ЎЗ­БЕ­КИ­СТОН ПРЕЗИДЕНТИ САНКТ-ПЕ­ТЕР­БУРГ ГУБЕРНАТОРИНИ ҚА­БУЛ ҚИЛДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Президенти Шав­кат Мир­зи­ёев 8 но­ябрь ку­ни мам­ла­ка­ти­миз­га ама­лий таш­риф би­лан кел­ган Санкт-пе­тер­бург шаҳри гу­бер­на­то­ри Геор­гий Пол­та­вчен­ко­ни қа­бул қилди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри меҳ­мон­ни қут­лар экан, жо­рий йил­да бў­либ ўт­ган олий да­ра­жа­да­ги са­ма­ра­ли учра­шувлар ва улар­нинг якун­ла­ри бўй­и­ча эри­ши­л­ган ке­ли­шувлар, жум­ла­дан, ап­рель ой­и­да им­зо­лан­ган ик­ки мам­ла­кат мин­тақа­ла­ри ўр­та­си­да ҳам­кор­лик тўғрисида ҳу­ку­мат­ла­ра­ро би­тим Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ҳу­д­уд­ла­ри ва Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си субъ­ект­ла­ри­нинг ама­лий ҳам­кор­ли­ги­ни, ав­ва­ло, сав­до-иқти­со­дий ва ма­да­ний-гу­ма­ни­тар соҳа­лар­да­ги алоқа­лар­ни фа­ол­ла­ш­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­л­га­ни­ни мам­ну­ни­ят би­лан қайд эт­ди.

Учра­шув­да Ўз­бе­ки­стон ва Санкт-пе­тер­бург шаҳри ўр­та­си­да­ги анъ­а­на­вий яқин ва ўза­ро ман­фа­ат­ли му­но­са­бат­лар­ни яна­да кен­гай­ти­риш ва му­стаҳ­кам­лаш ма­са­ла­ла­ри кўриб чиқил­ди.

Бу­гун­ги кун­да ўза­ро то­вар ай­ир­бо­шлаш ҳа­жми 200 мил­ли­он дол­лар­ни таш­кил қил­моқ­да. Санкт-пе­тер­бург шаҳри­да 1 мил­ли­он­га яқин юрт­до­ши­миз меҳ­нат фа­о­ли­я­ти­ни амал­га ошир­моқ­да. Шаҳар­нинг етак­чи олий ўқув юрт­ла­ри­да 3 мин­г­дан зи­ёд ёшла­ри­миз таъ­лим ол­моқ­да.

Ўза­ро сав­до ҳа­жми­ни оши­риш ва етак­чи кор­хо­на­лар ўр­та­си­да ко­опе­ра­ци­я­ни кен­гай­ти­риш учун мав­жуд са­лоҳи­ят­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш за­рур­ли­ги қайд этил­ди.

Соғ­лиқ­ни сақлаш, таъ­лим ва ту­ризм соҳа­ла­ри­да қўш­ма дастур ва лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­ри­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди.

Санкт-пе­тер­бург шаҳри гу­бер­на­то­ри Геор­гий Пол­та­вчен­ко Пре­зи­ден­ти­миз Шав­кат Мир­зи­ёев­га са­ми­мий қа­бул учун чуқур мин­нат­дор­лик бил­дир­ди. Ўз­бе­ки­стон би­лан усту­вор йў­на­ли­шлар­да кенг кўлам­ли ҳам­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­дан ман­фа­ат­дор эка­ни­ни таъ­кид­ла­ди.

дан фой­да­ла­ни­л­ган­ли­ги юза­си­дан шаҳар­со­злик нор­ма­ла­ри ва қо­и­да­ла­ри­га му­во­фиқ­ли­ги­ни тек­ши­риш та­ла­би жо­рий қи­ли­ни­ши илғор чора-тад­бир­лар­дан би­ри ҳи­собла­на­ди.

Шу­нин­г­дек, як­ка тар­тиб­да­ги уй-жой қу­ри­ли­ши­дан та­шқа­ри, бар­ча би­но ва ин­шо­от­лар­ни лой­иҳа­ла­ш­ти­риш, ре­кон­струк­ция қи­лиш ва қу­ри­ш­да, ис­сиқ сув таъ­ми­но­ти учун сер­ти­фи­кат­лан­ган қу­ёш сув ис­ит­гич қу­рил­ма­ла­ри, шу­нин­г­дек, энергия те­жам­кор лам­па­лар маж­бу­рий тар­тиб­да ўр­на­ти­ла­ди.

