МИЛ­ЛИЙ ТАЖРИБА ВА ХАЛҚАРО АМАЛИЁТ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - За­ми­ра ТОЖИЕВА. “Biznes Daily”.

Бо­ши 2-бет­да.

риш ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча Син­га­пур гло­бал мар­ка­зи ди­рек­то­ри М. Эве­рест-фи­липс давлат хиз­ма­ти ва ин­но­ва­ци­он тех­но­ло­ги­я­лар, Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Рос­сия халқ хў­жа­ли­ги ва давлат хиз­ма­ти ака­де­ми­я­си про­рек­то­ри А.мар­го­лин давлат бо­шқа­ру­ви учун кадр­лар тай­ёр­лаш­нинг усту­вор йў­на­ли­шла­ри, Қо­зоғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Давлат бо­шқа­ру­ви ака­де­ми­я­си рек­то­ри Ф.жақи­по­ва давлат хиз­ма­ти­ни про­фес­си­о­нал ри­вож­лан­ти­риш­нинг за­мо­на­вий тен­ден­ци­я­ла­ри (тренд­ла­ри), Қи­рғи­зи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Давлат бо­шқа­ру­ви ака­де­ми­я­си рек­то­ри А.на­си­ров давлат ва му­ни­ци­пал хиз­мат­лар са­лоҳи­я­ти­ни оши­риш соҳа­си­да ҳам­кор­лик­нинг ис­тиқ­бол­ла­ри ҳақи­да маъ­ру­за қил­ди­лар. Уш­бу мавзу­лар до­ира­си­да бир қа­тор са­вол­лар­га жа­воб бе­ри­ли­ши ба­ро­ба­ри­да давлат бо­шқа­ру­ви учун за­мо­на­вий би­лим­ли ва ма­ла­ка­ли кадр­лар­ни етиш­ти­риш бўй­и­ча ўза­ро тажриба ал­ма­шиш ва ўза­ро ўр­га­ниш мум­кин­ли­ги ва муҳим­ли­ги ай­тиб ўтил­ди.

Халқаро ан­жу­ман­нинг шўъ­ба йиғи­ли­шла­ри ҳам маъ­лу­мот­лар­га ва қизғин муҳо­ка­ма­лар­га бой тарз­да кеч­ди. Чу­нон­чи, уш­бу йиғи­ли­шлар­да давлат хиз­ма­ти­нинг қо­нун­чи­лик асо­сла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ҳо­ла­ти ва асо­сий йў­на­ли­шла­ри ҳақи­да тўх­та­либ ўтил­ди. Қайд эти­л­га­ни­дек, бу­гун­ги кун­да мам­ла­ка­ти­м­из­да давлат бо­шқа­ру­ви­ни амал­га оши­риш му­но­са­бат­ла­ри­ни тартибга со­лув­чи “Давлат хиз­ма­ти тўғрисида”ги қо­нун лой­иҳа­си ишлаб чиқил­моқ­да. Маз­кур қо­нун ва у асо­си­да қа­бул қи­ли­ни­ши на­за­рда ту­ти­л­ган бо­шқа меъёрий-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­дан мақ­сад давлат хиз­мат­чи­ла­ри­нинг про­фес­си­о­нал кор­пу­си­ни яра­ти­ш­га қа­ра­ти­л­ган давлат хиз­ма­ти­ни таш­кил этиш, шу жум­ла­дан, унинг ҳуқуқий мақо­ми, давлат хиз­мат­чи­ла­ри­нинг клас­си­фи­ка­ци­я­си, хиз­мат­га қа­бул қи­лиш­нинг шаф­фоф ме­ха­низмла­ри (тан­лов асо­си­да), кадр­лар за­хи­ра­си­ни ша­кл­лан­ти­риш, хиз­мат­ни ўташ, ах­лоқ нор­ма­ла­ри­га риоя эти­ли­ши­ни таъ­мин­ла­ш­дан ибо­рат. Қо­нун лой­иҳа­си­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да яго­на давлат кадр­лар си­ё­са­ти­ни амал­га оши­риш учун ма­съул бўл­ган их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган ор­ган­ни таш­кил этиш бўй­и­ча нор­ма­нинг кўз­да ту­ти­ла­ёт­ган­ли­ги ҳам аҳа­ми­ят­ли­дир.

Шўъ­ба йиғи­ли­шла­ри мавзу­ла­ри­дан би­ри мам­ла­кат­ни ижти­мо­ий-си­ё­сий ва ижти­мо­ий-иқти­со­дий ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­ри­ш­да ўза­ро ман­фа­ат­ли ҳам­кор­лик­нинг са­ма­ра­си­ни оши­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган давлат-ху­су­сий ше­ри­клик­нинг ҳуқуқий ва ин­сти­ту­ци­о­нал ба­за­си­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, унинг за­мо­на­вий ме­ха­низмла­ри­ни жо­рий этиш ма­са­ла­ла­ри­га бағи­шлан­ди. Ун­да давлат би­лан ху­су­сий сек­тор ўр­та­си­да­ги ҳам­кор­лик­нинг асо­сий йў­на­ли­шла­ри, унинг аҳа­ми­я­ти ва за­ру­ра­ти ху­су­си­да сўз юри­тил­ди, шунингдек юр­ти­м­из­да Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­га му­во­фиқ ишлаб чиқи­ла­ёт­ган “Давлат-ху­су­сий ше­ри­клик тўғрисида”ги қо­нун лой­иҳа­си­нинг кон­цеп­ци­я­си­га тўх­та­либ ўтил­ди. Бу бо­ра­да­ги қо­нун­чи­лик­нинг жаҳон та­жри­ба­си­га эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди.

Халқаро ан­жу­ман яку­ни­да халқаро та­жри­ба­дан ке­либ чиқиб мам­ла­ка­ти­м­из­да давлат хиз­ма­ти ти­зи­ми ва давлат кадр­лар си­ё­са­ти­ни кел­гу­си­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш юза­си­дан тав­си­я­лар қа­бул қи­лин­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.