ЗА­МОН ТАЛАБЛАРИГА МОСЛАШТИРИЛДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - НИГОҲ - Шоҳруҳ­хон АБРОРОВ, Як­ка­са­рой ту­ма­ни про­ку­ро­ри­нинг иш ўр­га­нув­чи ёр­дам­чи­си.

Юр­ти­м­из­да ин­сон ҳуқуқла­ри ва эр­кин­ли­кла­ри­ни таъ­мин­лаш, ху­су­сан, давлат ор­ган­ла­ри­нинг халқ ол­ди­да­ги ҳи­соб­дор­ли­ги­ни ку­чай­ти­риш бо­рас­и­да­ги ишлар из­чил да­вом эт­ти­рил­моқ­да. Халқ би­лан му­лоқот ва ин­сон ман­фа­ат­ла­ри йи­ли­да давлат идо­ра­ла­ри ва аҳо­ли ўр­та­си­да­ги му­лоқот­лар яна­да очиқ-ош­ко­ра, шаф­фоф тарз­да ўт­ка­зи­ла­ёт­га­ни де­мо­кра­тик ис­лоҳот­лар­нинг ўзи­га хос бир кўри­ни­ши си­фа­ти­да на­мо­ён бўл­моқ­да. Яқин­да ян­ги таҳри­рда қа­бул қи­лин­ган “Жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри тўғри­си­да”ги қо­нун эса ай­ни йў­на­ли­ш­да нав­бат­да­ги муҳим қа­дам­дир.

Фуқа­ро­лар­нинг му­ро­жа­ат қи­лиш ҳуқуқи ин­сон ҳуқуқла­ри таъ­мин­ла­ни­ши­нинг муҳим омил­ла­ри си­ра­си­га ки­ра­ди. Шу бо­ис Кон­сти­ту­ци­я­миз­нинг 35-мод­да­си­да ҳар бир шахс бе­во­си­та ўзи ва бо­шқа­лар би­лан бир­га­лик­да ва­ко­лат­ли давлат ор­ган­ла­ри­га, муас­са­са­ла­ри­га ёки халқ ва­кил­ла­ри­га ари­за, та­клиф ва ши­ко­ят­лар би­лан му­ро­жа­ат қи­лиш ҳуқуқи­га эга экан­ли­ги алоҳи­да уқти­ри­л­ган.

Юр­ти­м­из­да­ги фуқа­ро­лар му­ро­жа­а­ти би­лан бе­во­си­та боғ­лиқ бўл­ган дастлаб­ки нор­ма­тив ҳуж­жат – “Фуқа­ро­лар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри тўғри­си­да”ги қо­нун 1994 йи­ли илк бор, 2002 йил 13 де­кабр­да эса ян­ги таҳри­рда қа­бул қи­лин­ган эди. 2014 йил 3 де­кабр­да “Жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри тўғри­си­да”ги қо­нун қа­бул қи­лин­гач, у ўз ку­чи­ни йўқ­от­ди.

Та­би­ий­ки, Истиқ­лол йил­ла­ри мам­ла­ка­ти­м­из­да тур­ли ис­лоҳот­лар амал­га оши­рил­ди, жа­ми­ят та­раққи­ёт­нинг ян­ги си­ё­сий ва ижти­мо­ий-иқти­со­дий босқи­чи­га кўта­рил­ди, ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри жа­дал ри­вож­ла­ниб, ҳа­мюрт­ла­ри­миз­нинг ҳуқуқий он­ги юк­сал­ди. Бу ўз­га­ри­шлар амал­да­ги қо­нун­чи­лик­ни, жум­ла­дан, фуқа­ро­лар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри­га та­ал­луқ­ли қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­ни ҳам­да улар­нинг нор­ма­ла­ри­ни за­мон талабларига мо­сла­ш­ти­риш­ни тақо­зо эт­ди. Пи­ро­вар­ди­да жо­рий йил­нинг 11 сен­тябри­да ян­ги таҳри­рда­ги “Жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри тўғри­си­да”ги қо­нун қа­бул қи­лин­ди. Шу та­риқа му­ро­жа­ат­лар би­лан ишлаш соҳа­си­да қо­нун усту­вор­ли­ги­ни ка­фо­лат­лаш­нинг ҳуқуқий ме­ха­низ­ми яна­да му­стаҳ­кам­лан­ди.

Ян­ги таҳри­рда­ги қо­нун­нинг ол­дин­ги­си­дан фарқ­ли жиҳат­ла­ри та­лай­ги­на. Чу­нон­чи, унинг асо­сий ту­шун­ча­лар­га бағи­шлан­ган 3-мод­да­си­да элек­трон, та­к­ро­рий, ано­ним му­ро­жа­ат­лар ва му­ро­жа­ат дуб­ли­ка­ти ка­би бир неч­та ян­ги ата­ма­ни учра­тиш мум­кин. Улар қо­нун мат­ни­га давр та­ла­би­дан ке­либ чиқиб ки­ри­ти­л­ган. Ма­са­лан, Пре­зи­ден­ти­миз­нинг вир­ту­ал қа­бул­хо­на­си­га қисқа фур­сат­да 1 мил­ли­он­дан ор­тиқ му­ро­жа­ат ке­либ ту­ш­ди. Бу аҳо­ли ўр­та­си­да Ин­тер­нет ва элек­трон ах­бо­рот ал­ма­ши­ну­ви хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни кун сай­ин кў­пайиб бо­ра­ёт­га­ни­дан да­ло­лат бе­ра­ди. Шун­га кў­ра, қо­нун “элек­трон му­ро­жа­ат” ата­ма­си би­лан бой­и­тил­ди.

