Давлат ак­тивла­ри­ни ишончли бо­шқа­риш: мақ­сад ва ва­зи­фа­лар

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - За­ми­ра ТОЖИЕВА суҳ­бат­ла­ш­ди.

Бу­гун­ги кун­да ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри­нинг ак­ци­я­лар па­кет­ла­ри ва ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­ят­лар­нинг улуш кўри­ни­ши­да­ги кў­плаб ак­тивла­ри давлат мул­ки си­фа­ти­да ҳи­соб­га оли­на­ди.

Ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри ва бо­шқа хў­жа­лик жа­ми­ят­ла­ри­да­ги давлат­га те­ги­шли ак­ци­я­лар (улуш­лар) бўй­и­ча ак­ци­ядор­нинг (иш­ти­рок­чи­нинг) ҳуқуқла­ри­ни амал­га оши­риш Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2013 йил 11 июн­да­ги 165-сон­ли (“Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Ху­су­сий­ла­ш­ти­риш, мо­но­по­ли­ядан чиқа­риш ва рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш давлат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги Давлат ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш мар­ка­зи фа­о­ли­я­ти­ни таш­кил этиш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги) қа­ро­ри­да Давлат рақо­бат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги Давлат ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш мар­ка­зи­нинг асо­сий функ­ци­я­ла­ри­дан би­ри ҳи­собла­ни­ши бел­ги­лан­ган. Яъ­ни Давлат ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш мар­ка­зи зим­ма­си­га юкла­ти­л­ган ва­зи­фа­лар­дан би­ри ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­нинг ишончли бо­шқа­рув­чи­ла­ри ва давлат мул­ки­ни са­ма­ра­ли бо­шқа­риш бўй­и­ча давлат­нинг ишончли ва­кил­ла­ри фа­о­ли­я­ти­нинг на­ти­жа­дор­ли­ги мо­ни­то­рин­ги­ни олиб бо­риш ҳам­да ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри ва бо­шқа хў­жа­лик жа­ми­ят­ла­ри ак­ци­я­ла­ри­нинг давлат па­кет­ла­ри (улуш­ла­ри) бўй­и­ча, шу жум­ла­дан, улар­ни давлат­нинг ишончли ва­кил­ла­ри­га, бо­шқа­рув­чи ком­па­ни­я­лар­га ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри­га ишончли бо­шқа­рув­га бе­риш йў­ли би­лан ак­ци­ядор (қат­наш­чи)нинг ҳуқуқла­ри­ни рўёб­га чиқа­ри­ш­дан ибо­рат.

Мар­каз бў­лим бо­ш­лиғи Шав­кат МАМАТОВ би­лан суҳ­ба­ти­миз ай­нан шу фа­о­ли­ят йў­на­ли­ши­нинг маз­мун-моҳи­я­ти­га бағи­шлан­ди.

– Дастлаб ишончли бо­шқа­рув­чи­лар ким­лар ёки қан­дай ком­па­ния ишончли бо­шқа­рув­чи бў­ли­ши мум­кин, де­ган са­вол­га ой­дин­лик ки­рит­сан­гиз.

– Ав­ва­ло, ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­га ҳам­да ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш фа­о­ли­я­ти­га ту­шун­ча бе­риб ўтиш мақ­сад­га му­во­фиқ. Маъ­лум­ки, “Қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри тўғри­си­да”ги қо­нун­га асо­сан ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри – бу қим­мат­ли қоғоз­лар, пул ма­б­лағла­ри ва қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га му­во­фиқ ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри деб эъ­ти­роф эти­л­а­ди­ган бо­шқа мол-мулк­лар­дир. Юри­дик шах­снинг – яъ­ни ишончли бо­шқа­рув­чи­нинг ўзи­га эга­лик қи­лиш учун топ­ши­ри­л­ган ва бо­шқа шах­сга те­ги­шли бўл­ган, шу­нин­г­дек, қим­мат­ли қоғоз­лар­ни, шу жум­ла­дан, ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш жа­ра­ё­ни­да оли­на­ди­ган қим­мат­ли қоғоз­лар­ни, бун­дан та­шқа­ри, қим­мат­ли қоғоз­лар­га ин­ве­сти­ция қи­лиш учун мўл­жал­лан­ган ва ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш жа­ра­ё­ни­да оли­на­ди­ган пул ма­б­лағла­ри­ни шу шах­снинг ёки у кўр­сат­ган шах­снинг ман­фа­ат­ла­ри­ни кўз­лаб, ўз но­ми­дан ишончли бо­шқа­рув­ни бел­ги­лан­ган муд­дат мо­бай­ни­да амал­га оши­ри­ши ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш бўй­и­ча фа­о­ли­ят ҳи­собла­на­ди.

Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2003 йил 19 ап­рел­да­ги “Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­ни кор­по­ра­тив бо­шқа­риш­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги 189-сон­ли қа­ро­ри би­лан та­с­диқлан­ган Давлат­нинг хў­жа­лик жа­ми­ят­ла­ри­да­ги ишончли ва­кил­ла­ри тўғри­си­да­ги ҳам­да Ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­нинг ишончли бо­шқа­рув­чи­ла­ри тўғри­си­да­ги ни­зо­млар­га му­во­фиқ, давлат­нинг ишончли ва­кил­ла­ри давлат улу­ши 25 фо­из­дан ор­тиқ бўл­ган хў­жа­лик жа­ми­ят­ла­ри­да маз­кур улуш ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­нинг ишончли бо­шқа­рув­чи­ла­ри бо­шқа­ру­ви­га бе­ри­л­ган вақт­га­ча тай­ин­ла­на­ди­лар ва улар хў­жа­лик жа­ми­я­ти­да давлат­нинг ишончли ва­ки­ли ҳи­собла­на­ди­лар, ак­ци­я­лар­нинг давлат па­ке­ти (улу­ши) миқ­до­ри­да бе­ри­ла­ди­ган ҳуқуқлар до­ира­си­да фа­о­ли­ят кўр­са­та­ди­лар.

Ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­ни ишончли бо­шқа­риш Давлат рақо­бат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги Қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш ва ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи­дан ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­ни ишончли бо­шқа­рув­га оид ли­цен­зия олган ти­жо­рат таш­ки­лот­ла­ри, шу­нин­г­дек, банк фа­о­ли­я­ти­ни амал­га оши­риш учун ли­цен­зи­я­га эга бўл­ган ти­жо­рат бан­кла­ри то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­ла­ди.

– Ишончли бо­шқа­рув­чи­нинг ва­зи­фа­ла­ри ни­ма­лар­дан ибо­рат?

– Амал­да­ги қо­нун­чи­лик­да ва ишончли бо­шқа­рув шар­тно­ма­си­да на­за­рда ту­ти­л­ган до­ира­да, ўз бо­шқа­ру­ви­га ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­ни қа­бул қи­л­ган ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­нинг ишончли бо­шқа­рув­чи­си улар­га нис­ба­тан мулк­дор­нинг бар­ча ва­ко­лат­ла­ри­ни, шу жум­ла­дан, ўз та­сар­ру­фи­да­ги та­с­диқлан­ган ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри бўй­и­ча бар­ча ҳуқуқлар­ни му­стақил ра­ви­ш­да ва ўз но­ми­дан амал­га оши­ра­ди (ак­ци­я­лар, улуш­лар бўй­и­ча ди­ви­денд­лар олиш ва об­ли­га­ци­я­лар бўй­и­ча да­ро­мад олиш ҳуқуқи, хў­жа­лик жа­ми­я­ти ак­ци­ядо­ри (иш­ти­рок­чи­си)нинг шах­сий но­мул­кий ҳуқуқла­ри, қим­мат­ли қоғоз­ни қай­та­ри­ш­га тў­лов­ни та­лаб қи­лиш ҳуқуқи ва шу ка­би­лар). Бун­дан та­шқа­ри, ўз та­сар­ру­фи­да бўл­ган ин­ве­сти­ция ак­тивла­ри­га нис­ба­тан бар­ча ҳуқуқлар­ни му­стақил ра­ви­ш­да ва ўз но­ми­дан амал­га оши­ра­ди (қим­мат­ли қоғоз­лар­ни ўз­га­га бе­риш, га­ров­га қўй­иш, қим­мат­ли қоғоз­лар би­лан ҳар қан­дай би­ти­шувлар­ни ёки ама­лий хат­ти-ҳа­ра­кат­лар­ни амал­га оши­риш ҳуқуқла­ри).

