ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ – халқ ман­фа­а­ти ҳи­мо­я­си

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Жаҳон­гир ШИРИНОВ, Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си де­пу­та­ти.

Давлат ор­ган­ла­ри ва улар­нинг ман­саб­дор шах­сла­ри зим­ма­си­га қо­нун би­лан юкла­ти­л­ган ва­зи­фа­лар­нинг қай да­ра­жа­да ба­жа­ри­ла­ёт­га­ни усти­дан на­зо­рат бо­шқа бир давлат ор­га­ни эмас, бал­ки жамоатчилик то­мо­ни­дан олиб бо­ри­ли­ши муҳим аҳа­ми­ят­га эга.

Шу бо­ис ҳам рес­пуб­ли­кам­из­да жамоатчилик на­зо­ра­ти­ни ша­кл­лан­ти­риш, уни амал­га оши­риш­нинг таш­ки­лий-ҳуқуқий ме­ха­низмла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган ис­лоҳот­лар босқич­ма-босқич тарз­да ўт­ка­зил­моқ­да. Ху­су­сан, ис­тиқ­лол­нинг дастлаб­ки йил­ла­ри­да­ноқ Кон­сти­ту­ци­ям­из­да давлат­нинг жа­ми­ят ол­ди­да­ги ма­съул­ли­ги бел­ги­лаб қўй­и­л­ган. 2014 йил­нинг 16 ап­ре­ли­да Кон­сти­ту­ци­я­миз­нинг бир қа­тор мод­да­ла­ри­га ки­ри­ти­л­ган ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар би­лан жамоатчилик назорати ин­сти­ту­ти­га кон­сти­ту­ци­явий мақом бе­рил­ди. Бун­дан та­шқа­ри, фуқа­ро­лик жа­ми­я­ти ин­сти­тут­ла­ри­нинг ижти­мо­ий фа­ол­ли­ги­ни ва улар­нинг давлат ор­ган­ла­ри усти­дан жамоатчилик на­зо­ра­ти­ни олиб бо­ри­ш­да­ги ва­ко­ла­ти­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­га оид юз­дан ор­тиқ нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат қа­бул қи­лин­ган. “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да жа­мо­ат бир­лаш­ма­ла­ри тўғрисида”ги, “Но­давлат но­ти­жо­рат таш­ки­лот­ла­ри тўғрисида”ги, “Фуқа­ро­лар­нинг ўзи­ни ўзи бо­шқа­риш ор­ган­ла­ри тўғрисида”ги, “Ах­бо­рот эр­кин­ли­ги прин­ци­пла­ри ва ка­фо­лат­ла­ри тўғрисида”ги ва бо­шқа қо­нун ҳуж­жат­ла­ри шу­лар жум­ла­си­дан­дир.

Шу би­лан бир­га, фуқа­ро­лар­нинг ошиб бо­ра­ёт­ган ижти­мо­ий-си­ё­сий фа­ол­ли­ги мав­жуд нор­ма­тив-ҳуқуқий ба­за­ни ти­зим­ли ра­ви­ш­да ри­вож­лан­ти­риш ба­ро­ба­ри­да маз­кур соҳа­да махсус қо­нун қа­бул қи­ли­ни­ши­ни тақо­зо эт­моқ­да. Зе­ро, 2017-2021 йил­лар­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­ни “Халқ би­лан му­лоқот ва ин­сон ман­фа­ат­ла­ри йи­ли”да амал­га оши­ри­ш­га оид давлат дасту­ри­да “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қо­нун лой­иҳа­си­ни ишлаб чиқиш бел­ги­лан­ган. Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­га му­во­фиқ тай­ёр­лан­ган маз­кур қо­нун лой­иҳа­си пар­ла­мент қуйи па­ла­та­си­да би­рин­чи ўқи­ш­да кон­цеп­ту­ал жиҳат­дан маъ­қул­ла­ниб, ҳо­зир­да уни жой­лар­да муҳо­ка­ма қи­лиш орқа­ли яна­да пух­та­ла­ш­ти­риш ишла­ри да­вом эт­моқ­да.

