БАР­ЧА ҲАРАКАТЛАР ТАД­БИР­КОР­ЛИК РИВОЖИ УЧУН

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - Иль­виз АДЖИТАИРОВ, Давлат рақо­бат қў­ми­та­си­нинг Сир­да­рё ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си бў­лим бо­ш­лиғи.

Те­ги­шли қа­рор­лар­га му­во­фиқ, фой­да­ла­нил­май бўш тур­ган давлат мул­ки объ­ект­ла­ри­ни ин­ве­сти­ция ки­ри­тиш шар­ти би­лан “ноль” ха­рид қий­ма­ти­да бе­риш тад­бир­кор­лар учун қу­лай им­ко­ни­ят­лар­дан, ян­ги иш ўрин­ла­ри­ни таш­кил этиш омил­ла­ри­дан би­ри бў­либ хиз­мат қил­моқ­да.

Рес­пуб­ли­ка­миз­нинг бар­ча ҳу­д­уд­ла­ри­да бўл­га­ни ка­би Сир­да­рё ви­ло­я­ти­да ҳам бу бо­ра­да яра­ти­л­ган ша­ро­ит­лар­дан унум­ли фой­да­ла­на­ёт­ган тад­бир­кор­лар со­ни йил­дан-йи­л­га кў­пайиб бор­моқ­да. Шу кун­лар­да маз­кур соҳа­да­ги са­ма­ра­дор­лик­ни оши­риш мақ­са­ди­да Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг жо­рий йил 19 май­да­ги “Давлат­га те­ги­шли объ­ект­лар­ни ва ак­тивлар­ни ху­су­сий мулк қи­либ со­ти­ш­га до­ир қў­шимча чо­ра-тад­бир­лар тўғри­си­да”ги қа­ро­ри ижро­си­ни таъ­мин­ла­ш­га кат­та эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Қар­ор­га му­во­фиқ, бўш тур­ган, шу жум­ла­дан, қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган давлат мул­ки объ­ект­ла­ри­ни ин­ве­сти­ция ки­ри­тиш ва ян­ги иш ўрин­ла­ри яра­тиш шар­ти би­лан “ноль” ха­рид қий­ма­ти­да со­тиш ма­са­ла­си­да тан­лов ко­мис­си­я­си­нинг бир неч­та йиғи­ли­ши ўт­ка­зил­ди.

Тан­лов ко­мис­си­я­си­нинг ху­ло­са­си бўй­и­ча бир қа­тор объ­ект ўз эга­си­ни топ­ди. Жум­ла­дан, Мир­за­о­бод ту­ма­ни­да­ги ҳар­бий қисм­нинг фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган би­но ва ин­шо­от­ла­ри бўй­и­ча ту­ш­ган ари­за­лар чуқур ўр­га­ни­л­гач, та­ла­б­гор­лар­дан би­ри – шу ту­ман­да фа­о­ли­ят юри­тув­чи “RED PACK” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти то­мо­ни­дан тақ­дим эти­л­ган биз­нес ре­жа тан­лов ко­мис­си­я­си аъ­зо­ла­ри­га бир­дек маъ­қул ту­ш­ди ва у ғо­либ деб то­пил­ди. Тад­бир­кор 3300,0 млн сўм­лик ин­ве­сти­ция жалб қи­лиш ҳи­со­би­га би­но­да қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри­ни сақлаш ом­бор­хо­на­си таш­кил этиш ҳам­да 22 та ян­ги иш ўр­ни яра­тиш усти­да иш олиб бо­ри­ши ку­тил­моқ­да.

Бо­ё­вут ту­ма­ни Сув ис­теъ­мол­чи­ла­ри уюш­ма­си­да жой­ла­ш­ган со­биқ Т.ла­ти­пов шир­кат хў­жа­ли­ги­нинг фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган маъ­му­рий би­но-ин­шо­от­ла­ри бўй­и­ча ҳам та­ла­б­гор­лар­дан бир неч­та ари­за ту­ш­ди. Тан­лов ко­мис­си­я­си то­мо­ни­дан кўриб чиқи­л­гач, “Бу­нёд­кор уни­вер­сал тек­стил” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти то­мо­ни­дан тақ­дим эти­л­ган та­клиф қа­бул қи­лин­ди. Тан­ло­в­да ғо­либ бўл­ган ин­ве­стор 2000,0 млн сўм­лик ин­ве­сти­ция жалб қи­л­ган ҳол­да ти­кув­чи­лик маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­риш­ни йўл­га қўй­иш ҳам­да 200 та ян­ги иш ўр­ни яра­тиш­ни ре­жа­ла­ш­тир­ган.

Бў­либ ўт­ган тан­лов сав­до­си­да иш­ти­рок эт­ган та­ла­б­гор­лар­дан яна би­ри Ян­ги­ер шаҳри­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган “Лай­ло­хон Ян­ги­ер” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти ҳам ғо­ли­б­га ай­лан­ди. Ин­ве­стор эн­ди Ян­ги­ер шаҳри­да­ги Обод юрт маҳал­ла­си­да жой­ла­ш­ган бўш тур­ган ку­туб­хо­на би­но­си­да ма­ка­рон маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­риш­ни таш­кил этиш ва шу ҳи­соб­дан 10 ки­ши­ни муқим иш би­лан таъ­мин­лаш ишла­ри­ни олиб бо­ра­ди. Бу­нинг учун у 110,0 млн. сўм­лик ин­ве­сти­ция ки­ри­тиш­ни ре­жа­ла­ш­тир­ган.

Шу кун­лар­да тан­лов ғо­ли­б­ла­ри би­лан ту­зи­л­ган шар­тно­ма­лар шар­тла­ри­нинг ба­жа­ри­ли­ши­га, унинг мо­ни­то­рин­ги­ни юри­ти­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да. Бу бо­ра­да­ги ва­зи­фа­лар ижро­си тў­лиқ таъ­мин­лан­са, халқ ис­теъ­мо­ли маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­риш ҳа­жми кў­пайиб, ич­ки бо­зор та­ла­би қон­ди­ри­ли­ши би­лан бир­га, ҳу­д­уд иқтисодий са­лоҳи­я­ти­ни оши­ри­ш­га муҳим ҳис­са бў­либ қў­ши­ли­ши, шубҳа­сиз. Бу жа­ра­ён­нинг ки­чик биз­нес ва ху­су­сий тад­бир­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да ўр­ни бор­ли­ги­ни ҳам алоҳи­да қайд эт­моқ жо­из.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.