ИМКОНИЯТЛАР ОРЗУЛАРГА МОНАНД

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - НИГОҲ - Ка­мо­ла МИРЖАЛИЛОВА, Тош­кент шаҳри Мир­зо Улуғ­бек ту­ма­ни­да­ги 1-давлат но­та­ри­ал идо­раси но­та­ри­уси.

Пре­зи­ден­ти­миз Шав­кат Мирзиёев та­шаб­бу­си би­лан қа­бул қи­лин­ган 20172021 йил­лар­да Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си мам­ла­ка­ти­миз­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш­нинг давлат бо­шқа­ру­ви, қо­нун­чи­лик ти­зи­ми, иқти­со­ди­ёт, жа­ми­ят, хавф­сиз­лик ва та­шқи си­ё­сат ка­би усту­вор йў­на­ли­шла­ри­да аниқ мақ­сад ва ва­зи­фа­лар­ни бел­ги­лаб бер­ган, пи­ро­вар­ди­да та­раққи­ё­ти­миз­нинг тез­кор суръ­а­ти­ни таъ­мин­лай­ди­ган дастур­дир.

Дарҳақиқат, Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си си­ё­сий, иқти­со­дий, ижти­мо­ий ва бо­шқа бар­ча соҳа­лар­ни жа­дал ри­вож­лан­ти­риш­ни, маъ­на­вий ду­нё­миз­ни туб­дан юк­сал­ти­риш­ни на­за­рда ту­та­ди.

Бу­гун та­раққи­ёт­нинг мак­ро­иқти­со­дий кўр­сат­ки­чла­ри жа­ми­ят тур­муш тар­зи би­лан уй­ғун­лаш­моқ­да. Одам­лар­нинг им­ко­ни­ят­ла­ри ор­зу­ла­ри­га мо­слаш­моқ­да. Ар­зон уй-жой­лар, тиб­бий, ижти­мо­ий хиз­мат­лар ти­зи­ми ша­кл­лан­ти­рил­моқ­да. Давлат ту­зил­ма­ла­ри фа­о­ли­я­ти­нинг иш услуб­ла­ри туб­дан ўз­гар­ти­рил­моқ­да. Бу ўз­га­ри­шлар ас­но­си­да аҳо­ли­да давлат­га бўл­ган ишонч руҳи кес­кин юк­сал­ди. Одам­лар ис­лоҳот­лар­га, ўз­га­ри­шлар­га ўз хай­ри­хоҳ­ли­ги­ни очиқ ифо­да­лаш­моқ­да.

Барқа­рор иқти­со­дий та­раққи­ёт­ни таъ­мин­лаш дастур­ла­ри­ни ту­зи­ш­да ре­ал ре­сур­слар, аниқ омил­лар­га асо­сла­ни­лаё­тир. Ре­ал иқти­со­ди­ёт­ни тар­киб топ­ти­риш, пул-мо­лия му­но­са­бат­ла­ри­нинг са­ма­ра­ли ти­зи­ми­ни яра­тиш, иқти­со­дий ҳи­со­бот­лар­да ҳаққо­ний­лик­ка асо­слан­ган ён­да­шув қа­рор топ­ти­ри­ляп­ти.

Бо­шқа­рув ти­зи­ми­да ин­со­ний ён­да­шув усту­вор та­ла­б­га ай­лан­моқ­да. Халқ би­лан му­лоқот ти­зи­ми, хо­на­дон­ма-хо­на­дон юриб одам­лар­нинг му­ам­мо­ла­ри­ни ўр­га­ниш, улар­ни ечиш, ҳам­кор­лик ва ре­ал кў­мак та­клиф этиш ама­ли­ё­ти йўл­га қўй­ил­ди.

Соҳа­лар­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да маъ­ри­фат оми­ли­га та­я­ниш тен­ден­ци­я­си амал қи­ла бо­шла­ди. Банк маъ­ри­фа­ти, фер­мер маъ­ри­фа­ти, тад­бир­кор маъ­ри­фа­ти ка­би ибо­ра­лар та­о­ми­л­га ки­ри­тил­ди.

Қи­ш­лоқ­ни ри­вож­лан­ти­риш, уни ин­ду­стр­ла­ш­ти­риш ва ҳар бир ҳу­д­уд­да хиз­мат соҳа­ла­ри­ни таш­кил этиш си­ё­са­ти кенг кўлам­да ти­зим­ли ра­ви­ш­да амал­га оши­рил­моқ­да.

Одам­лар­да ўз ҳа­ё­ти­ни ўзи фа­ро­вон қи­ла оли­ш­га рағ­бат, жа­ми­ят ва Ва­тан ис­тиқ­бо­ли­га ишонч, ўз иқ­бо­ли­ни Ва­тан рав­нақи би­лан боғлаш ҳа­ра­ка­ти яна­да ку­чай­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.