Кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти ти­клан­моқ­да

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИҚТИСОДИЁТ -

Самарқанд ви­ло­я­ти­да ўт­ка­зи­л­ган хат­лов на­ти­жа­си­да ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган ва бу­гун­ги кун­да бўш тур­ган 369 та объ­ект аниқлан­ган.

Улар­нинг 204 та­си неги­зи­да инвести­ция лой­иҳа­ла­ри ишлаб чиқи­л­ган ва улар­да кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти­ни қай­та таш­кил этиш чо­ра­ла­ри бел­ги­лан­ган. Маз­кур лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш до­ира­си­да 248,5 млрд. сўм­лик инвести­ция ўз­ла­ш­ти­ри­ли­ши ва 1,2 минг­та ян­ги иш ўр­ни яра­ти­ли­ши кўз­да ту­тил­моқ­да.

Ҳо­зир­га қа­дар 7 та кор­хо­на фа­о­ли­я­ти қай­та ти­кла­ниб, 218 та қў­шимча иш ўр­ни бар­по этил­ди. Бу­нинг учун 20,0 млрд. сўм­лик сар­мо­я­лар ки­ри­тил­ди.

Жум­ла­дан, Самарқанд шаҳри­да­ги со­биқ “ХХАТК-19”, “Бо­фанда” АЖ, Кат­тақўрғон ту­ма­ни­да­ги “Кат­тақўрғон сут” АЖ, Иш­ти­хон ту­ма­ни­да­ги “Иш­ти­хон-7” МККГА қа­рашли нон ком­би­на­ти, Паст­дарғом ту­ма­ни­да­ги “Бал­хи­ён” АЖ, Ур­гут ту­ма­ни­да­ги “Ур­гут тўқи­ма­чи­лик” ва “Ав­то­мо­би­л­чи” кор­хо­на­си­нинг фой­да­ла­нил­ма­сдан тур­ган би­но-ин­шо­от­ла­ри неги­зи­да за­мо­на­вий хиз­мат кўр­са­тиш ва ишлаб чиқа­риш объ­ект­ла­ри иш­га ту­ши­рил­ди.

Ма­са­лан, со­биқ “Бо­фанда” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг бўш тур­ган би­но­си неги­зи­да “Самарқанд ап­па­рел” ХК то­мо­ни­дан жалб қи­лин­ган 700,0 млн. сўм­лик сар­моя эва­зи­га

150 та ян­ги иш ўр­ни очи­л­ган. Кор­хо­на йи­ли­га 8,0 млрд. сўм­лик три­ко­таж маҳ­су­лот­ла­ри­ни ишлаб чиқа­риш қув­ва­ти­га эга.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.