КОНСТИТУЦИЯМИЗ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ!

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ҲУДУД - Мир­ко­мил БОЗОРОВ, На­во­ий ви­ло­я­ти ад­лия бо­шқар­ма­си ма­съул хо­ди­ми.

Мам­ла­ка­ти­миз ис­тиқ­лол­га эри­ш­гач, ин­сон оми­ли­га энг олий қа­д­ри­ят­лар­дан би­ри си­фа­ти­да қа­рал­ди, унинг шаъ­ни ва қа­дрқим­ма­ти­ни эъ­зо­злаш, ҳуқуқ ва эр­кин­ли­кла­ри­ни, қо­ну­ний ман­фа­ат­ла­ри­ни муҳо­фа­за қи­лиш усту­вор ва­зи­фа да­ра­жа­си­га кўта­рил­ди. Бу­нинг учун де­мо­кра­тик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқа­ро­лик жа­ми­я­ти­ни ша­кл­лан­ти­риш бош мақ­сад қи­либ бел­ги­лан­ди. Бун­дан чо­рак аср муқад­дам қа­бул қи­лин­ган, халқи­миз­нинг му­стақил­лик ва эр­кин­лик­ни қўл­га ки­ри­тиш йў­ли­да­ги ти­ним­сиз ин­ти­ли­шла­ри ме­ва­си си­фа­ти­да ду­нё­га кел­ган Конституциямиз ана шу йў­на­ли­ш­да­ги чора-тад­бир­лар­ни ҳа­ёт­га из­чил тат­биқ эти­ши­миз ва эз­гу мақ­сад­ла­ри­миз­га эри­ши­ши­м­из­да муҳим омил ва­зи­фа­си­ни ўта­моқ­да.

Кон­сти­ту­ци­я­нинг туб моҳи­я­ти­га ке­ла­ди­ган бўл­сак, у ло­тин­ча сўз бў­либ, ўз­бек­ча­да “ту­зи­лиш”, “тузук” маъ­но­ла­ри­ни ан­гла­та­ди ва ҳар қан­дай мам­ла­кат­нинг асо­сий қо­ну­ни са­на­ла­ди. Моҳи­я­тан давлат ту­зи­ли­ши­ни, ҳо­ки­ми­ят ва бо­шқа­рув ор­ган­ла­ри ти­зи­ми­ни, улар­нинг ва­ко­лат­ла­ри ва ша­кл­ла­ниш тар­ти­би­ни, фуқа­ро­лар­нинг ҳуқуқ ва эр­кин­ли­кла­ри­ни, жа­ми­ят ва шах­снинг, шу­нин­г­дек, сай­лов ва суд ти­зим­ла­ри­ни, давлат ва жа­ми­ят­нинг ўза­ро му­но­са­бат­ла­ри­ни бел­ги­лаб бе­ра­ди.

Мил­лий давлат­чи­ли­ги­миз та­ри­хи­да, гар­чи кон­сти­ту­ция деб атал­ма­са-да, давлат­нинг бош мақ­са­ди­ни ўзи­да акс эт­ти­рув­чи қо­му­сий мақом­да­ги ҳуж­жат­лар кўп бўл­ган. Жум­ла­дан, соҳи­бқи­рон бо­бо­миз Амир Те­мур­нинг “Тузу­клар”и Шарқ ва Осиё мам­ла­кат­ла­ри ци­ви­ли­за­ци­я­си­га хос, алоҳи­да ша­кл­да­ги кон­сти­ту­ци­явий ху­су­си­ят­га эга ҳуж­жат ҳи­соблан­ган ва мин­тақа халқла­ри рав­нақи­га кучли иж­о­бий таъ­сир кўр­сат­ган.

