий да­ра­жа­да­ги мун­та­зам учра­шувлар мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да­ги стра­те­гик ше­ри­клик ва ит­ти­фоқ­чи­лик му­но­са­бат­ла­ри­нинг из­чил ри­вож­ла­ни­ши ва яна­да му­стаҳ­кам­ла­ни­ши­га, тур­ли соҳа­лар, жум­ла­дан, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги­да ўза­ро ман­фа­ат­ли ама­лий ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­л­га­ни­ни чуқур мам­ну­ни­ят би­лан қайд эт­ди.

Мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да мав­жуд бўл­ган “яшил йўлак” до­ира­си­да Рос­сия бо­зо­ри­га ет­ка­зиб бе­ри­ла­ёт­ган ҳўл ва қай­та ишлан­ган ме­ва-са­б­завот маҳ­су­лот­ла­ри­нинг ту­ри ва ҳа­жми кен­гайиб бор­моқ­да. Рос­сия таш­ки­лот ва ком­па­ни­я­ла­ри ҳар йи­ли Ўз­бе­ки­стон­да ўт­ка­зи­ла­ёт­ган Халқа­ро ме­ва-са­б­завот яр­мар­ка­си­да фа­ол иш­ти­рок этиб кел­моқ­да. Шу ой­нинг бо­ши­да бў­либ ўт­ган нав­бат­да­ги ярмарка яку­ни­да уму­мий қий­ма­ти 500 мил­ли­он дол­лар­дан ор­тиқ бўл­ган экс­порт шар­тно­ма­ла­ри им­зо­лан­ди.

Агро­са­но­ат ма­жму­и­да қўш­ма дастур ва лой­иҳа­лар амал­га оши­рил­моқ­да. Ин­тен­сив боғ­дор­чи­лик, ис­сиқ­хо­на­лар хў­жа­ли­ги, чо­рва­чи­лик­ни ри­вож­лан­ти­риш, се­лек­ция ва уруғ­чи­лик соҳа­ла­ри шу­лар жум­ла­си­дан­дир. Мам­ла­кат­ла­ри­миз ил­мий-та­дқиқот ин­сти­тут­ла­ри ва олий таъ­лим муас­са­са­ла­ри ўр­та­си­да са­ма­ра­ли ҳам­кор­лик йўл­га қўй­и­л­ган.

Учра­шув­да озиқ-овқат хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри­ни тўғри­дан-тўғри ет­ка­зиб бе­риш ҳа­жми­ни оши­риш учун қу­лай ша­ро­ит­лар яра­тиш ва за­мо­на­вий сав­до-ло­ги­сти­ка ин­фра­ту­зил­ма­си­ни ша­кл­лан­ти­риш ма­са­ла­ла­ри­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди.

Аг­рар соҳа­да ко­опе­ра­ци­я­ни ку­чай­ти­риш ва қўш­ма ишлаб чиқа­ри­шлар­ни таш­кил этиш, жум­ла­дан, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри­ни чуқур қай­та ишлаш, уруғ­лик ва ве­те­ри­на­рия пре­па­рат­ла­ри тай­ёр­лаш муҳим­ли­ги қайд этил­ди. Ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар тай­ёр­лаш соҳа­си­да ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­ри­ш­га ке­ли­шиб олин­ди.

Рос­сия қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги ва­зи­ри давла­ти­миз раҳ­ба­ри Шав­кат Мир­зи­ёев­га са­ми­мий қабул учун мин­нат­дор­лик бил­ди­риб, Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си Президенти Владимир Пу­тин ва Ҳу­ку­мат ра­и­си Дмит­рий Мед­ве­дев­нинг са­ло­ми ва эз­гу ти­ла­кла­ри­ни ет­каз­ди.

Алек­сандр Тка­чев Рос­сия мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги соҳа­си­да­ги кенг кўлам­ли ва ўза­ро ман­фа­ат­ли ама­лий ҳам­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­дан ман­фа­ат­дор эка­ни­ни таъ­кид­ла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.