Шах­сий ка­би­нет орқа­ли тў­лов

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИҚТИСОДИЁТ - ШАХ­СИЙ КАБИНЕТНИ АКТИВЛАШТИРИШ ШАХ­СИЙ КАБИНЕТНИ ША­КЛ­ЛАН­ТИ­РИШ Ой­дин ЛАТИПОВА тай­ёр­ла­ди.

Со­лиқ ко­дек­си ва Пре­зи­ден­ти­миз­нинг 2017 йил 18 июл­да­ги “Со­лиқ маъ­му­ри­ят­чи­ли­ги­ни туб­дан та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, со­лиқлар ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар­нинг йиғи­лув­чан­ли­ги­ни оши­риш чо­ра­тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги фар­мо­ни ижро­си­ни таъ­мин­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган яна бир ҳуж­жат куч­га кир­ди.

Давлат со­лиқ қў­ми­та­си то­мо­ни­дан қабул қи­лин­ган “Со­лиқ тў­лов­чи­нинг шах­сий ка­би­не­ти­дан фой­да­ла­ниш тар­ти­би тўғри­си­да­ги низо­мни та­с­диқлаш ҳақи­да”ги қа­ро­ри Ад­лия ва­зир­ли­ги­да рўй­хат­дан ўт­ка­зил­ди. СО­ЛИҚ ТЎ­ЛОВ­ЧИ­НИНГ ШАХ­СИЙ КАБИНЕТИ

Давлат со­лиқ қў­ми­та­си­нинг рас­мий веб-сай­ти­га жой­ла­ш­ти­ри­л­ган, со­лиқ тў­лов­чи­лар ва давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­нинг со­лиқ тўғри­си­да­ги қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да на­за­рда ту­ти­л­ган ҳуқуқ ва маж­бу­ри­ят­ла­ри амал­га оши­ри­ли­ши би­лан боғ­лиқ бўл­ган ўза­ро му­но­са­бат­лар­ни элек­трон тарз­да амал­га оши­риш­ни таъ­мин­лай­ди­ган ах­бо­рот ре­сур­си со­лиқ тў­лов­чи­нинг шах­сий кабинети ҳи­собла­на­ди.

Со­лиқ тў­лов­чи­лар ва давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­нинг со­лиқ тўғри­си­да­ги қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да на­за­рда ту­ти­л­ган ҳуқуқ ва маж­бу­ри­ят­ла­ри амал­га оши­ри­ли­ши би­лан боғ­лиқ бўл­ган ўза­ро му­но­са­бат­лар­ни элек­трон тарз­да амал­га оши­ри­ш­га ўтиш шах­сий кабинетни активлаштириш дей­и­ла­ди. ШАХ­СИЙ КАБИНЕТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ

Со­лиқ тў­лов­чи­лар ва давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­нинг со­лиқ тўғри­си­да­ги қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да на­за­рда ту­ти­л­ган ҳуқуқ ва маж­бу­ри­ят­ла­ри амал­га оши­ри­ли­ши би­лан боғ­лиқ бўл­ган ўза­ро му­но­са­бат­лар­ни элек­трон тарз­да амал­га оши­ри­ш­дан воз ке­чи­л­ган­да шах­сий ка­би­нет фа­о­ли­я­ти тўх­та­ти­ла­ди. ШАХ­СИЙ КАБИНЕТНИ ҚЎЛ­ЛАШ ВА ФОЙ­ДА­ЛА­НИШ МАҚСАДИ

Шах­сий ка­би­нет со­лиқ тў­лов­чи­лар ва давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­нинг соҳа­га оид ҳуқуқ ва маж­бу­ри­ят­ла­ри амал­га оши­ри­ли­ши­да за­мо­на­вий ах­бо­рот-тех­но­ло­ги­я­ла­ри­дан кенг фой­да­ла­ниш, со­лиқ тў­лов­чи­лар­га тўғри­дан-тўғри му­лоқот­сиз хиз­мат кўр­са­тиш, со­лиқ тў­лов­чи­лар­га давлат хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­ни­ши­да қу­лай­ли­клар яра­тиш, со­лиқ тў­лов­чи­лар ва давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри ўр­та­си­да­ги ўза­ро му­но­са­бат­лар­да ҳуж­жат­лар ай­ла­ниш ме­ха­низ­ми­ни сод­да­ла­ш­ти­риш ва тез­кор­ли­ги­ни оши­риш, со­лиқ маъ­му­ри­ят­чи­ли­ги си­фа­ти ва са­ма­ра­дор­ли­ги­ни яна­да ях­ши­лаш­ни таъ­мин­лаш учун ке­рак бўла­ди.

