Мақ­сад – Ҳам­кор­лик­даги лой­иҳа­лар­ни КЎПАЙТИРИШ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОT - За­ми­ра то­жи­е­ва.

Пре­зи­ден­ти­миз ра­ис­ли­ги­да жо­рий йил 26 июль ку­ни хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар иш­ти­ро­ки­да­ги лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш, бу бо­ра­да­ги кам­чи­ли­клар­ни бар­та­раф этиш, сар­мо­я­лар­ни ўз­ла­ш­ти­риш­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш ма­са­ла­ла­ри­га бағи­шлаб ўт­ка­зи­л­ган ви­део­се­лек­тор йиғи­ли­ши­да бир қа­тор дол­зарб ва­зи­фа­лар юкла­ти­л­ган эди.

Бе­ри­л­ган топ­ши­риқлар ижро­си­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да яқин­да “Ўз­эл­тех­са­но­ат” ак­ци­ядор­лик ком­па­ни­я­си ва­кил­ла­ри­дан ибо­рат де­ле­га­ция Жа­ну­бий Ко­ре­я­да бўл­ди. Шу му­но­са­бат би­лан ком­па­ния то­мо­ни­дан жур­на­листлар учун бри­финг таш­кил этил­ди.

Таъ­кид­лан­га­ни­дек, мам­ла­ка­ти­м­из­да биз­нес юри­тиш учун қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар яра­ти­л­га­ни ту­фай­ли чет давлат­лар, шу жум­ла­дан, Ко­рея Рес­пуб­ли­ка­си би­лан сав­до-иқти­со­дий алоқа­лар из­чил­лик би­лан ри­вож­ла­ниб, кенг кў­лам ка­сб этиб бор­моқ­да. Бу­гун­ги кун­да юр­ти­м­из­да уш­бу давлат ка­пи­та­ли иш­ти­ро­ки­да кў­плаб кор­хо­на­лар нефть-газ, нефть-ки­мё ва ки­мё, ав­то­са­но­ат, элек­тро­тех­ни­ка, тўқи­ма­чи­лик, ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри, транс­порт, ло­ги­сти­ка, ту­ризм йў­на­ли­шла­ри бўй­и­ча му­ваф­фақи­ят­ли фа­о­ли­ят кўр­сат­моқ­да. Ко­рея халқа­ро ҳам­кор­лик агент­ли­ги ва Ко­рея экс­порт-им­порт бан­ки би­лан бир­га­лик­да бир қа­тор лой­иҳа­лар амал­га оши­рил­моқ­да. Шу би­лан бир­га, ҳар ик­ки то­мон­да ҳам уш­бу алоқа­лар миқё­си­ни кен­гай­ти­риш им­ко­ни­ят­ла­ри мав­жуд бў­либ, улар­дан унум­ли фой­да­ла­ниш ўза­ро тенг ман­фа­ат­дор­лик­ка хиз­мат қи­ли­ши мум­кин.

Де­ле­га­ция аъ­зо­ла­ри са­фар да­во­ми­да ай­ни шу ма­са­ла­га эъ­ти­бор қа­ра­ти­ш­ган. Жа­ну­бий Ко­ре­я­нинг йи­рик са­но­ат кор­хо­на­ла­ри­да бў­либ, раҳ­бар­ла­ри ва ин­ве­стор­ла­ри би­лан бў­либ ўт­ган учра­шувлар­да ик­ки то­мон учун фой­да­ли ке­ли­шувлар юза­си­дан му­зо­ка­ра­лар олиб бо­ри­ш­ган. Му­лоқот­лар чоғи­да Ўз­бе­ки­стон ва Ко­рея ўр­та­си­да элек­тро­тех­ни­ка са­но­ати­ни ри­вож­лан­ти­риш би­лан боғ­лиқ ма­са­ла­лар­да ке­ли­шувлар­га эри­ши­л­ган. Энг муҳи­ми, улар Ўз­бе­ки­стон­га ин­ве­сти­ция ки­ри­ти­ш­га, ҳам­кор­лик қи­ли­ш­га, уни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га тай­ёр­ли­ги­ни бил­ди­ри­ш­ган, шу­нин­г­дек, юр­ти­м­из­да ян­ги ис­тиқ­бол­ли лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш бўй­и­ча бир қа­тор та­кли­флар бе­ри­ш­ган. Шу би­лан бир­га, ко­ре­я­лик иш­би­лар­мон­лар­нинг рес­пуб­ли­кам­из­да хо­ри­жий ин­ве­стор учун қан­дай ша­ро­ит яра­ти­л­га­ни, ич­ки бо­зор қай да­ра­жа­да ҳи­мо­я­лан­га­ни, ишлаб чиқа­ри­л­ган маҳ­су­лот­нинг маҳал­лий бо­зор­да­ги со­ту­ви қан­дай йўл­га қўй­и­л­га­ни, қан­дай им­ти­ёз-пре­фе­ре­ни­я­лар мав­жуд­ли­ги ху­су­си­да­ги са­вол­ла­ри­га жа­во­бан, за­рур маъ­лу­мот­лар тақ­дим эти­л­ган.