Би­но­ба­рин, ҳо­зир амал­да бўл­ган Бош қо­му­си­миз ҳам уч минг йил­лик та­рих­га эга мил­лий давлат­чи­ли­ги­миз та­мой­ил­ла­ри неги­зи­да яра­тил­ди. Ўзи­да кўҳ­на Хо­разм ва Сўғ­ди­ё­на, қо­ра­хо­ний­лар, хо­размшоҳлар, ўз­бек хон­ли­кла­ри та­жри­ба­ла­ри­ни, халқи­миз­нинг та­ри­хий анъ­а­на­ла­ри­ни ва му­стақил­лик ҳақи­да­ги кўп аср­лик ор­зу­ла­ри­ни му­жас­сам эт­ди. Уни яра­тиш ҳа­ра­ка­ти эса мам­ла­ка­ти­миз ҳа­ли ис­тиқ­лол­га эриш­ма­си­да­ноқ бо­шлан­ди. 1990 йил 21 июн­да Олий Кен­гаш қа­ро­ри би­лан Би­рин­чи Пре­зи­ден­ти­миз Ис­лом Ка­ри­мов ра­ис­ли­ги­да давлат ар­боб­ла­ри, де­пу­тат­лар ва му­та­хас­сислар­дан ибо­рат 64 на­фар аъ­зо­ни ўз са­фи­га би­рик­тир­ган комиссия ту­зил­ди. У ик­ки йил­дан ор­тиқ вақт мо­бай­ни­да Кон­сти­ту­ция лой­иҳа­си­ни тай­ёр­ла­ди. Бу ҳуж­жат­нинг дастлаб­ки на­му­на­си мат­бу­от­да чоп эти­л­гач, ол­ти мин­г­дан зи­ёд та­клиф-му­лоҳа­за бил­ди­рил­ди. Лой­иҳа­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­да улар­дан ва халқа­ро та­жри­ба­дан кенг фой­да­ла­нил­ди.

Энг муҳи­ми, Бош қо­му­си­миз ша­ро­фа­ти ўла­роқ, жа­ми­ят ва давлат қу­ри­ли­ши­нинг тур­ли жа­бҳа­ла­ри­да­ги му­но­са­бат­лар, мил­лий қо­нун­чи­ли­ги­миз­ни тар­ти­б­га со­лув­чи аниқ ҳуқуқий ме­ха­низм ша­кл­лан­ти­рил­ди. Ўт­ган давр мо­бай­ни­да мам­ла­ка­ти­миз пар­ла­мен­ти то­мо­ни­дан, Кон­сти­ту­ция нор­ма­ла­ри­га му­во­фиқ, 16 та ко­декс, 600 дан зи­ёд қо­нун қа­бул қи­лин­ди, 200 дан ор­тиқ халқа­ро шар­тно­ма олий ҳо­ки­ми­ят до­ира­си­да та­с­диқлан­ди. Ай­ни чоғ­да, унинг ўзи ҳам уз­лук­сиз ра­ви­ш­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риб бо­рил­ди. Жо­рий йил­нинг 31 май­и­дан эъ­ти­бо­ран ян­ги ўз­гар­ти­риш ва қў­шимча­лар би­лан тўл­ди­рил­ди. Улар давлат ҳо­ки­ми­я­ти ва бо­шқа­рув ти­зи­ми­ни яна­да де­мо­крат­ла­ш­ти­риш, “кучли давлат­дан – кучли фуқа­ро­лик жа­ми­я­ти сари” та­мой­и­ли босқич­ма-босқич амал­га оши­ри­ли­ши­ни таъминлаш, Олий Маж­лис па­ла­та­ла­ри­нинг давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри ти­зи­ми­да­ги ро­ли­ни, ич­ки ва та­шқи си­ё­сат­нинг стра­те­гик ва­зи­фа­ла­ри­ни ба­жа­ри­ш­да­ги ҳуқуқ ва ва­ко­лат­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш, шу­нин­г­дек, ҳу­ку­мат ва маҳал­лий иж­ро этув­чи ҳо­ки­ми­ят ор­ган­ла­ри­нинг мам­ла­кат­ни ижти­мо­ий-иқти­со­дий ри­вож­лан­ти­риш ва­зи­фа­ла­ри­ни рўёб­га чиқа­риш бо­рас­и­да­ги ма­съу­ли­я­ти­ни оши­риш, Кон­сти­ту­ци­явий суд, унинг ва­ко­лат до­ира­ла­ри­ни яна­да кен­гай­ти­риш, қо­нун­лар усту­вор­ли­ги­ни таъминлаш, аниқ ва бир хил­да ту­шу­ни­ли­ши учун улар­га шарҳ бе­риш, кон­сти­ту­ци­явий суд­лов ишла­ри­ни юри­тиш ама­ли­ё­ти­ни умум­ла­ш­ти­риш мақ­са­ди­да ки­ри­тил­ди.

Си­ра­си­ни айт­ган­да, биз­нинг Бош қо­му­си­миз жаҳон­да­ги энг де­мо­кра­тик кон­сти­ту­ци­я­лар­дан би­ри­дир. Шу­нинг учун ҳам у давла­ти­миз ва жа­ми­я­ти­миз­ни яна­да рав­нақ топ­ти­риш, де­мо­кра­тик ис­лоҳот­лар са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш, фуқа­ро­ла­ри­миз тинч-хо­тир­жам ва аҳил-иноқ яшашла­ри учун хиз­мат қил­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.