ТАҲЛИЛ, ЧОРА, НАТИЖА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - За­ми­ра ТОЖИЕВА суҳ­бат­ла­ш­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз­нинг жо­рий йил 18 ап­рел­да­ги “Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар би­лан ишлаш са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш чора-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри би­лан та­с­диқлан­ган ян­ги­лан­ган ту­зил­ма­га му­во­фиқ, Давлат рақо­бат қў­ми­та­си фа­о­ли­ят йў­на­ли­ши бир­мун­ча кен­гай­ди.

Асо­сий мақ­сад ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган давлат мул­ки объ­ект­ла­ри неги­зи­да ху­су­сий биз­нес ва тад­бир­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­риш соҳа­си­да давлат си­ё­са­ти­ни си­фат жиҳа­ти­дан ўз­гар­ти­риш­ни таъ­мин­лаш, ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган­дан кей­ин тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­ни ама­лий қўл­лаб-қув­ват­лаш, шу­нин­г­дек, давлат мул­ки­дан фой­да­ла­ниш са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­ри­ш­дан ибо­рат.

Давлат рақо­бат қў­ми­та­си­нинг Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти­нинг таҳ­ли­ли ва мо­ни­то­рин­ги бо­шқар­ма­си бў­лим бо­ш­лиғи Азиз­жон ҚАҲҲОРОВ би­лан суҳ­ба­ти­м­из­да шу ҳақ­да сўз юри­ти­л­ган.

– Дастлаб қў­ми­та зим­ма­си­га юкла­ти­л­ган қў­шимча ма­съу­ли­ят ва ва­зи­фа­лар­га тўх­тал­сан­гиз?

– Таъ­кид­лаш ке­р­ак­ки, мам­ла­ка­ти­м­из­да му­стақил­лик­нинг ўт­ган йил­ла­ри­да ху­су­сий­ла­ш­ти­риш жа­ра­ё­ни босқич­ма-босқич тарз­да, дасту­рий ён­да­шув, қу­лай им­ко­ни­ят­лар асо­си­да олиб бо­рил­ди. Эъ­ти­ро­фли­си шу­ки, юр­ти­м­из­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ху­су­сий­ла­ш­ти­риш си­ё­са­ти ўзи­га хос ху­су­си­ят­га эга бў­либ, унинг хо­риж давлат­ла­ри­да муқо­би­ли мав­жуд эмас. Давлат мул­ки объ­ект­ла­ри­ни тад­бир­кор­лар­га ин­ве­сти­ция ки­ри­тиш шар­ти би­лан “ноль” ха­рид қий­ма­ти­да бе­риш ама­ли­ё­ти бун­га яққол ми­сол бўла­ди. Бун­да ҳар бир объ­ект, ал­бат­та, шар­тно­ма до­ира­си­да, му­ай­ян маж­бу­ри­ят­лар би­лан со­ти­ла­ди. Ха­ри­дор­лар то­мо­ни­дан зим­ма­га олин­ган маж­бу­ри­ят­лар ба­жа­ри­л­га­ни­дан сўнг улар­га мулк ҳуқуқи­ни та­с­диқ­лов­чи ор­дер тақ­дим қи­ли­на­ди.

Шун­га қа­ра­май, ҳу­д­уд­лар­да ўт­ка­зи­л­ган ўр­га­ни­шлар ва ял­пи хат­ло­влар­га кў­ра, ав­вал­ги давр­да­ги ху­су­сий­ла­ш­ти­риш­нинг қу­лай ҳам­да им­ти­ёз­ли им­ко­ни­ят­ла­ри­дан фой­да­ла­ни­л­ган ҳол­да ха­рид қи­лин­ган ай­рим объ­ект­лар мулк­дор­лар то­мо­ни­дан тў­лиқ ва са­ма­ра­ли ишла­ти­ляп­ти, дей­иш муш­кул.

