ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Президенти Ш.МИР­ЗИ­ЁЕВ Тош­кент шаҳри, 2017 йил 8 но­ябрь

Мам­ла­кат­да электр ва газ таъ­ми­но­ти ти­зи­ми­ни из­чил мо­дер­ни­за­ция қи­лиш ва тех­но­ло­гик қай­та жиҳоз­лаш, энергия те­жам­кор­лик асо­сла­ри ва ет­ка­зиб бе­ри­л­ган электр энер­ги­я­си ва та­би­ий газ учун ўза­ро ҳи­соб-ки­то­блар ме­ха­низмла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш чо­ра­ла­ри кўрил­моқ­да.

Амал­га оши­ри­ла­ёт­ган тад­бир­лар барқа­рор ижти­мо­ий-иқти­со­дий ўсиш, иш­чан­лик фа­ол­ли­ги ва мам­ла­кат­нинг ин­ве­сти­ци­явий жо­зи­ба­дор­ли­ги­ни, аҳо­ли­нинг ҳа­ёт да­ра­жа­си ва фа­ро­вон­ли­ги­ни оши­риш­нинг муҳим омил­ла­ри­дан би­ри бўл­ган энер­ге­ти­ка тар­моғи­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган.

Шу би­лан бир­га, ис­теъ­мол­чи­лар то­и­фа­си­ни ино­бат­га олган ҳол­да ет­ка­зиб бе­ри­ла­ёт­ган энергия ре­сур­сла­ри қий­ма­ти­ни аниқла­ш­да та­бақа­ла­ш­ти­ри­л­ган ён­да­шиш­нинг мав­жуд эмас­ли­ги улар­дан но­оқи­ло­на фой­да­ла­ни­ш­га олиб кел­моқ­да, энергия те­жам­кор тех­но­ло­ги­я­лар ва муқо­бил энергия ман­ба­ла­ри­ни жо­рий этиш­ни рағ­бат­лан­тир­ма­яп­ти.

Шаҳар­со­злик соҳа­си­да­ги амал­да­ги нор­ма ва қо­и­да­лар объ­ект­лар­нинг энергия са­ма­ра­дор­ли­ги­ни таъ­мин­лов­чи за­мо­на­вий та­ла­б­лар­га жа­воб бер­май­ди. Шу­нин­г­дек, би­но­лар ва ин­шо­от­лар­нинг қу­ри­ли­ши ва ре­кон­струк­ция қи­ли­ни­ши­да энергия те­жам­кор ма­те­ри­ал­лар ва тех­но­ло­ги­я­лар­ни қўл­ла­ш­га етар­ли эъ­ти­бор­нинг мав­жуд эмас­ли­ги ҳам энергия ре­сур­сла­ри­нинг ор­тиқ­ча сарф қи­ли­ни­ши­га олиб кел­моқ­да.

Электр ва газ таъ­ми­но­ти ти­зи­ми­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, бо­зор ме­ха­низмла­ри­ни кенг жо­рий қи­лиш орқа­ли энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шу­нин­г­дек, маз­кур соҳа­да кўр­са­ти­ла­ёт­ган хиз­мат­лар си­фа­ти­ни ях­ши­лаш мақ­са­ди­да:

1. “Ўз­да­вэнер­го­на­зо­рат” ДИ, “Ўз­дав­нефт­га­з­ин­спек­ция” ДИ, “Ўзтранс­газ” АЖ ва “Ўз­бек­энер­го” Аж­нинг фа­о­ли­я­ти қо­ниқар­сиз деб то­пил­син.

2. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мо­лия ва­зир­ли­ги, “Ўз­бек­энер­го” АЖ, “Ўзтранс­газ” АЖ, “Ўз­да­вэнер­го­на­зо­рат” ДИ, “Ўз­дав­нефт­га­з­ин­спек­ция” ДИ ва “Энергия те­жаш мил­лий ком­па­ни­я­си” Аж­нинг қуй­и­да­ги тар­тиб­ни бел­ги­лаш ҳақи­да­ги та­кли­фла­ри қа­бул қи­лин­син:

а) 2018 йил 1 ян­вар­дан:

