ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЎТГАН “МАРКАЗИЙ ОСИЁ: ЯГОНА ТАРИХ ВА УМУМИЙ КЕЛАЖАК, БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Муҳта­рам Ен­ча жан­обла­ри! Қа­др­ли Мо­ге­ри­ни хо­ним! Ҳур­мат­ли та­шқи ишлар ва­зир­ла­ри, халқаро таш­ки­лот­лар ҳам­да ди­пло­ма­тик мис­сия раҳ­бар­ла­ри, кон­фе­рен­ция иш­ти­рок­чи­ла­ри! Хо­ним­лар ва жан­облар! Марказий Осиё мин­тақа­си­да хавф­сиз­лик ва барқарор ривожланиш ма­са­ла­ла­ри­га бағи­шлан­ган халқаро кон­фе­рен­ци­я­нинг бар­ча иш­ти­рок­чи­ла­ри ва меҳ­мон­ла­ри­ни са­хо­ват­ли Ўзбекистон за­ми­ни­да, қа­ди­мий Самарқанд шаҳрида са­ми­мий қут­лай­ман.

Бир­ла­ш­ган Мил­лат­лар Таш­ки­ло­ти ва шах­сан Бош ко­тиб Ан­то­ниу Гу­тер­риш жан­обла­ри­га маз­кур фо­рум­ни ўт­ка­зиш та­шаб­бу­си­ни қўл­лаб-қув­ват­ла­га­ни учун алоҳи­да мин­нат­дор­лик бил­ди­ра­ман.

Уш­бу зал­да Марказий Осиё мам­ла­кат­ла­ри та­шқи ишлар ва­зир­ла­ри, Рос­сия, Хи­той, АҚШ, Ев­ро­па мам­ла­кат­ла­ри, Япо­ния, Тур­кия, Эрон, Ҳин­ди­стон, По­ки­стон, Афғо­ни­стон­дан таш­риф бу­юр­ган юқо­ри мар­та­ба­ли меҳ­мон­лар, Мустақил Давлат­лар Ҳам­дўст­ли­ги, Шан­хай Ҳамкорлик Таш­ки­ло­ти, Ев­ро­па­да хавф­сиз­лик ва ҳамкорлик таш­ки­ло­ти ва бо­шқа халқаро ҳам­кор таш­ки­лот­лар ва­кил­ла­ри­ни кўриб тур­га­ним­дан мам­нун­ман. Ҳур­мат­ли кон­фе­рен­ция иш­ти­рок­чи­ла­ри! Бу­гун­ги Форум­нинг нечоғ­ли муҳим ва дол­зар­б­ли­ги унинг “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” деб ном­ла­ни­ши­дан ҳам яққол кўри­ниб ту­рибди.

Биз­нинг мин­тақа­миз халқла­ри­ни минг йил­лик қар­до­ш­лик ва ях­ши қўш­ни­чи­лик ришта­ла­ри боғлаб ту­ра­ди. Биз­ни тарих, дин, умумий ма­да­ни­ят ва анъ­а­на­лар бир­ла­ш­ти­ра­ди.

Ев­ро­оси­ё­нинг “юра­ги”да жой­ла­ш­ган мин­тақа­миз Ев­ро­па ва Яқин Шарқ, Жа­ну­бий ва Шарқий Оси­ё­ни боғ­лов­чи кў­прик бў­либ, Рос­сия ва Хи­той син­га­ри йи­рик давлат­лар би­лан че­га­ра­до­ш­дир.

Мин­тақа­миз та­би­ий ре­сур­слар­га бой, бу ер­да кў­плаб мам­ла­кат­лар ва бу­тун мин­тақа­лар ри­во­жи­га се­зи­лар­ли да­ра­жа­да таъ­сир кўр­сат­ган ноёб ма­да­ни­ят ва тараққиёт са­лоҳи­я­ти мав­жуд.

Ай­ни пайт­да Марказий Оси­ё­да қудрат­ли давлат­лар­нинг ман­фа­ат­ла­ри ке­сиш­моқ­да, беқа­рор­лик ва қа­ра­ма-қар­ши­лик ўчоқла­ри­га ту­таш бўл­ган уш­бу мин­тақа яқин ва узоқ хо­ри­жда рўй бе­ра­ёт­ган бар­ча сал­бий жа­ра­ён­лар таъ­си­ри­ни ҳис эт­моқ­да.

