КИ­ЧИК СА­НО­АТ ЗО­НА­ЛА­РИ БИТТАГА КЎПАЯДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ -

Мам­ла­ка­ти­м­из­да ҳу­д­уд­лар­нинг ишлаб чиқа­риш ва ре­сурс са­лоҳи­я­ти­дан тў­лиқ ва са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш, тад­бир­кор­лик учун қу­лай ша­ро­ит яра­тиш, за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар асо­си­да маҳ­су­лот тай­ёр­лаш жа­ра­ё­ни­га ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб қи­лиш, шу орқа­ли аҳо­ли­ни иш би­лан таъ­мин­лаш да­ра­жа­си­ни кўта­риш ма­са­ла­си­га до­и­мий эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Бун­да жой­лар­да ўз им­ко­ни­ят­ла­ри­дан ке­либ чиқиб, ки­чик са­но­ат зо­на­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни йўл­га қўй­иш ўзи­га хос омил бў­либ хиз­мат қил­моқ­да.

Бу бо­ра­да­ги ишлар­нинг да­во­ми си­фа­ти­да Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си то­мо­ни­дан жо­рий йил­нинг 8 но­ябри­да “Жиз­зах ви­ло­я­ти Зо­мин ту­ма­ни­нинг Да­што­бод шаҳри­да ки­чик са­но­ат зо­на­си­ни таш­кил этиш тўғри­си­да”ги қа­рор қа­бул қи­лин­ди.

Ун­га кў­ра, Да­што­бод шаҳри ҳу­д­у­ди­да­ги мав­жуд давлат мул­ки объ­ект­ла­ри­ни тў­лиқ хат­ло­в­дан ўт­ка­зиш ва унинг на­ти­жа­ла­ри­га кў­ра, ки­чик са­но­ат зо­на­си­да ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­риш учун мос бўл­ган объ­ект­лар ўр­на­ти­л­ган тар­тиб­да Зо­мин ту­ма­ни ҳо­ким­ли­ги­га бе­ри­ли­ши кўз­да ту­ти­л­ган. Бун­дан та­шқа­ри, Да­што­бод шаҳри­да­ги бўш тур­ган давлат мул­ки объ­ект­ла­ри ва ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри до­и­мий хат­ло­в­дан ўт­ка­зи­либ, на­ти­жа­си­га қа­раб, ян­ги ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри­ни очиш учун тўғри ке­ла­ди­ган объ­ект­лар рўй­ха­ти те­ги­шли тар­тиб­да Жиз­зах ви­ло­я­ти­нинг эр­кин иқтисодий ва ки­чик са­но­ат зо­на­ла­ри маъ­му­рий кен­га­ши­га ки­ри­ти­ли­ши мўл­жал­лан­ган. Уш­бу ва­зи­фа­лар­нинг ўза­ро ҳам­кор­лик­да ба­жа­ри­ли­ши Жиз­зах ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги, Давлат рақо­бат қў­ми­та­си, ман­фа­ат­дор ва­зир­лик ва идо­ра­лар, хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри зим­ма­си­га юкла­ти­л­ган.

Қа­рор­да кўр­са­ти­л­га­ни­дек, таш­кил эти­л­а­ди­ган ки­чик са­но­ат зо­на­си ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган давлат кўч­мас мул­ки­дан фой­да­лан­ган­лик учун ижа­ра тў­ло­ви ис­тис­но та­риқа­си­да “ноль” став­ка миқ­до­ри­да бел­ги­ла­на­ди. Бу ер­да­ги давлат кўч­мас мулк объ­ект­ла­ри тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га 10 йил муд­дат­га ижа­ра­га бе­ри­ла­ди ҳам­да лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш бўй­и­ча биз­нес ре­жа кўр­сат­ки­чла­ри тў­лиқ ба­жа­ри­л­ган­да ва му­ай­ян иш ўрин­ла­ри яра­ти­либ, сақлан­ган тақ­дир­да, кей­ин­ча­лик ўр­на­ти­л­ган тар­тиб­да мулк ҳуқуқи рас­мий­ла­ш­ти­ри­ла­ди.

Ту­ман­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган та­шаб­бу­скор кор­хо­на­лар то­мо­ни­дан 2018-2019 йил­лар да­во­ми­да жа­ми 28 та лой­иҳа ҳа­ёт­га тат­биқ эти­либ, қу­ри­лиш ма­те­ри­ал­ла­ри, по­ли­эти­лен, пой­а­б­зал, бе­тон, га­зо­бе­тон, қан­до­лат маҳ­су­лот­ла­ри, ме­бель, алю­мин про­фил­дан эшик-ром­лар, ка­ла­ва ип, бо­ла­лар ги­ги­е­ник та­гли­кла­ри, шла­ко­блок, три­ко­таж ма­то, тай­ёр три­ко­таж кий­им­лар, аса­ла­ри уя­ла­ри ва рам­ка­ла­ри ка­би­лар­ни ишлаб чиқа­риш кўз­да ту­ти­л­ган. Бу­нинг учун кор­хо­на­лар­нинг ўз ма­б­лағла­ри, бир қа­тор бан­клар­нинг кре­дит­ла­ри ҳам­да хо­ри­жий ин­ве­сти­ция сар­фла­ни­ши мўл­жал­лан­ган. На­ти­жа­да ич­ки бо­зор за­рур маҳ­су­лот­лар би­лан тўй­ин­ти­ри­ли­ши ба­ро­ба­ри­да 1 минг 841 та иш ўр­ни яра­ти­ли­ши ку­тил­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.