Давлат ишончли ва­ки­ли­нинг ва­зи­фа­ла­ри бир неча йў­на­ли­ш­дан ибо­рат.

Би­рин­чи­дан, ак­ци­ядор (иш­ти­рок­чи) си­фа­ти­да давлат ман­фа­ат­ла­ри­ни ҳи­моя қи­ла­ди, хў­жа­лик жа­ми­я­ти­да­ги мол-мулк­нинг сақла­ни­ши­ни ва ун­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ни­ли­ши­ни таъ­мин­лай­ди.

Ик­кин­чи­дан, кор­хо­на­да иқти­со­дий ис­лоҳот­лар­ни ўт­ка­зи­ш­да, унинг мо­лия-хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти­ни ях­ши­ла­ш­да, ме­не­жмент ва мар­ке­тинг ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­да, шу­нин­г­дек, ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­ш­дан кей­ин қўл­лаб-қув­ват­ла­ш­да кў­ма­кла­ша­ди.

Учин­чи­дан, ишлаб чиқа­риш­ни ре­но­ва­ция қи­лиш ва кор­хо­на то­мо­ни­дан ишлаб чиқа­ри­ла­ёт­ган маҳ­су­лот­лар­ни ян­ги­лаш, рақо­бат­бар­дош маҳ­су­лот ишлаб чиқа­риш­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да за­мо­на­вий тех­но­ло­гик ас­боб-уску­на­лар ва тех­но­ло­ги­я­лар асо­си­да ишлаб чиқа­риш­ни ре­кон­струк­ция қи­лиш ва тех­ни­ка би­лан қай­та жиҳоз­лаш учун ин­ве­сти­ци­я­лар жалб эта­ди.

Тўр­тин­чи­дан, ак­ци­я­лар­нинг давлат па­ке­ти (улу­ши) бўй­и­ча ди­ви­денд­лар­дан хў­жа­лик жа­ми­я­ти­ни ре­кон­струк­ция қи­лиш ва тех­ни­ка би­лан қай­та жиҳоз­лаш учун мақ­сад­ли фой­да­ла­ни­ли­ши­ни таъ­мин­лай­ди.

Давлат­нинг ишончли ва­ки­ли­га Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си ва Давлат рақо­бат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги Давлат ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш мар­ка­зи то­мо­ни­дан бо­шқа ва­зи­фа­лар бе­ри­ли­ши ҳам мум­кин.

– Ишончли бо­шқа­рув­чи­лар қан­дай тан­ла­на­ди, улар­га қан­дай та­ла­б­лар қўй­и­л­ган?

– Давлат­нинг ишончли ва­кил­ла­ри Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2015 йил 31 март­да­ги Пқ-2327-сон­ли қа­ро­ри­га асо­сан таш­кил эти­л­ган Ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш ва кор­по­ра­тив бо­шқа­рув ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ко­мис­си­я­си ёхуд унинг топ­ши­риғи­га кў­ра, Давлат рақо­бат қў­ми­та­си ҳай­ъ­а­ти то­мо­ни­дан, шу жум­ла­дан, тан­лов асо­си­да ҳам тай­ин­ла­на­ди­лар.

