ЎЗБЕКИСТОН ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Қа­др­ли ва муҳта­рам усто­злар! Ав­ва­ло, сиз, азиз­лар­ни, сиз­лар­нинг тим­со­лин­гиз­да устоз де­ган ша­рафли ном­ни улуғлаб ке­ла­ёт­ган юр­ти­м­из­да­ги бар­ча ин­сон­лар­ни умум­халқ бай­ра­ми – Ўқитувчи ва му­раб­бий­лар ку­ни би­лан чин қал­бим­дан са­ми­мий му­бо­рак­бод эта­ман.

Бу­гун уш­бу қут­луғ ай­ём­ни мам­ла­ка­ти­м­из­да кенг ни­шон­лар экан­миз, би­рин­чи нав­бат­да қа­др­дон мак­та­би­миз, биз­га ҳарф ўр­гат­ган, эз­гу­лик­дан са­боқ бер­ган меҳри­бон му­ал­лим­ла­ри­миз сий­мо­си кўз ол­ди­м­из­да на­мо­ён бўла­ди. Биз учун иб­рат на­му­на­си, юк­сак ин­со­ний фа­зи­лат­лар тим­со­ли бўл­ган сиз­лар ка­би азиз ва мўъ­та­бар зот­лар шаъ­ни­га энг гў­зал сўз­лар, эз­гу ти­ла­кла­ри­миз­ни изҳор эта­миз. Сиз­лар­нинг бар­чан­гиз­га ҳеч қа­чон узиб бўл­май­ди­ган қарз­дор­лик ҳис­си би­лан таъ­зим қи­ла­миз.

Бу­юк Али­шер На­во­ий бо­бо­миз айт­ган­ла­ри­дек, ду­нё­нинг бор бой­лик ва ха­зи­на­си би­лан ҳам сиз­лар­нинг оли­жан­об меҳ­на­тин­гиз ҳақи­ни адо этиб бўл­май­ди.

Ҳақиқа­тан ҳам, ҳар бир мурғак бо­ла­ни ўз фар­зан­ди­дек ар­доқлаб, ёш ав­лод тар­би­я­си учун кўз ну­ри, қалб қўри, бу­тун бор­лиғи­ни бахш эта­ди­ган ўқитувчи ва му­раб­бий­лар том маъ­но­да фи­до­ий ка­сб эга­ла­ри­дир.

Биз бу­гун за­мо­на­вий би­лим ва ка­сб-ҳу­нар­лар, хо­ри­жий тил­лар­ни пух­та эгал­лаб, кат­та умид ва ишонч би­лан ҳа­ёт­га қа­дам қўяёт­ган, эр­тан­ги ку­ни­миз­нинг ҳал қи­лув­чи ку­чи бўл­ган минг-мин­глаб фар­занд­ла­ри­миз ка­мо­ли­да ўқитувчи ва му­раб­бий­ла­ри­миз­нинг беқи­ёс ҳис­са­си бор­ли­ги­ни ях­ши би­ла­миз ва сиз­лар­нинг бу улуғ хиз­ма­тин­гиз­ни юк­сак қа­др­лай­миз. Ҳур­мат­ли юрт­до­шлар! Мам­ла­ка­ти­миз ўз та­раққи­ё­ти­нинг ян­ги даври­га қа­дам қўй­ган ҳо­зир­ги кун­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­ни 2017-2021 йил­лар­да ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си асо­си­да бар­ча соҳа­лар­да кенг кўлам­ли ўз­га­ри­шлар амал­га оши­рил­моқ­да.

Ана шу ис­лоҳот­лар­нинг му­ваф­фақи­я­ти, мам­ла­ка­ти­миз­нинг ду­нё­да­ги ри­вож­лан­ган, за­мо­на­вий давлат­лар қа­то­ри­дан му­но­сиб ўрин эгал­ла­ши ав­ва­ло илм-фан ва таъ­лим-тар­бия соҳа­си­нинг ри­во­жи би­лан, бу бо­ра­да биз­нинг ду­нё миқё­си­да рақо­бат­дош бў­ла оли­ши­миз би­лан узвий боғ­лиқ, де­сак, ҳеч қан­дай му­бо­лаға бўл­май­ди.

Ай­ни шу мақ­сад­да ўт­ган бир йил да­во­ми­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ва Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг бе­во­си­та таъ­лим-тар­бия соҳа­си­га дахл­дор бўл­ган 74 та фар­мо­ни, қа­рор ва фар­мой­и­ши қа­бул қи­лин­га­ни­ни таъ­кид­лаш ўрин­ли­дир.