Та­би­ий са­вол туғи­ла­ди: мин­тақа­да ва­зи­ят қан­дай ри­вож­ла­на­ди?

Бу ер­да қан­дай куч устун ке­ла­ди – ни­зо ва қа­ра­ма-қар­ши­ли­клар­ми ёки ҳамкорлик ва та­раққи­ёт­ми?

Умумий аҳо­ли­си 70 мил­ли­он­дан ор­тиқ бўл­ган мин­тақа­миз­нинг ке­ла­жа­ги бу­гун­ги кун­да Марказий Оси­ё­нинг ҳар бир давла­ти то­мо­ни­дан бар­по этил­моқ­да.

Биз­нинг қатъ­ий ишон­чи­миз­га кў­ра, ама­лий ҳам­кор­лик­ка тай­ёр­лик ва ун­га ас­той­дил ин­ти­лиш, шу­нин­г­дек, бар­ча Марказий Осиё мам­ла­кат­ла­ри­нинг умумий келажак учун ма­съу­ли­ят­ни ҳис эти­ши мин­тақа­нинг барқарор ри­вож­ла­ни­ши ва фа­ро­вон­ли­ги­нинг му­стаҳ­кам пой­де­во­ри ва ка­фо­ла­ти­дир.

Ўзбекистон баҳс­ли ма­са­ла­лар­ни тез­роқ ҳал қи­лиш ва ўза­ро ишонч­ни яна­да му­стаҳ­кам­лаш та­раф­до­ри­дир.

Давлат­ла­ри­миз ай­нан ях­ши қўш­ни­чи­лик ва ўза­ро ман­фа­ат­ли ҳамкорлик та­мой­ил­ла­ри асо­си­да сав­до-иқти­со­дий, транс­порт-ком­му­ни­ка­ция, ма­да­ний-гу­ма­ни­тар соҳа­лар­да, хавф­сиз­лик ва барқа­рор­лик ма­са­ла­ла­ри­да ўз са­лоҳи­я­ти­ни яна­да са­ма­ра­ли амал­га оши­ра ола­ди.

Ишон­чим ко­мил, бун­дан бар­ча – Марказий Осиё давлат­ла­ри ҳам, бо­шқа мам­ла­кат­лар ҳам бир­дек ман­фа­ат кўра­ди.

Биз­нинг бош мақ­са­ди­миз – умумий саъй-ҳа­ра­кат­ла­ри­миз би­лан Марказий Оси­ё­ни барқарор, иқти­со­дий ри­вож­лан­ган ва юк­сак та­раққий эт­ган мин­тақа­га ай­лан­ти­ри­ш­дан ибо­рат.

Бу­нинг учун биз тур­ли ни­зо­лар­ни қўзғай­ди­ган ва ун­га кў­ма­кла­ша­ди­ган са­баб ва омил­лар­га бир­га­лик­да барҳам бер­моғи­миз, умум­мин­тақа­вий усту­вор ман­фа­ат­лар­ни ино­бат­га олиш асо­си­да мил­лий ри­вож­ла­ниш­ни таъ­мин­ла­моғи­миз за­рур.

Биз бу­гун та­раққи­ё­ти­миз­нинг умумий усту­вор йў­на­ли­шла­ри­ни ан­гла­ган ҳол­да, че­га­ра, су­в­дан фой­да­ла­ниш, транс­порт ва сав­до син­га­ри ўт­кир мин­тақа­вий ма­са­ла­лар­ни ечиш бўй­и­ча оқи­ло­на му­ро­са йў­ли­ни из­ла­моқ­да­миз.

Бу­гун­ги кон­фе­рен­ция до­ира­си­да Ўзбекистон, Қо­зоғи­стон ва Турк­ма­ни­стон то­мо­ни­дан Давлат че­га­ра­ла­ри­нинг ту­та­ш­ган нуқ­та­си ҳу­д­у­ди ҳақи­да шар­тно­ма им­зо­лан­ди.

Уш­бу шар­тно­ма муд­дат­сиз бў­либ, де­нон­са­ция қи­лин­май­ди, у уч қўш­ни давлат ўр­та­си­да­ги дўст­лик ришта­ла­ри­ни яна­да му­стаҳ­кам­лай­ди.

