КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА тай­ёр­гар­лик

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН -

Пой­тах­ти­м­из­да­ги Мил­лий мат­бу­от мар­ка­зи­да Уй-жой ком­му­нал хиз­мат кўр­са­тиш ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан “2018/2019 йил­лар куз-қиш мавсумига тай­ёр­гар­лик кў­риш, уни та­ло­фат ўт­ка­зиш бўй­и­ча Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳам­да Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг топ­ши­риқ ва ва­зи­фа­ла­ри ижро­си до­ира­си­да ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган чо­ра-тад­бир­лар” мавзу­и­да мат­бу­от ан­жу­ма­ни ўт­ка­зил­ди.

Тад­бир­да таъ­кид­лан­га­ни­дек, ай­ни пайт­да Уй-жой ком­му­нал хиз­мат кўр­са­тиш ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан рес­пуб­ли­ка­миз­нинг бар­ча ҳу­д­уд­ла­ри­да 2018/2019 йи­л­ги куз-қиш мавсумига тай­ёр­гар­лик кў­риш бўй­и­ча кенг кўлам­ли ишлар бо­шлаб юбо­ри­л­ган.

Мам­ла­ка­ти­миз Пре­зи­ден­ти­нинг жо­рий йил 12 июл­да им­зо­лан­ган “Рес­пуб­ли­ка иқти­со­ди­ё­ти тар­моқла­ри ва ижти­мо­ий соҳа­ла­ри­ни 2018/2019 йил­лар куз-қиш да­ври­да барқа­рор ишла­ш­га ком­плекс тай­ёр­лаш­ни таъ­мин­лаш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри ижро­си бўй­и­ча ва­зир­лик мар­ка­зий ап­па­ра­ти, ти­зим­да­ги бар­ча таш­ки­лот ва кор­хо­на­лар­га аниқ ва­зи­фа­лар бел­ги­лан­ган.

Ўт­ган йил­лар да­во­ми­да тў­план­ган та­жри­ба­га та­ян­ган ҳол­да 2017/2018 йи­л­ги куз-қиш мавсумига тай­ёр­гар­лик кў­риш бо­рас­и­да йўл қўй­и­л­ган кам­чи­ли­клар таҳ­лил қи­ли­ниб, шу асо­сда мав­сум­га тай­ёр­гар­лик кў­риш бўй­и­ча ком­плекс чо­ра-тад­бир­лар ишлаб чиқи­л­ган.

– Куз-қиш мавсумига тай­ёр­гар­лик ишла­ри­ни амал­га оши­риш, ав­ва­ло, мав­жуд кўп қа­ват­ли уй-жой­лар­нинг тех­ник ҳо­ла­ти­ни ўр­га­ниш мақ­са­ди­да хат­лов ўт­ка­зи­ш­дан, ис­сиқ­лик таъ­ми­но­ти объ­ект­ла­ри (мар­ка­зий ва маҳал­лий қо­зон­хо­на­лар ҳам­да ис­сиқ­лик тар­моқла­ри ҳо­ла­ти­ни, улар­нинг ёр­дам­чи қу­рил­ма­ла­ри ва ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар­ни тай­ёр­лаш)ни танқи­дий ўр­га­ни­ш­дан бо­шлан­ди, – дей­ди уй-жой ком­му­нал хиз­мат кўр­са­тиш ва­зи­ри ўрин­боса­ри Ғо­фир Жа­мо­лов. – Хат­лов ўт­ка­зиш тад­бир­ла­ри­га ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг мо­ни­то­ринг иш­чи гу­руҳи аъ­зо­ла­ри, маҳал­ла фуқа­ро­лар йиғин­ла­ри ва ху­су­сий уй-жой мулк­дор­ла­ри шир­кат­ла­ри­нинг ра­исла­ри ҳам­да маҳал­ла фа­ол­ла­ри жалб қи­лин­ди. Ўт­ка­зи­л­ган хат­лов на­ти­жа­ла­ри­га асо­сан, кўп қа­ват­ли уй-жой фон­ди­ни, ис­сиқ­лик таъ­ми­но­ти ти­зи­ми­ни куз-қиш мавсумига тай­ёр­лаш бўй­и­ча амал­га оши­ри­ли­ши ло­зим бўл­ган ишлар­нинг аниқ ҳа­жми, муд­да­ти ва чо­ра-тад­бир­ла­ри бел­ги­лаб олин­ди. Жой­лар­да штаб иш­чи гу­руҳла­ри ту­зи­либ, фа­о­ли­ят юрит­моқ­да. Шу­нин­г­дек, мар­ка­зий дис­пет­чер­лик пунк­ти ҳам­да ава­рия хиз­мат­ла­ри би­лан жой­лар­да иш­чи гу­руҳлар­нинг ҳам­кор­лик­да фа­о­ли­ят кўр­са­тиш ти­зи­ми ишлаб чиқил­ди ва мо­ни­то­ринг ишла­ри йўл­га қўй­ил­ди.

