Ок­тябрь ой­и­да­ги сав­до ай­лан­ма­си 4,4 млрд. сўм

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ҲУЖЖАТ - Ўк­там ОЧИЛОВ, “Тош­кент” Рфб­нинг таҳ­ли­лий хиз­ма­ти бо­ш­лиғи.

Жо­рий йил­нинг ок­тябрь ой­и­да фонд бир­жа­си­да 21 та сав­до сес­си­я­си ўт­ка­зи­либ, 30 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг 58,8 млн. до­на қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан 193 та сав­до би­ти­ми ту­зил­ди. Cав­до ай­лан­ма­си ок­тябрь ой­и­да 4,4 млрд. сўм­ни таш­кил қил­ди.

Таҳ­лил­лар ўт­ган ой­да жа­ми сав­до ай­лан­ма­си­нинг 77,9 фо­и­зи ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан амал­га оши­ри­л­ган би­тим­лар­дан ибо­рат бўл­га­ни­ни кўр­сат­ди. Энг йи­рик би­тим 12 ок­тябр­да “Stock Market” ак­ци­я­лар бо­зо­ри­нинг асо­сий сек­ци­я­си­да “Savdogarbank” Атб­нинг 25,0 млн. до­на ак­ци­я­си би­лан 2,5 млрд. сўм миқ­до­ри­да ту­зил­ди.

Им­зо­лан­ган би­тим­лар со­ни бўй­и­ча етак­чи­лик­ни “Olchazor aziya” АЖ эгал­ла­ди. Ҳаф­та да­во­ми­да уш­бу жа­ми­ят­нинг 2650 до­на ак­ци­я­си би­лан 79,5 млн. сўм­лик 60 та би­тим амал­га оши­рил­ди.

Ҳаф­та да­во­ми­да сав­до ай­лан­ма­си ҳа­жми юқо­ри бўл­ган эми­тент­лар­ни “Savdogarbank” АТБ (ҳаф­та­лик сав­до ай­лан­ма­си­нинг – 56,6 фо­и­зи), “Turkiston” ХАТБ (19,8 фо­и­зи) ва “SHIFOBAXSH BULOQ” АЖ (14,5 фо­и­зи) таш­кил эт­ди. Ҳаф­та­лик сав­до ай­лан­ма­си­нинг 91 фо­и­зи улар улу­ши­дан ибо­рат бўл­ди.

Ўт­ган ой­да фонд бир­жа­си­да рес­пуб­ли­ка­миз­нинг 6 та ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган ли­стинг ком­па­ни­я­ла­ри қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан сав­до би­тим­ла­ри им­зо­лан­ди. Бир­жа би­тим­ла­ри­нинг энг юқо­ри ҳа­жми Тош­кент шаҳри (80,7 фо­из) ва Тош­кент (15,0 фо­из) ви­ло­я­ти­да­ги ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри улу­ши­га тўғри кел­ди.

Муҳим кўр­сат­ки­члар­дан би­ри ҳи­соблан­ган қим­мат­ли қоғоз­лар­нинг лик­вид­ли­лик ко­эф­фи­ци­ен­ти ок­тябрь ой­и­да уму­мий ҳол­да 1,21 пункт­га ет­ди. Ҳи­со­бот да­ври­да қим­мат­ли қоғоз­лар би­лан ту­зи­л­ган уму­мий бир­жа би­тим­ла­ри­нинг 70 фо­и­зи но­ми­нал қий­ма­ти­дан юқо­ри нар­х­да амал­га оши­ри­л­ган. Энг юқо­ри лик­вид­ли­лик кўр­сат­ки­чи аг­ро­са­но­ат ма­жмуа­си­га ман­с­уб ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри бўй­и­ча ку­за­тил­ди (10,94 пункт).

Шунингдек, ўт­ган ой­да ин­ве­стор­лар то­и­фа­си­га кў­ра бир­жа сав­до­ла­ри­да жис­мо­ний шах­слар фа­ол­ли­ги қайд этил­ди, ту­зи­л­ган уму­мий би­тим­лар ҳа­жми­нинг 84,9 фо­и­зи, уму­мий би­тим­лар со­ни­нинг эса 95,8 фо­и­зи ай­нан улар ҳис­са­си­га тўғри кел­ди. Таҳ­лил­лар­га кў­ра, ин­ве­стор си­фа­ти­да жис­мо­ний шах­слар энг кўп ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг (91,8 фо­из) ак­ци­я­ла­ри­га юқо­ри қи­зиқиш бил­ди­ри­ш­ган.

Фонд бир­жа­си­да йил бо­ши­дан бу­ён 72,8 млрд. сўм­лик 2 108 та сав­до би­ти­ми қайд қи­лин­ди. Уш­бу давр­да бир­жа сав­до­ла­ри­да 88 та эми­тент­нинг 1265,7 млн. до­на қим­мат­ли қоғо­зи со­ти­л­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.