ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКЧИСИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ҲУДУД - Амир АЗИМОВ, На­во­ий шаҳар кен­га­ши де­пу­та­ти, до­и­мий комиссия ра­и­си.

Юр­ти­м­из­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ис­лоҳот­лар, би­рин­чи нав­бат­да, ин­сон ман­фа­ат­ла­ри­ни ҳи­мо­я­ла­ш­га, унинг фа­ро­вон ҳа­ёт ке­чи­ри­ши­ни таъ­мин­ла­ш­га, эз­гу ор­зу-умид­ла­ри­ни рўёб­га чиқа­ри­ш­га йў­нал­ти­ри­л­ган. Бун­га ай­ни кез­лар­да 2017-2021 йил­лар­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си асо­си­да олиб бо­ри­ла­ёт­ган ишлар ми­со­ли­да яна бир бор ишонч ҳо­сил қи­лиш мум­кин. Тур­ли соҳа­лар­да эри­ши­ла­ёт­ган ютуқлар­да эса На­во­ий шаҳри аҳ­ли­нинг ҳам ҳис­са­си кат­та бўл­моқ­да. Ма­са­лан, жо­рий йил­нинг дастлаб­ки яр­ми­да ун­да са­но­ат маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­риш ҳа­жми ўт­ган йил­нинг шу даври­га нис­ба­тан 108,0 фо­из­га (На­во­ий кон-ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти бун­дан му­с­тас­но) ет­ди. Асо­сий ка­пи­тал­ни кў­пай­ти­риш учун 642,4 мил­ли­ард сўм­га яқин миқ­дор­да ин­ве­сти­ци­я­лар ки­ри­ти­либ, ўсиш суръ­а­ти му­та­но­сиб ра­ви­ш­да 131,9 фо­из­га оши­ши таъ­мин­лан­ди.

Ал­бат­та, из­чил да­вом эт­ти­ри­ла­ёт­ган туб ис­лоҳот­лар маҳал­лий кен­гашлар де­пу­тат­ла­ри зим­ма­си­га кат­та ма­съу­ли­ят юклай­ди. Халқ де­пу­тат­ла­ри На­во­ий шаҳар кен­га­ши­нинг Са­но­ат, транс­порт, қу­ри­лиш, ком­му­нал хў­жа­лик ма­са­ла­ла­ри ва аҳо­ли­га хиз­мат кўр­са­тиш до­и­мий ко­мис­си­я­си ана шу­ни эъ­ти­бор­да ту­тиб, давр би­лан ҳам­на­фас бў­ли­ш­га, ижти­мо­ий-иқти­со­дий та­раққи­ёт­га до­ир ис­лоҳот­лар­да фаол қат­на­ши­ш­га ин­тил­моқ­да.

Комиссия де­пу­тат­лик кор­пу­си­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган 6 на­фар де­пу­тат иш­ти­ро­ки­да ўт­ка­зи­ла­ёт­ган маж­лислар­да маз­кур соҳа­лар раҳ­бар­ла­ри­нинг ҳи­со­бот­ла­ри ва ах­бо­рот­ла­ри тин­глан­моқ­да. Аҳо­ли­га транс­порт ва алоқа хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиш да­ра­жа­си­ни ҳам­да йўл­лар аҳво­ли­ни таҳ­лил қи­ли­ш­га боғ­лиқ ма­са­ла­лар ав­вал жой­и­га бо­ри­л­ган ва рей­длар уюш­ти­ри­л­ган ҳол­да ўр­га­нил­моқ­да. Сўн­гра атро­фли­ча муҳо­ка­ма қи­ли­ниб, аниқлан­ган кам­чи­ли­клар­ни бар­та­раф эти­ш­да яқин­дан ёр­дам кўр­са­тил­моқ­да.

