СИЗГА ТАЪ­ЗИМ, СИЗГА ЭҲТИРОМ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Но­сир МАҲМУДОВ, иқти­сод фан­ла­ри док­то­ри, про­фес­сор, “Шуҳрат” ме­да­ли соҳи­би.

ААф­со­на­лар­га кў­ра, ма­шҳур сар­кар­да Искан­дар Зулқар­найн­дан “Не­чун Арас­ту­ни отан­гиз­дан ор­тиқ из­зат қи­ла­сиз?”, деб сўра­ди­лар. Искан­дар Зулқар­найн жа­воб бер­ди: “Отам гўё­ки ме­ни ос­мон­дан ер­га ту­шир­ди. Ам­мо усто­зим Арас­ту ме­ни ер­дан ос­мон­га кўтар­ди. Яъ­ни, отам ме­ни ду­нё­га кел­моғим­га са­баб бўл­ди. Усто­зим эса илм ва одоб ўр­га­тиб, мар­та­ба ва из­за­тим­нинг орт­моғи­га са­баб бўл­ди”. Кўри­ниб ту­рибди­ки, ду­нё­ни ўз ил­му маъ­ри­фа­ти би­лан лол қи­л­ган ин­сон­лар ҳам до­им усто­зи­ни юк­сак қа­др­ла­ган, из­зат-ҳур­ма­ти­ни жой­и­га қўй­ган.

Юр­ти­м­из­да ҳар йи­ли 1 ок­тябрь – Ўқитувчи ва му­раб­бий­лар ку­ни си­фа­ти­да кенг ни­шон­ла­ни­ши, ис­тиқ­бо­ли­миз­нинг гул­лаб яш­на­ши учун ҳис­са­ла­ри беқи­ёс азиз ўқи­тув­чи­лар­га бўл­ган эъ­ти­бор ва эъ­ти­роф­дир.

Биз ҳам уш­бу кун му­но­са­ба­ти би­лан юр­ти­миз иқти­со­ди­ё­ти­га хиз­мат қи­ла­ёт­ган соҳа хо­дим­ла­ри­нинг усто­зла­ри ҳақи­да­ги фи­кр­ла­ри би­лан қи­зиқ­дик.

– 1957 – 1966 йил­лар­да Бу­хо­ро ви­ло­я­ти, Пеш­ку ту­ма­ни­да­ги мак­таб-ин­тер­нат­да ўқи­ган­ман. 1968 йи­ли Воб­кент ту­ма­ни­да­ги ўр­та мак­таб­ни та­мо­млаб, олий ўқув юр­ти­га ўқи­ш­га кир­дим. Мак­таб­да­ги се­вим­ли ва меҳри­бон ўқи­тув­чи­ла­рим Су­лай­мон Муро­дов, Исмо­ил Ҳо­жи­ев, олий таъ­лим ти­зи­ми­да би­лим бер­ган усто­зла­рим Турғун Аҳ­ме­дов, Осим­жон Жа­ло­лов, ака­де­мик Са­и­даҳрор Ғу­ло­мов­ни хо­ти­рам­да му­дом сақлай­ман. До­и­мо улар­нинг мас­лаҳа­ти ила иш фа­о­ли­я­тим­ни олиб бор­ган­ман.

Ўн йил Тош­кент Давлат иқти­со­ди­ёт уни­вер­си­те­ти­нинг ил­мий ишлар бўй­и­ча про­рек­то­ри, 6 йил ка­фед­ра му­ди­ри ва 3 йил ма­ги­стра­ту­ра де­ка­ни ла­во­зим­ла­ри­да фа­о­ли­ят кўр­сат­дим. Ил­мий раҳ­бар­ли­гим­да 18 та фан ном­зо­ди тай­ёр­ла­дим. 4 та дар­с­лик, 12 та ўқув қўл­лан­ма, 8 та мо­но­гра­фия, 130 дан ор­тиқ ил­мий мақо­ла ва

те­зислар чоп эт­тир­дим. Пе­да­го­гик фа­о­ли­я­тим да­ври­да мин­глаб иқти­сод­чи-му­та­хас­сислар тай­ёр­лаб кел­моқ­да­ман.

