ФИДОЙИ, ЖОНКУЯР, МЕҲРИ­БОН

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

1 ОК­ТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУ­РАБ­БИЙ­ЛАР КУ­НИ

Пой­тах­ти­м­из­да­ги “Тур­ки­стон” са­рой­и­да 1 ок­тябрь – Ўқитувчи ва му­раб­бий­лар ку­ни­га бағи­шлан­ган тан­та­на­ли йиғи­лиш бў­либ ўт­ди. Ун­да се­на­тор­лар, де­пу­тат­лар, Халқ таъ­ли­ми, Олий ва ўр­та мах­сус таъ­лим, Ма­да­ни­ят ва­зир­ли­кла­ри хо­дим­ла­ри, олий таъ­лим муас­са­са­ла­ри про­фес­сор-ўқи­тув­чи­ла­ри, мак­та­б­лар, ака­де­мик ли­цей ва ка­сб-ҳу­нар кол­леж­ла­ри­нинг пе­да­го­гла­ри, спорт му­раб­бий­ла­ри иш­ти­рок эт­ди.

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев­нинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига бай­рам та­бри­ги­ни Пре­зи­дент­нинг Давлат мас­лаҳат­чи­си Х.сул­то­нов ўқиб эшит­тир­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри то­мо­ни­дан бел­ги­лаб бе­ри­л­ган 2017-2021 йил­лар­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­да уз­лук­сиз таъ­лим ти­зи­ми­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, ўқув мас­кан­ла­ри­ни қу­риш, ре­кон­струк­ция қи­лиш, мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­ла­ри тар­моғи­ни кен­гай­ти­риш, уму­мий ўр­та таъ­лим си­фа­ти­ни туб­дан оши­риш бўй­и­ча бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар­ни ҳа­ёт­га из­чил жо­рий эти­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри­нинг БМТ Бош Ас­сам­бле­я­си­нинг 72-сес­си­я­си­да ёш ав­лод­нинг таъ­лим-тар­би­я­си, ҳуқуқ ва ман­фа­ат­ла­ри, ижти­мо­ий ҳи­мо­я­си, улар­нинг ке­ла­жа­ги ҳақи­да бил­дир­ган ама­лий та­кли­фла­ри мам­ла­ка­ти­м­из­да ёшлар­га қа­ра­ти­ла­ёт­ган ул­кан эъ­ти­бор­нинг яна бир ама­лий ифо­да­си­дир. Чуқур таҳ­ли­лий-ил­мий ён­да­шув­га асо­слан­ган бу ғоя ва та­шаб­бу­слар юр­ти­миз пе­да­го­гла­ри­ни ёш ав­лод тар­би­я­си­га ҳар қа­чон­ги­дан ҳам ул­кан­роқ ма­съу­ли­ят, яна­да ҳу­шёр­лик ва огоҳ­лик би­лан ён­да­шув­га чор­ла­моқ­да.

Тад­бир­да Халқ таъ­ли­ми ва­зир­ли­ги­нинг “Йил­нинг энг ях­ши фан ўқи­тув­чи­си”, Олий ва ўр­та мах­сус таъ­лим ва­зир­ли­ги­нинг “Олий таъ­лим муас­са­са­си­нинг энг ях­ши пе­да­го­ги” кўрик-тан­ло­вла­ри ғо­ли­б­ла­ри ҳам­да ўр­та мах­сус, ка­сб-ҳу­нар таъ­ли­ми мас­кан­ла­ри­нинг фа­ол пе­да­го­гла­ри ди­плом ва соврин­лар би­лан тақ­дир­лан­ди.

Тад­бир­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Олий Маж­ли­си Се­на­ти Ра­и­си Н.йўл­до­шев, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Олий Маж­ли­си Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­нинг Спи­ке­ри Н.ис­мо­и­лов, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Бош ва­зи­ри А.ари­пов, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг Давлат мас­лаҳат­чи­си А.юнус­ход­жа­ев иш­ти­рок эт­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.