Таъ­кид­лаш жо­из­ки, уш­бу қо­нун лой­иҳа­си­ни ша­кл­лан­ти­риш жа­ра­ё­ни­да мил­лий тажриба, яъ­ни қо­нун­чи­ли­ги­м­из­да жамоатчилик назорати би­лан боғ­лиқ мав­жуд нор­ма­лар, шунингдек, олим­лар ва му­та­хас­сислар­нинг уш­бу ма­са­лад­а­ги на­за­рий ва ама­лий қа­рашла­ри ҳам­да хо­ри­жий давлат­лар та­жри­ба­си атро­фли­ча ўр­га­ни­либ, таҳ­лил қи­лин­ди.

Қо­нун лой­иҳа­си­нинг асо­сий жиҳат­ла­ри­га тўх­та­либ қайд этиш ке­р­ак­ки, ун­дан кўз­лан­ган мақ­сад фуқа­ро­лар­нинг давлат ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти усти­дан жамоатчилик на­зо­ра­ти­ни йўл­га қўй­иш орқа­ли Кон­сти­ту­ци­ям­из­да ка­фо­лат­лан­ган жа­ми­ят ва давлат ишла­ри­ни бо­шқа­ри­ш­га бўл­ган ҳуқуқла­ри­нинг амал­га оши­ри­ли­ши би­лан боғ­лиқ му­но­са­бат­лар­ни тартибга со­ли­ш­дан ибо­рат.

Хўш, бун­дай на­зо­рат ким то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­ла­ди? Қо­нун лой­иҳа­си­да 4 та субъ­ект – Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си фуқа­ро­ла­ри, фуқа­ро­лар­нинг ўзи­ни ўзи бо­шқа­риш ор­ган­ла­ри, но­давлат но­ти­жо­рат таш­ки­лот­лар ва ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри са­наб ўти­л­ган.

Жамоатчилик назорати ким­нинг усти­дан олиб бо­ри­ла­ди? Лой­иҳа­да бу са­вол­га аниқ жа­воб бор, яъ­ни ун­да жамоатчилик назорати объ­ек­ти очиб бе­рил­моқ­да. Лой­иҳа­нинг алоҳи­да мод­да­ла­ри­да бел­ги­ла­на­ёт­га­ни­дек, давлат ор­ган­ла­ри ва улар ман­саб­дор шах­сла­ри­нинг бир қа­тор соҳа­да­ги фа­о­ли­я­ти жамоатчилик на­зо­ра­ти­нинг объ­ек­ти ҳи­собла­на­ди. Би­рин­чи­дан, қа­бул қи­ли­на­ёт­ган нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­да, қа­рор­лар­да, шунингдек, давлат, тар­моқ ва ҳу­д­уд­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш дастур­ла­ри­да жамоатчилик ман­фа­ат­ла­ри­ни, жамоатчилик фи­кри­ни ҳи­соб­га олиш, ик­кин­чи­дан, фуқа­ро­лар­нинг, юри­дик шах­слар­нинг ҳуқуқла­ри ва қо­ну­ний ман­фа­ат­ла­ри­ни, жа­ми­ят ман­фа­ат­ла­ри­ни ҳи­моя қи­лиш соҳа­си­да­ги қо­нун ҳуж­жат­ла­ри та­ла­б­ла­ри­нинг иж­ро эти­ли­ши­ни таъ­мин­лаш, учин­чи­дан, ўз зим­ма­си­га юкла­ти­л­ган ижти­мо­ий ман­фа­ат­лар­га дахл­дор бўл­ган ва­зи­фа­лар ва функ­ци­я­лар­ни са­ма­ра­ли ба­жа­риш, тўр­тин­чи­дан, си­фат­ли давлат хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш, бе­шин­чи­дан, ижти­мо­ий ше­ри­клик до­ира­си­да амал­га оши­ри­ла­ди­ган би­тим­лар, шар­тно­ма­лар, лой­иҳа­лар ва дастур­лар­ни ба­жа­риш бўй­и­ча фа­о­ли­ят жамоатчилик на­зо­ра­ти­нинг объ­ек­ти­га ки­ра­ди.

