Ҳаф­та да­во­ми­да 19,4 млн. до­на ак­ция со­тил­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Ўк­там ОЧИЛОВ, “Тош­кент” РФБ таҳ­ли­лий хиз­ма­ти бо­ш­лиғи.

Жо­рий йил­нинг 6-10 но­ябрь кун­ла­ри “Тош­кент” рес­пуб­ли­ка фонд бир­жа­си сав­до­ла­ри­да 7 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан 26 та би­тим қайд қи­ли­ниб, 19,4 млн. до­на ак­ция 1,0 млрд. сўм­га со­тил­ди.

Таҳ­лил­лар жа­ми сав­до ай­лан­ма­си­нинг 99,4 фо­и­зи ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан амал­га оши­ри­л­ган би­тим­лар­дан ибо­рат бўл­га­ни­ни кўр­сат­ди. Энг йи­рик би­тим 6 но­ябрь са­на­си­да “Turkiston” Хатб­нинг 394,4 минг до­на ак­ци­я­си би­лан 394,4 млн. сўм миқ­до­ри­да ту­зил­ди. Ту­зи­л­ган би­тим­лар со­ни бўй­и­ча етак­чи­лик­ни “Olmaliq KMK” АЖ эгал­ла­ди. Ҳаф­та да­во­ми­да уш­бу жа­ми­ят­нинг 662 до­на ак­ци­я­си би­лан 2,7 млн. сўм­лик 8 та би­тим амал­га оши­рил­ди.

Ҳаф­та да­во­ми­да сав­до ай­лан­ма­си ҳа­жми юқо­ри бўл­ган эми­тент­лар­ни “Turkiston” ХАТБ (ҳаф­та­лик сав­до ай­лан­ма­си­нинг – 87,8 фо­и­зи) ва “Ipak Yo’li” АТБ (11,5 фо­и­зи) таш­кил эт­ди. Сав­до ай­лан­ма­си­нинг 99,3 фо­и­зи улар­га те­ги­шли бўл­ди.

Рес­пуб­ли­ка­миз­нинг 4 та ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган ли­стинг ком­па­ни­я­ла­ри қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан ҳам сав­до би­тим­ла­ри им­зо­лан­ди. Бир­жа би­тим­ла­ри­нинг энг юқо­ри ҳа­жми Тош­кент шаҳри­да­ги (99,4 фо­из) ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри ҳи­со­би­га тўғри кел­ди.

Қим­мат­ли қоғоз­лар­нинг но­ми­нал нар­хи­га нис­ба­тан юқо­ри да­ра­жа­да­ги фарқ ик­ки­та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг ак­ци­я­ла­ри би­лан ту­зи­л­ган сав­до би­тим­ла­ри­да ку­за­тил­ди.

“Amubuxorokanalqurilish” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти бир до­на ак­ци­я­си­нинг сав­до ку­ни­да­ги бир­жа нар­хи 2000 сўм­дан ибо­рат бўл­ди. Ак­ци­я­нинг но­ми­нал қий­ма­ти эса 1000 сўм. “Olmaliq KMK” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти бир до­на ак­ци­я­си­нинг но­ми­нал қий­ма­ти 3914 сўм бў­либ, унинг сав­до ку­ни­да­ги бир­жа нар­хи 4380 сўм­га кўта­рил­ди.

Ҳаф­та­да ин­ве­стор­лар то­и­фа­си­га кў­ра, бир­жа сав­до­ла­ри­да жис­мо­ний шах­слар фа­ол­ли­ги ку­за­ти­либ, ту­зи­л­ган уму­мий би­тим­лар ҳа­жми­нинг 99,5 фо­и­зи ай­нан улар ҳис­са­си­га тўғри кел­ди. Таҳ­лил­лар­га кў­ра, ин­ве­стор си­фа­ти­да жис­мо­ний шах­слар бан­клар (99,4 фо­из) ак­ци­я­ла­ри­га энг кўп қи­зиқиш бил­ди­ри­ш­ган.

Фонд бир­жа­си­да йил бо­ши­дан бу­ён 73,9 млрд. сўм­лик 2143 та сав­до би­ти­ми қайд қи­лин­ди. Уш­бу давр­да бир­жа сав­до­ла­ри­да 88 та эми­тент­нинг 1,3 млрд. до­на қим­мат­ли қоғо­зи со­ти­л­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.