Қо­нун­ни БУЗИШ Бар­ча­га ЗАРАР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ - За­ми­ра то­жи­е­ва.

Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си зим­ма­си­да­ги кенг қам­ров­ли ва­зи­фа­лар­дан би­ри на­фақат давлат ор­ган­ла­ри ёки ман­саб­дор шах­слар, бал­ки тад­бир­кор­лар то­мо­ни­дан йўл қўй­и­ла­ёт­ган кам­чи­ли­клар, ай­ниқ­са, жи­но­ят­лар­ни танқи­дий муҳо­ка­ма қи­ли­ш­дан ибо­рат.

Бу бо­ра­да­ги ишлар­ни ти­зим­ли ра­ви­ш­да йўл­га қўй­иш мақ­са­ди­да па­ла­та­нинг жо­рий йи­л­ги фа­о­ли­ят ре­жа­си­дан маз­кур йў­на­ли­ш­да те­ги­шли давлат идо­ра­ла­ри би­лан ҳам­кор­лик­да ўр­га­ни­шлар­ни ўт­ка­зиш, на­ти­жа­ла­ри­ни па­ла­та ҳу­зу­ри­да­ги экс­перт­лар кен­га­ши­да кўриб чиқиш ва чо­ра­лар­ни бел­ги­лаш ма­са­ла­си алоҳи­да ўрин олган.

Уш­бу ре­жа­га му­во­фиқ, па­ла­та­нинг ҳуқуқий ма­са­ла­лар бўй­и­ча экс­перт­лар кен­га­ши йиғи­ли­ши­да маз­кур ва­зи­фа­нинг ижро­си илк бор кўриб чиқил­ди. Ун­да тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри то­мо­ни­дан со­лиқ ва бо­ж­хо­на соҳа­ла­ри­да со­дир эти­л­ган қо­нун­бу­зар­ли­клар, улар­ни кел­ти­риб чиқа­ра­ёт­ган са­ба­б­лар ва шар­тша­ро­ит­лар, уш­бу ҳо­лат­лар­ни бар­та­раф этиш ва про­фи­лак­ти­ка­си­ни олиб бо­риш усул­ла­ри кўриб чиқил­ди. Тад­бир­да бир қа­тор ва­зир­лик ва идо­ра­лар ма­съул­ла­ри, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри раҳ­бар­ла­ри қат­на­ш­ди­лар.

Қайд эти­л­га­ни­дек, ҳар қан­дай биз­нес ҳа­лол ва шаф­фоф бў­ли­ши ло­зим. Бу­нинг учун давлат ор­ган­ла­ри би­лан тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри ҳам­да бир тад­бир­кор би­лан ик­кин­чи­си ўр­та­си­да­ги му­но­са­бат­лар фақат­ги­на қо­нун­га асо­слан­ган бў­ли­ши, кор­руп­ция кўри­ни­шла­ри­га йўл қўй­ил­мас­ли­ги ло­зим. Зе­ро, мав­жуд қо­нун­чи­лик ай­ни шу мақ­сад­га йў­нал­ти­ри­л­ган. яъ­ни давлат идо­ра­ла­ри­нинг ҳам, тад­бир­кор­лар­нинг ҳам ҳуқуқ ва бурчла­ри би­лан бир­га маж­бу­ри­я­ти ва жа­во­бгар­ли­ги аниқ бел­ги­лаб қўй­и­л­ган.

Шун­дай бў­ли­ши­га қа­ра­ма­сдан, ай­рим тад­бир­кор­лар яра­ти­л­ган кенг им­ко­ни­ят ва ша­ро­ит­лар­дан унум­ли фой­да­лан­ма­сдан, қинғир йўл­ни ту­тиш, қо­нун қо­и­да­ла­ри­ни чет­лаб ўтиш ҳа­ра­кат­ла­ри­ни со­дир эт­моқ­да.