Баъ­зи объ­ект­лар ху­су­сий мулк­ка со­ти­л­ган­дан сўнг ўз ҳо­ли­га ташлаб қўй­и­л­ган. Мулк­дор­лар то­мо­ни­дан қў­шимча ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб этиш, ишлаб чиқа­риш­ни мо­дер­ни­за­ция қи­лиш, ян­ги бо­зор­лар­ни эгал­лаш орқа­ли фа­о­ли­ят­ни кен­гай­ти­риш ўр­ни­га, би­но-ин­шо­от­лар уму­ман эъ­ти­бор­сиз қол­ди­ри­л­ган, ҳеч қан­дай ре­кон­струк­ция ёки бу­нёд­кор­лик ишла­ри ба­жа­рил­ма­ган. Ҳат­то­ки мав­жуд мулк­ла­ри та­лон-то­рож қи­лин­ган кор­хо­на­лар ҳам учраб ту­рибди. Бун­дай ҳо­лат­га қар­ши ку­ра­шиш мақ­са­ди­да қў­ми­та фа­о­ли­я­ти ис­лоҳ қи­ли­ниб, ян­ги бў­лин­ма­лар таш­кил этил­ди ҳам­да ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган бар­ча кор­хо­на­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш, улар неги­зи­да қў­шимча ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри­ни таш­кил этиш ва иш ўр­ни яра­тиш бўй­и­ча ян­ги ва­зи­фа­лар юкла­тил­ди.

Яъ­ни ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­нинг ре­ест­ри­ни жо­рий этиш бўй­и­ча чора-тад­бир­лар­ни ўз вақти­да ва

тў­лиқ ҳа­жм­да амал­га оши­риш, улар фа­о­ли­я­ти­нинг до­и­мий мо­ни­то­рин­ги ва таҳ­ли­ли­ни юри­тиш, ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­ни ти­клаш ва фа­о­ли­ят са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш бўй­и­ча “йўл ха­ри­та­ла­ри”ни ишлаб чиқиш ва амал­га оши­риш­ни таш­кил этиш, шу­нин­г­дек, “йўл ха­ри­та­ла­ри”ни амал­га оши­риш би­лан боғ­лиқ ма­са­ла­лар бўй­и­ча ва­зир­ли­клар, идо­ра­лар, маҳал­лий ҳо­ки­ми­ят ор­ган­ла­ри, ти­жо­рат бан­кла­ри ва бо­шқа таш­ки­лот­лар­нинг фа­о­ли­я­ти­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш, ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар раҳ­бар­ла­ри ва ишлаб чиқа­риш-тех­ник хо­дим­ла­ри учун до­и­мий ўқув кур­сла­ри­ни таш­кил этиш ка­би­лар усту­вор мақ­сад этиб бел­ги­лан­ди.

– Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти­нинг таҳ­ли­ли ва мо­ни­то­рин­ги бо­шқар­ма­си­нинг ва­зи­фа­ла­ри ни­ма­лар­дан ибо­рат?

– Бо­шқар­ма то­мо­ни­дан ҳар бир ҳу­д­уд­да ўт­ка­зи­л­ган хат­лов яку­ни­га кў­ра ша­кл­лан­ти­ри­л­ган рўй­хат­га му­во­фиқ, фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри, бўш ёт­ган ва қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган объ­ект­лар аниқла­на­ди. Ҳу­д­уд­лар, тар­моқлар ва ху­су­сий­ла­ш­ти­риш­нинг ша­кл­ла­ри ке­си­ми­да ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган объ­ект­лар маъ­лу­мот­ла­ри ва ре­ест­ри ша­кл­лан­ти­ри­ла­ди ва до­и­мий ра­ви­ш­да ян­ги­лаб бо­ри­ла­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, ху­су­сий тад­бир­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­риш мақ­са­ди­да фой­да­ла­ниш учун ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган, бўш тур­ган ва са­ма­ра­сиз ишла­ти­ла­ёт­ган, қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган объ­ект­лар ва май­дон­лар­нинг ҳу­д­у­дий рес­стри­ни ша­кл­лан­ти­риш таъ­мин­ла­на­ди. Ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган объ­ект­лар, бўш жой­ла­ри мав­жуд ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри, би­но-ин­шо­от­лар­нинг иш би­лан банд­лик да­ра­жа­си до­и­мий ра­ви­ш­да таҳлил қи­либ бо­ри­ла­ди. Ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар са­ма­ра­дор­ли­ги­нинг паст­ли­ги ҳам­да ишла­ма­ёт­ган­ли­ги са­ба­б­ла­ри ҳам­да омил­ла­ри аниқла­на­ди. Бу ка­би ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­риш учун эса бир қа­тор идо­ра­лар, ху­су­сан, со­лиқ, ста­ти­сти­ка, ка­дастр ва бо­шқа давлат ор­ган­ла­ри маъ­лу­мот­лар ба­за­ла­ри би­лан ўза­ро элек­трон боғлан­ган ҳам­кор­лик муҳим аҳа­ми­ят­га эга.