Сўнг­ги пайт­да Ўзбекистон ва Қи­рғи­зи­стон ўз че­га­ра­ла­ри­нинг 85 фо­и­зи юза­си­дан ке­ли­шув­га эри­ш­ди. Кўп­дан бу­ён да­вом этиб ке­ла­ёт­ган му­ам­мо­лар­дан би­ри де­яр­ли ҳал этил­ди.

Транс­порт соҳа­си­да­ги ҳамкорлик кен­гай­ди. То­жи­ки­стон би­лан тўғри­дан-тўғри авиақат­но­влар ти­клан­ди. То­вар ай­ир­бо­шлаш ҳа­жми ош­моқ­да, че­га­ра­ол­ди ҳу­д­уд­лар ўр­та­си­да­ги алоқа­лар му­стаҳ­кам­лан­моқ­да, ма­да­ний-гу­ма­ни­тар соҳа­да­ги му­но­са­бат­лар фа­ол­лаш­моқ­да.

Шу би­лан бир­га, қўл­га ки­ри­ти­л­ган дастлаб­ки на­ти­жа­лар­дан хо­тир­жам­лик­ка бе­ри­ли­ши­миз мум­кин эмас, биз ҳа­ли йўл­нинг бо­ши­да ту­ри­бмиз, деб ҳи­соб­лай­ман.

Му­но­сиб ке­ла­жак­ни таъ­мин­лаш учун бу­гун биз қан­дай аниқ ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­ри­ши­миз муҳим ва за­рур?

Би­рин­чи­дан, бу сав­до-иқти­со­дий алоқа­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш ва то­вар ай­ир­бо­шлаш ҳа­жми­ни оши­риш ҳам­да ко­опе­ра­ци­я­ни му­стаҳ­кам­лаш учун қу­лай ша­ро­ит­лар яра­ти­ш­дир.

Мин­тақа­вий иқти­со­дий фо­рум­ни таш­кил этиш бу йў­на­ли­ш­да­ги ама­лий қа­дам бў­ли­ши мум­кин.

Бу ўрин­да гап биз­нес ҳам­жа­ми­ят­ла­ри ўр­та­си­да бе­во­си­та му­лоқот ва ўза­ро сав­до-иқти­со­дий, сар­мо­явий ва ин­но­ва­ци­он ҳамкорлик бо­рас­и­да­ги аниқ лой­иҳа­лар­ни атро­фли­ча муҳо­ка­ма қи­лиш ҳақи­да бор­моқ­да.

Биз­нинг мин­тақа мам­ла­кат­ла­ри иш­би­лар­мон до­ира­ла­ри ҳам­да етак­чи кор­хо­на­лар ва­кил­ла­ри би­лан бир неча бор ўт­каз­ган учра­шувла­ри­миз иқти­со­дий алоқа­лар­ни се­зи­лар­ли ра­ви­ш­да фа­ол­ла­ш­ти­риш ва ўза­ро сав­до ҳа­жми­ни оши­риш им­ко­ни­ни бер­ди.

Ма­са­лан, йил бо­ши­дан бу­ён Ўз­бе­ки­стон­нинг мин­тақа мам­ла­кат­ла­ри би­лан то­вар ай­лан­ма­си ўр­та­ча 20 фо­из­га, ай­рим давлат­лар би­лан эса қа­рийб 70 фо­из­га ўс­ди.

