Бўш иш ўрин­ла­ри меҳ­нат яр­мар­ка­си

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - НИГОҲ - Зи­ло­ла ТЎРАБЕК қи­зи.

Тош­кент шаҳар Банд­лик бош бо­шқар­ма­си, Тош­кент шаҳар ҳо­ким­ли­ги, Ўзбекистон ёшлар ит­ти­фоқи, Тош­кент шаҳар про­ку­ра­ту­ра­си, Бош про­ку­ра­ту­ра ҳу­зу­ри­да­ги де­пар­та­мент­нинг Тош­кент шаҳар бо­шқар­ма­си ҳам­да бо­шқа му­та­сад­ди идо­ра­лар ҳам­кор­ли­ги­да Юну­со­бод ту­ма­ни­да жой­ла­ш­ган “Ёшлар ижод са­ройи”да “Бўш иш ўрин­ла­ри меҳ­нат яр­мар­ка­си” ўт­ка­зил­ди.

Яр­мар­ка­да Тош­кент шаҳри­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган 450 дан ор­тиқ кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар ўз­ла­ри­нинг 8000 дан ор­тиқ бўш иш ўрин­ла­ри би­лан иш­ти­рок эти­ш­ди.

Шу­нин­г­дек, Тош­кент шаҳри­да­ги ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг 50 дан зи­ёд фи­ли­ал­ла­ри ўз­ла­ри­нинг тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­ни бо­шлаш ис­та­ги­да бўл­ган фуқа­ро­лар учун тай­ёр­лан­ган сод­да ва қу­лай биз­нес ре­жа­ла­ри ҳам­да им­ти­ёз­ли кре­дит па­кет­ла­ри би­лан қат­на­ши­ш­ди.

Тад­бир­да қат­на­ша­ёт­ган ти­жо­рат бан­кла­ри­дан тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­ни бо­шлаш мақ­са­ди­да им­ти­ёз­ли кре­дит­лар олиш учун жа­ми 93 та му­ро­жа­ат қа­бул қи­лин­ди. Бу­лар­дан та­шқа­ри, меҳ­нат яр­мар­ка­си­да ва­кант иш ўрин­ла­ри­га эга кор­хо­на, таш­ки­лот ва муас­са­са­лар ўз фа­о­ли­я­ти ҳақи­да ба­таф­сил маъ­лу­мот бе­рув­чи кўр­газ­ма­ли стенд­ла­ри, тарқат­ма ма­те­ри­ал­ла­ри­ни иш­ти­рок­чи­лар­га тақ­дим эти­ш­ди. Яр­мар­ка­га таш­риф бу­юр­ган ёшлар, иш би­лан банд бўл­ма­ган аҳо­ли Тош­кент шаҳар Банд­лик бош бо­шқар­ма­си ва ту­ман мар­каз­ла­ри­нинг му­та­хас­сисла­ри то­мо­ни­дан таш­кил эти­л­ган фуқа­ро­лар­нинг иш би­лан таъ­мин­ла­ни­ши ҳам­да меҳ­нат ҳуқуқи ва муҳо­фа­за­си­га оид амал­да­ги қо­нун­чи­лик юза­си­дан маъ­лу­мот­лар бур­ча­ги орқа­ли ба­таф­сил жа­воб олиш им­ко­ни­я­ти­га эга бў­ли­ш­ди.

Тад­бир­да иш­сиз фуқа­ро­лар­ни иш­га жой­ла­ш­ти­риш мақ­са­ди­да 751 та йўл­лан­ма бе­рил­ди, улар­дан 519 на­фа­ри би­лан меҳ­нат шар­тно­ма­си им­зо­лан­ди. Ай­ни вақт­да йўл­лан­ма бе­ри­л­ган иш­сиз фуқа­ро­лар би­лан меҳ­нат шар­тно­ма­си­ни бел­ги­лан­ган тар­тиб­да им­зо­лаш ва иш­га жой­ла­ш­ти­риш йў­на­ли­ши­да­ги ишлар да­вом эт­ти­рил­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.