ОҚ ХАЛАТЛИ НАЖОТКОР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - НИГОҲ - Гул­чеҳ­ра МУРОДАЛИЕВА. “Biznes Daily”.

Ши­фо­кор­лар ҳақи­да гап кет­ган­да, ҳар гал бир сўз­ни қай­та-қай­та та­к­рор­ла­гим ке­ла­ве­ра­ди. Яъ­ни ҳар бир соҳа ва­кил­ла­ри­нинг эри­ш­ган ютуқла­ри­да ши­фо­кор­лар­нинг му­но­сиб улу­ши бор. Ай­нан улар­нинг саъй-ҳа­ра­ка­ти ила на­фақат са­ло­мат­ли­ги, бал­ки умри сақлаб қо­лин­ган неча мин­глаб тур­ли соҳа одам­ла­ри бу­гун юрт рав­нақи, жа­ми­ят ри­во­жи йў­ли­да­ги хиз­мат қи­либ кел­моқ­да.

Мақо­ла­миз қаҳра­мо­ни одам­лар­га ши­фо ула­ши­ш­дек эз­гу йўл­да фи­дой­и­лик кўр­са­та­ёт­ган меҳ­нат­каш ин­сон, Рес­пуб­ли­ка их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган фти­зи­ат­рия ва пуль­мо­но­ло­гия ил­мий-ама­лий тиб­би­ёт мар­ка­зи­нинг ўп­ка хи­рур­ги­я­си бў­ли­ми му­ди­ри, кўкрак қа­фа­си жар­роҳи Оди­л­жон Неъ­ма­тов ас­ли Са­марқанд ви­ло­я­ти­нинг Жом­бой ту­ма­ни­дан. Унинг бо­ла­ли­ги ҳам бо­шқа қи­ш­лоқ бо­ла­ла­ри ка­би ту­проқ кў­ча­лар­да ялан­го­ёқ чо­пиб, да­ла-да­шт­лар­да қўй-қў­зи боқиб ўт­ган. Ту­ман­да­ги ўр­та мак­таб­ни ту­гат­гач, 1995 йи­ли Са­марқанд давлат тиб­би­ёт ин­сти­ту­ти­га ўқи­ш­га кир­ди. Унинг ши­фо­кор­лик ка­с­би­ни тан­ла­ши­га па­да­ри буз­рук­во­ри Ни­зо­мид­дин ота­нинг “Ши­фо­кор ҳам­ма­га ке­рак, ҳар до­им ке­рак. Ин­сон­лар­нинг дар­ди­га дар­мон, жо­ни­га малҳам бў­лиш кат­та бахт”, де­ган иб­рат­ли сў­зи турт­ки бўл­ди.

Ин­сти­тут­да аъ­ло баҳо­лар­га ўқи­га­ни учун усто­зла­ри ун­га таҳ­сил­ни да­вом эт­ти­риш­ни мас­лаҳат бе­ри­ш­ди. Шун­дай қи­либ, у 2002 йил­дан 2005 йи­л­га­ча 1-Тош­ми­да он­ко­ло­гия му­та­хас­сис­ли­ги бўй­и­ча ма­ги­стра­ту­ра­да ўқи­ди. Кей­ин эса ик­ки йил Тош­кент ви­ло­я­ти он­ко­ло­гия дис­пан­се­ри­да хиз­мат қилди. 2007–2013 йил­лар­да Рес­пуб­ли­ка ил­мий он­ко­ло­гия мар­ка­зи­да ав­вал ор­ди­на­тор, сўн­гра ки­чик ил­мий хо­дим ла­во­зим­ла­ри­да ишла­ди. 2013 йил­дан бу­ён эса Рес­пуб­ли­ка их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган фти­зи­ат­рия ва пуль­мо­но­ло­гия ил­мий-ама­лий тиб­би­ёт мар­ка­зи­нинг ўп­ка хи­рур­ги­я­си бў­ли­ми­да фа­о­ли­ят кўр­са­тиб кел­моқ­да.

Бў­лим­да ўп­ка, плев­ра, брон­хлар, тра­хея ва кўкс ора­лиғи аъ­зо­ла­ри си­ли, ўсма, но­спе­ци­фик ва бо­шқа тур­да­ги ка­сал­ли­клар бўй­и­ча бир йил­да 500 дан ор­тиқ юқо­ри тех­но­ло­ги­я­ли опе­ра­ция ба­жа­ри­ла­ди. Да­во­лаш ишла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш мақ­са­ди­да бў­лим му­та­хас­сисла­ри то­мо­ни­дан ян­ги­дан-ян­ги да­во­лаш усул­ла­ри их­ти­ро қи­лин­моқ­да. Бу усул­лар­ни их­ти­ро қи­ли­ш­да бў­лим бо­ш­лиғи Оди­л­жон Неъ­ма­тов­нинг хиз­мат­ла­ри беқи­ёс, ал­бат­та.