Ал­бат­та, соҳа ри­во­жи­га юк­сак эъ­ти­бор на­ти­жа­си бўл­ган бу ҳуж­жат­лар­ни ҳа­ёт­га са­ма­ра­ли жо­рий қи­лиш, улар­га ба­ми­со­ли жон бахш эти­ш­да биз ав­ва­ло сиз, азиз ўқитувчи ва му­раб­бий­лар­га, сиз­лар­нинг би­лим ва та­жри­бан­гиз, ис­теъ­дод ва маҳо­ра­тин­гиз­га су­я­на­миз.

Бу­гун­ги кун­да биз за­мон та­ла­би ва халқи­миз­нинг хоҳиш-иро­да­си­дан ке­либ чиққан ҳол­да, таъ­лим ти­зи­ми­да ул­кан ис­лоҳот­лар­ни амал­га оши­ри­ш­га ки­ри­ш­дик. Жум­ла­дан, уму­мий ўр­та таъ­лим соҳа­си­да 11 йил­лик ти­зим­га ўтиш, ака­де­мик ли­цей ва ка­сб-ҳу­нар кол­леж­ла­ри­ни оп­тим­ал­ла­ш­ти­риш, 5 та ян­ги олий таъ­лим муас­са­са­си ва фи­ли­ал­лар таш­кил этиш, 16 та уни­вер­си­тет ва ин­сти­тут­да 12 та йў­на­лиш бўй­и­ча кеч­ки ва сир­тқи бў­лим­лар очиш, мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­ла­ри тар­моғи­ни кен­гай­ти­риш, но­давлат таъ­лим хиз­ма­ти кўр­са­тиш, пе­да­гог кадр­лар ва халқ таъ­ли­ми хо­дим­ла­ри­ни тай­ёр­лаш ва қай­та тай­ёр­лаш, улар­нинг ма­ла­ка­си­ни оши­риш ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча тат­биқ эти­л­а­ёт­ган, узоқ­ни кўз­ла­ган ис­лоҳот­лар­нинг моҳи­я­ти ва аҳа­ми­я­ти­ни сиз, ҳур­мат­ли устоз ва му­раб­бий­лар, ал­бат­та, ҳам­ма­дан кў­ра ях­ши ту­шу­на­сиз.

Ана шу ишла­ри­миз­нинг да­во­ми си­фа­ти­да шу кун­лар­да Муҳам­мад ал-хо­раз­мий но­ми­да­ги ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри йў­на­ли­ши­га оид фан­лар­ни чуқур­ла­ш­ти­риб ўқи­ти­ш­га их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган мак­таб, Мир­зо Улуғ­бек но­ми­да­ги их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган давлат умум­таъ­лим мак­таб-ин­тер­на­ти, “Астро­но­мия ва аэро­нав­ти­ка” боғи таш­кил эти­л­а­ёт­га­ни, ҳеч шубҳа­сиз, мам­ла­ка­ти­м­из­да таъ­лим си­фа­ти­ни жаҳон стан­дарт­ла­ри да­ра­жа­си­га кўта­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди.

Шу­нин­г­дек, Тош­кент шаҳри­да Аме­ри­ка Қўш­ма Штат­ла­ри­нинг ну­фуз­ли Веб­стер уни­вер­си­те­ти­нинг фи­ли­а­ли очи­ли­ши ҳам илм-фан ва таъ­лим соҳа­си­да илғор хо­ри­жий та­жри­ба ва ин­но­ва­ци­я­лар­ни жо­рий этиш йў­ли­да муҳим қа­дам бўла­ди.

Ай­ни вақт­да биз таъ­лим-тар­бия муас­са­са­ла­ри­нинг мод­дий-тех­ник ба­за­си­ни му­стаҳ­кам­лаш, му­ал­лим­лар, про­фес­сор-ўқи­тув­чи­лар ма­ла­ка­си­ни оши­риш, хо­ри­жда­ги етак­чи таъ­лим мар­каз­ла­ри би­лан ил­мий-пе­да­го­гик ҳам­кор­лик­ни ку­чай­ти­риш, ўқув-тар­бия жа­ра­ён­ла­ри­га за­мо­на­вий таъ­лим ва ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни, ян­ги ўқув ме­то­ди­ка­ла­ри­ни жо­рий этиш бўй­и­ча ҳа­ли ол­ди­м­из­да кў­плаб дол­зарб ва­зи­фа­лар тур­га­ни­ни ях­ши ан­глай­миз ва улар­нинг ечи­ми усти­да до­и­мий иш олиб бо­ра­миз. Муҳта­рам дўстлар! Бу­гун­ги кун­да шид­дат би­лан ўз­га­риб бо­ра­ёт­ган ҳа­ёт ол­ди­миз­га қўяёт­ган бир-би­ри­дан му­р­ак­каб ва муҳим ма­са­ла­лар­ни ҳал қи­лиш ҳақи­да ўй­лар экан­миз, улар­нинг ечи­ми ай­нан таъ­лим-тар­бия би­лан, ёшлар­нинг ду­нёқа­ра­ши­ни за­мо­на­вий би­лим, юк­сак маъ­на­ви­ят ва маъ­ри­фат асо­си­да ша­кл­лан­ти­риш би­лан боғ­лиқ эка­ни­га яна бир бор ишонч ҳо­сил қи­ла­миз.

