ЁШ тад­бир­кор­лар УЧУН Маҳо­рат ДАРСЛАРИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Акром­жон Сат­то­ров, Ўза мух­би­ри.

На­ман­ган­да ёш тад­бир­кор­лар учун “Му­ваф­фақи­ят­га эри­шиш сир­ла­ри” мавзу­си­да маҳо­рат дарслари ўт­ка­зил­ди.

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дасту­ри ижро­си до­ира­си­да Ўз­бе­ки­стон ёшлар ит­ти­фоқи мар­ка­зий кен­га­ши то­мо­ни­дан ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги би­лан ҳам­кор­лик­да таш­кил эти­л­ган тад­бир ёшлар­ни тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­га кенг жалб қи­лиш, ёш тад­бир­кор­лар фа­о­ли­я­ти­да учра­ёт­ган тур­ли му­ам­мо­лар­ни бар­та­раф этиш, та­жри­ба ал­ма­ши­ш­га қа­ра­ти­л­га­ни би­лан аҳа­ми­ят­ли­дир.

Тад­бир­да пой­тах­ти­м­из­да фа­о­ли­ят кўр­са­та­ёт­ган Халқа­ро биз­нес ва тех­но­ло­ги­я­лар ас­со­ци­а­ци­я­си, “Paynet”, “Le Bazar”, “DEKOS”, “Deli”, “Murad Buildings”, “Ground Zero”, “Edu-action”, “Fiori Flower Boutique”, “Nestle Uzbekistan” син­га­ри кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар ва­кил­ла­ри ёш тад­бир­кор­лар учун биз­нес юри­тиш, ун­да мақ­сад ва му­ваф­фақи­ят­га эри­шиш­нинг на­за­рий-ама­лий омил­ла­ри, тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти, ме­не­жмент ва мар­ке­тинг, биз­нес лой­иҳа ишлаб чиқиш ҳам­да уни ама­ли­ёт­га тат­биқ этиш­нинг за­мо­на­вий ме­ха­низмла­ри бўй­и­ча маҳо­рат дарслари ўт­каз­ди.

Тад­бир­да меҳ­мон­лар ёш тад­бир­кор­лар, фер­мер ва ҳу­нар­манд­лар то­мо­ни­дан ишлаб чиқа­ри­л­ган маҳ­су­лот­лар кўр­газ­ма­си­ни кўз­дан ке­чир­ди. На­ман­ган шаҳар давлат хиз­мат­ла­ри мар­ка­зи, “Истиқ­лол ди­зайн мар­ка­зи”, “Аisha Home Textile” син­га­ри бир қа­тор давлат муас­са­са­ла­ри ҳам­да илғор са­но­ат кор­хо­на­ла­ри фа­о­ли­я­ти, ви­ло­ят мар­ка­зи­нинг диққат­га са­зо­вор жой­ла­ри би­лан та­ни­ш­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.