ГЛОБАЛ ТАДБИРКОРЛИК ҲАФТАЛИГИ – ИМКОНИЯТ САРИ ЙЎЛ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - – Дастлаб уюш­ма фа­о­ли­я­ти ҳақи­да тўх­та­либ ўт­сан­гиз... За­ми­ра ТОЖИЕВА суҳ­бат­ла­ш­ди.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да иш­би­лар­мон­лик муҳи­ти­ни ях­ши­лаш, ки­чик биз­нес ва ху­су­сий тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш бо­рас­и­да из­чил ис­лоҳот­лар амал­га оши­рил­моқ­да.

Биз­нес соҳа­си­да­ги ис­тиқ­бол­ли лой­иҳа­лар ва стра­те­гик ён­да­шувлар иқти­со­дий сек­тор­га узоқ муд­дат­ли ин­ве­сти­ци­я­лар ки­ри­тиш ша­ро­и­ти­ни ярат­моқ­да. Уш­бу чо­ра­лар са­ма­ра­ла­ри­дан би­ри ўла­роқ, ду­нё­нинг 160 та давла­ти­да фа­о­ли­ят олиб бо­ра­ёт­ган Глобал тадбиркорлик тар­моғи юр­ти­м­из­да ҳам ўз иши­ни бо­шла­ди. Халқа­ро биз­нес ва тех­но­ло­ги­я­лар уюш­ма­си Глобал тадбиркорлик тар­моғи­нинг Ўз­бе­ки­стон­да­ги ва­ки­ли си­фа­ти­да тан олин­ди. Шу йил­нинг 13-19 но­ябрь кун­ла­ри эса пой­тах­ти­м­из­да Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ўт­ка­зи­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Шу му­но­са­бат би­лан Халқа­ро биз­нес ва тех­но­ло­ги­я­лар уюш­ма­си ра­и­си Ҳик­мат Аб­ду­раҳ­мо­нов би­лан суҳ­бат­ла­ш­дик.

– Халқа­ро биз­нес ва тех­но­ло­ги­я­лар уюш­ма­си 2013 йил­дан бу­ён хо­ри­жий ҳам­кор­лар би­лан бир­га биз­не­сни ри­вож­лан­ти­риш мақ­са­ди­да тад­бир­кор­лар учун қў­шимча им­ко­ни­ят­лар­ни яра­та­ди­ган но­ти­жо­рат таш­ки­лот си­фа­ти­да фа­о­ли­ят юри­тиб ке­ляп­ти.

Уюш­ма­нинг асо­сий мақ­сад ва ва­зи­фа­ла­ри эса бир неча йў­на­ли­ш­дан ибо­рат. Би­рин­чи­дан, тад­бир­кор­лар­га за­мо­на­вий ишлаб чиқа­риш уску­на­ла­ри ва тех­но­ло­гик ли­ни­я­лар бўй­и­ча маъ­лу­мот­лар­га эга бў­лиш, улар­ни ет­ка­зиб бе­риш бўй­и­ча шар­тно­ма ту­зиш, мо­ли­я­ла­ш­ти­риш, кон­сал­тинг ва ло­ги­сти­ка­га оид ма­са­ла­лар­ни ечи­ш­да кў­ма­кла­ша­ди. Ик­кин­чи­дан, мил­лий ва хо­ри­жий таъ­лим дастур­ла­ри­да ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар иш­ти­ро­ки­ни таъминлаш йў­ли би­лан уюш­ма­га аъ­зо ва ҳам­кор­лар­нинг бо­шқа­рув хо­дим­ла­ри ма­ла­ка­си­ни оши­ра­ди. Бун­дан та­шқа­ри, хо­ри­жий мам­ла­кат­лар­да­ги кўр­газ­ма, яр­мар­ка, биз­нес фо­рум­лар, ко­опе­ра­ци­он бир­жа­лар­да иш­ти­рок этиш­ни ва ин­фор­ма­ци­он са­ёҳат­лар-таш­рифлар­ни уюш­ти­ра­ди. Учин­чи­дан, маҳ­су­лот ва хиз­мат­лар си­фа­ти­ни ях­ши­лаш учун халқа­ро та­жри­ба­ни жо­рий этиш, та­шқи бо­зор­га чиқиш та­шаб­бу­си ҳам­да ишлаб чиқа­рув­чи­лар­нинг экс­порт са­лоҳи­я­ти­ни кўта­риш мақ­са­ди­да ўз аъ­зо­ла­ри­нинг чет эл­лик ҳам­кор­лар би­лан биз­нес алоқа­ла­ри­ни ўр­на­ти­ши­га ёр­дам бе­ра­ди. Тўр­тин­чи­дан, уюш­ма аъ­зо­ла­ри ва ҳам­кор­ла­ри ҳам­да бо­шқа иш­би­лар­мон до­ира ва­кил­ла­ри ўр­та­си­да му­ваф­фақи­ят­ли му­но­са­бат­лар­ни таъ­мин­лов­чи плат­фор­ма­ни яра­та­ди.