Му­ал­лим­лар жа­ми­ят би­но­си­нинг би­но­кор­ла­ри, он­гу та­ф­ак­кур муҳан­дисла­ри ва маъ­ри­фат боғи­нинг боғ­бон­ла­ри­дир. Устоз ва му­ал­лим ҳа­ёт бў­сто­ни­да­ги ниҳол­нинг бақув­ват да­рахт­га ай­ла­ни­ши учун беқи­ёс меҳ­нат қи­ла­ди. Унинг юпун ва со­вуқ бўл­ган маъ­на­вий ола­ми­ни ўзи­нинг қалб қўри би­лан ис­и­та­ди. Аф­сус­ки, то­ли­би илм усто­зла­ри­га бўл­ган му­но­са­бат бу­гун­ги кун­да ҳам­ма жой­да ҳам кўн­гил­да­ги­дек эмас. Баъ­зан ўқитувчи кў­ча су­пи­ра­ди, мак­таб­да хў­жа­лик ишла­ри би­лан банд бўла­ди. Олий таъ­лим ти­зи­ми­да­ги ўқи­тув­чи­лар 12 со­ат­лаб ётоқ­хо­на­да нав­бат­чи­лик қи­ли­ша­ди. Ҳат­то, ба­ка­лавр­лар­ни иш­га жой­ла­ш­ти­риш ҳам улар­нинг зим­ма­си­да. Шун­дай экан, си­фат­ли дарс бе­ри­ши учун у ўз усти­да қа­чон ишлай­ди?

Ай­тиш ло­зим­ки, Юрт­бо­ши­миз­нинг зи­ё­ли­лар­га, би­лим аҳ­ли­га, ай­ниқ­са, ки­тоб му­то­ла­а­си­га бўл­ган эъ­ти­бор­ла­ри бар­ча­миз­ни қу­вон­тир­ди. Бу фахр ҳис­си­ни оши­риб, му­но­сиб кадр­лар тай­ёр­ла­ш­да биз му­раб­бий­лар­га ян­ги­ча куч бе­ра­ди.

Ҳур­мат­ли ўқи­тув­чи­лар, му­раб­бий­лар, ҳам­ка­сблар бар­чан­гиз­ни ка­сб бай­рам­ла­рин­гиз би­лан чин қал­бим­дан қут­лай­ман.

Ко­ми­л­жон АҲ­МЕ­ДОВ, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Мар­ка­зий бан­ки Жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри би­лан ишлаш де­пар­та­мен­ти ди­рек­то­ри:

– Ўзин­г­дан кей­ин­ги­лар­га иб­рат бўлай де­санг, ўзин­г­дан ав­вал­ги­лар­дан ҳик­мат ол, деб бе­жиз ай­тил­мас экан. Фа­о­ли­я­тим да­во­ми­да усто­зим, марҳум Рим­ма Ин­се­ев­на Ким услуб­ла­ри­га риоя қи­либ кел­моқ­да­ман. У са­б­ру бар­до­шли, раҳ­ба­ри­ят ишон­чи, жа­моа меҳри ва шо­гирд­лар эҳти­ро­ми­га са­зо­вор бў­ли­ш­дек олий бахт соҳи­ба­си эди.

Усто­зим­дан ўр­ган­ган ил­мим ила кўп ютуқлар­га эри­шиб, мам­ла­ка­ти­миз иқти­со­ди­ё­ти­га ўз ҳис­сам­ни қў­шиб ке­ла­я­п­ман, де­сам, му­бо­лаға бўл­мас.

Ну­ро­ний банк­чи­ла­ри­м­из­дан би­ри “Банк иш жа­ра­ё­ни қай­ноқ бир ма­кон. Бу ер­да ўз ка­с­би­га фидойи бўл­ган­лар­нинг меҳ­на­ти за­вқ­ли ке­ча­ди”, де­ган эди. Дарҳақиқат, банк ти­зи­ми жу­да кенг қам­ров­га эга. Унинг ҳар бир йў­на­ли­ши­ни алоҳи­да соҳа­га менг­заш мум­кин. Би­роқ, шун­дай бў­ли­ши­га қа­ра­май, бу­гун юр­ти­м­из­да уш­бу фа­о­ли­ят­нинг бар­ча си­ру асрор­ла­ри­дан бо­ха­бар бўл­ган, соҳа­да кат­та та­жри­ба орт­ти­риб, ти­зим­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га ул­кан ҳис­са қў­ша­ёт­ган фи­дой­и­лар та­лай­ги­на.

Ҳа, устоз мис­ли ёниб тур­ган шам­га қи­ёс. Ўзи ёниб, атроф­га ну­ру зиё со­ча­ди. Бо­шқа­лар ана шу нур­дан баҳра­манд бўла­ди. Шу са­баб, ҳар бир ин­сон ёши­дан, мавқе­идан, да­ра­жа­си­дан қатъи на­зар, са­боқ бер­ган устоз-му­раб­бийи ол­ди­да му­дом таъ­зим­да.

