Сўнг­ги пу­шай­мон ўзинг­га душ­ман

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СОЛИҚ ТИЗИМИ -

Қуй­и­чир­чиқ ту­ма­ни давлат со­лиқ ин­спек­ци­я­си хо­дим­ла­ри то­мо­ни­дан сўнг­ги ик­ки ой да­во­ми­да 386 та субъ­ект иш­ти­ро­ки­да со­лиқ маж­бу­ри­я­ти­ни ба­жа­риш би­лан боғ­лиқ про­фи­лак­тик суҳ­бат­лар ўт­ка­зи­либ, аниқлан­ган ҳуқуқ­бу­зар­ли­клар­га нис­ба­тан рас­мий огоҳлан­ти­ри­шлар бе­рил­ди. Ам­мо олиб бо­ри­ла­ёт­ган тад­бир­лар­га қа­ра­ма­сдан, со­лиқ ва тў­ло­влар­ни ўз вақти­да тўла­май ке­ла­ёт­ган тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га нис­ба­тан жид­дий чо­ра­лар кў­ри­ш­га ҳам тўғри кел­моқ­да.

Ху­су­сан, ту­ман­да 37 та фер­мер хў­жа­ли­ги­нинг 923,7 мил­ли­он сўм миқ­до­ри­да­ги со­лиқ қар­зи ҳи­со­би­дан мол-мулк­ни хат­лаш тад­бир­ла­ри ўт­ка­зи­либ, улар­дан 17 та­си­нинг 104,5 мил­ли­он сўм миқ­до­ри­да­ги со­лиқ қар­зи давлат бюд­же­ти­га ун­ди­рил­ди.

– Фер­мер­лар қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тар­моғи­нинг муҳим бўғи­ни си­фа­ти­да мам­ла­кат иқтисодий та­раққи­ё­ти­да фа­ол иш­ти­рок эт­моқ­да. Давла­ти­миз то­мо­ни­дан улар­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш юза­си­дан бар­ча им­ко­ни­ят­лар яра­тиб бе­ри­л­ган, – дей­ди Қуй­и­чир­чиқ ту­ман давлат со­лиқ ин­спек­си­я­си бў­лим бо­ш­лиғи Д.ор­тиқ­бо­ев.– Ле­кин со­лиқлар­ни тўла­ш­дан бўй­ин то­вла­ш­га, давлат ва маҳал­лий бюд­жет­га за­рар кел­ти­ри­ш­га ҳеч ким­нинг ҳаққи йўқ. Со­лиқ ко­дек­си­нинг 120-мод­да­си­да со­лиқ тў­ло­ви­нинг бел­ги­лан­ган муд­да­ти ўт­ка­зиб юбо­рил­са, пе­ня ҳи­собла­ни­ши, со­лиқ қар­зи маж­бу­рий тар­тиб­да суд ҳуж­жат­ла­ри асо­си­да давлат ижро­чи­ла­ри то­мо­ни­дан ун­ди­риб оли­ни­ши бел­ги­лаб қўй­и­л­ган.

Тек­ши­ри­шлар да­во­ми­да со­лиқлар­ни ўз вақти­да тўла­ма­ган фер­мер­лар­га нис­ба­тан ана шун­дай чо­ра­ни қўл­ла­ш­га ҳам тўғри кел­моқ­да.

Дарҳақиқат, ту­ман­да ўт­ка­зи­л­ган тад­бир­лар да­во­ми­да “Ма­мат” фер­мер хў­жа­ли­ги­дан 9 мил­ли­он, “Матқаюм” фер­мер хў­жа­ли­ги­дан эса 10 мил­ли­он сўм миқ­до­ри­да­ги со­лиқ қар­зи давлат бюд­же­ти­га ун­ди­рил­ди. Бун­дан та­шқа­ри, Маж­бу­рий иж­ро бю­ро­си хо­дим­ла­ри то­мо­ни­дан 584,5 мил­ли­он сўм со­лиқ қар­зи мав­жуд бўл­ган 20 на­фар фер­мер­нинг мол-мул­ки, жум­ла­дан, транс­порт во­си­та­ла­ри, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тех­ни­ка­ла­ри хат­лан­ди.

Шу­нин­г­дек, қарз­дор­ли­ги­ни сўн­дир­май ке­ла­ёт­ган “Қаҳра­мон Бе­га­ли” ва “Ғо­фур” фер­мер хў­жа­ли­кла­ри­нинг “Ла­да”, “Да­мас” ру­сум­ли ав­то­мо­би­ли, “Бо­зо­ров Бах­ти­ёр” ва “Гулҳаё аг­ро файз” фер­мер хў­жа­ли­кла­ри­га те­ги­шли бўл­ган “МТЗ-80” трак­то­ри хат­лов­га олин­ди.

Қо­нун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар би­лан бел­ги­лан­ган тар­тиб ва қо­и­да­лар бар­ча фуқа­ро­лар учун ба­ро­бар. Шун­дай экан, уни бу­зиш ёки ба­жар­мас­лик сал­бий ҳо­лат­лар­га олиб ке­ли­ши­ни ҳар би­ри­миз ўз вақти­да ан­гла­моғи­миз ло­зим.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.