ЖИС­МО­НИЙ ШАХ­СЛАР ВА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИҚТИСОДИЁТ -

Бу­гун­ги кун­да со­лиқ соҳа­си­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ис­лоҳот­лар жа­ра­ё­ни ва суръ­ат­ла­ри, бел­ги­лан­ган со­лиқлар тўғри­си­да­ги маъ­лу­мот­лар, фуқа­ро­ла­ри­миз учун яра­ти­ла­ёт­ган қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар, им­ти­ёз ва им­ко­ни­ят­лар тўғри­си­да­ги ян­ги­ли­клар рес­пуб­ли­ка­нинг бар­ча ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри­да мун­та­зам ра­ви­ш­да ёри­тиб бо­рил­моқ­да.

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Со­лиқ ко­дек­си­нинг 272-мод­да­си­га асо­сан, эга­ли­ги­да со­лиқ со­ли­на­ди­ган мол-мул­ки бўл­ган жис­мо­ний шах­слар мол-мулк солиғи тў­лов­чи­ла­ри ҳи­собла­на­ди.

Бун­да, агар кўч­мас мулк мулк­до­ри­нинг жой­ла­ш­ган ери­ни аниқлаш им­ко­ни бўл­ма­са, бу мол-мулк қай­си шах­снинг эга­ли­ги­да ва (ёки) фой­да­ла­ни­ши­да бўл­са, ўша шахс со­лиқ тў­лов­чи­дир.

Шу­нин­г­дек, уш­бу Ко­декс­нинг 273-мод­да­си­га му­во­фиқ со­лиқ объ­ект­ла­ри­га жис­мо­ний шахс эга­ли­ги­да­ги уй жой­лар, квар­ти­ра­лар, да­ла ҳов­ли имо­рат­ла­ри, га­раж­лар ва бо­шқа имо­рат­лар, жой­лар ҳам­да ин­шо­от­лар ки­ра­ди.

Жис­мо­ний шах­слар­нинг мол-мулк солиғи маз­кур ко­декс­нинг 277-мод­да­си­га асо­сан со­лиқ тў­лов­чи­нинг яшаш жой­и­дан қатъи на­зар, со­лиқ со­лиш объ­ек­ти жой­ла­ш­ган ер­да­ги давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан кўч­мас мулк­ка бўл­ган ҳуқуқлар­ни давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зув­чи ор­ган­нинг маъ­лу­мот­ла­ри ва қо­нун­чи­лик би­лан бел­ги­лан­ган став­ка­лар асо­си­да ҳи­соб­лаб чиқа­ри­ла­ди.

Жис­мо­ний шах­слар­нинг мол-мулк со­лиғи­ни тўлаш тўғри­си­да­ги тў­лов ха­бар­но­ма­си давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­га­ни то­мо­ни­дан со­лиқ тў­лов­чи­лар­га им­зо қўй­ди­ри­л­ган ҳол­да ёки тў­лов ха­бар­но­ма­си олин­ган­ли­ги ва олин­ган са­на­ни та­с­диқ­лов­чи бо­шқа усул­да ҳар йи­ли 1 май­дан ке­чик­тир­май топ­ши­ри­ла­ди.

Шу би­лан бир­га, Со­лиқ ко­дек­си­нинг 276-мод­да­си­да жис­мо­ний шах­слар со­лиқ со­лиш объ­ект­ла­ри­дан тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти учун фой­да­лан­ган ёхуд бу объ­ект­лар юри­дик шах­сга ёки як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­га ижа­ра­га бе­ри­л­ган тақ­дир­да, шу­нин­г­дек, жис­мо­ний шах­слар­нинг мул­ки­да бўл­ган яшаш учун мўл­жал­лан­ма­ган жой­лар бўй­и­ча жис­мо­ний шах­слар­нинг мол-мулк солиғи юри­дик шах­слар учун бел­ги­лан­ган став­ка бўй­и­ча тўла­ни­ши бел­ги­лаб қўй­и­л­ган.

Жис­мо­ний шахс ёки ои­ла­вий кор­хо­на ту­рар жой­дан ун­да ис­тиқо­мат қи­лиш би­лан бир вақт­да то­вар­лар ишлаб чиқа­риш (ишлар ба­жа­риш, хиз­мат­лар кўр­са­тиш) учун фой­да­лан­ган тақ­дир­да, мол-мулк солиғи жис­мо­ний шах­слар учун бел­ги­лан­ган став­ка бўй­и­ча тўла­на­ди.

Маъ­лум­ки, 2016 йил 27 де­кабр­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг “Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг 2017 йи­л­ги асо­сий мак­ро­иқти­со­дий кўр­сат­ки­чла­ри про­гно­зи ва Давлат бюд­же­ти па­ра­метр­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри қабул қи­лин­ди.

Маз­кур қа­рор­нинг 19-ило­ва­си­га асо­сан 2017 йил­да жис­мо­ний шах­слар­нинг мол-мул­ки­га со­ли­на­ди­ган со­лиқ став­ка­си мол-мулк­нинг ин­вен­та­ри­за­ция қий­ма­ти­га нис­ба­тан 1,7 фо­из (2016 йил­да 1,5 фо­из бўл­ган) миқ­до­ри­да бел­ги­лан­ди.