– Маз­кур ва­зи­фа­лар қан­дай ме­ха­низм орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди? – Уюш­ма мам­ла­ка­ти­миз ва хо­риж­лик тад­бир­кор­лар ўр­та­си­да “кў­прик” ва­зи­фа­си­ни ўта­ши учун, энг ав­ва­ло, Ўз­бе­ки­стон Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си, давлат идо­ра­ла­ри ва таш­ки­лот­ла­ри, агент­ли­клар, юр­ти­м­из­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган ди­пло­ма­тик ва­ко­латхо­на­лар би­лан ҳам­кор­лик ўр­нат­ган. Ол­ди­миз­га қўй­и­л­ган мақ­сад­га эри­шиш учун 500 квад­рат метр май­дон их­ти­ё­ри­м­из­да, бу ер­да бар­ча ша­ро­ит­лар яра­ти­л­ган, 6 та иш май­дон­ли ко­вор­кинг мар­ка­зи мав­жуд. Та­жри­ба­ли таҳ­ли­л­чи-му­та­хас­сислар, му­ваф­фақи­ят­ли фа­о­ли­ят кўр­са­та­ёт­ган биз­не­смен­лар­дан таш­кил то­п­ган экс­перт гу­руҳи ту­зи­л­ган. Уму­ман, уюш­ма ўз эъ­ти­бо­ри­ни ху­су­сий биз­нес ман­фа­ат­ла­ри­ни ифо­да эти­ш­га ва тарғиб қи­ли­ш­га қа­рат­ган.

– Глобал тадбиркорлик тар­моғи ўзи ни­ма, шу ҳақ­да маъ­лу­мот бер­сан­гиз? – Глобал тадбиркорлик тар­моғи ду­нё­нинг 160 та мам­ла­ка­ти­да­ги тар­моқлар, дастур­лар ва та­шаб­бу­слар­нинг плат­фор­ма­си ҳи­собла­на­ди. Унинг ва­зи­фа­ла­ри ян­ги тад­бир­кор­лар­ни кашф қи­лиш, анъ­а­на­вий ва ин­но­ва­ци­он усул­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш ва стар­та­плар­ни бо­шқа­риш ўр­та­си­да­ги фарқ­ни кў­риш ҳам­да халқа­ро да­ра­жа­да­ги дастур­лар ва ха­бар­лар ал­ма­шиш учун май­дон­ни, тад­бир­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­риш мақ­са­ди­да би­лим­лар ва таҳ­лил­лар ба­за­си­ни яра­тиш са­на­ла­ди. Бу тар­моқ тад­бир­кор­лар му­ваф­фақи­я­ти­ни ни­шон­лаш ва кей­ин­ги ав­лод­ни руҳлан­ти­риш йў­ли би­лан биз­нес ма­да­ни­я­ти­ни тарғиб қи­ла­ди. Тад­бир­кор­лар учун бо­зор­га чиқиш йў­ли­ни ен­гил­ла­ш­ти­ри­ш­га кў­ма­кла­ша­ди, улар­га кор­хо­на очиш ва фа­о­ли­ят­ни кен­гай­ти­риш босқи­чла­ри­да ёр­дам бе­ра­ди. Тар­моқ бу бо­ра­да му­раб­бий­лик қи­лиш, ҳам­кор­лик алоқа­ла­ри­га, тан­ло­влар­ни тад­бир­кор­лар­га тақ­дим эти­ш­га мўл­жал­лан­ган дастур­лар ва ре­сур­слар­га эга. Тад­бир­кор­лик­ни маҳал­лий ва халқа­ро до­ира­да ри­вож­лан­ти­риш учун энг ях­ши дастур­лар­ни на­мой­иш қи­ли­ш­га кў­ма­кла­ша­ди. Бу­тун ду­нё бўй­и­ча тад­бир­кор­лар, ин­ве­стор­лар, та­жри­ба­ли экс­перт­лар, та­дқиқот­чи­лар, дастур­чи­лар ҳам­жа­ми­я­ти етак­чи­ла­ри­ни ўза­ро боғлай­ди ва бир­ла­ш­ти­ра­ди.