Мин­тақа­ла­ра­ро ҳамкорлик ма­са­ла­си­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­ти­ли­ши ло­зим. Шу му­но­са­бат би­лан Марказий Осиё давлат­ла­ри­нинг ҳу­д­уд­лар раҳ­бар­ла­ри (ҳо­ким­ла­ри) биз­нес ҳам­жа­ми­я­ти­нинг ас­со­ци­а­ци­я­си­ни таъ­сис этиш­ни та­клиф қи­ла­ман. БМТ экс­перт­ла­ри­нинг ҳи­соб-ки­то­бла­ри­га кў­ра, Марказий Осиё мам­ла­кат­ла­ри ўр­та­си­да­ги са­ма­ра­ли ко­опе­ра­ция алоқа­ла­ри 10 йил мо­бай­ни­да мин­тақа­вий ял­пи ич­ки маҳ­су­лот­ни ка­ми­да ик­ки ба­ро­бар оши­риш им­ко­ни­ни бер­ган бўлар эди. Уш­бу ме­ха­низмлар бу­тун Марказий Оси­ё­да барқарор ри­вож­ла­ниш­ни таъ­мин­ла­ган ҳол­да, мам­ла­кат­ла­ри­миз ҳу­д­уд­ла­ри­нинг са­но­ат, инвести­ция ва ин­тел­лек­ту­ал соҳа­лар­да­ги са­лоҳи­я­ти­ни тў­ла иш­га со­лиш им­ко­ни­ни бе­ри­ши­га ишо­на­ман. Ик­кин­чи­дан, мин­тақа­нинг тран­зит-ло­ги­сти­ка са­лоҳи­я­ти­дан яна­да са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш ва транс­порт ин­фра­ту­зил­ма­си­нинг жа­дал ри­вож­ла­ни­ши­ни таъ­мин­лаш ло­зим. Бу йў­на­ли­ш­да мин­тақа мам­ла­кат­ла­ри то­мо­ни­дан ама­лий қа­дам­лар қўй­и­л­га­ни­ни мам­ну­ни­ят би­лан қайд этиш­ни ис­тар­дим.

Турк­ма­ни­стон­лик дўстла­ри­миз то­мо­ни­дан Аму­да­рё­дан ўта­ди­ган Турк­ман­обод – Фо­роб ян­ги те­мир ва ав­то­мо­биль йўл­ла­ри кў­при­кла­ри иш­га ту­ши­рил­ди. У

Ўзбекистон – Турк­ма­ни­стон – Эрон – Ўмон транс­порт-тран­зит йў­на­ли­ши­нинг муҳим тар­моғи­дир.

Тез ора­да Ўзбекистон – Қи­рғи­зи­стон – Хи­той те­мир йў­ли қу­ри­ли­ши­ни бо­шлаш бўй­и­ча ке­ли­шув­га эри­шил­ди, шу­нин­г­дек, уш­бу транс­порт йўла­ги бўй­лаб си­нов та­риқа­си­да­ги ав­то­пой­га амал­га оши­рил­ди.

Шу му­но­са­бат би­лан Транс­порт ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча умум­мин­тақа­вий дастур­ни ишлаб чиқиш ва қа­бул қи­лиш за­рур, деб ҳи­соб­лай­миз. Умумий ён­да­шувла­ри­миз­ни ке­ли­шиб олиш учун биз 2018 йил­да Тош­кент­да “Марказий Осиё халқаро транс­порт йўла­кла­ри ти­зи­ми­да: стра­те­гик ис­тиқ­бол­лар ва амал­га оши­рил­ма­ган им­ко­ни­ят­лар” мавзу­си­да халқаро кон­фе­рен­ция ўт­ка­зиш­ни ре­жа­ла­ш­тир­моқ­да­миз.

Кон­фе­рен­ци­я­нинг иши­да бар­ча ше­ри­кла­ри­миз фа­ол иш­ти­рок эти­ши­га умид қи­ла­миз.

Учин­чи­дан, бу – Марказий Оси­ё­да хавф­сиз­лик ва барқа­рор­лик­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да ама­лий ҳам­кор­лик­ни яна­да му­стаҳ­кам­ла­ш­дир.

Бу­гун­ги кун­да мин­тақа­нинг бар­ча мам­ла­кат­ла­ри тер­ро­ризм, ди­ний экс­тре­мизм, транс­мил­лий жи­но­ят­чи­лик ва нар­ко­тра­фик таҳ­дид­ла­ри­га дуч кел­моқ­да.

Уш­бу таҳ­дид­лар­га қар­ши са­ма­ра­ли ку­ра­шиш­ни фақат бир­га­лик­да, мин­тақа мам­ла­кат­ла­ри ўр­та­си­да­ги ама­лий ҳамкорлик ме­ха­низмла­ри до­ира­си­да таъ­мин­лаш мум­кин.