ило­ва­га му­во­фиқ рўй­хат бўй­и­ча маҳ­су­лот ишлаб чиқа­рув­чи ва ай­рим хиз­мат­лар кўр­са­тув­чи ис­теъ­мол­чи­лар электр энер­ги­я­си (750 ква­га­ча бўл­ган қув­ват­га улан­ган) ва та­би­ий газ учун тў­ло­влар­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг қа­рор­ла­ри би­лан ўр­на­ти­ла­ди­ган ўсиб бо­рув­чи ко­эф­фи­ци­ент­лар ва та­рифлар­га му­во­фиқ амал­га оши­ра­ди­лар;

750 КВА ва ун­дан юқо­ри бўл­ган қув­ват­га улан­ган (бюд­жет таш­ки­лот­ла­ри, фер­мер хў­жа­ли­кла­ри ва сув ис­теъ­мол­чи­ла­ри уюш­ма­ла­ри­нинг на­сос стан­ци­я­ла­ри, шу­нин­г­дек, Давлат бюд­же­ти­дан мо­ли­я­ла­ш­ти­ри­ла­ди­ган на­сос стан­ци­я­ла­ри бун­дан му­с­тас­но) ис­теъ­мол­чи­лар электр энер­ги­я­си учун ҳи­соб-ки­то­блар­ни ик­кин­чи гу­руҳ та­рифлар бўй­и­ча тў­ло­влар­ни амал­га оши­ра­ди­ган юри­дик шах­слар учун та­риф миқ­до­ри­да бел­ги­ла­на­ди­ган сут­ка вақт­ла­ри­нинг та­бақа­ла­ш­ти­ри­л­ган та­ри­фи бўй­и­ча амал­га оши­ра­ди.

Бун­да яго­на электр энер­ге­ти­ка ти­зи­ми­нинг энг кат­та юкла­ма­ли со­ат­ла­ри­да (тиғиз пайт – бел­ги­лан­ган тар­тиб­да ўр­на­ти­л­ган эр­та­лаб­ки ва кеч­ки “энг кат­та миқ­дор”) фой­да­ла­ни­л­ган электр энер­ги­я­си учун тў­ло­влар бел­ги­лан­ган та­риф­га нис­ба­тан 1,5 ба­ра­вар миқ­дор­да ўсув­чи ко­эф­фи­ци­ент­ни қўл­лаш орқа­ли, энг кам юкла­ма­ли со­ат­лар­да эса (тун­ги пайт – су­тка­нинг қо­ронғи вақти) бел­ги­лан­ган та­риф­га нис­ба­тан 1,5 ба­ра­вар миқ­дор­да ка­ма­юв­чи ко­эф­фи­ци­ент­ни қўл­лаш орқа­ли ва ярим тиғиз пайт­да (су­тка­нинг ёруғ вақти) ўр­на­ти­л­ган та­риф бўй­и­ча амал­га оши­ри­ла­ди;

давлат ор­ган­ла­ри ва муас­са­са­ла­ри­нинг би­но ва ин­шо­от­ла­ри, шу­нин­г­дек, кўп квар­ти­ра­ли уй-жой фон­ди­ни лой­иҳа­ла­ш­ти­риш, ре­кон­струк­ция қи­лиш, қу­риш ва фой­да­ла­ни­ш­га топ­ши­ри­ш­да улар­да энергия са­ма­ра­дор ва энергия те­жам­кор тех­но­ло­ги­я­лар­дан фой­да­ла­ни­л­ган­ли­ги юза­си­дан шаҳар­со­злик нор­ма­ла­ри ва қо­и­да­ла­ри­га му­во­фиқ­ли­ги тек­ши­ри­ла­ди;

як­ка тар­тиб­да­ги уй-жой қу­ри­ли­ши­дан та­шқа­ри, бар­ча би­но ва ин­шо­от­лар­ни лой­иҳа­ла­ш­ти­риш, ре­кон­струк­ция қи­лиш ва қу­ри­ш­да, ис­сиқ сув таъ­ми­но­ти учун сер­ти­фи­кат­лан­ган қу­ёш сув ис­ит­гич қу­рил­ма­ла­ри­ни, шу­нин­г­дек, энергия те­жам­кор лам­па­лар­ни маж­бу­рий тар­тиб­да ўр­на­тиш кўз­да ту­ти­ла­ди;

