Спи­та­мен ту­ма­ни­да­ги мак­таб қу­ри­ли­ши бо­шлан­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Ўз мух­би­ри­миз.

Ўз­бе­ки­стон ва то­жи­ки­стон ўр­та­си­да 2018-2019 йил­лар­да сав­до-иқти­со­дий, инвестициявий, ижти­мо­ий-гу­ма­ни­тар соҳа­лар­да ҳам­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­риш, ўза­ро ишон­ч­га асо­слан­ган алоқа­лар­ни му­стаҳ­кам­лаш бо­рас­и­да йўл ха­ри­та­си бел­ги­лаб олин­ган эди. қисқа фур­сат­да уш­бу ре­жа асо­си­да бир қан­ча лой­иҳа­лар ҳа­ёт­га тат­биқ этиб ке­лин­моқ­да. Жум­ла­дан, Ўз­бе­ки­стон Пре­зи­ден­ти­нинг жо­рий йил 12 март­да­ги “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ва то­жи­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ўр­та­си­да­ги ик­ки то­мон­ла­ма ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри асо­си­да “Ўз­бе­ки­стон те­мир йўл­ла­ри” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти то­мо­ни­дан “то­жи­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Сўғд ви­ло­я­ти Спи­та­мен ту­ма­ни­да­ги уму­мий ўр­та таъ­лим мак­та­би ма­жмуа­си­ни қу­риш ва ас­боб-уску­на­лар би­лан жиҳоз­лаш” лой­иҳа­си­ни амал­га оши­риш бо­шлаб юбо­рил­ди.

“Ўз­бе­ки­стон те­мир йўл­ла­ри” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти ма­б­лағла­ри ҳи­со­би­дан бар­по эти­л­а­ёт­ган уш­бу ма­жмуа “Ўз­шаҳар­со­зли­к­ли­ти” давлат уни­тар кор­хо­на­си то­мо­ни­дан лой­иҳа­ла­ш­ти­ри­л­ган. Ҳо­зир қу­ри­лиш учун 2,1 гек­тар май­дон ажра­ти­л­ган бў­либ, бу ер­га “Ўз­бе­ки­стон те­мир йўл­ла­ри” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти то­мо­ни­дан бар­ча за­рур тех­ни­ка ва ме­ха­низмлар ет­ка­зи­л­ган. Ай­ни пайт­да ту­проқ ишла­ри ва бўлғу­си ин­шо­от­нинг пой­де­вор қисми­ни ти­клаш би­лан боғ­лиқ ишлар амал­га оши­рил­моқ­да. Уш­бу жа­ра­ён ик­ки сме­на­да таш­кил эти­л­ган бў­либ, қу­рув­чи­лар, муҳан­дис тех­ник хо­дим­лар учун бар­ча шарт-ша­ро­ит­лар яра­ти­л­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.