Маъ­лу­мот­лар­га кў­ра, Уй-жой ком­му­нал хиз­мат кўр­са­тиш ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан

маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри, му­та­сад­ди ва­зир­лик ва таш­ки­лот­лар би­лан бир­га­лик­да қуй­и­да­ги ишлар­ни амал­га оши­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган. Ис­сиқ­лик таъ­ми­но­ти ти­зи­ми бўй­и­ча:

7 та мар­ка­зий қо­зон­хо­на, 3 та маҳал­лий қо­зон­хо­на, 32 та ис­и­тиш қо­зо­ни ва 49,54 км ис­сиқ­лик тар­моғи му­кам­мал таъ­мир­ла­на­ди;

70 та мар­ка­зий ҳам­да 40 та маҳал­лий қо­зон­хо­на, 831 та ис­и­тиш қо­зо­ни, 873 км ис­сиқ­лик тар­моғи жо­рий таъ­мир­ла­на­ди ва 80,3 км ис­сиқ­лик қо­пла­ма­си ал­ма­ш­ти­ри­ла­ди; кўп қа­ват­ли уй-жой­лар­ни таъ­мир­лаш бўй­и­ча:

7657 та кўп қа­ват­ли уй-жой таъ­мир­ла­на­ди, уш­бу мақ­сад­лар­га ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг им­ти­ёз­ли кре­дит­ла­ри ҳам­да рес­пуб­ли­ка бюд­же­ти ма­б­лағи ҳи­со­би­дан жа­ми 509 174,5 млн. сўм ажра­ти­ла­ди. Шу­нин­г­дек, 431 та лифт таъ­мир­ла­на­ди ва Тош­кент шаҳри­да­ги 162 та лифт ал­ма­ш­ти­ри­ла­ди.

Кўп хо­на­дон­ли уй­лар­га ту­таш ҳу­д­уд­лар­да 1331 та бо­ла­лар май­дон­ча­си бар­по эти­либ, 1516 та шун­дай май­дон­ча таъ­мир­ла­на­ди. Бун­дан та­шқа­ри, 130 683 по­гон метр ир­ри­га­ция ти­зи­ми таъ­мир­ла­на­ди, кўп қа­ват­ли уй­лар олд қисми­да­ги 754,71 минг. кв.м йўлак бе­тон қо­риш­ма­си би­лан қо­пла­ниб, 7120 та та­шқи ёри­тиш уску­на­си со­зла­на­ди. Ичим­лик сув таъ­ми­но­ти:

610,9 км со­вуқ сув таъ­ми­но­ти қу­ву­ри жо­рий ҳам­да 181,3 км қу­вур му­кам­мал таъ­мир­ла­на­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, кўп қа­ват­ли уй-жой­лар­нинг ис­сиқ­лик таъ­ми­но­ти, сув таъ­ми­но­ти ва ка­на­ли­за­ция ти­зим­ла­ри­ни тай­ёр­лаш бўй­и­ча та­с­диқлан­ган жа­д­вал­га асо­сан, 2018-2019 йил­лар куз-қиш мав­су­ми­да барқа­рор фа­о­ли­ят юри­ти­ш­га до­ир до­и­мий ишлар­нинг ҳар кун­лик мо­ни­то­рин­ги ўт­ка­зиб бо­ри­ла­ди.

Ан­жу­ман­да таъ­кид­ла­ни­ши­ча, куз-қиш мавсумига тай­ёр­гар­лик бо­рас­и­да шир­кат­лар фа­о­ли­я­ти­ни са­ма­ра­ли таш­кил этиш, кўп қа­ват­ли уй-жой фон­ди­ни мун­та­зам ра­ви­ш­да кўрик­дан ўт­ка­зиш ва жо­рий таъ­мир­лаш, кўп қа­ват­ли уй­лар­нинг ич­ки қу­рил­ма­ла­ри­да ава­рия эҳти­мо­ли бўл­ган ҳо­лат­лар­ни аниқлаш ва но­со­зли­клар­ни бар­та­раф этиш ишла­ри­нинг бо­ри­ши бўй­и­ча на­зо­рат ўр­на­ти­ла­ди. г.сай­да­ли­е­ва.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.