Риштон­да япон ти­ли ом­ма­боп

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ - Баҳо­дир ЭРГАШЕВ,

Бу мак­таб­да бўл­ган ки­ши ўз­бек, рус, япон тил­ла­ри­да бе­ма­лол суҳ­бат ва му­но­за­ра­лар ўт­ка­за­ёт­ган ёшлар­ни кўриб ҳай­рат­да қо­ла­ди. Ўзбекистон – Япония ма­да­ний ва иқти­со­дий алоқа­лар­ни му­стаҳ­кам­лаш жа­ми­я­ти­нинг Риштон бў­ли­ми­да Ға­ни­шер На­зи­ров раҳ­бар­ли­ги­да ёшлар­га япон ти­ли­ни ўр­га­тиш бо­рас­и­да кат­та ишлар амал­га оши­рил­моқ­да. Бу ер­да мах­сус мак­таб – мар­каз таш­кил эти­л­га­ни­га 16 йил бўл­ди. Ўт­ган йил­лар мо­бай­ни­да Риштон ва қўш­ни ту­ман­лар­дан кел­ган мин­глаб йи­гит-қиз япон ти­ли­ни му­кам­мал ўр­га­ниб, кун­чиқар мам­ла­кат­да ўз би­лим ва ма­ла­ка­ла­ри­ни си­но­в­дан ўт­ка­зиб кел­ди.

– Ҳо­зир­ги вақт­да мак­та­би­м­из­да ол­ти­та гу­руҳ бў­либ, улар­да 70 на­фар ёшла­ри­миз япон ти­ли­ни ўр­ган­моқ­да, – дей­ди мар­каз ди­рек­то­ри Ға­ни­шер На­зи­ров. – Йи­гит ва қиз­лар­га маҳал­лий пе­да­го­глар би­лан бир­га Япо­ни­ядан кел­ган ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар ҳам дарс бе­ряп­ти. Мак­та­би­миз­ни яқин­да та­мо­млаб, ҳо­зир Тош­кент мо­лия ин­сти­ту­ти­да таъ­лим ола­ёт­ган Зи­ло­ла Бо­бо­жо­но­ва Қозоғистон пой­тах­ти­да япон ти­ли би­лим­дон­ли­ги бўй­и­ча ўт­ка­зи­л­ган фе­сти­вал­да би­рин­чи ўрин­ни, Рос­сия пой­тах­ти Москва­да ўт­ка­зи­л­ган халқа­ро тад­бир­да эса ик­кин­чи ўрин­ни эгал­ла­ди. Япо­ни­я­нинг “Lap–servis” ком­па­ни­я­си то­мо­ни­дан таш­кил эти­л­ган им­тиҳон-му­со­бақа­да ғо­либ чиққан 14 на­фар йи­гит-қиз­нинг 4 на­фа­ри ҳам Риштон мак­та­би би­ти­рув­чи­ла­ри­дир. Улар­дан би­ри 20 ёшли За­ри­на Юну­со­ва им­тиҳон­дан му­ваф­фақи­ят­ли ўтиб, ўқиш­ни Япо­ни­яда да­вом эт­ти­риш им­ко­ни­я­ти­ни қўл­га ки­рит­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.