б) давлат ор­ган­ла­ри ва таш­ки­лот­ла­ри 2022 йил 1 ян­вар­дан:

улар­нинг ба­лан­си­да бўл­ган би­но ва ин­шо­от­лар­да ис­сиқ сув таъ­ми­но­ти учун фақат сер­ти­фи­кат­лан­ган қу­ёш сув ис­ит­гич қу­рил­ма­ла­ри, шу­нин­г­дек, мам­ла­ка­ти­м­из­да ишлаб чиқа­ри­л­ган ич­ки ёри­тиш энергия те­жам­кор лам­па­лар­дан фой­да­ла­ни­ши шарт;

мар­каз­ла­ш­ти­ри­л­ган ис­сиқ сув таъ­ми­но­ти­дан узиб қўй­и­ла­ди. 3. “Энергия те­жаш мил­лий ком­па­ни­я­си” АЖ: а) Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Уй-жой ком­му­нал хиз­мат кўр­са­тиш ва­зир­ли­ги, “Ўз­бек­энер­го” АЖ ва бо­шқа идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да уч ой муд­дат­да давлат ор­ган­ла­ри ва таш­ки­лот­ла­ри би­но ва ин­шо­от­ла­ри­да қу­ёш сув ис­ит­гич қу­рил­ма­ла­ри ва маҳал­лий­ла­ш­ти­ри­ла­ди­ган маҳ­су­лот­лар асо­си­да мам­ла­ка­ти­м­из­да ишлаб чиқа­ри­л­ган энергия те­жам­кор лам­па­лар­ни ўр­на­тиш босқи­чла­ри­ни, шу­нин­г­дек, маҳал­лий­ла­ш­ти­ри­ла­ди­ган маҳ­су­лот­лар асо­си­да ис­сиқ­лик ва электр энергия ис­теъ­мо­ли ҳа­жми­ни ино­бат­га олган ҳол­да маз­кур маҳ­су­лот­ни аниқ ет­ка­зиб бе­рув­чи­ла­ри­ни бел­ги­лаш бўй­и­ча та­кли­флар­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­рит­син.

Давлат ор­ган­ла­ри ва таш­ки­лот­ла­ри ик­ки ҳаф­та муд­дат­да қу­ёш сув ис­ит­гич қу­рил­ма­ла­ри ва энергия те­жам­кор лам­па­лар­ни жо­рий қи­лиш ҳо­лат­ла­ри, ис­сиқ­лик ва электр энер­ги­я­си ис­теъ­мо­ли ҳа­жми, ка­дастр ҳуж­жат­ла­ри­ни ило­ва қи­л­ган ҳол­да улар то­мо­ни­дан эгал­лаб ту­ри­л­ган май­дон­лар ўл­ча­ми ҳақи­да­ги тех­ник маъ­лу­мот­лар­ни ва ҳу­д­уд­нинг муҳан­дис­лик ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри акс эт­ган ре­жа­си­ни “Энергия те­жаш мил­лий ком­па­ни­я­си” АЖ га тақ­дим эти­ли­ши­ни таъ­мин­ла­син;

б) “Ўз­бек­энер­го” АЖ, “Ўзтранс­газ” АЖ, бо­шқа ман­фа­ат­дор ва­зир­лик ва идо­ра­лар, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри, ис­сиқ­лик ва электр энер­ги­я­си, шу­нин­г­дек, био­газ ишлаб чиқа­риш би­лан шуғул­ла­нув­чи ху­су­сий кор­хо­на­лар би­лан бир­га­лик­да уч ой муд­дат­да:

ис­сиқ­лик ва электр энер­ги­я­си, шу­нин­г­дек, био­газ ишлаб чиқа­риш ва ис­теъ­мол­чи­лар­га тўғри­дан-тўғри ет­ка­зиб бе­риш би­лан шуғул­ла­нув­чи кор­хо­на­лар то­мо­ни­дан “Ўз­бек­энер­го” Аж­нинг электр тар­моқла­ри ва “Ўзтранс­газ” Аж­нинг газ тақ­сим­лаш тар­моқла­ри­дан фой­да­лан­ма­ган ҳол­да ис­сиқ­лик ва электр энер­ги­я­си ҳам­да био­газ­ни ре­а­ли­за­ция қи­лиш тар­ти­би­ни ишлаб чиқ­син;

ис­сиқ­лик ва электр энер­ги­я­си, шу­нин­г­дек, био­газ ишлаб чиқа­риш би­лан шуғул­ла­нув­чи ху­су­сий кор­хо­на­лар то­мо­ни­дан ре­а­ли­за­ция қи­ли­на­ди­ган ис­сиқ­лик ва электр энер­ги­я­си ҳам­да био­газ­га ти­жо­рат нар­х­ла­ри­ни бел­ги­лаш бўй­и­ча та­кли­флар­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­рит­син.

