ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ҚОЗОҒИСТОН ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - ЎЗА

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Президенти Шав­кат Мир­зи­ёев 27 сен­тябрь ку­ни Қозоғистон Рес­пуб­ли­ка­си парламенти Сенати Ра­и­си Ка­сим-жо­март То­ка­ев бош­чи­ли­ги­да­ги де­ле­га­ци­я­ни қабул қилди

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри меҳ­мон­лар­ни қут­лар экан, Қозоғистон парламенти де­ле­га­ци­я­си­нинг Ўз­бе­ки­стон­га таш­ри­фи ва Олий Маж­лис па­ла­та­ла­ри­да ўт­ка­зи­л­ган са­ма­ра­ли му­зо­ка­ра­лар на­ти­жа­ла­ри ўза­ро алоқа­лар­нинг му­стаҳ­кам­ла­ниб бо­ра­ёт­га­ни­дан да­ло­лат бе­ри­ши­ни алоҳи­да таъ­кид­ла­ди.

Ўзбекистон Пре­зи­ден­ти­нинг жо­рий йил март ой­и­да Қо­зоғи­стон­га ва Қозоғистон Пре­зи­ден­ти­нинг шу ой­да Ўз­бе­ки­стон­га давлат таш­рифла­ри, шу­нин­г­дек, давлат­ла­ри­миз раҳ­бар­ла­ри­нинг мун­та­зам­лик ка­сб эт­ган ва ишон­ч­га асо­слан­ган му­лоқо­ти кенг кўлам­ли Ўзбекистон – Қозоғистон му­но­са­бат­ла­ри­ни си­фат жиҳа­ти­дан ян­ги босқи­ч­га кўта­риш ва улар­ни аниқ маз­мун би­лан бой­и­ти­ш­га хиз­мат қи­л­га­ни қайд этил­ди.

Тур­ли да­ра­жа­да­ги алоқа­лар фа­ол­ла­ш­га­ни, ўза­ро сав­до ҳа­жми ва ту­ри из­чил ор­тиб, ди­вер­си­фи­ка­ция қи­ли­на­ёт­га­ни, энер­ге­ти­ка ва ма­ши­на­со­злик тар­моқла­ри­да муҳим ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­риш бо­шлан­га­ни, ав­то­мо­биль, те­мир йўл ва ҳа­во транс­пор­ти соҳа­си­да­ги ҳам­кор­лик кен­гай­га­ни шун­дан да­ло­лат бе­ра­ди.

Че­га­ра­ол­ди ҳу­д­уд­ла­ри ўр­та­си­да ўза­ро таш­рифлар уюш­ти­рил­моқ­да, ше­ри­клик му­но­са­бат­ла­ри му­стаҳ­кам­лан­моқ­да, мам­ла­кат­ла­ри­м­из­да иш­би­лар­мон­лик ва ма­да­ний-гу­ма­ни­тар тад­бир­лар бир­га­лик­да ўт­ка­зил­моқ­да.

Учра­шув­да пар­ла­мент­ла­ра­ро ҳам­кор­лик, жум­ла­дан, халқа­ро ва мин­тақа­вий ту­зил­ма­лар до­ира­си­да­ги алоқа­лар­ни яна­да фа­ол­ла­ш­ти­риш ма­са­ла­си­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди.

Олий да­ра­жа­да­ги таш­рифлар да­во­ми­да эри­ши­л­ган ик­ки то­мон­ла­ма ке­ли­шувлар ва қабул қи­лин­ган қа­рор­лар ижро­си­ни таъ­мин­лаш ҳам­да ўза­ро ман­фа­ат­ли ше­ри­клик­ка до­ир ис­тиқ­бол­ли лой­иҳа ва дастур­лар­ни ил­га­ри су­ри­ш­да мам­ла­кат­ла­ри­миз пар­ла­мент­ла­ри муҳим ўрин ту­ти­ши қайд этил­ди.

Дўст­лик ва ҳам­кор­лик гу­руҳла­ри ўр­та­си­да мун­та­зам учра­шувлар ўт­ка­зиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон пар­ла­мент­ла­ри­нинг те­ги­шли қў­ми­та­ла­ри ўр­та­си­да яқин ама­лий алоқа­лар ўр­на­тиш муҳим­ли­ги таъ­кид­лан­ди.

Юқо­ри мар­та­ба­ли меҳ­мон Пре­зи­ден­ти­миз Шав­кат Мир­зи­ёев­га са­ми­мий ва маз­мун­ли учра­шув учун мин­нат­дор­лик бил­ди­риб, Қозоғистон Рес­пуб­ли­ка­си Президенти Нур­сул­тон На­зар­бо­ев­нинг са­ло­ми ва эз­гу ти­ла­кла­ри­ни ет­каз­ди.

Ка­сим-жо­март То­ка­ев Қозоғистон Рес­пуб­ли­ка­си парламенти ўза­ро дўст­лик ва стра­те­гик ше­ри­клик му­на­са­бат­ла­ри­ни яна­да му­стаҳ­кам­лаш йў­ли­да Ўзбекистон би­лан фа­ол ва кенг кўлам­ли ҳам­кор­лик­ка тай­ёр эка­ни­ни яна бир бор таъ­кид­ла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.