Ме­дал­лар со­ни бўй­и­ча ик­кин­чи ўрин­да­миз!

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ -

Аш­хо­бод­да ке­ча ўз ниҳо­я­си­га ет­ган Ёпиқ ин­шо­от­лар­да ва жанг санъ­ат­ла­ри бўй­и­ча V Осиё ўй­ин­ла­ри­нинг 10-ку­ни­да ҳам ва­кил­ла­ри­миз ме­дал­лар учун ку­раш олиб бор­ди.

Шу ку­ни бар­ча­ни бир­дек ажа­блан­тир­ган воқеа юз бер­ди: сам­бо спорт ту­ри­да 100 ки­ло­грамм­дан ор­тиқ ва­зн­да фи­нал­га чиққан Олим Ху­дой­қу­лов рақи­би­ни ҳа­кам­лар ҳай­ъ­а­ти­нинг дастлаб­ки ху­ло­са­си­га кў­ра мағлуб этиб, ол­тин ме­дал­га са­зо­вор деб то­пил­ди. Ам­мо мез­бон му­та­сад­ди­лар­нинг ҳа­кам­лар ҳай­ъ­а­ти­га бо­си­ми ту­фай­ли унинг ға­ла­ба­си бе­кор қи­лин­ди. Ол­тин ме­даль эса турк­ма­ни­стон­лик За­фар Ма­да­ми­нов­га, ку­муш ме­даль О.ху­дой­қу­лов­га бе­рил­ди.

Тен­нисда як­ка­лик баҳсла­ри бўй­и­ча ярим фи­нал­да Сан­жар Фай­зи­ев ҳин­ди­стон­лик На­тар­жан Ви­жай­га мағлуб бў­либ, брон­за ме­да­ли­ни қўл­га ки­рит­ди.

Кик­бок­синг пойн фай­тин­г­да (69 кг) Ҳу­мо­юн Фар­мо­нов ярим фи­нал­да ироқ­лик Ҳай­дар ал-асқа­рий­дан мағлуб бў­либ, брон­за­га эга чиқ­ди. Жаҳон­гир Ҳу­са­нов (79 кг) ярим фи­нал­да турк­ма­ни­стон­лик Шат­лик Ал­ла­ков­ни, Жа­воҳир Эли­бо­ев (81 кг) лоу кик­да су­ри­я­лик Во­ил ас-сайй­ид­ни ен­гиб, фи­нал­га чиқ­ди.

Сам­бо­да Ири­на Ку­ла­ко­ва (64 кг) ва Улуғ­бек Ҳа­ки­мов (62 кг) брон­за ме­дал­ла­ри­ни қўл­га ки­рит­ди.

Су­зиш му­со­бақа­си­да Алек­сей Та­ра­сен­ко 100 метр­га эр­кин усул­да су­зиш фи­на­ли­да мар­ра­га учин­чи бў­либ етиб кел­ди – брон­за.

Оғир ат­ле­ти­ка­да 105 кг ва­з­н­ли Рустам Жан­га­бо­ев 442 кг на­ти­жа­ни кўр­са­тиб, ол­тин ме­дал­ни қўл­га ки­рит­ди.

Эр­кин ку­раш­чи­ла­ри­миз ҳам бир неча ме­дал­лар­ни қўл­га ки­рит­ди. Жум­ла­дан, Да­вит Модзма­на­шви­ли 125 кг ва­зн­да фи­нал­да хи­той­лик спорт­чи­ни 8:0 ҳи­со­би­да ен­гиб, шоҳ­су­па­нинг энг юқо­ри­си­ни за­бт эт­ган бўл­са, 86 кг ва­зн­да Умид Исма­нов фи­нал­да эрон­лик Из­за­тул­лоҳ Ак­ба­ри­за­рин­ку­ло­ий­га им­ко­ни­ят­ни бой бе­риб, ку­муш ме­дал­га эга чиқ­ди. 70 кг ва­зн­да Их­ти­ёр Наврў­зов ва аёл­лар­дан 53 кг ва­зн­да Се­ва­ра Эш­муро­до­ва брон­за ме­да­ли­ни қўл­га ки­рит­ди.

Шун­дай қи­либ, му­со­бақа­нинг сўнг­ги ку­ни­да­ги баҳслар­дан кей­ин тер­ма жа­мо­амиз ғаз­на­си­да­ги уму­мий ме­дал­лар со­ни 131 та­га ет­ди. Биз умум­жа­моа ҳи­со­би­да 5-ўрин­ни, уму­мий ме­дал­лар со­ни бўй­и­ча 2-ўрин­ни банд эт­дик.

Турк­ма­ни­стон тер­ма жа­мо­аси энг кўп ме­даль жа­мғар­ган. Мез­бон­лар 89 та ол­тин, жа­ми 245 та ме­даль би­лан умум­жа­моа ҳи­со­би­да пе­шқа­дам­лик қил­моқ­да. Хи­той тер­ма жа­мо­аси 93 та ме­даль би­лан ик­кин­чи, Эрон тер­ма жа­мо­аси эса жа­ми 116 та ме­даль би­лан учин­чи ўрин­ни эгал­лаб ту­рибди. Тўр­тин­чи ўрин­да Қозоғистон тер­ма жа­мо­аси. Ён қўш­ни­лари­миз­нинг ол­тин ме­дал­ла­ри 28 та­га ет­ди. Биз­дан кей­ин­ги ўрин­лар­ни Таиланд ва Жа­ну­бий Ко­рея банд эт­ди.

Ўт­ган ку­ни Осиё ўй­ин­ла­ри­нинг фут­зал му­со­бақа­си фи­на­ли­да Ўзбекистон ва Эрон тер­ма жа­мо­ала­ри ўза­ро баҳс олиб бор­ди.

ЎФФ рас­мий сай­ти бер­ган ха­бар­га кў­ра, маз­кур учра­шув­да Ўзбекистон фут­зал тер­ма жа­мо­аси 1:7 ҳи­со­би­да им­ко­ни­ят­ни бой бе­риб, Осиё ўй­ин­ла­ри­нинг ку­муш ме­дал­ла­ри би­лан ки­фо­я­ла­на­ди­ган бўл­ди. Ўз­бе­ки­стон­нинг яго­на го­ли­га 29-дақиқа­да Дав­рон Чо­ри­ев му­ал­ли­флик қилди.

Ярим фи­нал­да Ўз­бе­ки­стон­дан ен­ги­л­ган Япония тер­ма­си брон­за учун Афғо­ни­стон би­лан ўй­на­ди. Асо­сий ва қў­шимча вақт­да 1:1 ҳи­со­би қайд этил­ди. Пе­наль­ти­лар се­ри­я­си­да эса япо­ни­я­ли­клар 3:1 ҳи­со­би­да ғо­либ чиқ­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.