MADE IN UZBEKISTAN – ИҚТИСОДИЙ ЮТУҚЛАРИМИЗ КЎЗГУСИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Мам­ла­ка­ти­м­из­да иқти­со­ди­ёт­ни жа­дал суръ­ат­лар­да ри­вож­лан­ти­ри­ш­га, ки­чик биз­нес ва ху­су­сий тад­бир­кор­лик­ка, им­порт ўр­ни­ни бо­сув­чи, халқа­ро бо­зор­да рақо­бат­бар­дош маҳ­су­лот ишлаб чиқа­риш­ни кў­пай­ти­ри­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Ишлаб чиқа­ри­ла­ёт­ган маҳ­су­лот­лар си­фат да­ра­жа­си кун сай­ин ор­ти­ши ту­фай­ли ич­ки бо­зор юқо­ри си­фат­ли маҳ­су­лот­лар би­лан тўл­ди­ри­ли­ши ба­ро­ба­ри­да экс­порт са­лоҳи­я­ти ҳам юк­са­либ бор­моқ­да.

Яқин­да пой­тах­ти­м­из­да жой­ла­ш­ган “Ўз­экс­по­мар­каз”да “Made in Uzbekistan” (“Ўз­бе­ки­стон­да ишлаб чиқа­ри­л­ган”) деб ном­лан­ган кўр­газ­ма таш­кил этил­ди. Кўр­газ­ма­га таш­риф бу­ю­рув­чи­лар ва хо­ри­жий меҳ­мон­лар юр­ти­м­из­да­ги бар­ча са­но­ат йў­на­ли­шла­ри­да­ги юқо­ри си­фат­ли ва экс­порт­га йў­нал­ти­ри­л­ган маҳ­су­лот­лар­ни ишлаб чиқа­рув­чи кор­хо­на­лар ва рес­пуб­ли­ка­миз­нинг ил­мий-са­но­ат йў­на­ли­ши­да­ги ютуқла­ри жам­лан­ган ин­но­ва­ци­он лой­иҳа­лар ҳақи­да ба­таф­сил маъ­лу­мот ол­ди­лар.

Уш­бу кўр­газ­ма ўт­ка­зи­ли­ши­дан асо­сий мақ­сад мам­ла­ка­ти­м­из­да­ги бар­ча са­но­ат йў­на­ли­шла­ри­да­ги иқтисодий ютуқла­ри­миз­ни на­мой­иш эти­ш­дан ибо­рат бўл­ди.

Кўр­газ­ма бў­лим­лар­га ажра­ти­л­ган бў­либ, улар орас­и­да ав­то­мо­биль са­но­ати, ен­гил са­но­ат, энер­ге­ти­ка, элек­тро­тех­ни­ка, қу­ри­лиш, ки­мё, тоғ-ме­тал­лур­гия, чарм, фар­ма­цев­ти­ка, озиқ-овқат, мо­ли­явий муас­са­са­лар, те­ле­ком­му­ни­ка­ция ва ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри, халқ ис­теъ­мо­ли то­вар­ла­ри, ме­бель са­но­ати, таъ­лим ка­би йў­на­ли­шлар бор.

Кўр­газ­ма зал­ла­ри­ни ай­ла­нар экан­сиз, мам­ла­ка­ти­м­из­да ки­чик биз­нес ва ху­су­сий тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­ни экс­порт фа­о­ли­я­ти­га жалб этиш юза­си­дан амал­га оши­ри­ла­ёт­ган кенг кўлам­ли ис­лоҳот­лар­нинг са­ма­ра­ли на­ти­жа­ла­ри ҳар то­мон­ла­ма се­зи­либ ту­ра­ди. Ўз нав­ба­ти­да, уш­бу кўр­газ­ма-яр­мар­ка тад­бир­кор­ла­ри­миз­нинг чет эл бо­зор­ла­ри­га чиқи­ши­га, хо­ри­жий ҳам­кор­лар то­пи­ши­да кенг им­ко­ни­ят­лар эши­ги­ни оча­ди. Муҳим аҳа­ми­ят­га эга то­мо­ни шунда­ки, ун­да мам­ла­ка­ти­миз­нинг эр­кин иқтисодий зо­на­ла­ри, ен­гил са­но­ат, фар­ма­цев­ти­ка, озиқо­вқат, чарм, қу­ри­лиш маҳ­су­лот­ла­ри, ки­мё са­но­ати, халқ ис­теъ­мо­ли мол­ла­ри, ав­то­мо­бил­со­злик са­но­ати, йўл-транс­порт ин­фра­ту­зил­ма­си, элек­тро­тех­ни­ка, аг­ро­са­но­ат соҳа­ла­ри­да эри­ши­л­ган ютуқлар ва ян­ги тур­да­ги ишлаб чиқа­ри­лан са­но­ат маҳ­су­лот­ла­ри ва бар­ча тур­да­ги хиз­мат­лар ҳам кенг кўлам­да на­мой­иш этил­ди.