– Уш­бу тар­моқ то­мо­ни­дан Тадбиркорлик глобал ҳафталиги ни­ма учун ўт­ка­зи­ла­ди ва у қан­дай ўта­ди? – Тадбиркорлик глобал ҳафталиги уш­бу тар­моқ иш­ти­рок­чи­ла­ри бўл­ган бар­ча мам­ла­кат­лар­да ҳар йи­ли но­ябрь ой­и­да уюш­ти­ри­ла­ди. Бун­дай ҳаф­та­лик ўз иши­ни бо­шла­ёт­ган, биз­нес ғо­я­лар­ни амал­га оши­ра­ёт­ган, иқти­со­дий ўсиш­ни рағ­бат­лан­ти­ра­ёт­ган ҳам­да аҳо­ли фа­ро­вон­ли­ги­ни оши­ри­ш­га ҳис­са қў­ша­ёт­ган но­ва­тор ва иш бе­рув­чи­лар­нинг бай­ра­ми ҳи­собла­на­ди. Кенг қам­ров­ли тад­бир­лар­дан бо­шла­ниб алоҳи­да тар­моқ­ли учра­шувлар би­лан ту­гай­ди­ган уш­бу ҳаф­та­лик иш­ти­рок­чи­лар­ни кенг им­ко­ни­ят­лар­га эга са­лоҳи­ят­ли му­та­хас­сислар, му­раб­бий­лар ва ин­ве­стор­лар би­лан боғлай­ди. Ўз лой­иҳа­ла­ри­ни бо­шлаш ҳақи­да ўй­ла­ёт­ган мил­ли­он­лаб ин­сон­лар етак­чи тад­бир­кор­лар ҳақи­да маъ­лу­мот ва улар­дан мас­лаҳат­лар ола­ди. Startup Weekend ка­би ўқи­тиш кур­сла­ри ва Startup Open ка­би му­со­бақа­лар ту­фай­ли мин­глаб ян­ги фа­о­ли­ят жон­ла­на­ди. Уни­вер­си­тет­лар ўз ла­бо­ра­то­ри­я­ла­ри­да­ги та­дқиқот­лар­ни ти­жо­рат­ла­ш­ти­ри­ш­га ёр­дам бе­рув­чи алоқа­лар­ни му­стаҳ­кам­лай­ди. Муҳо­ка­ма­лар­да тадбиркорлик ўси­ши­ни рағ­бат­лан­ти­ри­ш­га асос бўла­ди­ган за­рур си­ё­сат­ни ўр­га­ниш учун та­дқиқот­чи­лар ва дастур­чи­лар иш­ти­рок эта­ди. Уму­ман, ҳаф­та­лик – бу кат­та май­дон, тадбиркорлик сек­то­ри­нинг бар­ча иш­ти­рок­чи­ла­ри­ни ўза­ро му­но­са­бат ва ҳам­кор­лик­ка жалб қи­лув­чи плат­фор­ма. Ҳаф­та­лик да­во­ми­да бир қа­тор тад­бир­лар ўт­ка­зи­ла­ди. Ян­ги иш­би­лар­мон­лар­ни руҳлан­ти­риш, бир­га­лик­даги кў­плаб лой­иҳа­лар­да ва бу­тун ду­нё бўй­лаб он­лайн тад­бир­лар­да иш­ти­рок этиб, илғор жаҳон ама­ли­ё­ти­ни на­мой­иш қи­лиш, тадбиркорлик эко­ти­зи­ми­ни ях­ши­лаш учун ян­ги би­лим­лар ва ин­но­ва­ци­я­лар­ни ўз мам­ла­ка­ти­да қўл­лаш, соҳа­га оид та­дқиқот­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш шу­лар жум­ла­си­дан­дир.

– Тош­кент шаҳри­да таш­кил­ла­ш­ти­ри­ла­ди­ган бун­дай ҳаф­та­лик­нинг мақ­са­ди ни­ма­дан ибо­рат? – Маз­кур ҳаф­та­лик­дан тадбиркорлик эко­ти­зи­ми бар­ча иш­ти­рок­чи­ла­ри­ни бир­ла­ш­ти­риш, ҳам­кор­лик учун улар­ни яна­да яқин­ла­ш­ти­риш, улар­га таъ­лим бе­риш, ян­ги­ли­клар­дан ха­бар­дор қи­лиш ва қўл­лаб-қув­ват­лаш орқа­ли тад­бир­кор­лик­ни, биз­не­сни ри­вож­лан­ти­риш­нинг за­мо­на­вий ва халқа­ро ама­ли­ё­ти­ни, ме­ха­низмла­ри­ни кўр­са­тиш, Ўз­бе­ки­стон­да биз­не­сни та­раққий топ­ти­риш учун та­кли­флар­ни ишлаб чиқи­ш­га эри­шиш мақ­са­ди кўз­лан­ган. Ку­ти­ла­ёт­ган на­ти­жа эса юр­ти­м­из­да тадбиркорлик эко­ти­зи­ми, унинг муҳим­ли­ги ва ма­съу­ли­я­ти тўғри­си­да­ги мав­жуд ту­шун­ча­ни бой­и­ти­ш­дан ибо­рат. Ҳаф­та­лик до­ира­си­да бир қа­тор тақ­ди­мот­лар на­мой­иш эти­л­а­ди, илғор ишлан­ма­лар­га бағи­шлан­ган маҳо­рат дар­сла­ри уюш­ти­ри­ла­ди, се­ми­нар­лар ўт­ка­зи­ла­ди. Шу кун­лар­да уш­бу тад­бир­га қизғин тай­ёр­гар­лик ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.