Хавф­сиз­лик­ка таҳ­дид­лар­ни “ўзи­ни­ки ва ўз­га­лар­ни­ки” деб ажра­ти­ш­дан воз ке­чиш, “ях­лит хавф­сиз­лик” та­мой­и­ли­га амал­да риоя қи­лиш за­рур, де­ган қатъ­ий фи­кр­да­миз.

Бир­ла­ш­ган Мил­лат­лар Таш­ки­ло­ти мин­тақа­вий хавф­сиз­лик му­ам­мо­си­ни, ав­ва­ло, пре­вен­тив ди­пло­ма­тия усул­ла­ри­дан фой­да­лан­ган ҳол­да ҳал қи­ли­ш­да муҳим ўрин ту­ти­ши ло­зим.

Шу­нин­г­дек, МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ ва бо­шқа ну­фуз­ли халқаро ҳам­да мин­тақа­вий ту­зил­ма­лар ме­ха­низмла­ри до­ира­си­да ўза­ро ҳам­кор­лик­ни му­стаҳ­кам­лаш за­рур.

Бу­гун­ги кун­да Марказий Оси­ё­да барқарор ва из­чил та­раққи­ёт­нинг ис­тиқ­бол­ла­ри қўш­ни Афғо­ни­стон­да тинч­лик ўр­на­тиш би­лан чам­бар­час боғ­лиқ­дир.

Би­рин­чи мин­тақа­вий гал­да­ги иқти­со­дий ва­зи­фа­лар­дан жа­ра­ён­лар­га би­ри Афғо­ни­стон­нинг қў­ши­ли­ши­га ҳар Бу то­мон­ла­ма ду­нё ҳам­жа­ми­я­ти­нинг кў­ма­кла­ши­ш­дан Афғо­ни­стон­да ибо­рат. тинч та­раққи­ёт­ни таъ­мин­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган саъй-ҳа­ра­кат­ла­ри­га ғо­ят муҳим ҳис­са бў­либ қў­ши­ла­ди.

Ўзбекистон бун­дан кей­ин ҳам бу қўш­ни мам­ла­кат­ни иқти­со­дий жиҳат­дан ти­клаш, унинг транс­порт ва энер­ге­тик ин­фра­ту­зил­ма­си­ни ри­вож­лан­ти­риш, мил­лий кадр­лар тай­ёр­лаш жа­ра­ён­ла­ри­да фа­ол иш­ти­рок эти­ши­ни таъ­кид­ла­моқ­чи­ман.

Марказий Оси­ё­да барқа­рор­лик ва из­чил та­раққи­ёт­ни таъ­мин­лаш­нинг усту­вор йў­на­ли­ши – экс­тре­ми­стик ғо­я­лар­га қар­ши қатъ­ий ку­ра­ши­ш­дан ибо­рат­дир. Кў­пин­ча ҳа­ёт­га эн­ди қа­дам қўяёт­ган ёшлар унинг таъ­си­ри­га ту­шиб қол­моқ­да.

Марказий Осиё – аҳо­ли­нинг ёши бўй­и­ча энг “ёш” мин­тақа­лар­дан би­ри­дир: бу ер­да аҳо­ли­нинг қа­рийб 60

фо­изи­ни ёшлар таш­кил эта­ди ва бу ду­нё бўй­и­ча ўр­та­ча кўр­сат­кич­дан ан­ча юқо­ри­дир.

Ай­нан шу мақ­сад­да Ўзбекистон Бир­ла­ш­ган Мил­лат­лар Таш­ки­ло­ти Бош Ас­сам­бле­я­си­нинг яқин­да Нью-йорк­да бў­либ ўтган сес­си­я­си­да Ёшлар ҳуқуқла­ри тўғри­си­да­ги халқаро кон­вен­ци­я­ни ишлаб чиқиш ҳам­да “Маъ­ри­фат ва ди­ний бағри­кен­глик” деб ном­лан­ган мах­сус ре­зо­лю­ци­я­ни қа­бул қи­лиш та­шаб­бу­си би­лан чиқ­ди.

Уш­бу та­шаб­бу­слар­ни Марказий Оси­ё­нинг бар­ча мам­ла­кат­ла­ри қўл­лаб-қув­ват­ла­га­ни ёшлар ўр­та­си­да ра­ди­кал қа­рашлар тарқа­ли­ши­нинг ол­ди­ни олиш, тўғри йўл­дан ада­ш­ган­лар­ни ижти­мо­ий ре­а­би­ли­та­ция қи­лиш ва улар­ни соғ­лом ҳа­ёт­га қай­та­ри­ш­га тай­ёр­ли­ги­миз­нинг амал­да­ги яққол ифо­да­си си­фа­ти­да на­мо­ён бўлади.

