СУРАТГА МУҲРЛАНГАН ЛАҲЗАЛАР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - САНА - Аб­ду­ра­сул САТТОРОВ.

Яқин­да ар­хив ҳуж­жат­ла­ри би­лан та­ни­ша­ё­тиб, ил­га­ри Са­марқанд ви­ло­я­ти­да на­шр эти­л­ган “Ле­нин йў­ли” (ҳо­зир­ги “За­раф­шон”) га­зе­та­си­нинг 1968 йил 31 июль со­ни­да чоп эти­л­ган “Бир су­рат та­ри­хи” сар­лавҳа­ли мақо­ла эъ­ти­бо­ри­мни торт­ди. Му­ал­лиф Г.ци­ле­вич­нинг ёзи­ши­ча, у уш­бу су­рат­ни ўша йил февраль ой­и­да Са­марқанд давлат уни­вер­си­те­ти бош ўқув би­но­си­да му­та­ф­ак­кир шо­и­ри­миз Али­шер На­во­ий ҳа­ё­ти ва ижо­ди­га бағи­шлаб на­мой­иш эти­л­ган экс­по­нат­лар орас­и­да кўриб қолган. Худ­ди шу ку­ни ауди­то­ри­я­лар­да шо­ир та­вал­лу­ди­нинг 525 йил­ли­ги му­но­са­ба­ти би­лан ил­мий сес­сия ҳам ўт­ка­зи­л­ган. Иш­ти­рок­чи­лар­ни кўр­газ­ма экс­по­нат­ла­ри би­лан та­ниш­тир­ган ака­де­мик Воҳид Аб­дул­ла­ев танаф­фус чоғи­да бо­я­ги су­рат ҳақи­да ба­таф­сил тўх­та­либ, қуй­и­да­ги­лар­ни сўз­лаб бер­ган:

– 1941 йил ап­ре­ли­да уни­вер­си­тет­нинг фи­ло­ло­гия фа­куль­те­ти ўқи­тув­чи­ла­ри ва та­ла­ба­ла­ри На­во­ий ҳаз­рат­ла­ри­нинг 500 йил­лик юби­лей­и­га қизғин ҳо­зир­лик кў­ри­ша­ёт­ган­ди. Тан­та­на тад­бир­ла­ри­ни бо­шқа­риш фа­куль­тет­да таш­кил эти­л­ган адаби­ёт тў­га­ра­ги аъ­зо­ла­ри зим­ма­си­га юкла­ти­л­ган­ди. Тў­га­р­ак­ка Али­шер На­во­ий ҳа­ё­ти ва ижо­ди ҳақи­да кў­плаб ил­мий мақо­ла­лар ёз­ган фи­ло­ло­гия фан­ла­ри док­то­ри, про­фес­сор Аб­ду­раҳ­мон Саъ­дий етак­чи­лик қи­ла­ёт­ган, гу­руҳ бо­ш­лиғи ва­зи­фа­си­ни эса би­ти­рув­чи курс та­ла­ба­си – 24 ёшли Ша­роф Ра­ши­дов ба­жа­ра­ёт­ган­ди.

Тў­га­рак аъ­зо­ла­ри адаби­ёт­нинг дол­зарб ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча ил­мий маъ­ру­за­лар тай­ёр­ла­шар, адабий ке­ча­лар уюш­ти­риб, кон­фе­рен­ци­я­лар ўт­ка­зи­шар­ди. Шу жа­ра­ён­да улар­нинг ил­мий са­ви­я­си, по­э­тик ди­ди ва ис­теъ­до­ди ҳам на­мо­ён бўлар­ди. Бо­ра-бо­ра тў­га­рак ма­шғу­лот­ла­ри бу­тун Са­марқанд ма­да­ний ҳа­ё­ти­да беқи­ёс аҳа­ми­ят ка­сб эта бо­шла­ди. Ам­мо но­гоҳон бо­шлан­ган уруш ту­фай­ли юби­лей қол­ди­рил­ди...

Ма­на, эн­ди ора­дан шун­ча вақт ўтиб, На­во­ий но­ми би­лан атал­ган до­рил­фу­нун­да унинг 525 йил­ли­ги­га бағи­шлан­ган тан­та­на­лар ўт­ка­зил­моқ­да. Шу му­но­са­бат би­лан шо­ир ҳа­ё­ти ва ижо­дий фа­о­ли­я­ти­ни ўр­га­ни­ш­га бағи­шлан­ган ишлар на­мой­иш қи­лин­моқ­да. Қў­ли­м­из­да­ги су­рат­да эса “Али­шер На­во­ий ижо­ди – ўз­бек клас­сик адаби­ё­ти­нинг юқо­ри чўққи­си” де­ган мавзу­да док­тор­лик дис­сер­та­ци­я­си ёқла­ган марҳум про­фес­сор Аб­ду­раҳ­мон Саъ­дий шо­гирд­ла­ри­га са­боқ бе­ра­ёт­ган лаҳзалар акс эт­ган...

Дар­воқе, Аб­ду­раҳ­мон дом­ла Са­марқанд давлат до­рил­фу­ну­ни­да узоқ ишла­ди. Умри­нинг охи­ри­га­ча ўз­бек адаби­ё­ти та­ри­хи­дан маъ­ру­за­лар ўқи­ди. Али­шер На­во­ий ижо­ди бўй­и­ча махсус курс ма­шғу­лот­ла­ри ўт­ка­зиб, та­лай ёшлар­нинг шо­ир, ёзув­чи ёки адаби­ёт­шу­нос бў­либ ети­ши­ши­га ҳис­са қў­ш­ди.