На­зо­рат қан­дай ша­кл­да олиб бо­ри­ла­ди? Қо­нун лой­иҳа­си­да давлат ор­ган­ла­ри­га му­ро­жа­ат­лар ва сўро­влар юбо­риш, давлат ор­ган­ла­ри­нинг очиқ ҳай­ъ­ат маж­лисла­ри­да иш­ти­рок этиш, жамоатчилик муҳо­ка­ма­си, жамоатчилик эши­ту­ви, жамоатчилик мо­ни­то­рин­ги, жамоатчилик экс­пер­ти­за­си, жамоатчилик фи­кри­ни ўр­га­ниш, фуқа­ро­лар­нинг ўзи­ни ўзи бо­шқа­риш ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан иж­ро этув­чи ҳо­ки­ми­ят ор­ган­ла­ри­нинг, бо­шқа таш­ки­лот­лар ва муас­са­са­лар­нинг ҳи­со­бот­ла­ри­ни эши­тиш ка­би­лар на­зо­рат ша­кл­ла­ри этиб бел­ги­лан­ган.

Уш­бу на­зо­рат ша­кл­ла­ри­нинг ўзи­га хо­сла­ри­дан би­ри бу жамоатчилик эши­тувла­ри­дир. Лой­иҳа­да акс эт­ти­ри­ла­ёт­га­ни­дек, давлат ор­ган­ла­ри­нинг, улар ман­саб­дор шах­сла­ри­нинг фа­о­ли­я­ти­га та­ал­луқ­ли бўл­ган ва ижти­мо­ий аҳа­ми­ят­га эга бўл­ган ёхуд фуқа­ро­лар­нинг, юри­дик шах­слар­нинг ҳуқуқла­ри ва қо­ну­ний ман­фа­ат­ла­ри­га, жа­ми­ят ман­фа­ат­ла­ри­га дахл­дор бўл­ган ма­са­ла­лар­ни муҳо­ка­ма қи­лиш учун таш­кил эти­л­а­ди­ган йиғи­лиш жамоатчилик эши­ту­ви ҳи­собла­на­ди. Жамоатчилик муҳо­ка­ма­ла­ри ва эши­тувла­ри очиқ ва ош­ко­ра ўт­ка­зи­ла­ди. Муҳо­ка­ма ва эши­тув иш­ти­рок­чи­ла­ри ўз фи­кр­ла­ри­ни эр­кин ба­ён этиш ва кўта­ри­л­ган ма­са­ла­лар юза­си­дан та­кли­флар бе­ри­ш­га ҳақ­ли бўла­ди­лар. Жамоатчилик муҳо­ка­ма­ла­ри ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри орқа­ли ҳам ўт­ка­зи­ли­ши мум­кин. Жамоатчилик муҳо­ка­ма­си ва эши­ту­ви­нинг таш­ки­лот­чи­си муҳо­ка­ма­га, эши­тув­га чиқа­ри­ла­ди­ган ма­са­ла, уни ўт­ка­зиш­нинг муд­да­ти ва тар­ти­би ҳақи­да­ги ах­бо­рот­ни ол­дин­дан эъ­лон қи­ла­ди. Шунингдек, таш­ки­лот­чи жамоатчилик муҳо­ка­ма­си­га ва эши­ту­ви­га чиқа­ри­ла­ди­ган ма­са­ла юза­си­дан унинг иш юри­ту­ви­да мав­жуд бўл­ган ма­те­ри­ал­лар­дан бар­ча муҳо­ка­ма, эши­тув иш­ти­рок­чи­ла­ри эр­кин фой­да­ла­ни­шла­ри­ни таъ­мин­лай­ди.

Жамоатчилик мо­ни­то­рин­ги эса давлат ор­ган­ла­ри­нинг фа­о­ли­я­ти усти­дан жамоатчилик ман­фа­а­ти­ни ифо­да этув­чи ах­бо­рот­ни йиғиш, умум­ла­ш­ти­риш, ти­зим­ла­ш­ти­риш ва таҳ­лил этиш­ни ўз ичи­га олган ку­за­тув­дан ибо­рат­дир. Жамоатчилик мо­ни­то­рин­ги очиқ ва ош­ко­ра, шу жум­ла­дан, ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­дан фой­да­лан­ган ҳол­да ўт­ка­зи­ли­ши мум­кин. Бун­да ҳам жамоатчилик мо­ни­то­рин­ги таш­ки­лот­чи­си мо­ни­то­ринг объ­ек­ти, мо­ни­то­ринг ўт­ка­зиш­нинг муд­да­ти ва тар­ти­би ҳақи­да­ги ах­бо­рот­ни ол­дин­дан эъ­лон қи­ли­ши ло­зим бўла­ди.

