БИЗ улар­га Ишо­на­миз

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Осиё ўй­ин­ла­ри

Ин­дин ку­ни Ин­до­не­зи­яда Осиё ўй­ин­ла­ри­га старт бе­ри­ли­ши­ни юқо­ри­да таъ­кид­лаб ўт­дик. Ўй­ин­лар ара­фа­си­да Ўз­бе­ки­стон Мил­лий олим­пия қў­ми­та­си ка­ратэ бўй­и­ча баҳслар­да юр­ти­миз ша­ра­фи­ни ҳи­моя қи­ла­ди­ган спорт­чи­лар рўй­ха­ти­ни эъ­лон қил­ди. Шун­дай қи­либ, қуй­и­да­ги спорт­чи­ла­ри­миз та­та­ми­га чиқи­ша­ди:

Баҳри­ни­со Бо­бо­е­ва, Бар­но Мир­за­е­ва, Дил­дор Ан­на­дур­ди­е­ва, ой­биби Аҳ­ме­до­ва, са­д­рид­дин сай­ма­тов, Иқ­бо­лжон Узоқов, До­стон­бек ота­бо­ла­ев, Шаҳ­боз Аҳа­тов.

Биз ка­рат­э­чи­ла­ри­миз­га ишо­на­миз. Улар юр­ти­миз­га, ал­бат­та, ме­дал­лар би­лан қай­ти­ша­ди. * * * спорт­чи­ла­ри­миз­нинг асо­сий қисми осиё ўй­ин­ла­ри­да иш­ти­рок этиш учун Ин­до­не­зи­я­га жў­наб кет­ди­лар. Улар са­фар ара­фа­си­да мам­ла­ка­ти­миз ОАВ хо­дим­ла­ри­га ўз фикр-му­лоҳа­за­ла­ри­ни изҳор эти­ш­ди. Қуй­и­да улар­нинг ай­рим­ла­ри­ни диққа­тин­гиз­га ҳа­во­ла эта­миз:

Са­д­рид­дин Сай­ма­тов (ка­ратэ):

– Уш­бу Осиё ўй­ин­ла­ри­да ўз ол­дим­га жид­дий мақ­сад­лар­ни қўй­ган­ман. У ер­да кучли рақи­б­лар биз­ни ку­тиб ту­рибди. Шун­га қа­ра­май, му­со­бақа­да му­ваф­фақи­ят­ли қат­на­шиб, тер­ма жа­мо­амиз учун муҳим бўл­ган ме­дал­лар­ни қўл­га ки­рит­моқ­чи­ман.

гул­но­за Мат­ни­ё­зо­ва (дзю­до):

– Ин­до­не­зи­яда­ги му­со­бақа­га жид­дий тай­ёр­гар­лик кўр­дик. Жу­да ҳа­я­жон­да­ман. Ку­ти­ла­ёт­ган на­ти­жа бо­рас­и­да ҳо­зир­ча аниқ бир гап ай­та ол­май­ман. Ам­мо соврин­дор­лар қа­то­ри­дан ўрин олиш учун бор ку­чим би­лан ҳа­ра­кат қи­ла­ман. Шу­нин­г­дек, му­со­бақа­да иш­ти­рок эта­ди­ган жа­мо­адо­шла­рим­га ҳам омад ти­лай­ман.

Де­нис ИСТОМИН (тен­нис):

– Осиё ўй­ин­ла­ри чем­пи­о­ни ун­во­ни­ни ўз ҳи­со­бим­га қў­шиб қўй­иш­ни ис­тар­дим. Бун­га эри­шиш осон эмас­ли­ги­ни ях­ши би­ла­ман. Ахир қитъ­ам­из­да ёш, жис­мо­нан бақув­ват ва тех­ник жиҳат­дан кучли тен­нис­чи­лар етар­ли. Ўзим ҳақим­да га­пи­ра­ди­ган бўл­сам, чем­пи­он бў­лиш учун мак­си­мал ра­ви­ш­да ҳа­ра­кат қи­ла­ман.

Дмит­рий Шо­кин (та­эквон­до):

– Бу му­со­бақа ҳа­ё­тим­да­ги ик­кин­чи Осиё ўй­ин­ла­ри. Ин­че­он­да­ги му­со­бақа­да тер­ма жа­мо­амиз ҳи­со­би­га ол­тин ме­даль қў­шиб қўй­иш учун бир оч­ко ет­май қолган­ди. Якун­да ку­муш ме­даль би­лан ки­фо­я­лан­ган­дим. Уш­бу Осиё ўй­ин­ла­ри­га жид­дий тай­ёр­гар­лик кўр­дик. Бу са­фар ғо­либ бў­лиш учун қў­лим­дан кел­ган бар­ча иш­ни қи­ла­ман. Бу ои­лам, тер­ма жа­мо­амиз ва ва­та­ни­миз учун жу­да муҳим.

Ҳа­сан­бой ДЎСМАТОВ (бокс):

– Яқин­да Рос­си­яда­ги халқа­ро му­со­бақа­да ҳин­ди­стон­лик бокс­чи­га ютқа­зиб қўй­ган­дим. Осиё ўй­ин­ла­ри­га ўша бокс­чи кел­мас экан. Қо­зоғи­стон­лик ва ҳин­ди­стон­лик бокс­чи­лар мен­га асо­сий рақиб бўла­ди. Шун­га қа­ра­май, ға­ла­ба қо­зо­ни­ш­га ҳа­ра­кат қи­ла­ман. Чун­ки Осиё ўй­ин­ла­ри ки­чик Олим­пи­а­да ҳи­собла­на­ди.

23 ав­густ ку­ни қуръа ташлаш ма­ро­си­ми бў­либ ўта­ди. Рақи­б­лар­ни би­либ ол­гач, шун­га қа­раб тай­ёр­гар­лик кўра­миз. 24 ав­гу­ст­дан бокс баҳсла­ри старт ола­ди. Му­раб­бий Раҳ­мат­жон Рў­зио­ху­нов, бокс­чи­лар Исро­ил Ма­д­ри­мов ва Жа­сур ла­ти­пов би­лан бир­га учя­п­миз. Қолган 4 на­фар бокс­чи­миз кей­ин­роқ Ин­до­не­зи­я­га етиб бо­ри­ша­ди.

Суҳроб ХЎЖАЕВ (ен­гил ат­ле­ти­ка):

– Тўрт йил ол­дин Ин­че­он­да ўт­ка­зи­л­ган Осиё ўй­ин­ла­ри­да ҳам иш­ти­рок этиб, бе­шин­чи поғо­на­дан жой олган­дим. Бу вақт ора­лиғи­да ма­шғу­лот­лар олиб бор­дим. Осиё ва жаҳон чем­пи­о­нат­ла­ри­да, Олим­пия ўй­ин­ла­ри­да иш­ти­рок эт­дим. Жа­кар­та­га ме­дал­лар учун бо­ря­п­ман. Бу, ал­бат­та, қий­ин иш. Чун­ки рақо­бат кучли. У ер­да қа­тар­лик ва то­жи­ки­стон­лик кучли рақи­б­ла­рим бор. То­жи­ки­стон тер­ма жа­мо­аси аъ­зо­си Ди­л­шод На­за­ров Ри­о­да­ги Олим­пи­а­да ўй­ин­ла­ри чем­пи­о­ни ҳи­собла­на­ди. Осиё ўй­ин­ла­ри­да мак­си­мум на­ти­жа­ни кўр­са­ти­ш­га ҳа­ра­кат қи­ла­ман.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.