Па­ла­та то­мо­ни­дан ҳуқуқ­ни муҳо­фа­за қи­лув­чи ва на­зо­рат ор­ган­ла­ри би­лан яқин ҳам­кор­лик асо­си­да тад­бир­кор­лик соҳа­си­да­ги ҳуқуқ­бу­зар­ли­клар тўғри­си­да­ги маъ­лу­мот­лар ўр­га­ни­либ, улар­нинг са­ба­б­ла­ри, ун­га им­кон бер­ган ша­ро­ит­лар таҳ­лил этил­моқ­да. Умум­ла­ш­ти­ри­л­ган ах­бо­рот­лар па­ла­та­нинг веб-сай­ти­га жой­ла­ш­ти­ри­ляп­ти, шу­нин­г­дек, бу ҳақ­да тад­бир­кор­лар иш­ти­ро­ки­да ўт­ка­зи­ла­ёт­ган учра­шув, се­ми­нар ва бо­шқа тад­бир­лар­да га­пи­ри­либ, ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри орқа­ли кенг ом­ма­га ет­ка­зил­моқ­да. Мақ­сад ҳар қан­дай ноқо­ну­ний фа­о­ли­ят учун жа­зо бор­ли­ги, қо­нун ҳам­ма учун ба­ро­бар­ли­ги ҳақи­да улар­нинг ха­бар­дор­ли­ги­ни оши­риш, ҳуқуқ­бу­зар­ли­клар­нинг эр­та ол­ди­ни оли­ш­дан ибо­рат.

Бош про­ку­ра­ту­ра, Маж­бу­рий иж­ро бю­ро­си, Давлат бо­ж­хо­на қў­ми­та­си, Давлат со­лиқ қў­ми­та­си­дан олин­ган маъ­лу­мот­лар­га кў­ра, жо­рий йил­нинг ўт­ган ол­ти ойи да­во­ми­да тад­бир­кор­лар­га нис­ба­тан жа­ми 380 та жи­но­ят иши қўзға­ти­л­ган. яъ­ни тад­бир­кор­лар то­мо­ни­дан ўз­ла­ш­ти­риш ёки рас­тра­та йў­ли би­лан та­лон-та­рож қи­лиш, фи­ри­бгар­лик, со­лиқ ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар­ни тўла­ш­дан бўй­ин то­влаш, сав­до ёки хиз­мат кўр­са­тиш қо­и­да­ла­ри­ни бузиш, ҳуж­жат­лар, штам­плар, муҳр­лар, блан­ка­лар­ни қал­ба­ки­ла­ш­ти­риш ка­би жи­но­ий ҳо­лат­лар со­дир эти­л­ган. Ма­са­лан, “Га­рант ри­эл­тор групп” МЧЖ раҳ­ба­ри жа­ми­ят учун олин­ган кре­дит ма­б­лағи­ни ўз­ла­ш­ти­риб юбор­ган.

Давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­л­ган со­лиқ на­зо­ра­ти тад­бир­ла­ри на­ти­жа­си­га кў­ра, жо­рий йил­нинг би­рин­чи яр­ми­да 21 минг 770 дан зи­ёд ҳуқуқ­бу­зар­лик аниқлан­ган. Улар­нинг асо­сий қисми Тош­кент шаҳри, са­марқанд, Фарғо­на, Тош­кент, На­ман­ган ви­ло­ят­ла­ри ва Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си ҳис­са­си­га тўғри ке­ла­ди. Бун­да сав­до ва хиз­мат кўр­са­тиш қо­и­да­ла­ри, со­лиқ со­ли­на­ди­ган объ­ект­лар ҳи­со­би­ни олиб бо­риш ва кас­са опе­ра­ци­я­ла­ри­ни юри­тиш тар­тиб­ла­ри ҳам­да тў­лов ин­ти­зо­ми бу­зи­л­ган. Қо­и­да­бу­зар­ли­клар­га, энг ав­ва­ло, ҳуқуқий са­вод­хон­лик­нинг паст­ли­ги, ай­ниқ­са, со­лиқ қо­нун­чи­ли­ги­ни ях­ши бил­мас­лик са­баб бўл­ган.