Ҳо­зир­ги давр­нинг энг муҳим ва­зи­фа­ла­ри­дан би­ри тад­бир­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­дан ибо­рат­дир. Бу­нинг учун иш­би­лар­мон­лик муҳи­ти­ни ях­ши­лаш, ки­чик биз­нес ва ху­су­сий тадбиркорлик учун яна­да кў­проқ қу­лай­ли­клар ва кенг шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш за­рур. До­и­мий ко­мис­си­я­миз шу­ни на­за­рда ту­тиб, тад­бир­кор­лар­ни та­шви­шлан­ти­ра­ёт­ган му­ам­мо­лар­ни бар­та­раф этиш бўй­и­ча са­ма­ра­дор ти­зим жо­рий эт­ган. На­ти­жа­лар таҳ­ли­ли­га қа­ра­ган­да, у ўзи­ни тў­лиқ оқла­моқ­да. Тад­бир­кор­лар­нинг бан­клар­дан кре­дит олиш, тер­ми­нал­лар, пла­стик кар­та­лар, нақд пул, ер ажра­тиш, ар­хи­тек­ту­ра, қу­ри­ли­ш­га рух­сат, ка­дастр ҳуж­жат­ла­ри­ни рас­мий­ла­ш­ти­риш ка­би му­ам­мо­лар­га оид му­ро­жа­ат­ла­ри­нинг ак­са­ри­я­ти иж­о­бий ечим то­п­моқ­да.

Ай­ни йў­на­ли­ш­да­ги ма­са­ла­лар муҳо­ка­ма­си­га бағи­шлан­ган нав­бат­да­ги йиғи­ли­ш­да На­во­ий шаҳри “Яго­на дар­ча” мар­ка­зи ди­рек­то­ри­нинг ҳи­со­бо­ти тин­глан­ди. Унинг ай­ти­ши­ча, жо­рий йил­нинг дастлаб­ки яр­ми­да мар­каз­га 1515 та тадбиркорлик субъ­ек­ти­дан 16 тур­да­ги давлат хиз­мат­ла­ри бўй­и­ча та­лай му­ро­жа­ат­лар ке­либ ту­ш­ган. Шун­дан 422 та­си газ, сув, электр энер­ги­я­си таъ­ми­но­ти­га, 74 та­си ка­на­ли­за­ци­я­га, 208 та­си ал­ко­гол­ли маҳ­су­лот­лар­ни дўкон­лар ва уму­мий овқат­ла­ниш шо­хоб­ча­ла­ри­да со­тиш учун, 64 та­си қу­ри­лиш-мон­таж ишла­ри­ни амал­га оши­риш учун рух­сат оли­ш­га, 279 та­си би­но-ин­шо­от­лар­га ва кўп йил­лик да­рахт­лар­га эга­лик ҳуқуқи­ни, 364 та­си ипо­те­ка ва би­но-ин­шо­от­лар­га те­ги­шли ипо­те­ка тўғри­си­да­ги шар­тно­ма­лар­ни давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зи­ш­га, қолган­ла­ри объ­ект­ни қай­та их­ти­со­сла­ш­ти­риш ва ре­кон­струк­ция қи­ли­ш­га, ту­рар жой­ни но­ту­рар жой то­и­фа­си­га ўт­ка­зи­ш­га, ер участ­ка­си­га гу­воҳ­но­ма оли­ш­га, та­шқи ре­кла­ма­ни жой­ла­ш­ти­ри­ш­га, ўр­мон фон­ди­га кир­май­ди­ган да­рахт ва бу­та­лар­ни ке­сиш учун ижо­зат бе­ри­ш­га оид му­ро­жа­ат­лар­дан ибо­рат бўл­ган. Ари­за-ши­ко­ят­лар ва та­кли­флар­нинг бар­ча­си давлат хиз­мат­ла­ри кўр­са­тув­чи таш­ки­лот­лар­га элек­трон ша­кл­да жў­на­ти­л­ган.

Бун­дан та­шқа­ри, “Яго­на дар­ча” мар­ка­зи то­мо­ни­дан 957 та як­ка тар­тиб­да­ги, 81 та ои­ла­вий тадбиркорлик субъ­ек­ти рўй­хат­дан ўт­ка­зи­л­ган. Му­та­сад­ди таш­ки­лот­лар би­лан ҳам­кор­лик­да тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри сув, газ ва электр энер­ги­я­си ман­ба­ла­ри­га ула­ни­ши учун тех­ник шар­тлар рас­мий­ла­ш­ти­ри­л­га­ни, ян­ги ишлаб чиқа­риш, сав­до ва ма­и­ший хиз­мат кўр­са­тиш объ­ект­ла­ри фой­да­ла­ни­ш­га топ­ши­ри­л­га­ни улар фа­о­ли­ят юри­ти­шла­ри учун имконият ярат­ган.

