ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТАТАРИСТОН РАҲБАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - ЎЗА

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Президенти Шав­кат Мир­зи­ёев 25 сен­тябрь ку­ни мам­ла­ка­ти­миз­га ама­лий таш­риф би­лан кел­ган Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си­нинг Татаристон Рес­пуб­ли­ка­си Президенти Рустам Мин­ни­хо­нов­ни қабул қилди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри меҳ­мон­ни қут­лар экан, олий да­ра­жа­да­ги учра­шувлар чоғи­да эри­ши­л­ган ке­ли­шувлар ҳам­да жо­рий йил ап­рель ой­и­да­ги Рос­си­я­га давлат таш­ри­фи до­ира­си­да им­зо­лан­ган ик­ки мам­ла­кат ҳу­д­уд­ла­ри ўр­та­си­да ҳам­кор­лик тўғри­си­да­ги ҳу­ку­мат­ла­ра­ро би­тим­га му­во­фиқ Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си­нинг Татаристон ва бо­шқа субъ­ект­ла­ри би­лан алоқа­лар фа­ол­ла­шиб бо­ра­ёт­га­ни­ни алоҳи­да таъ­кид­ла­ди.

Мав­жуд ул­кан са­но­ат са­лоҳи­я­ти, анъ­а­на­вий яқин ҳам­кор­лик ва кўп аср­лик ма­да­ний-та­ри­хий алоқа­лар кўп қир­ра­ли ўза­ро ше­ри­клик­ни туб­дан кен­гай­ти­риш учун ишончли пой­де­вор яра­та­ёт­га­ни қайд этил­ди.

Учра­шув­да ама­лий ҳам­кор­лик­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш ва уни аниқ маз­мун би­лан бой­и­ти­ш­га до­ир ма­са­ла­лар ба­таф­сил кўриб чиқил­ди.

Ўза­ро сав­до ҳа­жми­ни оши­риш, нефть-газ, нефть-ки­мё, ки­мё, ав­то­мо­бил­со­злик, ма­ши­на­со­злик, фар­ма­цев­ти­ка, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тар­моқла­ри, ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си ва бо­шқа йў­на­ли­шлар­да ин­ве­сти­ци­явий лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш учун кенг им­ко­ни­ят­лар­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­ни­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди.

Таъ­лим, илм-фан, соғ­лиқ­ни сақлаш, ма­да­ний-гу­ма­ни­тар ал­ма­шув ва сай­ёҳ­лик соҳа­ла­ри­да­ги алоқа­лар­ни фа­ол­ла­ш­ти­риш ва қўш­ма дастур­лар­ни амал­га оши­риш муҳим­ли­ги қайд этил­ди.

Татаристон Президенти Рустам Мин­ни­хо­нов давла­ти­миз раҳ­ба­ри Шав­кат Мир­зи­ёев­га са­ми­мий қабул учун мин­нат­дор­лик бил­ди­риб, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си би­лан кенг кўлам­ли ҳам­кор­лик­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­га тай­ёр эка­ни­ни таъ­кид­ла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.