Экс­по­зи­ци­я­лар “Ўз­экс­по­мар­каз” ҳу­д­у­ди­нинг уму­мий май­до­ни 3187 кв.м бўл­ган уч­та кўр­газ­ма­лар за­ли­га ва 1149 кв.м. очиқ май­дон­га жой­ла­ш­ти­рил­ди.

Таъ­кид­лаб ўтиш жо­из­ки, кўр­газ­ма-яр­мар­ка­да 220 га яқин маҳал­лий ишлаб чиқа­рув­чи кор­хо­на ма­ши­на­со­злик, ав­то­мо­бил­со­злик са­но­ати, элек­тро­тех­ни­ка, қу­ри­лиш, ки­мё са­но­ати, оғир ва ен­гил са­но­ат, фар­ма­цев­ти­ка, озиқ-овқат, нефть ва газ соҳа­ла­ри­да­ги ком­по­нент­лар ва хо­ма­шё­ни ўз ичи­га қа­м­раб олган 10 мин­г­дан ор­тиқ тай­ёр маҳ­су­лот тур­ла­ри би­лан иш­ти­рок эт­ди­лар.

Шу­ни қайд этиш ке­р­ак­ки, Та­и­ланд, Қу­вайт, Тур­кия, Фран­ция, Хи­той, Рос­сия, Афғо­ни­стон ва Қи­рғи­зи­стон ка­би давлат­лар иш­би­лар­мон­ла­ри маз­кур кўр­газ­ма­га алоҳи­да қи­зиқиш бил­дир­ди ва энг кўп ҳам­кор­лик шар­тно­ма­ла­ри­ни им­зо­ла­ди.

Им­порт ўр­ни­ни бо­сув­чи маҳ­су­лот­лар­нинг ишлаб чиқа­ри­ли­ши­ни Ўз­бе­ки­стон­да йўл­га қўй­иш бо­рас­и­да қа­тор ишлар ре­жа­ла­ш­ти­рил­ди.

Жум­ла­дан, шу йил­нинг бо­ши­дан бу­гун­ги кун­га қа­дар ло­ка­ли­за­ция дасту­ри­га ки­ри­ти­л­ган 750 та лой­иҳа бўй­и­ча 5 трил­ли­он 781 мил­ли­ард сўм­лик маҳ­су­лот ишлаб чиқа­ри­л­ган бў­либ, им­порт ўр­ни­ни бо­сув­чи маҳ­су­лот­лар 1 мил­ли­ард 163 мил­ли­он АҚШ дол­ла­ри­ни таш­кил эт­ган. Маҳал­лий­ла­ш­ти­ри­л­ган маҳ­су­лот­лар экс­пор­ти эса 350 мил­ли­он АҚШ дол­ла­ри­га тенг.

Ўз­бе­ки­стон иқти­со­ди­ё­ти ютуқла­ри­ни на­мой­иш этув­чи “Made in Uzbekistan” кўр­газ­ма­си­да маҳал­лий ва хо­ри­жий тад­бир­кор­лар би­лан иқтисодий ҳам­кор­лик алоқа­ла­ри­ни ўр­на­тиш, ки­чик биз­нес кор­хо­на­ла­ри­ни са­но­ат ко­опе­ра­ци­я­си­га жалб қи­ли­ш­га қа­ра­ти­л­ган кенг кўлам­ли ишлар амал­га оши­рил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.