Қиш–баҳор мав­су­ми­га тай­ёр­гар­лик

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - НИГОҲ - Ази­за ШЕРМАТОВА.

Кел­гу­си мав­сум­га тай­ёр­гар­лик ишла­ри­га уюш­ма­нинг бар­ча раҳ­бар ва ма­съул хо­дим­ла­ри са­фар­бар қи­ли­ниб, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар ҳо­ким­ли­кла­ри би­лан бир­га­лик­да бо­шоқ­ли дон экин­ла­ри­дан бў­ша­ган май­дон­лар­га та­к­ро­рий экин­лар­ни жой­ла­ш­ти­риш, за­хи­ра учун тай­ёр­лов­чи­лар би­лан фер­мер­лар ўр­та­си­да маҳ­су­лот ет­ка­зиб бе­риш бўй­и­ча кон­трак­та­ция шар­тно­ма­ла­ри­ни ту­зиш, бў­нак ма­б­лағла­ри­ни ўт­ка­зиш учун бан­клар­да фер­мер­лар­нинг мах­сус ҳи­соб рақам­ла­ри­ни очиш, кре­дит ма­б­лағла­ри­ни ажра­тиш бўй­и­ча бан­клар­га бу­юрт­ма­лар тақ­дим этиш бо­рас­и­да таш­ки­лий ишлар амал­га оши­рил­ди.

Та­к­ро­рий экин­лар­ни жой­ла­ш­ти­риш бо­рас­и­да ту­ман­лар ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг қа­рор­ла­ри қабул қи­лин­ди.

Рес­пуб­ли­ка бўй­и­ча давлат бу­юрт­ма­си­ни ба­жа­рув­чи 7746 та тай­ёр­лов­чи кор­хо­на (6067 та ижти­мо­ий соҳа муас­са­са­ла­ри, 1679 та бо­шқа тай­ёр­лов­чи­лар) аниқла­ниб, фер­мер­лар­га би­рик­ти­рил­ди.

Давлат бу­юрт­ма­си ҳа­жми­да за­хи­ра қи­ли­на­ди­ган қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри­ни узоқ муд­дат си­фат­ли сақлаш учун жой­лар­да­ги ом­бор­лар хат­ло­в­дан ўт­ка­зил­ди. Хат­лов на­ти­жа­си­га кў­ра, 919 минг 168 тон­на­лик ом­бор­лар, шу жум­ла­дан, 378 минг 706 тон­на­лик қу­руқ ом­бор­лар, 540 минг 462 тон­на­лик со­вут­гичли сиғим­лар мав­жуд­ли­ги маъ­лум бўл­ди.

Ту­зи­л­ган шар­тно­ма­лар­нинг ба­жа­ри­ли­ши на­ти­жа­си­да шу кун­га қа­дар уюш­ма тар­ки­би­да­ги кор­хо­на­лар то­мо­ни­дан за­хи­ра ом­бор­ла­ри­га 17 минг 728 тон­на пи­ёз жа­мға­рил­ди. Бу бо­ра­да­ги ама­лий ишлар да­вом эт­ти­рил­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.