Шу­нин­г­дек, жис­мо­ний шах­слар­нинг мол-мул­ки­га со­ли­на­ди­ган со­лиқ бўй­и­ча алоҳи­да став­ка­лар шаҳар­лар­да жой­ла­ш­ган уму­мий май­до­ни 200 кв.метр­дан 500 кв.метр­га­ча бўл­ган ту­рар жой ва квар­ти­ра­лар­га 1,8 фо­из­дан 2,1 фо­из­га­ча, май­до­ни 500 кв.метр­дан ор­тиқ бўл­ган ту­рар жой ва квар­ти­ра­лар учун эса 2,5 дан 2,9 фо­из­га оши­рил­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, 2017 йил 1 ян­вар­дан бо­шлаб бо­шқа аҳо­ли пункт­ла­ри­да жой­ла­ш­ган уму­мий май­до­ни 200 кв.метр­дан ор­тиқ бўл­ган ту­рар жой ва квар­ти­ра­лар учун жис­мо­ний шах­слар­нинг мол-мул­ки­га со­ли­на­ди­ган со­лиқ став­ка­ла­ри – 2,1 фо­из (2016 йил­да 1,8 фо­из) миқ­до­ри­да бел­ги­лан­ди.

Жис­мо­ний шах­слар­нинг мол-мул­ки­га со­ли­на­ди­ган со­лиқ ка­дастр ҳуж­жат­ла­ри­да­ги ин­вен­та­ри­за­ция қий­ма­ти­дан ке­либ чиқиб, ле­кин 3 млн. сўм­дан кам бўл­ма­ган миқ­дор­дан ке­либ чиқиб ҳи­собла­на­ди. Жис­мо­ний шах­слар мол-мул­ки­ни баҳо­лаш ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан бел­ги­лан­ган ин­вен­та­ри­за­ция қий­ма­ти бўл­ма­ган­да, со­лиқ­ни ун­ди­риш учун Тош­кент шаҳри ва ви­ло­ят мар­каз­ла­ри­да 20328,0 минг сўм миқ­до­ри­да, бо­шқа шаҳар­лар ва қи­ш­лоқ жой­лар­да эса 8833,0 минг сўм миқ­до­ри­да мол-мулк­нинг шар­тли қий­ма­ти қабул қи­лин­ди.

Кўч­мас мулк­ка бўл­ган ҳуқуқ­ни рўй­хат­га олув­чи ор­ган­лар­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да рўй­хат­дан ўт­ка­зил­ма­ган ян­ги қу­ри­л­ган ту­рар жой­лар бўй­и­ча жис­мо­ний шах­слар­нинг мол-мул­ки­га со­ли­на­ди­ган со­лиқ мол-мулк­нинг шар­тли қий­ма­ти­дан ке­либ чиқиб ик­ки ба­ра­вар миқ­до­ри­да ун­ди­ри­ла­ди. Жис­мо­ний шах­слар­га ҳи­соблан­ган мол-мулк ва ер со­лиқла­ри жис­мо­ний шах­слар то­мо­ни­дан со­лиқ даври учун ҳи­со­бот йи­ли­нинг 15 ок­тяб­ри­га қа­дар тўла­на­ди.

Эсла­тиб ўтиш жо­из­ки, Со­лиқ ко­дек­си­нинг 120-мод­да­си­га асо­сан, бел­ги­лан­ган муд­дат­дан ке­чик­ти­риб тўлан­ган со­лиқ сум­ма­си­га ҳар бир ке­чик­ти­ри­л­ган кун учун 0,033 фо­из миқ­до­ри­да пе­ня ҳи­собла­на­ди.

Шу би­лан бир­га, Со­лиқ ко­дек­си­нинг 36-мод­да­си­га асо­сан, со­лиқ тў­лов­чи­лар со­лиқ тўлаш маж­бу­ри­ят­ла­ри­ни муд­да­ти­дан ил­га­ри ба­жа­ри­ш­га ҳам ҳақ­ли­дир.

Шу ўрин­да таъ­кид­лаш жо­из­ки, уш­бу тўлан­ган со­лиқлар маҳал­лий бюд­жет­га ту­ш­га­ни ҳол­да ўзи­миз яшаб тур­ган ту­ман, маҳал­ла­ни иқти­со­дий ри­вож­лан­ти­ри­ш­га, обо­дон­ла­ш­ти­ри­ш­га, аҳо­ли­нинг ижти­мо­ий эҳти­ёж­ла­ри­ни қон­ди­ри­ш­га сар­фла­на­ди.

Шун­дай экан, фуқа­ро­лик бур­чи­миз­ни ўз вақти­да адо этай­лик! Б.АБИБУЛЛАЕВ, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Давлат со­лиқ қў­ми­та­си Жис­мо­ний шах­слар со­лиқ маъ­му­ри­ят­чи­ли­ги бош бо­шқар­ма­си бо­шқар­ма бо­ш­лиғи ўрин­боса­ри.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.