Яна бир муҳим маъ­лу­мот. Тра­хея ва асо­сий брон­хлар­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган пла­стик жар­роҳ­лик ама­ли­ёт­ла­ри, ма­са­лан, транс­стер­нал (тўш су­я­ги орқа­ли), транс­ме­диа­сти­нал (кўкс ора­лиғи орқа­ли) бош брон­хлар ок­клю­зи­я­си­нинг ўз­гар­ти­ри­л­ган опе­ра­ци­я­лар ту­ри на­фақат Мар­ка­зий Оси­ё­да, бал­ки жаҳон­да ҳам фақат уш­бу мар­каз­да ба­жа­ри­ла­ди. Қо­ла­вер­са, охир­ги ик­ки йил­да бу ер­да ўт­ка­зи­ла­ёт­ган уш­бу жар­роҳ­лик ама­ли­ёт­ла­ри­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги 100 фо­из­ни таш­кил эт­моқ­да.

Оди­л­жон ака­нинг ши­о­ри бун­дай: ин­сон иш­ти­ёқ ва меҳр би­лан ишла­ши, ба­жа­ра­ёт­ган ва­зи­фа­си­га ма­съу­ли­ят ила ён­да­ши­ши ло­зим. Ши­фо­кор бе­мор­ни ўз яқи­ни­дек кўриб, дар­ди­ни тин­гла­са­ги­на тўғри та­ш­хис қўй­и­ши, да­во­ла­ши мум­кин. – Ҳа­ёт фақат қу­вонч ва шод­ли­клар­дан ибо­рат эмас, – дей­ди О. Неъ­ма­тов. – Унинг дар­ду ан­дуҳла­ри, ға­му та­шви­шла­ри ҳам би­сёр. Тақ­дир­нинг ку­тил­ма­ган оғир си­но­вла­ри баъ­зан ҳар қан­дай ин­сон­ни эс­ан­ки­ра­тиб қўя­ди. Чун­ки сўра­май кел­ган дард­нинг за­ҳри ёмон бўла­ди. Боз усти­га, кў­пин­ча унинг ке­ли­ши осо­ну ке­ти­ши қий­ин ке­ча­ди. Хаста­лик ав­жи­га чиққа­ни­да ҳар қан­дай иро­да­си му­стаҳ­кам одам ҳам туш­кун­лик­ка ту­шиб, ожиз бан­да­га ай­ла­ниб қо­ли­ши та­би­ий. Шун­дай пайт­да ши­фо­кор­нинг бит­та­ги­на ши­рин сў­зи ҳам ун­га малҳам бў­ли­ши, уни дард­дан фо­риғ қи­ли­ши мум­кин.

– Ши­фо­хо­на­га ҳа­ёт­дан уми­дим­ни узиб кел­ган­дим. Туш­кун кай­фи­я­тим­ни кўр­ган Оди­л­жон ака ёни­га чор­лаб, дил­дан га­пла­ш­ди. Бун­дай хаста­ли­клар­нинг да­во­си бор­ли­ги­ни, иро­дам­ни на­мой­иш этиб, дард­га қар­ши ас­той­дил ку­раш­сам, ал­бат­та, ту­за­либ ке­ти­шим­га ме­ни ишон­тир­ди. Шу ишонч, врачлар­нинг ас­той­дил қи­л­ган саъй-ҳа­ра­кат­ла­ри ту­фай­ли ту­за­либ кет­дим. Шу­нинг учун Оди­л­жон Неъ­ма­тов раҳ­бар­ли­ги­да­ги бў­лим­га, уму­ман, ил­мий-ама­лий мар­каз жа­мо­аси­га мин­нат­дор­лик бил­ди­ра­ман.

Бу шу ши­фо­хо­на­да дар­ди­га малҳам то­п­ган қа­шқа­да­рё­лик бе­мор Гул­шод Пар­да­е­ва­нинг дил изҳо­ри. Оди­л­жон ака ка­би врачлар бун­дай мин­нат­дор­лик изҳор эти­л­ган дил сўз­ла­ри­ни ҳар ку­ни ўн­лаб бе­мор­лар­дан эши­та­ди. Бал­ки чин ши­фо­кор­нинг бах­ти ҳам шу­дир.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.