Давлат­нинг ишончли ва­кил­ла­ри ном­зод­ла­ри бўй­и­ча та­кли­флар Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг те­ги­шли ком­плексла­ри би­лан ке­ли­ши­л­ган ҳол­да Давлат рақо­бат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги Давлат ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш мар­ка­зи то­мо­ни­дан ки­ри­ти­ла­ди. Бун­да давлат­нинг ишончли ва­кил­ла­ри ном­зод­ла­ри етар­ли да­ра­жа­да иқти­со­дий би­лим­лар­га, раҳ­бар­лик ла­во­зи­ми­да ишлаш ама­ли­ё­ти­га эга бўл­ган ҳам­да тай­ин­лаш ва кўр­са­тиб ўти­л­ган функ­ци­я­лар­ни ба­жа­риш пай­ти­да тар­ки­би­га хў­жа­лик жа­ми­я­ти ки­ра­ди­ган ком­па­ни­я­лар, кор­по­ра­ци­я­лар, уюш­ма­лар хо­дим­ла­ри бўл­ма­ган жис­мо­ний шах­слар, шу жум­ла­дан, давлат ҳо­ки­ми­я­ти ва бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри хо­дим­ла­ри орас­и­дан тан­лаб оли­на­ди. Ном­зод­лар­ни тан­лаб оли­ш­да кор­по­ра­тив бо­шқа­рув ҳам­да қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри соҳа­си­да қў­шимча маъ­лу­м­от­га эга бўл­ган шах­слар­га устун­лик бе­ри­ла­ди.

– Қан­дай ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг давлат ак­тивла­ри ишончли бо­шқа­рув­чи­га бе­ри­ла­ди?

– Амал­да­ги қо­нун­чи­лик­да рес­пуб­ли­ка иқти­со­ди­ё­ти учун стра­те­гик аҳа­ми­ят­га эга бўл­ган хў­жа­лик жа­ми­ят­ла­ри­нинг устав фондла­ри­да­ги ак­ци­я­лар (улуш­лар)нинг давлат па­кет­ла­ри Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг, Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг ёки Ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш ва кор­по­ра­тив бо­шқа­рув ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ко­мис­си­я­си қа­ро­ри­га би­но­ан ишончли бо­шқа­рув­га бе­ри­ли­ши мум­кин­ли­ги бел­ги­лан­ган. Шу ўрин­да таъ­кид­лаш ло­зим­ки, давлат­нинг ишончли ва­ки­ли ак­ци­я­лар (улуш­лар)нинг фақат бит­та давлат па­ке­ти­ни бо­шқа­ри­ш­га ҳақ­ли. Давлат ак­тивла­ри­ни ишончли бо­шқа­рув­чи ком­па­ния эса бир вақт­нинг ўзи­да бир неч­та ак­ци­я­лар(улуш­лар)нинг давлат па­кет­ла­ри­ни бо­шқа­ри­ши мум­кин.

– Мар­каз то­мо­ни­дан маз­кур фа­о­ли­ят бўй­и­ча юри­ти­ла­ёт­ган мо­ни­то­ринг на­ти­жа­ла­ри ҳақи­да ҳам тўх­тал­сан­гиз.

– Жо­рий йил­нинг би­рин­чи яр­ми яку­ни бўй­и­ча мар­каз­га та­сар­руф этиш ҳуқуқи­сиз бе­ри­л­ган устав фон­ди­да давлат улу­ши бўл­ган 251 та (98 та АЖ ва 153 та МЧЖ) хў­жа­лик жа­ми­я­ти мав­жуд бу­либ, шун­дан 103 та­си давлат­нинг ишончли ва­кил­ла­ри, 21 та­си Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг ва Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг те­ги­шли қа­рор­ла­ри ҳам­да Ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш ва кор­по­ра­тив бо­шқа­рув ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ко­мис­си­я­си қа­рор­ла­ри­га асо­сан бе­ри­л­ган ишончли бо­шқа­рув­чи­лар (ком­па­ни­я­лар), 127 та­си Давлат рақо­бат қў­ми­та­си­нинг ҳу­д­у­дий ор­ган­ла­ри­дан би­рик­ти­ри­л­ган ва­кил­лар то­мо­ни­дан (Ад­лия ва­зир­ли­ги­да 28.01.2016 йил­да 2755-сон би­лан рўй­хат­га олин­ган “Кор­по­ра­тив бо­шқа­рув­чи ма­ла­ка ат­те­ста­ти­ни бе­риш тар­ти­би тўғри­си­да”ги Ни­зо­мга асо­сан) бо­шқа­риб ке­лин­моқ­да.