Де­ле­га­ция аъ­зо­ла­ри он­лайн ре­жим­да иш­лов­чи электр, газ, ис­сиқ ва со­вуқ сув ҳи­со­б­ла­ги­чла­ри ишлаб чиқа­рув­чи “Dongho Cosmo” ком­па­ни­я­си ва унинг ше­ри­кла­ри бўл­ган бо­шқа кор­хо­на­лар­га таш­риф бу­ю­риб, ишлаб чиқа­риш жа­ра­ё­ни ва қув­ват­ла­ри би­лан та­ни­ши­ш­ган, ама­лий му­зо­ка­ра олиб бо­ри­ш­ган. Му­лоқот яку­ни­да “Ўз­эл­тех­са­но­ат” АК, Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги ва “Dongho Cosmo” ком­па­ни­я­си ўр­та­си­да уч то­мон­ла­ма ке­ли­шув им­зо­лан­ган.

Шу­нин­г­дек, Ко­рея элек­тро­тех­ни­ка са­но­ати маҳ­су­лот­ла­ри­ни ишлаб чиқа­рув­чи­лар уюш­ма­си (КОЕМА) ва­кил­ла­ри би­лан учра­шув бў­либ ўт­ган. Уюш­ма ва­кил­ла­ри эъ­ти­бо­ри­га дастлаб Ўз­бе­ки­стон­да олиб бо­ри­ла­ёт­ган ис­лоҳот, ин­ве­сти­ци­он муҳит, “Ўз­эл­тех­са­но­ат” ак­ци­ядор­лик ком­па­ни­я­си­нинг мақ­сад-ва­зи­фа­ла­ри, 2018-2021 йил­лар­да ба­жа­ри­ли­ши кўз­да ту­ти­л­ган лой­иҳа­лар ҳақи­да тақ­ди­мот ҳа­во­ла эти­л­ган. Мез­бон то­мон КОЕМА фа­о­ли­я­ти би­лан та­ниш­тир­ган.

Уш­бу уюш­ма 1990 йил­да таш­кил то­п­ган бў­либ, тар­ки­би­га 220 дан зи­ёд кор­хо­на­ни бир­ла­ш­тир­ган. Унинг асо­сий фа­о­ли­ят йў­на­ли­ши маҳал­лий ишлаб чиқа­риш­ни ри­вож­лан­ти­риш, бу соҳа­да му­та­хас­сислар тай­ёр­ла­ш­дан ибо­рат. Уюш­ма ва­кил­ла­ри то­мо­ни­дан кел­гу­си ре­жа­лар, ху­су­сан, жо­рий йил­нинг 10-12 ок­тябрь кун­ла­ри элек­тро­тех­ни­ка йў­на­ли­ши­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган кўр­газ­ма ҳақи­да маъ­лу­мот бе­ри­либ, “Ўз­эл­тех­са­но­ат” АК тар­ки­би­га ки­рув­чи кор­хо­на­лар ун­да иш­ти­рок этиш учун та­клиф қи­лин­ган. Му­лоқот яку­ни­да элек­тро­тех­ни­ка соҳа­си­да кадр­лар тай­ёр­лаш, ўза­ро та­жри­ба ал­ма­шиш бо­рас­и­да ке­ли­шиб олин­ган.

Ўз­бе­ки­стон де­ле­га­ци­я­си аъ­зо­ла­ри Ко­рея Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Элек­тро­тех­ни­ка маҳ­су­лот­ла­ри ко­опе­ра­ци­я­си (КЕМС) аъ­зо­ла­ри би­лан ҳам му­зо­ка­ра­лар ўт­ка­зи­ш­ган. Уш­бу таш­ки­лот 1962 йил­да таш­кил то­п­ган бў­либ, 540 та кор­хо­на­ни ўзи­да бир­ла­ш­тир­ган. Фа­о­ли­ят йў­на­ли­ши – тай­ёр маҳ­су­лот­лар учун ян­ги бо­зор­лар­ни из­лаб то­пиш, кор­хо­на­лар­га маҳ­су­лот­лар­ни ар­зон нар­х­лар­да ишлаб чиқа­риш учун юқо­ри си­фат­ли хо­ма­шё ва тар­ки­бий қисм­лар­ни таъ­мин­лаб бе­ри­ш­дан ибо­рат. Учра­шув чоғи­да “Ўз­эл­тех­са­но­ат” ак­ци­ядор­лик ком­па­ни­я­си раҳ­ба­ри­я­ти то­мо­ни­дан КЕМС би­лан ўза­ро сав­до-иқти­со­дий ҳам­кор­лик­ни таш­кил этиш ва уни муҳо­ка­ма қи­лиш учун ви­део­кон­фе­ренц алоқа­ни ўр­на­тиш та­кли­фи ил­га­ри су­ри­л­ган.

Таш­риф да­во­ми­да, шу­нин­г­дек, ёзув пла­та­ла­ри­ни ишлаб чиқа­рув­чи “Ki Joo Industrial Ltd”, қу­ёш па­нел­ла­ри ишлаб чиқа­ра­ди­ган “Hi Group” ка­би йи­рик са­но­ат кор­хо­на­ла­ри раҳ­бар­ла­ри би­лан ҳам ўза­ро фой­да­ли му­зо­ка­ра­лар ўт­ка­зи­л­ган.

Бри­финг да­во­ми­да “Ўз­эл­тех­са­но­ат” АК де­ле­га­ци­я­си­нинг Ҳин­ди­стон­га қи­лин­ган са­фа­ри на­ти­жа­ла­ри ҳақи­да ҳам ба­таф­сил маъ­лу­мот бе­рил­ди. Чу­нон­чи, тиб­би­ёт уску­на­ла­ри, ма­и­ший тех­ни­ка­лар, ош­хо­на жиҳоз­ла­ри, мо­биль те­ле­фон ап­па­рат­ла­ри ишлаб чиқа­риш бўй­и­ча лой­иҳа­лар муҳо­ка­ма қи­лин­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.