4. Бел­ги­лан­син­ки, шаҳар­со­злик нор­ма­ла­ри ва қо­и­да­ла­ри Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ад­лия ва­зир­ли­ги­да давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зи­ли­ши, энергия са­ма­ра­дор ва энергия те­жам­кор тех­но­ло­ги­я­лар­ни қўл­лаш бо­рас­и­да эса “Энергия те­жаш мил­лий ком­па­ни­я­си” АЖ би­лан ҳам маж­бу­рий тар­тиб­да ке­ли­ши­ли­ши шарт.

5. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Давлат ар­хи­тек­ту­ра ва қу­ри­лиш қў­ми­та­си Ад­лия ва­зир­ли­ги, Мо­лия ва­зир­ли­ги, “Энергия те­жаш мил­лий ком­па­ни­я­си” АЖ ҳам­да бо­шқа ман­фа­ат­дор ва­зир­лик ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да:

ик­ки ой муд­дат­да би­но ва ин­шо­от­лар­ни энер­ге­тик аудит­дан ўт­ка­зиш, бел­ги­лан­ган шаҳар­со­злик нор­ма­ла­ри ва қо­и­да­ла­ри­га му­во­фиқ­лик пас­пор­ти­ни ёки те­ги­шли нор­ма­лар­дан ор­тиб кет­ган­лик ҳо­ла­ти­ни бар­та­раф этиш за­рур­ли­ги тўғрисида ху­ло­са бе­риш, шу­нин­г­дек, улар­нинг энергия са­ма­ра­дор­ли­ги то­и­фа­си­ни аниқлаш тар­ти­би­ни ишлаб чиқ­син ва та­с­диқлаш учун Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­рит­син;

2018 йил 1 март­га қа­дар муд­дат­да амал­да­ги шаҳар­со­злик нор­ма­ла­ри ва қо­и­да­ла­ри­ни улар­нинг қай­та кўриб чиқи­ли­ши ва давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зи­ли­ши­ни таъ­мин­ла­ган ҳол­да танқи­дий ўр­га­ниб чиқ­син.

6. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги “Ўз­эл­тех­са­но­ат” АЖ, “Энергия те­жаш мил­лий ком­па­ни­я­си” АЖ, “Ўз­бек­энер­го” АЖ, Давлат со­лиқ қў­ми­та­си, Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си ҳам­да бо­шқа ман­фа­ат­дор ва­зир­лик ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да ик­ки ой муд­дат­да энергия те­жам­кор лам­па­лар ишлаб чиқа­ри­ли­ши­нинг маҳал­лий­ла­ш­ти­ри­ли­ши­ни кен­гай­ти­риш ҳам­да улар­ни ту­рар ва но­ту­рар жой­лар­да босқич­ма-босқич жо­рий этиш бўй­и­ча комплекс дастур лой­иҳа­си­ни Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­рит­син.

7. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Уй-жой ком­му­нал хиз­мат кўр­са­тиш ва­зир­ли­ги Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги, Мо­лия ва­зир­ли­ги, Давлат ар­хи­тек­ту­ра ва қу­ри­лиш қў­ми­та­си, “Энергия те­жаш мил­лий ком­па­ни­я­си” АЖ, бо­шқа ман­фа­ат­дор ва­зир­лик ва идо­ра­лар, шу­нин­г­дек, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри би­лан бир­га­лик­да 2018 йил 1 ян­вар­га қа­дар муд­дат­да давлат ор­ган­ла­ри ва муас­са­са­ла­ри­нинг би­но ҳам­да ин­шо­от­ла­ри, шу­нин­г­дек, кўп квар­ти­ра­ли уй-жой фон­ди­ни энер­ге­тик аудит­дан ўт­ка­зиш дасту­ри лой­иҳа­си­ни Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­рит­син.

8. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Қи­ш­лоқ ва сув хў­жа­ли­ги ва­зир­ли­ги Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар ҳо­ким­ли­кла­ри, “Ўз­бек­энер­го” АЖ ва бо­шқа ман­фа­ат­дор идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да 2018 йил 1 фев­рал­га қа­дар муд­дат­да фер­мер хў­жа­ли­кла­ри ва сув ис­теъ­мол­чи­ла­ри уюш­ма­ла­ри­нинг мав­жуд на­сос стан­ци­я­ла­ри­ни улар­нинг тех­ник ҳо­ла­ти, қув­ва­ти, ба­лан­сда сақ­лов­чи­си­ни аниқлаш, фер­мер хў­жа­ли­кла­ри ер участ­ка­ла­ри­да электр энер­ги­я­си ва сув сар­фи са­ма­ра­дор­ли­ги нуқтаи на­за­ри­дан, шу­нин­г­дек, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри тур­ла­ри ва рес­пуб­ли­ка ту­ман­ла­ри ке­си­ми­да на­сос стан­ци­я­ла­ри би­лан суғо­ри­ла­ди­ган ер май­дон­ла­ри, паст са­ма­ра­ли ва энергия кўп сар­флай­ди­ган на­со­слар­нинг мав­жуд­ли­ги, электр энер­ги­я­си­ни ҳи­соб­лаш уску­на­ла­ри, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­рув­чи­ла­ри би­лан шар­тно­ма­лар­нинг мав­жуд­ли­ги­ни ин­вен­та­ри­за­ци­ядан ўт­каз­син.

Ин­вен­та­ри­за­ция яку­ни­га кў­ра, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мо­лия ва­зир­ли­ги ҳам­да Қи­ш­лоқ ва сув хў­жа­ли­ги ва­зир­ли­ги “Ўз­бек­энер­го” АЖ, Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си ҳу­зу­ри­да­ги Қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри давлат ха­ри­ди ва қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги­ни тех­ни­ка би­лан жиҳоз­лаш­ни мақ­сад­ли мо­ли­я­ла­ш­ти­риш жа­мғар­ма­си би­лан бир­га­лик­да 2018 йил 1 март­га қа­дар муд­дат­да на­сос стан­ци­я­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш би­лан боғ­лиқ экс­плу­а­та­ция қи­лув­чи таш­ки­лот­лар­ни, мо­ли­я­ла­ш­ти­риш­нинг аниқ ман­ба­ла­ри­ни аниқлаш бўй­и­ча та­кли­флар­ни Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­рит­син. 9. “Ўз­бек­энер­го” АЖ ва “Ўзтранс­газ” АЖ: Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги би­лан бир­га­лик­да 2018 йил 1 июл­га қа­дар муд­дат­да бух­гал­тер­лик, мо­ли­явий, ишлаб чиқа­риш ва бо­шқа­рув ҳи­со­би­ни ав­то­мат­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча дасту­рий ком­плекслар­ни ўз ичи­га олган бо­шқа­рув­нинг яго­на ах­бо­рот ти­зи­ми­ни ишлаб чиқ­син ва идо­ра­вий бўй­су­ну­ви­да­ги кор­хо­на­лар­да жо­рий эт­син;

Ўз­бе­ки­стон Мил­лий те­ле­ра­дио­ком­па­ни­я­си, Ўз­бе­ки­стон мат­бу­от ва ах­бо­рот агент­ли­ги, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар ҳам­да Тош­кент шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри би­лан бир­га­лик­да маз­кур қа­рор­нинг маз­мун-моҳи­я­ти ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри­да кенг ёри­ти­ли­ши­ни таш­кил қил­син.

10. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ад­лия ва­зир­ли­ги бо­шқа ман­фа­ат­дор ва­зир­лик ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да бир ой муд­дат­да қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га уш­бу қа­рор­дан ке­либ чиқа­ди­ган ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар тўғрисида Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га та­кли­флар ки­рит­син.

11. Маз­кур қа­рор­нинг ижро­си­ни на­зо­рат қи­лиш Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Бош ва­зи­ри А.н.ари­пов зим­ма­си­га юклан­син.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.