Ўр­ган­ган кўн­гил...

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ҲУҚУҚ -

Ҳам­дам­жон Ҳа­ки­мов яна қўл­га ту­ш­ди… У шу йил­нинг фев­раль ой­и­да та­ни­ши На­си­ба На­ри­мо­но­ва­нинг (мақо­лад­а­ги исм-фа­ми­ли­я­лар ўз­гар­ти­ри­л­ган) пла­стик кар­точ­ка­си­да­ги 112 мил­ли­он сўм пу­ли­ни 7 фо­из эва­зи­га нақд­ла­ш­ти­риш, сўн­гра АҚШ дол­ла­ри­га ал­ма­ш­ти­риб бе­риш­ни ваъ­да қи­ла­ди. Шу мақ­сад­да улар ик­ки­си Чи­лон­зор ту­ма­ни­да­ги “Ма­к­ро” су­пер­мар­ке­ти ол­ди­да учра­ши­ша­ди. Ҳам­дам­жон су­пер­мар­кет­га ки­риб, пла­стик кар­точ­ка­да ай­ти­л­ган пул ҳақиқа­тан бор­ли­ги­ни би­либ чиқа­ди. Шун­дан сўнг На­си­ба­га 10 000 АҚШ дол­ла­ри бе­ра­ди. Пла­стик кар­точ­ка­да­ги пул­нинг ҳам­ма­си­ни ечиб олган­дан сўнг яна 2702 дол­лар бе­ри­ши­ни ай­та­ди. Худ­ди шу пайт­да улар қўл­га оли­на­ди...

Ал­бат­та, тер­гов, су­риш­ти­рув ишла­ри­дан сўнг уш­бу жи­но­ят иши суд­га оши­рил­ди.

Жи­но­ят ишла­ри бўй­и­ча Учте­па ту­ма­ни су­ди маз­кур иш­ни кўриб чиқиб, Ҳам­дам­жон Ҳа­ки­мов­ни Жи­но­ят ко­дек­си­нинг 177-мод­да­си 3-қисми “а” бан­ди би­лан айб­дор деб топ­ди ва ун­га нис­ба­тан энг кам иш ҳақи­нинг 50 ба­ра­ва­ри миқ­до­ри­да жа­ри­ма жа­зо­си бел­ги­ла­ди. Иш юза­си­дан ашёвий да­лил деб эъ­ти­роф эти­л­ган 10 минг АҚШ дол­ла­ри давлат да­ро­ма­ди­га му­со­да­ра қи­лин­ди.

Хул­лас, бир жи­но­ят шун­дай якун топ­ди. суд жа­ра­ё­ни­да Ҳам­дам­жон Ҳа­ки­мов қил­ми­ши­ни тў­ла тан олиб, бу иши­дан пу­шай­мон экан­ли­ги­ни кўп бо­ра та­к­рор­ла­ди. Ам­мо унинг пу­шай­мон­ли­ги­га ишо­ниб бўлар­ми­кин? Шу ҳо­лат ки­ши­ни ўй­лан­ти­ра­ди.

Гап шунда­ки, эн­ди­ги­на 40 ёш­га тўл­ган Ҳам­дам­жон шу пайт­га қа­дар тўрт марта жи­но­ят со­дир этиб, жа­зо­лан­ган эди.

У би­рин­чи бор жи­но­ят­га қўл ур­га­ни­да 25 ёшли на­вқи­рон йи­гит эди. Ўшан­да ҳам Жи­но­ят ко­дек­си­нинг 177-мод­да­си 3-қисми “а” бан­ди би­лан ай­блан­ган­ди. 2007 йил­да Ҳам­дам­жон Жи­но­ят ко­дек­си­нинг 169-мод­да­си 3-қисми “а” бан­ди, 277-мод­да­си 2-қисми “а” бан­ди ва 59-мод­да­си­да­ги жи­но­ят­лар­ни со­дир этиб, суд қи­лин­ди. Ўр­ган­ган кўн­гил ўр­тан­са қўй­мас экан, 2012 йил­да у яна жи­но­ят­га қўл ур­ди. Бу са­фар Жи­но­ят ко­дек­си­нинг 276-мод­да­си 1-қисми­да кўр­са­ти­л­ган жи­но­ят­ни со­дир эт­ди. ора­дан ик­ки йил ўтиб, яна суд­нинг қо­ра кур­си­си­га ўтир­ди. Эн­ди у Жи­но­ят ко­дек­си­нинг 177-мод­да­си 3-қисми “а”, “г” банд­ла­ри би­лан жа­во­бгар­лик­ка тор­тил­ди. Энг ачи­нар­ли­си, Ҳ.ҳа­ки­мов шун­ча аф­сус-на­до­мат­лар­дан сўнг яна жи­но­ят кў­ча­си­га кир­ди. Хўш, унинг сў­зи­га ишо­ниш мум­кин­ми? Наҳот­ки, бу иш­га қўл ури­ши­дан ол­дин қил­ми­ши фош бў­либ, бе­шин­чи марта ҳам суд­ла­ни­ши мум­кин­ли­ги­ни ўй­ла­ма­ган бўл­са? Унинг бе­шин­чи суд­дан кей­ин­ги пу­шай­мон­ли­ги­га ишо­ниш мум­кин­ми? Бал­ки унинг қил­ми­шла­ри­ни суд­дан та­шқа­ри маҳал­ла­да ҳам муҳо­ка­ма қи­лиш ке­рак­дир.

Меҳрож Сай­фул­ла­ев, Бош про­ку­ра­ту­ра ҳу­зу­ри­да­ги Иқти­со­дий жи­но­ят­лар­га қар­ши ку­ра­шиш де­пар­та­мен­ти­нинг

Учте­па ту­ма­ни бў­ли­ми кат­та ин­спек­то­ри.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.