Жамоатчилик экс­пер­ти­за­си. Бун­дай экс­пер­ти­за нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар ва давлат ор­ган­ла­ри­нинг бо­шқа қа­рор­ла­ри лой­иҳа­ла­ри фуқа­ро­лар­нинг, юри­дик шах­слар­нинг ҳуқуқ ва қо­ну­ний ман­фа­ат­ла­ри­га, жа­ми­ят ман­фа­ат­ла­ри­га қан­ча­лик му­во­фиқ­ли­ги­ни аниқлаш мақ­са­ди­да улар­ни ўр­га­ниш ва баҳо­ла­ш­дан ибо­рат­дир. Жамоатчилик фи­кри­ни ўр­га­ниш. Бун­дай на­зо­рат шак­ли нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар лой­иҳа­ла­ри тўғри­си­да­ги, давлат ор­ган­ла­ри­нинг қо­нун ҳуж­жат­ла­ри та­ла­б­ла­ри­га риоя эти­ши­га, фуқа­ро­лар­нинг, юри­дик шах­слар­нинг ҳуқуқ ва қо­ну­ний ман­фа­ат­ла­ри­ни, жа­ми­ят ман­фа­ат­ла­ри­ни таъ­мин­ла­ш­га до­ир фа­о­ли­я­ти тўғри­си­да­ги тур­ли ижти­мо­ий гу­руҳлар­нинг фи­кри­ни баҳо­лаш мақ­са­ди­да ах­бо­рот йиғиш, умум­ла­ш­ти­риш, қай­та ишлаш ва таҳ­лил эти­ш­дан ибо­рат­дир.

Жамоатчилик назорати амал­га оши­ри­ла­ёт­ган­да давлат ор­ган­ла­ри­нинг маж­бу­ри­я­ти ҳам лой­иҳа­да ўз ифо­да­си­ни то­п­моқ­да. Де­мак, давлат ор­ган­ла­ри жамоатчилик назорати субъ­ект­ла­ри­га ўз фа­о­ли­я­ти тўғри­си­да­ги ах­бо­рот­ни қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да бел­ги­лан­ган ҳол­лар­да ва тар­тиб­да тақ­дим эти­ш­га, ўзи­га жамоатчилик назорати субъ­ект­ла­ри то­мо­ни­дан юбо­ри­л­ган му­ро­жа­ат­лар ва сўро­влар­ни қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да ва муд­дат­лар­да кўриб чиқи­ш­га, му­ро­жа­ат­лар­га ва сўра­ла­ёт­ган ах­бо­р­от­га жа­воб­лар тақ­дим эти­ш­га, жамоатчилик назорати субъ­ект­ла­ри то­мо­ни­дан юбо­ри­л­ган та­клиф ва тав­си­я­лар­ни, шунингдек, яку­ний ҳуж­жат­лар ва ма­те­ри­ал­лар­ни кўриб чиқи­ш­га маж­бур.

Қо­нун лой­иҳа­си­га кў­ра, жамоатчилик назорати на­ти­жа­ла­ри бўй­и­ча ба­ён­но­ма, ху­ло­са, маъ­лу­мот­но­ма ёки қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да на­за­рда ту­ти­л­ган бо­шқа ша­кл­лар­да яку­ний ҳуж­жат­лар тай­ёр­ла­ни­ши мум­кин. Яку­ний ҳуж­жат­да ба­ён эти­л­ган ах­бо­рот­лар, тав­си­я­лар ва та­кли­флар давлат ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан маж­бу­рий тар­тиб­да кўриб чиқи­ла­ди ҳам­да улар юза­си­дан асо­слан­ган ва қо­ну­ний қа­рор­лар қа­бул қи­ли­на­ди.

Уму­ман олган­да, маз­кур қо­нун лой­иҳа­си давлат ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти усти­дан жамоатчилик назорати ка­би кон­сти­ту­ци­явий нор­ма­ни, “Кучли давлат­дан – кучли фуқа­ро­лик жа­ми­я­ти са­ри” та­мой­и­ли­ни ҳа­ёт­га тат­биқ этиш­нинг аниқ ме­ха­низ­ми­ни ўзи­да му­жас­сам эт­га­ни би­лан муҳим ҳуқуқий ҳуж­жат ҳи­собла­на­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.