Биз­нинг та­жри­ба­миз шу­ни кўр­сат­моқ­да­ки, би­рин­чи гал­да ёшлар­ни илм-маъ­ри­фат­га ўр­га­тиш, улар­га ис­лом

ди­ни­нинг ин­сон­пар­вар­лик моҳи­я­ти, ис­лом ма­да­ни­я­ти­нинг асл қа­д­ри­ят­ла­ри­ни ет­ка­зиш экс­тре­мизмга қар­ши ку­ра­шиш­нинг энг са­ма­ра­ли во­си­та­си ҳи­собла­на­ди.

Бу бо­ра­да биз Са­марқанд­да Имом Бу­хо­рий халқаро ил­мий-та­дқиқот мар­ка­зи ва Тош­кент­да Ис­лом ци­ви­ли­за­ци­я­си мар­ка­зи­ни таш­кил эти­ш­га қа­рор қил­дик.

Тўр­тин­чи­дан, бу – давлат че­га­ра­ла­ри­ни де­ли­ми­та­ция ва де­мар­ка­ция қи­лиш жа­ра­ё­ни­ни тез­да ва узил-ке­сил яку­ни­га ет­ка­зи­ш­дир.

Биз че­га­ра­ол­ди му­ам­мо­ла­ри­ни ҳал этиб, мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да­ги сав­до-иқти­со­дий ва ма­да­ний-гу­ма­ни­тар соҳа­лар­да­ги ҳам­кор­лик­ни яна­да кен­гай­ти­риш йў­ли­да му­стаҳ­кам пой­де­вор яра­та­миз.

Биз давлат че­га­ра­ла­ри­ни де­ли­ми­та­ция қи­лиш бо­рас­и­да­ги му­зо­ка­ра­лар­да юза­га ке­ла­ди­ган му­р­ак­каб ма­са­ла­лар­ни ҳал этиш бўй­и­ча из­чил йўл­га қўй­и­л­ган ва бир­га­лик­да чуқур ўй­лаб амал­га оши­ра­ёт­ган ишла­ри­миз­ни да­вом эт­ти­риш за­рур, деб ҳи­соб­лай­миз.

Биз оқи­ло­на му­ро­са ва ўза­ро тенг ал­ма­ши­нув асо­си­да, ўза­ро ман­фа­ат­ла­ри­миз­ни ҳи­соб­га олган ҳол­да, бу ўта дол­зарб му­ам­мо­ни тез ора­да ҳал эта­миз, деб ишо­на­ман.

Бе­шин­чи­дан, мин­тақа­да сув ре­сур­сла­ри­дан адо­лат­ли фой­да­ла­ниш му­ам­мо­си­ни им­кон қа­дар тез­роқ тар­ти­б­га со­лиш ло­зим.

Ишон­чим ко­мил, маз­кур ма­са­ла­лар­ни ҳал эти­ш­да мин­тақа­да­ги бар­ча давлат­лар ман­фа­ат­ла­ри­ни ҳи­соб­га ола­ди­ган халқаро ҳуқуқий меъёр­лар асо­си­да иш олиб бо­риш ку­ти­л­ган са­ма­ра­ни бе­ра­ди.

Ўзбекистон БМТ то­мо­ни­дан ишлаб чиқи­л­ган Аму­да­рё ва Сир­да­рё ҳа­вза­ла­ри сув ре­сур­сла­ри­дан фой­да­ла­ниш тўғри­си­да­ги кон­вен­ци­я­лар лой­иҳа­ла­ри­ни қўл­лаб-қув­ват­лай­ди.

Орол ден­ги­зи­нинг эко­ло­гик ҳа­ло­ка­ти би­лан боғ­лиқ энг ўт­кир му­ам­мо­лар­ни ҳал этиш ҳам саъй-ҳа­ра­кат­ла­ри­миз­ни бир­ла­ш­ти­риш­ни та­лаб эта­ди. Орол му­ам­мо­си биз­нинг на­фақат умумий дар­ди­миз, бал­ки умумий ва­зи­фам­из­дир.