Шу би­лан бир қа­тор­да, 2022 йил 1 ян­вар­дан бо­шлаб бар­ча давлат ор­ган­ла­ри ва таш­ки­лот­ла­ри­ни ис­сиқ сув таъ­ми­но­ти­дан узиб қўй­иш на­за­рда ту­тил­моқ­да. Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақ­са­ди­да улар ис­сиқ сув таъ­ми­но­ти учун сер­ти­фи­кат­лан­ган қу­ёш сув ис­ит­гич қу­рил­ма­ла­ри­дан, шу­нин­г­дек, ич­ки ёри­тиш учун мам­ла­ка­ти­м­из­да ишлаб чиқа­ри­л­ган энергия те­жам­кор лам­па­лар­дан фой­да­ла­ни­ши шарт бўла­ди.

Шу­ни ино­бат­га олган ҳол­да, давлат ор­ган­ла­ри ва таш­ки­лот­ла­ри би­но ва ин­шо­от­ла­ри­да қу­ёш сув ис­ит­гич қу­рил­ма­ла­ри ва маҳал­лий­ла­ш­ти­ри­ла­ди­ган маҳ­су­лот­лар асо­си­да мам­ла­ка­ти­м­из­да ишлаб чиқа­ри­л­ган энергия те­жам­кор лам­па­лар­ни ўр­на­тиш босқи­чла­ри­ни бел­ги­лаш тўғрисида топ­ши­риқ бе­рил­моқ­да. Шу­нин­г­дек, ишлаб чиқа­риш­ни маҳал­лий­ла­ш­ти­риш­ни кен­гай­ти­риш ва энергия те­жам­кор лам­па­лар­ни ту­рар ва но­ту­рар жой­лар­да босқич­ма-босқич жо­рий этиш бўй­и­ча комплекс дастур қа­бул қи­ли­на­ди.

Дастлаб­ки ҳи­соб-ки­то­блар­га кў­ра, давлат ор­ган­ла­ри ва таш­ки­лот­ла­ри то­мо­ни­дан ис­сиқ сув таъ­ми­но­ти учун қу­ёш сув ис­ит­гич қу­рил­ма­ла­ри­нинг жо­рий эти­ли­ши ва фой­да­ла­ни­ли­ши на­ти­жа­си­да ис­и­тил­май­ди­ган давр­да (ап­рель-ок­тябрь) ис­и­тиш стан­ци­я­ла­ри то­мо­ни­дан та­би­ий газ ис­теъ­мо­ли ҳа­жми де­яр­ли 10 мил­ли­он куб метр ёки 2,5 мил­ли­ард сўм­га қисқа­ра­ди.

Таъ­кид­лаш ло­зим­ки, бу­гун­ги кун­да 35 та био­газ ишлаб чиқа­рув­чи­лар, 10 та қу­ёш электр энер­ги­я­си ет­ка­зиб бе­рув­чи­лар ва мик­ро­гид­ро­электр стан­ци­я­лар­дан электр энер­ги­я­си ишлаб чиқа­рув­чи 5 та кор­хо­на­нинг им­ко­ни­ят­ла­ри тў­лиқ очиб бе­рил­ма­ган.

Шу му­но­са­бат би­лан, қа­рор­да муқо­бил энергия ман­ба­ла­ри­ни жо­рий этиш юза­си­дан тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти­ни са­ма­ра­ли рағ­бат­лан­ти­риш учун за­рур бўл­ган ҳуқуқий асо­слар­ни ша­кл­лан­ти­риш бўй­и­ча чора-тад­бир­лар на­за­рда ту­тил­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, Давлат ар­хи­тек­ту­ра ва қу­ри­лиш қў­ми­та­си то­мо­ни­дан та­с­диқлан­ган 300 дан ор­тиқ шаҳар­со­злик нор­ма­ла­ри ва қо­и­да­ла­ри бу­гун­ги кун та­ла­б­ла­ри­га жа­воб бер­май­ди. Шу­ни ино­бат­га олиб, қа­рор­да шаҳар­со­злик нор­ма­ла­ри ва қо­и­да­ла­ри Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ад­лия ва­зир­ли­ги­дан давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зи­ли­ши, энергия са­ма­ра­дор ва энергия те­жам­кор тех­но­ло­ги­я­лар­ни қўл­лаш бо­рас­и­да “Энергия те­жаш мил­лий ком­па­ни­я­си” АЖ би­лан ке­ли­ши­ли­ши на­за­рда ту­тил­моқ­да.

Давлат раҳ­ба­ри­нинг маз­кур қа­ро­ри, шубҳа­сиз, Ўз­бе­ки­стон­да за­мо­на­вий энергия са­ма­ра­дор ва энергия те­жам­кор тех­но­ло­ги­я­лар­ни кенг жо­рий этиш бўй­и­ча фа­о­ли­ят­ни жа­дал­ла­ш­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди, энергия ресурсларидан оқилона фой­да­ла­ни­ли­ши­ни таъ­мин­лай­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.