Пре­зи­ден­ти­миз­нинг 2017 йил 14 фев­рал­да­ги “2017-2018 йил­лар­да мин­тақа­вий ав­то­мо­биль йўл­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш дасту­ри­ни амал­га оши­риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қа­ро­ри­га му­во­фиқ, 2019 йи­л­га қа­дар рес­пуб­ли­ка­миз бўй­и­ча жа­ми узун­ли­ги 5454 ки­ло­метр, На­во­ий ви­ло­я­ти­да 216 ки­ло­метр, На­во­ий шаҳри­да эса 12,8 ки­ло­метр ав­то­мо­биль йўл­ла­ри таъ­мир­ла­ни­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган. До­и­мий комиссия йиғи­ли­ши­да бу ва­зи­фа­лар­нинг шаҳар­га та­ал­луқ­ли қисми нечоғ­ли ба­жа­ри­ла­ёт­га­ни кўриб чиқил­ди. Шу ас­но ҳу­д­уд­да йў­лов­чи­лар­га транс­порт хиз­ма­ти кўр­са­тиш ма­да­ни­я­ти юк­сал­га­ни, бу маҳал­лий иқти­со­ди­ёт­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­га кат­та ҳис­са бў­либ қў­ши­ла­ёт­га­ни эъ­ти­роф этил­ди. Ай­ни чоғ­да, кў­ча­лар­га огоҳлан­ти­рув­чи бел­ги­лар ўр­на­ти­л­га­ни­га қа­ра­май, ак­са­ри­ят ҳай­дов­чи­лар тез ҳа­ра­кат­ла­ни­ша­ёт­га­ни, бу охир-оқи­бат йўл­лар си­фа­ти­га пу­тур ет­ка­за­ёт­га­ни, бо­шқа ҳай­дов­чи­лар ҳам­да пи­ё­да­лар ҳа­ё­ти ва соғ­лиғи­га хавф туғ­ди­ра­ёт­га­ни эс­ла­тиб ўтил­ди.

Яна бир гап. На­во­ий ҳар то­мон­ла­ма ри­вож­лан­ган шаҳар бў­ли­ши би­лан бир қа­тор­да, эко­ло­гик му­ам­мо­лар­дан хо­ли эмас. Бу ма­са­ла ҳам до­и­мий комиссия эъ­ти­бо­ри­дан чет­да қо­ла­ёт­га­ни йўқ. Шаҳар­да атроф-муҳит­ни ва аҳо­ли са­ло­мат­ли­ги­ни муҳо­фа­за қи­лиш ишла­ри қай да­ра­жа­да йўл­га қўй­и­л­га­ни, та­би­ий ре­сур­слар­дан қан­дай фой­да­ла­ни­лаёт­га­ни, ҳу­д­уд­да­ги са­но­ат кор­хо­на­ла­ри­нинг эко­ло­гик му­саф­фо­лик­ка сал­бий таъ­си­ри атро­фли­ча ўр­га­ни­ляп­ти. Тур­ли таш­ки­лот-муас­са­са­лар би­лан ҳам­кор­лик­да ишлаб чиқа­риш жа­ра­ё­ни­да ҳо­сил бўла­ди­ган за­рар­ли чан­глар, газ ва чиқин­ди­лар кел­ти­риб чиқа­ра­ди­ган му­ам­мо­лар таҳ­ли­ли­га бағи­шлаб ўт­ка­зи­л­ган тад­бир­лар ёшлар­нинг эко­ло­гик би­лим ва ма­да­ни­я­ти­ни юк­сал­ти­ри­ш­га, атроф-муҳит муҳо­фа­за­си­га ма­съул шах­слар ва фуқа­ро­лар ма­съу­ли­я­ти­ни яна­да оши­ри­ш­га хиз­мат қи­ляп­ти.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.