Мин­тақа­вий ва халқаро да­ра­жа­да сайъ-ҳа­ра­кат­ла­ри­миз­ни бир­ла­ш­тир­ма­сдан ту­риб, уш­бу таҳ­дид­лар­га қар­ши му­но­сиб чо­ра­лар ишлаб чиқа ол­май­миз.

Биз Оролбўй­и­да юза­га кел­ган дол­зарб му­ам­мо­лар­ни ҳал этиш, шу­нин­г­дек, ижти­мо­ий муҳим аҳа­ми­ят­га мо­лик

лой­иҳа ва дастур­лар­ни амал­га оши­ри­ш­га до­нор­лик кў­ма­ги­ни жалб этиш мақ­са­ди­да Марказий Осиё мин­тақа­си­нинг бар­ча давлат­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни яна­да фа­ол­ла­ш­ти­риш за­рур, деб ҳи­соб­лай­миз.

Ол­тин­чи­дан, мам­ла­кат­ла­ри­миз ва халқла­ри­миз ўр­та­си­да ма­да­ний-гу­ма­ни­тар алоқа­лар, дўст­лик ва ях­ши қўш­ни­чи­лик му­но­са­бат­ла­ри­ни му­стаҳ­кам­лаш ло­зим.

Бу Марказий Оси­ё­да­ги мин­тақа­вий ҳам­кор­лик­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш­нинг асо­сий шар­тла­ри­дан би­ри­дир.

Шу нуқтаи на­за­рдан, биз фа­ол ма­да­ний-гу­ма­ни­тар му­лоқот­ни да­вом эт­ти­риш, мам­ла­кат­ла­ри­м­из­да ма­да­ни­ят кун­ла­ри ва тур­ли ижо­дий тад­бир­лар­ни мун­та­зам таш­кил этиш, таъ­лим ва сай­ёҳ­лик соҳа­си­да­ги ал­ма­шувлар­ни “халқ ди­пло­ма­ти­я­си”нинг энг муҳим во­си­та­си си­фа­ти­да ри­вож­лан­ти­риш та­раф­до­ри­миз.

Од­дий ва очиқ ин­со­ний му­лоқот – мин­тақа­да дўст­лик, ҳам­жиҳат­лик ва барқа­рор­лик муҳи­ти­ни му­стаҳ­кам­лай­ди­ган энг ишончли усул­дир. Ҳур­мат­ли хо­ним­лар ва жан­облар! Марказий Оси­ё­да­ги дол­зарб ма­са­ла­лар­ни мам­ла­кат­ла­ри­миз­нинг саъй-ҳа­ра­кат­ла­ри­ни умумий ма­съу­ли­ят та­мой­и­ли асо­си­да бир­ла­ш­ти­риш орқа­ли­ги­на ҳал этиш мум­кин, де­ган фи­крим­га, ўй­лай­ман­ки, сиз­лар ҳам қў­ши­ла­сиз.

Юқо­ри­да қайд эти­л­ган ва­зи­фа­лар­нинг амал­га оши­ри­ли­ши Марказий Осиё мам­ла­кат­ла­ри давлат раҳ­бар­ла­ри­нинг ўза­ро мас­лаҳат­ла­шувла­ри бўй­и­ча учра­шувлар­ни мун­та­зам таш­кил қи­лиш им­ко­ни­ни ярат­ган бўлар эди.

Биз­нинг бу бо­ра­да­ги ён­да­шувла­ри­миз бу­гун­ги кун­да мин­тақа­да умумий му­ам­мо­лар­ни ҳал этиш­нинг йўл­ла­ри­ни бир­га­лик­да из­лаб то­пи­ш­га ре­ал за­ру­рат мав­жуд эка­ни­ни ан­гла­ш­дан ке­либ чиққан ён­да­шув­дир.

Бу ён­да­шув Бир­ла­ш­ган Мил­лат­лар Таш­ки­ло­ти Бош Ас­сам­бле­я­си­нинг 72-сес­си­я­си до­ира­си­да Марказий Осиё мам­ла­кат­ла­ри та­шқи ишлар ва­зир­ла­ри­нинг ба­ё­нот­ла­ри­да ҳам ўз ифо­да­си­ни то­п­ган.

