Ми­жоз­лар учун қу­лай­ли­клар

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - НИГОҲ - Зи­ло­ла ТЎРАБЕК қи­зи.

Чет эл ка­пи­та­ли иш­ти­ро­ки­да­ги “Сав­до­гар” ак­ци­ядор­лик ти­жо­рат бан­ки фи­ли­ал­ла­ри­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 2 сен­тябр­да­ги “Валюта си­ё­са­ти­ни ли­бе­рал­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча би­рин­чи гал­да­ги чора-тад­бир­лар тўғри­си­да”ги фар­мо­ни ижро­си бўй­и­ча ми­жоз­лар, ху­су­сан, ис­теъ­мол то­вар­ла­ри им­пор­ти би­лан шуғул­ла­нув­чи юри­дик шахс таш­кил эт­ма­сдан фа­о­ли­ят кўр­са­тув­чи як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар би­лан дав­ра суҳ­бат­ла­ри, учра­шувлар ўт­ка­зил­моқ­да.

Ҳо­зир­ги кун­да маз­кур банк­нинг бар­ча фи­ли­ал­ла­ри ис­теъ­мол то­вар­ла­ри им­пор­ти би­лан шуғул­ла­нув­чи юри­дик шахс таш­кил эт­ма­сдан фа­о­ли­ят кўр­са­тув­чи як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар­га чет эл ва­лю­та­си­ни жис­мо­ний шах­слар учун ўр­на­ти­л­ган тар­тиб­да бан­клар­да­ги ҳи­соб­ва­рақлар орқа­ли сот­моқ­да.

Як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар чет эл ва­лю­та­си­ни чеклан­ма­ган миқ­дор­да со­тиб оли­ши ва ўз их­ти­ё­ри­га кў­ра жо­рий халқа­ро ама­ли­ёт­лар, яъ­ни то­вар­лар ҳам­да хиз­мат­лар им­пор­ти бўй­и­ча тў­ло­влар­ни амал­га оши­ри­ши мум­кин.

Як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор чет эл ва­лю­та­си учун тў­лов­ни ўзи­нинг сав­до ту­шу­ми ва банк­ка топ­шир­ган нақд пу­ли ҳи­со­би­дан амал­га оши­ра­ди.

Шу­нин­г­дек, улар со­тиб олин­ган валюта ма­б­лағла­ри­ни қуй­и­да­ги мақ­сад­лар учун чек­лов­сиз ишла­ти­ши мум­кин:

– мам­ла­ка­ти­м­из­дан та­шқа­ри­да халқа­ро тў­лов кар­та­ла­ри орқа­ли тў­ло­влар­ни амал­га оши­риш;

– хо­ри­жда­ги бан­ко­мат­лар орқа­ли нақд ва­лю­та­ни ечиб олиш орқа­ли ха­рид­лар­ни амал­га оши­риш;

– та­с­диқ­лов­чи ҳуж­жат­лар асо­си­да (ин­войс, тў­лов учун ҳи­соб ёки им­порт шар­тно­ма­си) то­вар­лар ва хиз­мат­лар им­пор­ти учун тў­лов­ни банк ўт­каз­ма­си орқа­ли амал­га оши­риш.

“Сав­до­гар­банк” фи­ли­ал­ла­ри ми­жоз­ла­ри­га яна­да қу­лай­лик яра­тиш мақ­са­ди­да кон­вер­си­он кар­та­ни рас­мий­ла­ш­ти­риш жа­ра­ё­ни­ни 1 кун­да амал­га ошир­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.