– Бо­шқар­ма фа­о­ли­я­ти­ни дастлаб ни­ма­дан бо­шла­ди? Ҳо­зир­га­ча ба­жа­ри­л­ган ишлар кў­ла­ми қан­дай бўл­ди?

– Энг ав­ва­ло, бар­ча ҳу­д­уд­лар­да идо­ра­ла­ра­ро ко­мис­си­я­лар фа­о­ли­я­ти йўл­га қўй­ил­ди. Маз­кур ко­мис­си­я­лар то­мо­ни­дан ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган объ­ект­лар­нинг ял­пи хат­ло­ви ўт­ка­зил­ди. Рес­пуб­ли­ка бўй­и­ча ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган 39 минг­га яқин объ­ект­нинг бу­гун­ги кун­да­ги ҳо­ла­ти ўр­га­ниб чиқи­либ, улар­дан бу­зи­л­ган­ла­ри, фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган­ла­ри ва тў­ла қув­ват­да ишла­ма­ёт­ган ёки бўш тур­ган­ла­ри аниқлан­ди. Ишла­ма­ёт­ган 3 541 та кор­хо­на аниқла­ниб, улар­ни иш­га ту­ши­риш бўй­и­ча алоҳи­да чора-тад­бир­лар кўрил­ди. Ишла­ма­ёт­ган кор­хо­на­лар Тош­кент ви­ло­я­ти­да 571 та­ни, Са­марқанд ви­ло­я­ти­да 369 та­ни, Фарғо­на ви­ло­я­ти­да 341 та­ни, Қа­шқа­да­рё ви­ло­я­ти­да 275 та­ни, Сир­да­рё ви­ло­я­ти­да 237 та­ни, Тош­кент шаҳри­да 334 та­ни таш­кил эт­моқ­да.

Хат­лов асо­си­да аниқлан­ган объ­ект­лар бўй­и­ча ҳар би­ри­нинг те­гишли­ли­ги­га қа­раб бир қа­тор чора-тад­бир­лар­ни кў­риш ре­жа­ла­ш­ти­рил­ди. Жум­ла­дан, жа­ми 24 мин­г­дан зи­ёд иш ўр­ни яра­тиш­ни кўз­да ту­тув­чи 2 525 та ин­ве­сти­ци­он лой­иҳа ишлаб чиқил­ди.

Шу ўрин­да таъ­кид­лаш ке­р­ак­ки, ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни ишлаб чиқиш ва ша­кл­лан­ти­риш учун ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­нинг мулк­дор­ла­ри­га бар­ча им­ко­ни­ят ва қу­лай­ли­клар яра­тиб бе­ри­л­ган. Ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­ни ти­клаш мақ­са­ди­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг қа­рор­ла­ри­га му­во­фиқ тақ­дим эти­л­а­ёт­ган ен­гил­лик ва им­ти­ёз­лар би­лан ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри орқа­ли, бе­во­си­та жой­и­га чиққан ҳол­да тад­бир­кор­лар би­лан ўт­ка­зи­ла­ёт­ган му­лоқот­лар чоғи­да кенг та­ниш­ти­рил­моқ­да. Кўри­л­ган чо­ра­лар на­ти­жа­си­да 358 та бўш объ­ект неги­зи­да ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни иш­га ту­ши­ри­ш­га му­ваф­фақ бў­лин­ди. Улар неги­зи­да 68,9 млрд. сўм ва 4,05 млн. АҚШ дол­ла­ри миқ­до­ри­да ин­ве­сти­ция жалб этил­ди. Шун­га қа­ра­май, тақ­дим эти­л­ган қу­лай­ли­клар­дан фой­да­ла­ниш, ин­ве­сти­ция лой­иҳа­си­ни амал­га оши­риш ҳи­со­би­га би­но-ин­шо­от­лар­нинг фа­о­ли­я­ти­ни тў­лиқ таъ­мин­ла­ма­ёт­ган ай­рим мулк­дор­лар­га нис­ба­тан ҳу­д­у­дий идо­ра­ла­ра­ро ко­мис­си­я­лар­нинг қа­ро­ри­га асо­сан со­лиқ ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан таъ­сир­чан со­лиқ ме­ха­низ­ми қўл­ла­нил­моқ­да.

