Ўза­ро ишон­ч­га асо­слан­ган алоқа

“Ўз­бе­ки­стон те­мир йўл­ла­ри” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­да “Роҳи оҳа­ни То­жи­ки­стон” давлат уни­тар кор­хо­на­си де­ле­га­ци­я­си би­лан учра­шув бў­либ ўт­ди.

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН -

Тад­бир­да қайд эти­л­га­ни­дек, Ўз­бе­ки­стон ва То­жи­ки­стон те­мир йўл ком­па­ни­я­ла­ри ўр­та­си­да тран­зит юклар та­шиш, ва­гон­лар­га тех­ник хиз­мат кўр­са­тиш, уни таъ­мир­лаш бо­рас­и­да қа­тор ишлар амал­га оши­рил­моқ­да. Бу­нинг на­ти­жа­си­да ик­ки давлат ўр­та­си­да­ги ўза­ро сав­до ай­лан­ма­си се­зи­лар­ли да­ра­жа­да ош­ди. Ху­су­сан, “Ўз­те­ми­рй­ўл­ма­штаъ­мир” уни­тар кор­хо­на­си То­жи­ки­стон те­мир йўл­ла­ри­га қа­рашли теп­ло­воз ва ва­гон ғил­ди­рак­ла­ри­ни таъ­мир­лаш бўй­и­ча жа­ми 130 813 АҚШ дол­ла­ри­га тенг шар­тно­ма­лар им­зо­ла­ган бў­либ, бу бу­юрт­ма­лар тўла­ли­ги­ча си­фат­ли қи­либ ба­жа­ри­л­ган. Бун­дан та­шқа­ри, 2017 йил да­во­ми­да “Роҳи оҳа­ни То­жи­ки­стон” давлат уни­тар кор­хо­на­си­га қа­рашли 100 дан ор­тиқ юк ва­го­ни хиз­мат муд­да­ти­ни узай­ти­риш им­ко­ни­я­ти­ни аниқлаш мақ­са­ди­да “Ан­ди­жон ме­ха­ни­ка за­во­ди” шўъ­ба кор­хо­на­си­да ди­а­гно­сти­ка қи­лин­ди.

Бу бо­ра­да­ги саъй-ҳа­ра­кат­лар­ни из­чил ри­вож­лан­ти­риш, ян­ги им­ко­ни­ят­лар­ни иш­га со­лиш, ишончли ҳам­кор­лик­ни яна­да му­стаҳ­кам­лаш де­ле­га­ци­я­лар ўр­та­си­да­ги му­зо­ка­ра­лар­нинг асо­сий мавзу­си бўл­ди. Шу­нин­г­дек, учра­шув­да ло­ко­мо­тив ва ва­гон­лар­ни за­мо­на­вий қи­либ қай­та таъ­мир­лаш, юк ва йў­лов­чи та­шиш соҳа­си­да ўза­ро ке­ли­ш­ган ҳол­да иш олиб бо­риш бўй­и­ча ҳам сўз юри­тил­ди.

То­жи­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг ак­са­ри­ят экс­порт ва им­порт та­шувла­ри Ўз­бе­ки­стон ҳу­д­у­ди орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди. Шу бо­ис, йиғи­ли­ш­да асо­сий эъ­ти­бор тран­зит юкла­ри­ни олиб ўти­ш­да қў­шимча им­ти­ёз ва пре­фе­рен­ци­я­лар яра­тиш бўй­и­ча амал­га оши­ри­лиш ло­зим бўл­ган тад­бир­лар­га қа­ра­тил­ди.

Ўза­ро суҳ­бат чоғи­да юк ва йў­лов­чи та­шиш ҳа­жми­ни кўпайтириш ма­са­ла­ла­ри ҳам атро­фли­ча муҳо­ка­ма этил­ди. Му­зо­ка­ра­лар яку­ни­га кў­ра То­жи­ки­стон йў­лов­чи по­езд­ла­ри­нинг Ўз­бе­ки­стон ҳу­д­у­ди­дан ўти­ши­да 25 фо­из че­гир­ма тақ­дим этиш, Тер­миз, Қар­ши ва са­марқанд вок­зал­ла­ри­да тўх­таб ўтиш, йў­лов­чи­лар­га на­му­на­ли хиз­мат кўр­са­тиш­ни таш­кил этиш бўй­и­ча ке­ли­шув­га эри­шил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.