Баҳо­лаш: ян­ги стан­дарт лой­иҳа­ла­ри

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

“Баҳо­лаш фа­о­ли­я­ти тўғри­си­да”ги қо­нун ҳам­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2008 йил 24 ап­рел­да­ги “Баҳо­лов­чи таш­ки­лот­лар фа­о­ли­я­ти­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ва кўр­са­ти­ла­ёт­ган хиз­мат­лар си­фа­ти учун улар­нинг ма­съу­ли­я­ти­ни оши­риш тўғри­си­да”ги қа­ро­ри­га му­во­фиқ, “Де­би­тор қарз­дор­лик қий­ма­ти­ни баҳо­лаш” ва “Зар­гар­лик буюм­ла­ри қий­ма­ти­ни баҳо­лаш” тўғри­си­да­ги мулк­ни баҳо­лаш мил­лий стан­дарт­ла­ри лой­иҳа­ла­ри ишлаб чиқил­ди.

Мил­лий стан­дарт­лар лой­иҳа­ла­ри Давлат рақо­бат қў­ми­та­си, Баҳо­лов­чи таш­ки­лот­лар ас­со­ци­а­ци­я­си, Ўзбекистон баҳо­лов­чи­ла­ри жа­ми­я­ти ҳам­да Халқа­ро мо­лия кор­по­ра­ци­я­си ҳам­кор­ли­ги­да тай­ёр­лан­ган.

“Де­би­тор қарз­дор­лик қий­ма­ти­ни баҳо­лаш” тўғри­си­да­ги мулк­ни баҳо­лаш мил­лий стан­дар­ти лой­иҳа­си уни қўл­лаш соҳа­си, уму­мий қо­и­да­лар, услу­бий кўр­сат­ма­лар­ни ўз ичи­га олган. “Зар­гар­лик буюм­ла­ри қий­ма­ти­ни баҳо­лаш” тўғри­си­да­ги мулк­ни баҳо­лаш мил­лий стан­дар­ти­да эса уму­мий қо­и­да­лар ва қўл­лаш соҳа­си­дан та­шқа­ри, зар­гар­лик буюм­ла­ри­ни баҳо­лаш­нинг ўзи­га хо­сли­кла­ри, қим­мат­ли ме­тал­лар, қим­мат­ли то­шлар­ни баҳо­лаш қо­и­да­ла­ри, баҳо­лаш усул­ла­ри ва ён­да­шувла­ри­дан фой­да­ла­ниш ху­су­си­ят­ла­ри ба­ён қи­лин­ган.

Маз­кур лой­иҳа­лар Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2014 йил 2 де­кабр­да­ги “Қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­нинг тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­га таъ­си­ри­ни баҳо­лаш ти­зи­ми­ни жо­рий этиш чора-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри та­ла­б­ла­ри­га кў­ра, та­клиф-тав­си­я­лар олиш мақ­са­ди­да жа­мо­ат­чи­лик муҳо­ка­ма­си­дан ўт­ка­зил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.