– Ўр­га­ни­шлар чоғи­да кор­хо­на­лар­нинг ишла­ма­ёт­га­ни­га қан­дай омил­лар кў­проқ са­баб бўла­ёт­ган экан, улар­ни бар­та­раф этиш учун ни­ма­лар­га эъ­ти­бор қа­ра­ти­ляп­ти?

– Ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти­нинг тўх­таб қо­ли­ши бир қа­тор омил­лар би­лан боғ­лиқ экан­ли­ги­га, объ­ек­тив ва субъ­ек­тив са­ба­б­лар бор­ли­ги­га гу­воҳ бўл­дик. Шу бо­ис, би­рин­чи нав­бат­да, аҳо­ли­да, жум­ла­дан, ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган объ­ект­лар­нинг мулк­дор­ла­ри­да “иш­би­лар­мон­лик кай­фи­я­ти”ни, “тад­бир­кор­лик син­дро­ми”ни ша­кл­лан­ти­ри­ш­га кат­та эъ­ти­бор қа­рат­моқ­да­миз. Яъ­ни қў­ми­та ҳу­зу­ри­да ту­зи­л­ган Рес­пуб­ли­ка тад­бир­кор­лик асо­сла­ри­ни ўқи­тиш мар­ка­зи то­мо­ни­дан ту­ман­лар­да­ги ка­сб-ҳу­нар кол­леж­ла­ри­да бе­пул ўқув кур­сла­ри таш­кил этил­ди. Ҳо­зир­га­ча 235 та шун­дай ўқувлар­да 4000 га яқин тинглов­чи­да биз­нес юри­тиш кў­ник­ма­си ша­кл­лан­ти­рил­ди ва улар­га сер­ти­фи­кат бе­рил­ди.

Ле­кин тад­бир­кор­лар­нинг му­ваф­фақи­ят­ли фа­о­ли­я­ти учун тўсқин­лик қи­ла­ёт­ган ай­рим объ­ек­тив му­ам­мо­лар­ни ҳал этиш би­рин­чи да­ра­жа­ли ва­зи­фа бў­либ ту­рибди.

Би­рин­чи­дан, электр энер­ги­я­си ва ком­му­ни­ка­ция тар­моқла­ри­да­ги узи­ли­шлар ма­са­ла­си. Уш­бу соҳа­да таъ­ми­нот­ни ях­ши­лаш ма­са­ла­си­да му­та­сад­ди идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да аниқ дастур­лар ша­кл­лан­ти­рил­моқ­да, таш­кил эта­ёт­ган ки­чик са­но­ат зо­на­ла­ри ва ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган йи­рик ишлаб чиқа­риш ма­жму­а­ла­ри ҳу­д­уд­ла­ри­ни ҳу­д­у­дий ин­фра­ту­зил­ма дастур­ла­ри­ни ша­кл­лан­ти­ри­ш­да ино­бат­га олиш чо­ра­ла­ри­ни кўр­моқ­да­миз.

Ик­кин­чи­дан, ишлаб чиқа­риш­ни му­ваф­фақи­ят­ли таш­кил этиш ва маҳ­су­лот ре­а­ли­за­ци­я­си­га ама­лий кў­мак бе­риш ма­са­ла­си. Бун­да ҳар бир соҳа бўй­и­ча тар­моқ бо­шқа­ру­ви ком­па­ни­я­ла­ри, хў­жа­лик бир­лаш­ма­ла­ри­нинг фа­ол­ли­ги­ни ва му­ай­ян тар­моқ­да­ги кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти­нинг яку­ний му­ваф­фақи­я­ти учун улар­нинг ма­съу­ли­я­ти­ни ку­чай­ти­ри­ши­миз ло­зим.

Шу би­лан бир­га, қў­ми­та то­мо­ни­дан ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти­ни ти­кла­ш­га ин­ди­ви­ду­ал ён­да­шув асо­си­да ти­жо­рат бан­кла­ри, му­та­сад­ди хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри­ни жалб эт­ган ҳол­да ис­тиқ­бол­ли лой­иҳа­лар­ни ишлаб чиқи­ш­га ҳам алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Ўз нав­ба­ти­да, уш­бу лой­иҳа­лар­нинг амал­га оши­ши учун қў­ми­та бар­ча ма­са­ла­лар­да мулк­дор­лар­га ама­лий ёр­дам кўр­са­ти­ш­га тай­ёр.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.