Қо­нун­нинг 2-бо­би “Халқ қа­бул­хо­на­ла­ри ва вир­ту­ал қа­бул­хо­на­лар” деб ном­лан­ган. У Пре­зи­дент вир­ту­ал қа­бул­хо­на­си ва халқ қа­бул­хо­на­ла­ри­нинг мақо­ми, ту­зи­ли­ши, асо­сий ва­зи­фа­ла­ри, ҳуқуқ ва маж­бу­ри­ят­ла­ри, ре­ал вақт ре­жи­ми­да мас­лаҳат­лар бе­ри­ш­га, давлат ор­ган­ла­ри ва ман­саб­дор­ла­ри­нинг вир­ту­ал қа­бул­хо­на­ла­ри­ни таш­кил эти­ш­га до­ир ма­са­ла­лар­ни қа­м­раб олган.

Қо­нун­да му­ро­жа­ат­лар­нинг ян­ги ша­кл­ла­ри­ни кўриб чиқиш тар­тиб­ла­ри ҳам аниқла­ш­ти­рил­ди. Ари­за, та­клиф, ши­ко­ят, ано­ним му­ро­жа­ат, ви­део­кон­фе­рен­ца­лоқа, давлат иш­ти­ро­ки­да­ги таш­ки­лот, му­ро­жа­ат­нинг дуб­ли­ка­ти, ом­ма­вий қа­бул, та­к­ро­рий му­ро­жа­ат, элек­трон му­ро­жа­ат ка­би ту­шун­ча­лар ҳуқуқий жиҳат­дан тав­си­флан­ди. Жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар му­ро­жа­ат­ла­ри би­лан ишлаш ва­ко­ла­ти­га эга субъ­ект­лар до­ира­си кен­гай­ти­ри­либ, улар­нинг са­фи­га давлат ор­ган­ла­ри ҳам­да муас­са­са­ла­ри­дан та­шқа­ри, давлат иш­ти­ро­ки­да­ги таш­ки­лот­лар, яъ­ни устав фон­ди­да давлат улу­ши мав­жуд ти­жо­рат таш­ки­ло­ти ёхуд тў­лиқ ёки қисман давлат ор­га­ни то­мо­ни­дан таш­кил қи­лин­ган ёки таъ­сис эти­л­ган но­ти­жо­рат таш­ки­лот­лар ҳам ки­ри­тил­ди.

Қо­нун­да жис­мо­ний шах­слар­нинг ва юри­дик шах­слар ва­кил­ла­ри­нинг шах­сий қа­бу­ли­ни ўт­ка­зув­чи давлат ор­ган­ла­ри, таш­ки­лот­лар раҳ­бар­ла­ри ёки бо­шқа ман­саб­дор шах­сла­ри ҳар қан­дай, жум­ла­дан, ўз ва­ко­лат­ла­ри­га кир­май­ди­ган ма­са­ла­лар бўй­и­ча му­ро­жа­ат қи­лин­ган тақ­дир­да ҳам, қа­бул­ни рад эти­ш­га ҳақ­ли эмас­ли­ги му­стаҳ­кам­лаб қўй­ил­ди. Қо­ла­вер­са, жис­мо­ний шах­слар­ни ҳам­да юри­дик шах­слар ва­кил­ла­ри­ни қа­бул қи­лиш тар­ти­би та­ко­мил­ла­ш­ти­рил­ди. Сай­ёр шах­сий қа­бул­лар, ом­ма­вий қа­бул­лар за­рур ҳол­лар­да қа­бул қи­лиш жа­д­вал­ла­ри­дан та­шқа­ри ва­зи­ят­лар­да ҳам ўт­ка­зи­ли­ши, ом­ма­вий қа­бул­лар ҳов­ли­лар (квар­ти­ра­лар)га, бо­шқа би­но­лар ва жой­лар­га бир­ма-бир ки­риб чиқиш орқа­ли таш­кил эти­ли­ши мум­кин­ли­ги бел­ги­лан­ди.

Қо­нун­дан жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар ўз му­ро­жа­ат­ла­ри­ни улар кўриб чиқи­л­гун­га қа­дар ва кўриб чиқи­ла­ёт­ган вақт­да, му­ро­жа­ат юза­си­дан қа­рор қа­бул қи­лин­гун­га қа­дар ёз­ма ёхуд элек­трон ша­кл­да ари­за бе­риш орқа­ли қай­та­риб олиш ҳуқуқи­га эга экан­ли­кла­ри тўғри­си­да­ги ян­ги қо­и­да ҳам ўрин олган. Ай­ни чоғ­да, фуқа­ро­лар­нинг бун­дай ари­за би­лан му­ро­жа­ат қи­ли­шла­ри давлат ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан қо­нун бу­зи­ли­ши ҳо­лат­ла­ри­ни аниқлаш ва бар­та­раф этиш бўй­и­ча те­ги­шли чо­ра­лар кўри­ли­ши­ни ис­тис­но қил­мас­ли­ги эс­ла­тиб ўти­л­ган.

Си­ра­си­ни айт­ган­да, ян­ги таҳри­рда­ги “Жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри тўғри­си­да”ги қо­нун за­мон талабларига мо­нанд­ли­ги би­лан ажра­либ ту­ра­ди. У жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг қо­ну­ний ман­фа­ат­ла­ри­ни ҳи­мо­я­лаш­ни юқо­ри да­ра­жа­га кўта­ри­ш­га хиз­мат қи­ли­ши шубҳа­сиз.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.