Давлат бо­ж­хо­на қў­ми­та­си­дан тақ­дим эти­л­ган маъ­лу­м­от­га қа­ра­ган­да, жо­рий йил­нинг ол­ти ойи да­во­ми­да тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри то­мо­ни­дан 760 та­дан зи­ёд қо­нун­бу­зи­лиш ҳо­ла­ти со­дир эти­л­ган. яъ­ни улар бо­ж­хо­на че­га­ра­си орқа­ли то­вар­лар­ни ноқо­ну­ний олиб ўти­ш­ган, то­вар­лар ва транс­порт во­си­та­ла­ри­ни де­кла­ра­ци­я­лаш тар­ти­би­ни бу­зи­ш­ган, бо­ж­хо­на тў­ло­вла­ри­ни ка­май­ти­риш, қай­та­риб олиш, тўлаш тар­тиб­ла­ри­га риоя этиш­ма­ган. Ма­са­лан, На­ман­ган ви­ло­я­ти­да­ги “Во­дий тек­стиль са­но­ат” МЧЖ раҳ­ба­ри то­мо­ни­дан ишлаб чиқа­риш учун за­рур бўл­ган три­ко­таж маҳ­су­лот­ла­ри те­ги­шли им­ти­ёз би­лан олиб ки­ри­л­ган, ам­мо у ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган мақ­сад­га йў­нал­ти­рил­ма­сдан, бо­зор­да со­тиб юбо­ри­л­ган.

Маз­кур ҳо­лат­лар­нинг са­ба­б­ла­ри­дан ке­либ чиқиб, тад­бир­кор­лар­нинг на­фақат бу соҳа­да­ги ҳуқуқий са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш, бал­ки бо­ж­хо­на на­зо­ра­ти­ни ку­чай­ти­риш, бун­да за­мо­на­вий тех­ни­ка ва ин­но­ва­ци­он тех­но­ло­ги­я­лар­дан кенг фой­да­ла­ниш за­рур­ли­ги таъ­кид­лан­ди.

Кун тар­ти­би­да­ги ма­са­ла танқи­дий руҳ­да муҳо­ка­ма қи­ли­нар экан, соҳа­да­ги ҳар қан­дай қо­нун­бу­зи­ли­ш­га қар­ши кес­кин чо­ра­лар кўри­ли­ши ба­ро­ба­ри­да, би­рин­чи бор, би­либ-бил­май ха­то­лик­ка йўл қўй­ган тад­бир­кор­лар ке­чи­ри­ла­ёт­га­ни эъ­ти­роф этил­ди. Ма­са­лан, тўғри ху­ло­са чиқа­риб, ҳуқуқ­бу­зар­лик оқи­бат­ла­ри­ни бар­та­раф эт­ган ҳам­да со­лиқлар ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар, шу жум­ла­дан, пе­ня­лар, бо­шқа мо­ли­явий санк­ци­я­лар тар­зи­да давлат­га ет­ка­зи­л­ган за­рар­нинг ўр­ни­ни тў­лиқ қо­пла­ган 13 минг 633 на­фар тад­бир­кор маъ­му­рий жа­во­бгар­лик­дан озод эти­л­ган.

Йиғи­лиш яку­ни­да қайд эти­л­га­ни­дек, ўз давла­ти ва жа­мо­аси ман­фа­а­ти­ни ўй­ла­ган тад­бир­кор, энг ав­ва­ло, қо­нун­га ито­ат­кор бўл­са, қо­нун­ни ҳур­мат қил­са, у ҳеч қа­чон кам бўл­май­ди, ри­вож­ла­ниш йў­ли­дан оғиш­май­ди. Ак­син­ча ҳо­лат учун эса жа­во­бгар­лик муқар­рар. Бу­нинг оқи­ба­ти эса жа­ми­ят учун ҳам, тад­бир­кор­нинг ўзи учун ҳам зарар.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.