Но­дир­бек РАСУЛОВ, иқти­сод фан­ла­ри ном­зо­ди, до­цент, Тош­кент Давлат иқти­со­ди­ёт уни­вер­си­те­ти Халқа­ро ту­ризм фа­куль­те­ти де­ка­ни:

– Ме­нинг би­рин­чи усто­зим онам (ху­до раҳ­мат қил­син) – Раҳ­бар­хон ая бўла­ди. Чун­ки онам мак­таб­да ма­те­ма­ти­ка, отам чиз­ма­чи­лик фа­ни­дан дарс бе­ри­шар эди. 4-5 ёшла­рим­да онам ўқув­чи­лар­нинг даф­тар­ла­ри­ни уй­га олиб ке­либ, тек­ши­риб баҳо­лар эди­лар. Ўша давр­лар­да мен­да ўқи­ш­га қи­зиқиш уй­ғон­ган. Мен­да “5” баҳо ях­ши, “2” ёмон баҳо экан­ли­ги тўғри­си­да та­сав­вур пай­до бўл­ган. Онам 6 ёшим­да ўқиш ва ёзиш­ни ўр­гат­ган эди­лар.

1981 йил 7 ёшим­да мак­та­б­га бор­дим. Биз­ни усто­зи­миз Ино­ят­хон Ко­ми­ло­ва илиқ ку­тиб ол­ди. Усто­зим ўқув­чи­лар­га нис­ба­тан қат­тиққўл­ли­ги, до­им ку­либ ту­ри­ши би­лан хо­ти­рам­да муҳр­ла­ниб қолган. Би­рин­чи ўқи­тув­чим ўз ка­с­би­нинг ҳақиқий фи­дой­и­си эди. Ҳеч қа­чон дар­с­га кеч кел­ма­ган. Опа биз­га до­им ҳа­ёт­да қай­си ка­сб­нинг эга­си бў­ли­ш­дан қатъи на­зар, би­рин­чи бў­лиш­ни ўр­гат­ган­лар, вақт олий ҳа­кам­ли­ги­ни уқтир­ган­лар.

Ҳа­ёт­да­ги ҳар қан­дай му­ваф­фақи­ят­нинг асо­си илм­дир. Мак­таб да­ври­да­ги усто­зла­рим ўзи­га хос ажойиб хи­слат­га эга эди. Ма­са­лан, фи­зи­ка усто­зим Убай­дул­ла ака Фай­зул­ла­ев кий­и­ниш ма­да­ни­я­ти бўй­и­ча ўр­нак ол­са ар­зи­гу­лик ўқитувчи эди. Ҳус­ни­хат­ла­ри ҳам жу­да чи­рой­ли, дарс­ни шун­дай ўтар­ди­ки, гўё­ки ўқув­чи­лар­ни сеҳр­лаб қўяр­ди.

Мак­таб­дан сўнг олий таъ­лим муас­са­са­си­да ўт­ган беш йил мен учун жу­да кат­та ҳа­ёт дар­си­ни ўта­ди. Бу жа­ра­ён­да на­фақат би­лим олиш, бал­ки ин­сон­лар би­лан му­лоқот қи­лиш, одам­лар­ни бо­шқа­риш санъ­а­ти, ма­съу­ли­ят­ни ҳис қи­лиш ка­би за­рур ҳа­ё­тий би­лим­лар­ни ўр­ган­дим.

Олий таъ­лим­дан кей­ин­ги босқич­да, яъ­ни ас­пи­ран­ту­ра­да ил­мий раҳ­ба­рим – иқти­сод фан­ла­ри док­то­ри, про­фес­сор Шав­кат Зай­нут­ди­нов мен­га ҳа­ёт­да учрай­ди­ган тур­ли му­ам­мо­лар, қа­ра­ма-қар­ши­ли­клар­ни қан­дай ен­гиб ўтиш тўғри­си­да ўз­ла­ри­нинг фой­да­ли мас­лаҳат­ла­ри­ни бер­ди­лар.

На­за­рим­да, кей­ин­ги давр­лар­да ўқи­тув­чи­га бўл­ган му­но­са­бат, унинг ижти­мо­ий соҳа­да­ги ўр­ни би­роз па­сай­ган­га ўх­шай­ди. Шу би­лан бир­га, мак­таб, кол­леж ва ака­де­мик ли­цей­лар­да эр­как ўқи­тув­чи­лар со­ни би­роз ка­май­и­ши ёшлар тар­би­я­си­да ҳам баъ­зи сал­бий жиҳат­ла­ри­ни на­мо­ён қил­моқ­да. Шу­нинг учун ҳо­зир­ги кун­да ўр­та ва ўр­та мах­сус таъ­лим ти­зи­ми­да ишла­ёт­ган ўқи­тув­чи­лар­нинг ўз соҳа­си­га фидойи ин­сон­лар экан­ли­ги­ни алоҳи­да эъ­ти­роф эта­ман.

Бу­гун мен ка­сб бай­ра­ми ку­ни­да бар­ча ҳур­мат­ли, за­ҳ­мат­каш, меҳри­бон устоз ва му­раб­бий­ла­ри­миз­ни чин қал­бим­дан му­бо­рак­бод эта­ман. Дил­ла­ри­да­ги энг ях­ши ти­ла­кла­ри­миз ал­бат­та, амал­га ош­син!

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.