Г.ци­ле­вич мақо­ла­да Ша­роф Ра­ши­дов­нинг та­ла­ба­лик даври­га алоҳи­да тўх­тал­ган. “Бу ин­сон­нинг но­ми эн­ди­лик­да ҳеч ким­дан изоҳ та­лаб қил­май­ди, – дея таъ­кид­ла­ган му­ал­лиф. – У уни­вер­си­тет­нинг 5-кур­си­да аъ­ло баҳо­лар­га ўқи­ёт­га­ни­да Ёзув­чи­лар уюш­ма­си­нинг ви­ло­ят бў­ли­ми ра­и­си ҳам эди. Сўнг­ги им­тиҳон­ни топ­ши­ри­ш­га ул­гур­май, Ва­тан му­до­фа­а­си­га от­лан­ди. Ав­вал Ол­ма­о­та­да­ги пи­ё­да ас­кар­лар би­лим юр­ти­да бўл­ди, у ер­дан фронт са­ри йўл ол­ди. Жанг май­до­ни­да чи­на­кам ва­тан­пар­вар­лик на­му­на­ла­ри­ни на­мо­ён эт­ди. Ку­тил­ма­ган­да оғир яра­ла­ниб, қа­др­дон шаҳри – Жиз­захга қайт­ди. У ер­да бир муд­дат мак­таб ди­рек­то­ри бў­либ ишла­ди, сўн­гра Са­марқанд­га ке­либ, ви­ло­ят га­зе­та­си­га муҳар­ри­рлик қил­ди. Шу би­лан бир­га, шеър ва ҳи­ко­я­лар ёзи­ш­га ки­ри­ш­ди. Ўша кез­лар уруш да­ври­да би­ти­л­ган шеър­ла­ри­ни тў­плаб, “Қа­сос” но­ми ости­да чоп эт­тир­ди. Кей­ин­ча­лик “Ғо­ли­б­лар”, “Бўрон­дан кучли”, “Каш­мир қў­шиғи”, “Қудрат­ли тўлқин” асар­ла­ри, “Ик­ки дил до­сто­ни” ки­но­сце­на­рий­си би­лан эл на­за­ри­га ту­ш­ди.

Су­рат­да Ша­роф Ра­ши­дов би­лан ён­ма-ён ўтир­ган та­ла­ба­лар­дан би­ри хо­на­дош дў­сти Раҳим Муқи­мо­в­дир. У ҳам та­рих-фи­ло­ло­гия фа­куль­те­ти­ни би­ти­риб, Са­марқанд­да­ги пе­да­го­ги­ка ин­сти­ту­ти­да ик­ки йил дарс бер­ди. “Ўр­та Осиё халқла­ри адаби­ё­ти” дар­с­лик ки­то­би­нинг, “Са­доқат”, “Уч ота­га бир ўғил”, “Умар Хай­ём” пье­са­ла­ри­нинг му­ал­ли­фи ва тар­жи­мон си­фа­ти­да халққа та­нил­ди.

Асқад Мух­тор эса кей­ин­ча­лик рес­пуб­ли­ка миқё­си­да чиқа­ди­ган га­зе­та-жур­нал­лар­да, Ўз­бе­ки­стон Ёзув­чи­лар уюш­ма­си­да тур­ли ла­во­зим­лар­да ишла­ди. “Опа-син­гил­лар”, “Туғи­лиш”, “Давр ме­нинг тақ­ди­рим­да”, “Қо­рақал­поқ қиссаси” ка­би йи­рик про­за­ик асар­ла­ри, “Кат­та йўл­да”, “Пўлат қу­юв­чи” по­э­ма­ла­ри ва бо­шқа асар­ла­ри би­лан ти­л­га ту­ш­ди. “Ўз­бе­ки­стон халқ ёзув­чи­си” фахрий ун­во­ни би­лан тақ­дир­лан­ди.

Учин­чи қа­тор охи­ри­да­ги йи­гит Ик­кин­чи жаҳон уру­ши­да қаҳра­мон­лар­ча ҳа­лок бўл­ган ис­теъ­до­дли шо­ир Бурҳон Тур­су­но­в­дир. Бу йи­гит уни­вер­си­тет­ни би­ти­риб, Кат­тақўрғон ту­ма­ни­да ўқи­тув­чи­лик қи­ла­ёт­ган кез­ла­ри фронт­га чақи­ри­л­ган­ди. Ун­дан биз­га “Ёд­гор” ном­ли шеър­лар тў­п­ла­ми ёд­гор­лик бў­либ қол­ди. Бун­дан та­шқа­ри, она қи­ш­лоғи­да­ги мак­таб унинг но­ми би­лан ата­ла­ди.

Қисқа­си, уш­бу су­рат та­ри­хи ғо­ят қи­зиқар­ли. Ун­да­ги йи­гит-қиз­лар бу­гун та­вал­лу­ди­нинг 100 йил­ли­ги кенг ни­шон­ла­на­ёт­ган та­ниқ­ли давлат ар­бо­би ва адиб Ша­роф Ра­ши­дов би­лан бир­га ўқи­ш­ган, ай­рим­ла­ри бир­га жанг қи­ли­ш­ган, жа­ми­ят­да ўз ўрин­ла­ри­ни то­пиб, фи­до­ко­ро­на хиз­мат­ла­ри би­лан эли­миз шуҳра­ти­га шуҳрат қў­ши­ш­ган...

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.