Бу ўрин­да гап Марказий Оси­ё­да ян­ги халқаро таш­ки­лот ту­зиш ёки ўз уста­ви ва мил­лий давлат ор­ган­ла­ри­дан устун ту­ра­ди­ган ин­те­гра­ци­я­ла­шув соҳа­си­да қан­дай­дир ту­зил­ма таш­кил этиш ҳақи­да кет­ма­ёт­га­ни­ни алоҳи­да таъ­кид­ла­моқ­чи­ман.

Мин­тақа­вий му­лоқот­ла­ри­миз фақат мин­тақа­миз та­раққи­ё­ти­га оид ҳал қи­лув­чи ма­са­ла­лар юза­си­дан фа­о­ли­я­ти­миз йў­на­ли­шла­ри­ни ке­ли­шиб оли­ш­га йў­нал­ти­ри­ла­ди.

Бу­гун­ги кон­фе­рен­ци­я­миз якун­ла­ри бўй­и­ча Бир­ла­ш­ган Мил­лат­лар Таш­ки­ло­ти Бош Ас­сам­бле­я­си­га Марказий Осиё мин­тақа­си­да тинч­лик, хавф­сиз­лик ва барқарор ижти­мо­ий-иқти­со­дий та­раққи­ёт­ни таъ­мин­лаш бўй­и­ча мин­тақа­вий ва халқаро ҳам­кор­лик­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­га до­ир мах­сус ре­зо­лю­ция қа­бул қи­лиш ҳақи­да му­ро­жа­ат қа­бул қи­лиш за­рур, деб ҳи­соб­лай­миз.

Бун­дай ре­зо­лю­ци­я­нинг қа­бул қи­ли­ни­ши БМТ ва бу­тун халқаро ҳам­жа­ми­ят то­мо­ни­дан ама­лий му­лоқот­ни му­стаҳ­кам­лаш, ўза­ро ман­фа­ат­ли ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­риш ва мин­тақа­да­ги мав­жуд му­ам­мо­лар­ни ҳал этиш бўй­и­ча ке­ли­ши­л­ган ён­да­шувлар­ни ишлаб чиқиш бо­рас­и­да биз­нинг давлат­ла­ри­миз олиб бо­ра­ёт­ган саъй-ҳа­ра­кат­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш йў­ли­да муҳим аҳа­ми­ят­га эга бўлур эди. Ҳур­мат­ли ан­жу­ман иш­ти­рок­чи­ла­ри! Марказий Осиё – бу ҳақиқат­дан ҳам ноёб им­ко­ни­ят­лар ва ҳа­ли иш­га со­лин­ма­ган ул­кан са­лоҳи­ят ва им­ко­ни­ят­лар­га эга бўл­ган мин­тақа­дир.

Мин­тақа­да му­стаҳ­кам тараққиёт, барқа­рор­лик ва фа­ро­вон­лик­ни таъ­мин­лаш – биз­нинг тў­лиқ эри­ша ола­ди­ган мушт­а­рак ва­зи­фам­из­дир.

Ҳеч шубҳа­сиз, бу­гун­ги кон­фе­рен­ци­я­миз ана шу эз­гу мақ­сад­га эри­шиш йў­ли­да яна бир муҳим қа­дам бў­либ, ҳал қи­лув­чи аҳа­ми­ят­га эга ва­зи­фа­лар­ни амал­га оши­риш, бар­ча­миз­нинг “Марказий Осиё” деб ата­ла­ди­ган умумий ди­ё­ри­м­из­да тинч­лик ва барқа­рор­лик­ни яна­да му­стаҳ­кам­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган, ҳа­ёт­нинг ўзи та­лаб қи­ла­ёт­ган ян­ги ғоя ва та­кли­флар­ни ил­га­ри су­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди.

Форум­нинг бар­ча иш­ти­рок­чи­ла­ри ва меҳ­мон­ла­ри иш фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­ли бў­ли­ши­ни, азим Самарқанд шаҳрида улар­га ях­ши кай­фи­ят ёр бў­ли­ши­ни ти­лай­ман.

Эъ­ти­бо­рин­гиз учун раҳ­мат.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.