Бо­ла­лар буюм­ла­ри ва ўй­ин­чоқла­ри кла­сте­ри

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Ўз мух­би­ри­миз.

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 6 июл­да­ги “Тош­кент шаҳри­да за­мо­на­вий бо­ла­лар ўй­ин­чоқла­ри ва ан­жом­ла­ри­ни ишлаб чиқа­риш­ни таш­кил қи­лиш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри ижро­си­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да “Ўз­мил­лий­банк” то­мо­ни­дан уму­мий қий­ма­ти 23 млн. АҚШ дол­ла­ри бўл­ган бе­шта лой­иҳа амал­га оши­ри­ла­ди.

Со­биқ “Та­ши­г­руш­ка” фаб­ри­ка­си­нинг 2,8 га. ер­га эга бўл­ган бўш тур­ган май­до­ни­да 700 хил тур­да­ги пласт­мас­са, юм­шоқ, бо­ла­лар он­ги­ни ри­вож­лан­ти­рув­чи, ме­ха­ник бо­шқа­ри­лув­чи ва бо­шқа бо­ла­лар буюм­ла­ри ҳам­да ўй­ин­чоқла­ри ишлаб чиқа­риш кла­сте­ри таш­кил қи­ли­на­ди.

Маз­кур объ­ект­нинг йил­лик лой­иҳа қув­ва­ти 7 млн. до­на ўй­ин­чоқ ишлаб чиқа­риш­ни таш­кил эта­ди, шун­дан 80 фо­и­зи экс­порт­га йў­нал­ти­ри­ла­ди. Лой­иҳа ту­фай­ли 950 га яқин иш ўр­ни яра­ти­ли­ши кўз­да ту­ти­л­ган.

Кла­стер объ­ект­ла­ри­дан би­ри ян­ги таш­кил эти­л­ган “TASHKENT SANHE TOY” Ўз­бек– Хи­той қўш­ма кор­хо­на­си ҳи­собла­на­ди. Уш­бу фаб­ри­ка­да 2,2 млн. до­на юм­шоқ ўй­ин­чоқлар ишлаб чиқа­ри­ла­ди. Лой­иҳа амал­га оши­ри­ли­ши на­ти­жа­си­да 450 та иш ўр­ни яра­ти­ли­ши кўз­да ту­ти­л­ган. Фа­б­ри­ка­ни 2018 йил­нинг март ой­и­да иш­га ту­ши­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.