Уш­бу хў­жа­лик жа­ми­ят­ла­ри­нинг мо­ли­явий-хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти таҳ­лил қи­лин­ган­да, 2017 йил 1 июль ҳо­ла­ти бўй­и­ча улар­да соф ту­шум миқ­до­ри 17 270,0 млрд. сўм­ни таш­кил эт­га­ни, 158 та жа­ми­ят то­мо­ни­дан 2 070,2 млрд. сўм­лик соф фой­да олин­га­ни маъ­лум бўл­ди. Ҳи­со­бот да­ври­да 11 та жа­ми­ят­да за­рар кўри­л­га­ни аниқлан­ди. Бу­гун­ги кун­да маз­кур кор­хо­на­лар­нинг за­рар кў­риш са­ба­б­ла­ри ўр­га­нил­моқ­да ва те­ги­шли чо­ра­лар кў­риш юза­си­дан ишлар олиб бо­рил­моқ­да.

– Яқин­да қа­бул қи­лин­ган Маъ­му­рий ис­лоҳот­лар кон­цеп­ци­я­си­да ҳам ишончли бо­шқа­рув­чи­лар фа­о­ли­я­ти­га дахл­дор ва­зи­фа­лар бел­ги­лан­ган. Улар қай­си ме­ха­низмлар орқа­ли амал­га оши­ри­ли­ши кўз­да ту­ти­ляп­ти?

– Ҳақиқа­тан ҳам, Пре­зи­ден­ти­миз то­мо­ни­дан жо­рий йил­нинг 8 сен­тябри­да қа­бул қи­лин­ган “Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­да Маъ­му­рий ис­лоҳот­лар кон­цеп­ци­я­си­ни та­с­диқлаш тўғри­си­да”ги Фар­мон би­лан та­с­диқлан­ган Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­да Маъ­му­рий ис­лоҳот­лар кон­цеп­ци­я­си­да иқти­со­ди­ёт тар­моқла­ри­га маъ­му­рий таъ­сир кўр­са­тиш­ни яна­да қисқар­ти­риш ва бо­шқа­рув­нинг бо­зор ме­ха­низмла­ри­ни кен­гай­ти­риш қисми­да иқти­со­дий фа­о­ли­ят­да, энг ав­ва­ло, давлат уни­тар кор­хо­на­ла­ри­ни таш­кил этиш ва фа­о­ли­я­ти­ни бо­шқа­риш, ишончли бо­шқа­рув­чи­лар ва давлат­нинг ишончли ва­кил­ла­ри ва­ко­лат­ла­ри­ни, улар­нинг иқти­со­дий ва бо­шқа­рув са­ма­ра­дор­ли­ги­ни, би­рин­чи нав­бат­да, давлат ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш ти­зи­ми­нинг мо­ли­явий шаф­фо­фли­ги ва на­ти­жа­дор­ли­ги­ни оши­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган давлат иш­ти­ро­ки­да­ги хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар­ни бо­шқа­риш­нинг кор­по­ра­тив ме­ха­низмла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш соҳа­ла­ри­да давлат иш­ти­ро­ки­нинг аниқ бо­зор та­мой­ил­ла­ри­ни ишлаб чиқиш ло­зим­ли­ги кўр­са­ти­л­ган.

Бу­гун­ги кун­да, кон­цеп­ци­яда бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар ижро­си­ни таъ­мин­лаш юза­си­дан те­ги­шли таш­ки­лий-ҳуқуқий ишлар бо­шлан­ган ва унинг на­ти­жа­си ке­ла­жак­да кор­по­ра­тив бо­шқа­рув ти­зи­ми­ни туб­дан та­ко­мил­ла­ш­ти­риш им­ко­ни­я­ти­ни бе­ри­ши шубҳа­сиз. Маз­кур йў­на­ли­ш­да бо­шлан­ган ишлар­га, яқин­да­ги­на ҳу­ку­ма­ти­миз то­мо­ни­дан “Ўзбекистон ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг бо­шқа­рув са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш бўй­и­ча қа­бул қи­лин­ган қа­рор­ни ми­сол си­фа­ти­да кел­ти­риш мум­кин.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.