Жум­ла­дан, бу­тун ин­со­ни­ят­ни та­шви­ш­га со­ла­ёт­ган тер­ро­ризм ва экс­тре­мизм ка­би ба­ло-қа­зо­лар­ни бар­та­раф эти­ш­да фақат улар­нинг оқи­бат­ла­ри­га қар­ши ку­ра­шиш би­лан чеклан­ма­сдан, би­рин­чи нав­бат­да бу таҳ­дид­лар­ни кел­ти­риб чиқа­ра­ёт­ган са­ба­б­лар­га қар­ши ку­ра­шиш, ёшлар­ни эз­гу ин­со­ний иде­ал­лар руҳи­да ка­мол топ­ти­риш энг асо­сий ва­зи­фа­га ай­лан­моқ­да.

Ай­нан ана шун­дай ён­да­шув Ўзбекистон то­мо­ни­дан ну­фуз­ли халқа­ро сам­мит­лар­да, ху­су­сан, Бир­ла­ш­ган Мил­лат­лар Таш­ки­ло­ти Бош Ас­сам­бле­я­си­нинг яқин­да бў­либ ўт­ган 72-сес­си­я­си­да алоҳи­да таъ­кид­лан­га­ни сиз­лар­га ях­ши маъ­лум, ал­бат­та.

Бу бо­ра­да биз ил­га­ри су­ра­ёт­ган “Жаҳо­лат ва зўра­вон­лик­ка қар­ши маъ­ри­фат би­лан ку­ра­ша­миз” де­ган ғоя ва та­шаб­бус халқа­ро май­дон­да кат­та эъ­ти­бор ва қи­зиқиш уй­ғот­моқ­да ҳам­да қўл­лаб-қув­ват­лан­моқ­да.

Ишон­чим ко­мил, халқи­миз зи­ё­ли­ла­ри­нинг илғор ва­кил­ла­ри бўл­ган сиз, ҳур­мат­ли устоз ва му­раб­бий­лар мам­ла­ка­ти­м­из­да ижти­мо­ий-маъ­на­вий муҳит­ни ях­ши­лаш, ёшлар ўр­та­си­да соғ­лом тур­муш тар­зи­ни қа­рор топ­ти­риш, жа­ми­я­ти­м­из­да тинч­лик ва ҳам­жиҳат­лик­ни му­стаҳ­кам­лаш бўй­и­ча олиб бо­ра­ёт­ган ишла­ри­миз­ни си­фат жиҳа­ти­дан ян­ги босқи­ч­га кўта­риш, ҳа­ёт­да ўзи­ни оқла­ган мак­таб, ои­ла ва маҳал­ла ҳам­кор­ли­ги­га асо­слан­ган ижти­мо­ий ти­зим са­ма­ра­си­ни оши­ри­ш­да фа­ол иш­ти­рок этиб, бар­ча­га ўр­нак ва на­му­на бўла­сиз­лар.

Сиз, азиз­лар­нинг ана шу эз­гу мақ­сад­лар­га эри­шиш, ин­сон ҳар то­мон­ла­ма эр­кин ва фа­ро­вон яшай­ди­ган ян­ги Ўзбекистон давла­ти­ни бар­по этиш, жо­на­жон Ва­та­ни­миз­ни яна­да та­раққий эт­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган оғир ва ма­шаққат­ли, шу би­лан бир­га, ғо­ят ша­рафли меҳ­на­тин­гиз­ни му­но­сиб қа­др­лаш учун биз давла­ти­миз ва жа­ми­я­ти­миз­нинг бор куч ва им­ко­ни­ят­ла­ри­ни са­фар­бар эти­ш­га тай­ёр­миз.

Сиз­лар­ни 1 ок­тябрь – Ўқитувчи ва му­раб­бий­лар ку­ни би­лан яна бир бор та­бри­клаб, бар­чан­гиз­га сиҳат-са­ло­мат­лик, бахт ва омад, хо­на­дон­ла­рин­гиз­га тинч­лик-хо­тир­жам­лик, фай­зу ба­ра­ка ти­лай­ман. До­и­мо соғ-омон бў­линг, азиз усто­злар! Шав­кат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.