Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си: иж­ро ва ре­жа муҳо­ка­ма­си

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ҲУЖЖАТ - За­ми­ра ТОЖИЕВА. “Biznes Daily”.

Шу кун­лар­да “Та­раққи­ёт стра­те­ги­я­си” мар­ка­зи то­мо­ни­дан ва­зир­лик ва идо­ра­лар, но­давлат но­ти­жо­рат таш­ки­лот­лар, маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри би­лан бир­га­лик­да 20172021 йил­лар­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­ни “Халқ би­лан му­лоқот ва ин­сон ман­фа­ат­ла­ри йи­ли”да амал­га оши­ри­ш­га оид давлат дасту­ри до­ира­си­да эри­ши­л­ган на­ти­жа­лар­ни чуқур ўр­га­ниш, пух­та таҳлил қи­лиш ҳам­да 2018 йи­л­ги давлат дасту­ри лой­иҳа­си учун та­кли­флар­ни тай­ёр­лаш ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да.

“Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си: сарҳи­соб ва ис­тиқ­бол­да­ги қа­дам­лар” мавзу­и­га бағи­шлан­ган тад­бир ҳам ай­ни шу мақ­сад­да таш­кил этил­ди. Ун­да Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­нинг де­мо­кра­тик ис­лоҳот­лар­ни чуқур­ла­ш­ти­риш ва мам­ла­кат­ни мо­дер­ни­за­ция қи­ли­ш­да Олий Маж­лис, си­ё­сий пар­ти­я­лар­нинг ро­ли­ни яна­да ку­чай­ти­риш, давлат бо­шқа­ру­ви ти­зи­ми­ни ис­лоҳ қи­лиш, жа­мо­ат­чи­лик бо­шқа­ру­ви ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ка­би ва­зи­фа­лар­ни ўз ичи­га олган би­рин­чи йў­на­ли­ши бўй­и­ча олиб бо­ри­л­ган ишлар ҳақи­да сўз юри­тил­ди ва шу соҳа­да кел­гу­си­да кўри­ла­ди­ган чо­ра­лар муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

“Та­раққи­ёт стра­те­ги­я­си” мар­ка­зи ижро­чи ди­рек­то­ри А. Бур­ха­нов қайд эт­га­ни­дек, Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­ни амал­га оши­риш­нинг жо­рий йи­л­ги давлат дасту­ри 320 та банд­дан ибо­рат 351 та чора-тад­бир­ни қа­м­раб олган бў­либ, улар­нинг ижро­си юза­си­дан йўл­га қўй­и­л­ган мо­ни­то­ринг­га кў­ра, ҳо­зир­га­ча 168 та ва­зи­фа тў­лиқ ба­жа­ри­л­ган. Бе­шта йў­на­лиш бўй­и­ча жа­ми 24 та қо­нун, 700 дан зи­ёд Пре­зи­дент фар­мо­ни, давла­ти­миз раҳ­ба­ри ва ҳу­ку­мат қа­рор­ла­ри ама­ли­ёт­га жо­рий эти­л­ган. Ху­су­сан, стра­те­ги­я­нинг би­рин­чи усту­вор йў­на­ли­ши­да бел­ги­лан­ган 53 та банд­дан 38 та­си бўй­и­ча те­ги­шли чо­ра­лар кўри­л­ган, 4 та қо­нун, Пре­зи­ден­ти­миз­нинг 83 та фар­мо­ни қабул қи­лин­ган. Қолган лой­иҳа­лар­ни йил охи­ри­га­ча якун­лаш жа­ра­ё­ни кет­моқ­да.

Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си де­пу­та­ти Ш. Пол­во­нов то­мо­ни­дан маъ­лу­мот бе­ри­л­га­ни­дек, Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­да­ги ва­зи­фа­лар­нинг ҳа­ёт­га тат­биқ эти­ли­ши ас­но­си­да мам­ла­ка­ти­миз пар­ла­мен­ти­да ҳам кат­та ўз­га­ри­шлар юз бер­ди. Ма­са­лан, пар­ла­мент на­зо­ра­ти­нинг ян­ги шак­ли си­фа­ти­да Се­нат то­мо­ни­дан Ич­ки ишлар ва­зи­ри­нинг ҳи­со­бо­ти­ни эши­тиш ҳуқуқий жиҳат­дан му­стаҳ­кам­лан­ди. Маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри раҳ­бар­ла­ри­нинг ҳи­со­бот­ла­ри­ни эши­тиш­нинг қо­ну­ний асо­си яра­тил­ди. Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си ва Се­на­ти­нинг жой­лар­да ишлар­нинг ҳо­ла­ти­ни ўр­га­ниш ва халқ би­лан му­лоқот қи­ли­ш­га до­ир фа­о­ли­я­ти­ни туб­дан та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га оид пар­ла­мент па­ла­та­ла­ри Кен­гашла­ри­нинг қўш­ма қа­ро­ри қабул қи­лин­ди. Ун­га му­во­фиқ, де­пу­тат­лар ва се­на­тор­лар­нинг бе­во­си­та жой­лар­да бў­либ аҳо­ли би­лан юз­ма-юз му­лоқот олиб бо­ри­ши­нинг тар­ти­би ва аниқ жа­д­вал­ла­ри бел­ги­лан­ди­ки, бу маз­кур жа­ра­ён­нинг ти­зим­ли­ли­ги­ни таъ­мин­лаш, унинг мо­ни­то­рин­ги­ни юри­тиш, на­ти­жа­ла­ри юза­си­дан чо­ра­лар кў­риш са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­ри­ш­да муҳим омил бўл­моқ­да. Аҳо­ли би­лан учра­шувлар­да одам­лар дар­ди­ни эши­ти­ш­дан та­шқа­ри, амал­да­ги қо­нун­лар тарғиб қи­ли­ниб, туғи­ла­ёт­ган му­ам­мо­лар­ни қо­нун йў­ли би­лан ҳал этиш чо­ра­ла­ри кўри­ла­яп­ти. Шу­нин­г­дек, тай­ёр­ла­на­ёт­ган қо­нун­лар лой­иҳа­лар бўй­и­ча улар­нинг фи­кр­ла­ри­ни би­ли­ш­га, та­кли­фла­ри­ни оли­ш­га эъ­ти­бор бе­ри­ляп­ти. Бу­лар­нинг бар­ча­си Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­да бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар ижро­си­нинг ҳа­ё­тий­ли­ги­ни таъ­мин­ла­моқ­да.

Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си та­ла­б­ла­ри­ни рўёб­га чиқа­ри­ш­да Ад­лия ва­зир­ли­ги­нинг ўзи­га хос ўр­ни бор. Ва­зир­лик­нинг етак­чи мас­лаҳат­чи­си К. Мух­си­нов­нинг эъ­ти­роф эти­ши­ча, Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си би­рин­чи йў­на­ли­ши­да­ги 53 та банд­нинг 8 та­си бўй­и­ча ма­съул­лик Ад­лия ва­зир­ли­ги­га юкла­ти­л­ган бў­либ, шун­дан 7 та­си ба­жа­ри­л­ган. Ҳо­зир­ги кун­да Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­га ки­ри­тиш учун бир қа­тор қо­нун лой­иҳа­ла­ри тай­ёр­лан­ган. Ма­са­лан, “Маъ­му­рий тар­тиб-та­о­мил­лар тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си маз­му­ни шун­дан ибо­рат­ки, ун­да маъ­му­рий иш юри­тиш ти­зи­ми, давлат хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш ме­ха­низ­ми аниқ акс эт­ти­рил­моқ­да. “Давлат ва ху­су­сий ше­ри­клик тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си ҳу­ку­мат­га тақ­дим эти­л­ган. Ишлаб чиқи­л­ган “Маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти тўғри­си­да”ги ян­ги таҳри­рда­ги қо­нун лой­иҳа­си яқин­да қабул қи­лин­ган Маъ­му­рий ис­лоҳот­лар кон­цеп­ци­я­си­га мо­сла­ш­ти­ри­либ, ҳо­ким­лар­ни сай­лаш жа­ра­ё­ни­ни қо­ну­ний жиҳат­дан му­стаҳ­кам­лаш би­лан боғ­лиқ нор­ма­лар орқа­ли яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­рил­ди. “Си­ё­сий пар­ти­я­лар тўғри­си­да”ги Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Қо­ну­ни­га ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар ки­ри­тиш ҳақи­да”ги қо­нун лой­иҳа­си ҳам Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­га ки­ри­тиш учун тай­ёр ту­рибди. Ун­дан кўз­лан­ган мақ­сад халқ де­пу­тат­ла­ри маҳал­лий Кен­гашлар­нинг маҳал­лий иж­ро ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти усти­дан на­зо­ра­ти­ни ку­чай­ти­риш мақ­са­ди­да си­ё­сий пар­ти­я­лар де­пу­тат­лик гу­руҳла­ри­нинг ҳуқуқ ва ва­ко­лат­ла­ри­ни кен­гай­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган. Аниқроғи, пар­ла­мент қуйи па­ла­та­си де­пу­тат­ла­ри­нинг жой­лар­да­ги ишончли ва­ки­ли ин­сти­ту­ти­ни жо­рий этиш кўз­да ту­тил­моқ­да.

Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си бўй­и­ча Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан ба­жа­ри­л­ган ишлар ҳақи­да ҳам ах­бо­рот бе­рил­ди. 41 та тур­да­ги фа­о­ли­ят бўй­и­ча ли­цен­зия олиш учун он­лайн ари­за юбо­риш, ари­за­ни кўриб чиқиш ҳо­ла­ти­ни ку­за­тиб бо­риш, ли­цен­зи­я­лов­чи ор­ган ва экс­перт ко­мис­си­я­ла­ри иши­ни ав­то­мат­ла­ш­ти­риш, ли­цен­зи­я­лар ре­ест­ри­дан он­лайн фой­да­ла­ниш им­ко­ни­ят­ла­ри­ни бе­рув­чи Элек­трон ли­цен­зи­я­лаш пор­та­ли­ни яра­тиш ва иш­га ту­ши­риш, “Яго­на дар­ча” мар­каз­ла­ри­да му­ро­жа­ат му­ал­ли­фла­ри би­лан ўза­ро му­но­са­бат­ни бо­шқа­риш ах­бо­рот ти­зи­ми ва давлат бо­жи ҳам­да давлат хиз­мат­ла­ри учун тўлан­ган йиғим­лар қий­ма­ти ҳи­со­би­ни юри­тиш бўй­и­ча бил­линг ти­зи­ми­ни яра­тиш, ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш, дасту­рий маҳ­су­лот ишлаб чиқа­рув­чи­лар­га яна­да қу­лай таш­ки­лий, тех­но­ло­гик ва иқти­со­дий ша­ро­ит­лар яра­тиш мақ­са­ди­да Ин­но­ва­ция мар­ка­зи таш­кил этиш ка­би лой­иҳа­лар амал­га оши­ри­л­ган. Тад­бир да­во­ми­да ва­зир­лик ва идо­ра­лар, но­давлат но­ти­жо­рат таш­ки­лот­ла­ри, си­ё­сий пар­ти­я­лар ва­кил­ла­ри 2018 йи­л­ги давлат дасту­ри лой­иҳа­си учун бир қа­тор та­кли­флар­ни ўр­та­га ташла­ди­лар. Муҳо­ка­ма­лар чоғи­да “Халқ қа­бул­хо­на­ла­ри”га ту­ша­ёт­ган му­ро­жа­ат­лар­да­ги му­ам­мо­ли ма­са­ла­лар ечи­ми­га қа­ра­ти­л­ган чора-тад­бир­лар кел­гу­си йи­л­ги давлат дасту­ри­дан ўрин оли­ши мақ­сад­га му­во­фиқ экан­ли­ги эъ­ти­роф этил­ди. Шу­нин­г­дек, тав­сия қи­ли­на­ёт­ган лой­иҳа­лар маз­мун-моҳи­я­ти жум­ла­дан, но­давлат но­ти­жо­рат таш­ки­лот­ла­ри­ни рўй­хат­га олиш­ни “Яго­на дар­ча” та­мой­и­ли асо­си­да амал­га оши­риш, кор­руп­ци­я­га қар­ши экс­пер­ти­за­ни ўт­ка­зиш­нинг уму­мий шар­тла­ри ва ме­ха­низмла­ри, мо­ли­явий-хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти­ни юрит­ма­ёт­ган ва қо­нун­чи­лик­да ўр­на­ти­л­ган тар­тиб­да ўз устав фон­ди­ни ша­кл­лан­тир­ма­ган кор­хо­на­лар­ни ту­га­тиш бўй­и­ча яго­на элек­трон ре­естр­ни ша­кл­лан­ти­риш ва элек­трон ти­зи­ми­ни жо­рий этиш ка­би ма­са­ла­лар би­лан боғ­лиқ­ли­ги таъ­кид­лан­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.