АКЦИЯДОРЛАР БИ­ЛАН ДО­И­МИЙ МУЛОҚОТДАМИЗ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ -

Қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш ва ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи­нинг Хо­разм ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си Халқ би­лан му­лоқот ва ин­сон ман­фа­ат­ла­ри йи­ли­да аҳо­ли му­ро­жа­ат­ла­ри би­лан ишлаш кўла­ми­ни яна­да кен­гай­тир­ди. Бу эса ак­сар му­ам­мо­ли ма­са­ла­лар ўз вақти­да иж­о­бий ҳал эти­ли­ши­ни таъ­мин­ла­ё­тир.

Ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­га шу йил­нинг 9 ойи мо­бай­ни­да ёз­ма, оғ­за­ки ра­ви­ш­да ва “ишонч те­ле­фо­ни” орқа­ли 27 та му­ро­жа­ат ке­либ ту­ш­ди. Улар­нинг 17 та­си Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг вир­ту­ал қа­бул­хо­на­си­га йўл­лан­ган бў­либ, ак­ци­ядор­лар­га ди­ви­денд тў­ло­вла­ри­нинг ўз вақти­да амал­га оши­рил­ма­га­ни ма­са­ла­си­да­дир. Бо­шқар­ма то­мо­ни­дан уш­бу ари­за­лар ба­таф­сил ўр­га­ни­ли­ши на­ти­жа­си­да жа­ми 30 млн. 250 минг 270 сўм ди­ви­денд тў­ло­вла­ри ўз эга­ла­ри­га ун­ди­риб бе­ри­ли­ши­га эри­шил­ди.

Шу­нин­г­дек, бо­шқар­ма то­мо­ни­дан 7 та му­ро­жа­ат бўй­и­ча ту­ман­ла­ра­ро иқти­со­дий суд­лар­га даъ­во ари­за­ла­ри ки­ри­ти­либ, фуқа­ро­лар­нинг қо­ну­ний ман­фа­ат­ла­ри ҳи­моя қи­ли­ни­ши таъ­мин­лан­ди. Бо­шқа му­ро­жа­ат­лар эга­ла­ри­ни қи­зиқтир­ган ма­са­ла­лар ҳам ба­таф­сил ўр­га­ни­либ, тў­лиқ қа­но­ат­лан­ти­рил­ди.

“Ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри ва ак­ци­ядор­лар­нинг ҳуқуқла­ри­ни ҳи­моя қи­лиш тўғри­си­да”ги қо­нун ва Қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­нинг иш­ти­рок­чи­ла­ри то­мо­ни­дан ах­бо­рот­лар­ни очиш тўғри­си­да­ги ни­зо­мга асо­сан, ви­ло­ят­да рўй­хат­дан ўт­ган ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри то­мо­ни­дан 2017 йил да­во­ми­да аҳа­ми­ят­ли факт­лар элек­трон тарз­да ва ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри­да ўз вақти­да эъ­лон қи­лин­моқ­да.

Бо­шқар­ма хо­дим­ла­ри бе­во­си­та жой­лар­га чиқиб, ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри­да бў­либ, кў­плаб тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри би­лан учра­шувлар таш­кил қи­либ, до­и­мий му­лоқот­лар ўт­ка­зиб ту­ри­шиб­ди. Уш­бу жа­ра­ён­да ўр­та­га ташлан­ган му­ам­мо­ли ма­са­ла­лар, та­кли­флар ва бо­шқа тур­да­ги му­ро­жа­ат­лар­нинг ак­са­ри­я­ти­га те­ги­шли таш­ки­лот, муас­са­са­лар ва­кил­ла­ри жалб қи­лин­ган ҳол­да ўз вақти­да ечим то­пил­моқ­да.

Бун­дай учра­шувлар­да бо­шқар­ма хо­дим­ла­ри то­мо­ни­дан акциядорлар ва тад­бир­кор­лар­га улар учун мах­сус тай­ёр­лан­ган, фа­о­ли­я­ти­да асқа­та­ди­ган ва қўл­лан­ма си­фа­ти­да фой­да­ла­ни­ш­га қу­лай бўл­ган те­ги­шли меъёрий ҳуж­жат­лар нус­ха­ла­ри тарқа­тил­моқ­да.

Бир сўз би­лан айт­ган­да, ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма хо­дим­ла­ри акциядорлар би­лан до­и­мий му­лоқот­лар­ни бун­дай кей­ин ҳам из­чил да­вом эт­ти­риш­ни мақ­сад қи­ли­ш­ган. За­фар­бек ОТАЖОНОВ, Қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш ва ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи Хо­разм ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си етак­чи му­та­хас­си­си.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.