Шах­сий ка­би­нет жис­мо­ний шахс, як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор ёки юри­дик шахс со­лиқ тў­лов­чи си­фа­ти­да давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­да ҳи­соб­га қўй­и­л­ган кун­дан бо­шлаб уч иш ку­ни ичи­да Давлат со­лиқ қў­ми­та­си­нинг рас­мий веб-сай­ти­да ав­то­ма­тик ре­жи­ми­да ша­кл­лан­ти­ри­ла­ди. Шах­сий ка­би­нет со­лиқ тў­лов­чи­лар то­и­фа­ла­ри (жис­мо­ний шах­слар, як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар, юри­дик шах­слар) учун алоҳи­да очи­ла­ди. Со­лиқ тў­лов­чи фақат бит­та шах­сий ка­би­нет­га эга бў­ли­ши мум­кин. Со­лиқ тў­лов­чи­ни ҳи­соб­га олиш жой­и­дан қатъи на­зар, унинг давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри би­лан ўза­ро му­но­са­бат­ла­ри бит­та шах­сий ка­би­нет орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди.

Шах­сий ка­би­нет­га ки­риш со­лиқ тў­лов­чи­нинг элек­трон рақам­ли им­зо­си қўл­ла­ни­л­ган ҳол­да яго­на иден­ти­фи­ка­ция қи­лиш ти­зи­ми орқа­ли ба­жа­ри­ла­ди. Бун­да элек­трон рақам­ли им­зо ка­ли­ти та­лаб эти­л­а­ди. СО­ЛИҚ ТЎ­ЛОВ­ЧИ ВА ДАВЛАТ СО­ЛИҚ ХИЗ­МА­ТИ ОР­ГА­НИ ЎР­ТА­СИ­ДА­ГИ МУНОСАБАТ

Со­лиқ тў­лов­чи шах­сий ка­би­нет орқа­ли давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­га ўза­ро му­но­са­бат­лар­ни шах­сий ка­би­нет орқа­ли амал­га оши­риш (амал­га оши­ри­ш­дан воз ке­чиш) тўғри­си­да­ги ари­за­ни, давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­га­ни­га шах­сий ка­би­нет орқа­ли юбо­ри­ли­ши на­за­рда ту­ти­л­ган ҳуж­жат­лар­ни, бо­шқа ҳуж­жат­лар­ни (маъ­лу­мот­лар­ни), шу жум­ла­дан давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­га му­ро­жа­ат­лар­ни юбо­ри­ши мум­кин. Уш­бу элек­трон ҳуж­жат­лар­нинг рўй­ха­ти Давлат со­лиқ қў­ми­та­си­нинг рас­мий веб-сай­ти­да жой­ла­ш­ти­ри­ла­ди.

Шах­сий ка­би­нет орқа­ли юбо­ри­л­ган элек­трон ҳуж­жат­нинг жў­на­тиш вақти элек­трон ҳуж­жат давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан қабул қи­либ олин­ган вақт деб ҳи­собла­на­ди. Ҳуж­жат­лар­ни қоғоз ша­кли­да юбо­риш та­лаб этил­май­ди.

Шах­сий ка­би­нет­га ян­ги ҳуж­жат ке­либ ту­ш­ган­да со­лиқ тў­лов­чи­нинг ари­за­си­да кўр­са­ти­л­ган мо­бил те­ле­фо­ни рақа­ми­га ав­то­мат тарз­да СМС ха­бар­но­ма юбо­ри­ла­ди.

Со­лиқ тў­лов­чи ўз шах­сий ка­би­не­ти­да сақла­на­ди­ган элек­трон ҳуж­жат­лар­ни кў­ри­ши, ком­пью­те­ри­га юклаб оли­ши ва чоп эти­ши мум­кин.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.