ХАЛҚЛАРИМИЗ ДЎСТЛИГИНИНГ БУЗИЛМАС КЎПРИГИ ҲАР ТОМОНЛАМА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Ду­нё ду­нё бў­либ­ди­ки, ўз­бек ва то­жик халқла­ри бир да­рё­дан сув ичиб, дўст­лик ва би­ро­дар­лик­да ён­ма-ён яшаб кел­моқ­да. Ди­ни, урф-одат­ла­ри, анъ­а­на­ла­ри бир бўл­ган бу ик­ки халқ­ни ик­ки тил­да сўз­ла­шув­чи бир халқ ҳам дей­и­ша­ди.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев­нинг та­кли­фи­га би­но­ан То­жи­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Эмо­ма­ли Раҳ­мон 17 ав­густ ку­ни давлат таш­ри­фи би­лан мам­ла­ка­ти­миз­га кел­ди.

Ис­лом Ка­ри­мов но­ми­да­ги Тош­кент халқа­ро аэро­пор­ти­да олий мар­та­ба­ли меҳ­мон­ни мам­ла­ка­ти­миз раҳ­ба­ри Шав­кат Мир­зи­ёев ку­тиб ол­ди.

Шун­дан сўнг То­жи­ки­стон Пре­зи­ден­ти Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош ва­зи­ри Аб­дул­ла Ари­пов ҳам­роҳ­ли­ги­да Мустақил­лик май­до­ни­га таш­риф бу­юр­ди.

Олий мар­та­ба­ли меҳ­мон ҳур­ри­я­ти­миз, пор­лоқ ис­тиқ­бо­ли­миз ва эз­гу ни­ят­ла­ри­миз рам­зи бўл­ган Мустақил­лик ва эз­гу­лик мо­ну­мен­ти пой­и­га гул қўй­ди. Уш­бу му­аз­зам май­дон Ўз­бе­ки­стон­нинг тинч­лик­се­вар си­ё­са­ти­ни, халқи­миз­нинг бу­нёд­кор­лик ва фа­ро­вон­лик йў­ли­да­ги эз­гу ин­ти­ли­шла­ри­ни акс эт­ти­рув­чи ноёб ма­жмуа эка­ни­ни алоҳи­да эъ­ти­роф эт­ди.

То­жи­ки­стон раҳ­ба­ри­га Мустақил­лик май­до­ни меъ­мо­рий ечи­ми, те­ран маъ­но-маз­му­ни ҳақи­да маъ­лу­мот бе­рил­ди. Май­дон мар­ка­зи­да қад ро­стла­ган Мустақил­лик ва эз­гу­лик мо­ну­мен­ти Ўз­бе­ки­стон тан­ла­ган йўл – Истиқ­лол йў­ли­ни тарғиб қи­лиш, ўз­бек халқи­нинг бу­нёд­кор­лик са­лоҳи­я­ти­ни на­мо­ён эти­ш­да муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эти­ши таъ­кид­лан­ди.

Кўк­са­рой қар­ор­гоҳи­да То­жи­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Эмо­ма­ли Раҳ­мон­ни рас­мий ку­тиб олиш ма­ро­си­ми бўл­ди. Олий мар­та­ба­ли меҳ­мон ша­ра­фи­га фахрий қо­ро­вул саф торт­ди.

Шав­кат Мир­зи­ёев ва Эмо­ма­ли Раҳ­мон шоҳ­су­па­га кўта­рил­ди­лар. Ўз­бе­ки­стон ва То­жи­ки­стон давлат ма­дҳи­я­ла­ри ян­гра­ди. Пре­зи­дент­лар фахрий қо­ро­вул са­фи ол­ди­дан ўт­ди­лар.

ЎЗА мух­бир­ла­ри­нинг ха­бар бе­ри­ши­ча, рас­мий ку­тиб олиш ма­ро­си­ми­дан сўнг давлат раҳ­бар­ла­ри тор до­ира­да учра­шув ўт­каз­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз То­жи­ки­стон раҳ­ба­ри­ни са­ми­мий қут­лаб, мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да қисқа муд­дат­да му­стаҳ­кам ҳам­кор­лик қа­рор то­п­га­ни, бу таш­риф из­чил му­стаҳ­кам­ла­ниб бо­ра­ёт­ган ўза­ро ман­фа­ат­ли ва фа­ол му­лоқот­нинг ман­тиқий да­во­ми эка­ни­ни алоҳи­да таъ­кид­ла­ди.

– Қўш­ни То­жи­ки­стон би­лан дў­сто­на му­но­са­бат­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш Ўз­бе­ки­стон та­шқи си­ё­са­ти­нинг усту­вор йў­на­ли­шла­ри­дан би­ри ҳи­собла­на­ди. Сиз­нинг Ўз­бе­ки­стон­га давлат мақо­ми­да­ги илк таш­ри­фин­гиз бун­дан да­ло­лат бе­ра­ди. Биз уни ўза­ро ишон­ч­га асо­слан­ган си­ё­сий му­лоқо­ти­миз­нинг да­во­ми си­фа­ти­да баҳо­лаб, ик­ки томонлама му­но­са­бат­лар­ни яна­да юк­сак да­ра­жа­га кўта­риш ва уни ян­ги ама­лий маз­мун би­лан бой­и­ти­ш­га тай­ёр­миз, – де­ди Шав­кат Мир­зи­ёев.

То­жи­ки­стон Пре­зи­ден­ти уш­бу учра­шув ик­ки томонлама му­но­са­бат­лар­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш жа­ра­ё­ни­да­ги муҳим босқич, ҳам­кор­лик­нинг бу­гун­ги ҳо­ла­ти­ни ҳар томонлама таҳ­лил қи­лиш, ис­тиқ­бол­да­ги усту­вор йў­на­ли­шлар­ни бел­ги­лаб олиш учун ях­ши им­ко­ни­ят эка­ни­ни ай­тиб ўт­ди.

– Қар­дош ўз­бек ди­ё­ри­га та­клиф эт­га­нин­гиз ва са­ми­мий меҳ­мон­дўст­лик учун беҳад мин­нат­дор­миз. Мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да ўза­ро ҳам­кор­лик ис­тиқ­бол­ла­ри­ни муҳо­ка­ма қи­лиш ях­ши анъ­а­на­га ай­лан­ди. Сиз­нинг То­жи­ки­стон­га давлат таш­ри­фин­гиз мам­ла­кат­ла­ри­миз­нинг алоқа­ла­ри­ни ти­кла­ди, бар­ча соҳа­лар­да­ги ком­плекс ма­са­ла­лар­ни из­чил ри­вож­лан­ти­ри­ш­га кучли турт­ки бер­ди. Сиз­нинг оқи­ло­на си­ё­са­тин­гиз ту­фай­ли Ўз­бе­ки­стон ул­кан ютуқлар­ни қўл­га ки­рит­моқ­да, одам­лар­нинг ишон­чи юк­сал­моқ­да. Бу­гун­ги таш­риф халқла­ри­миз­нинг фа­ро­вон­ли­ги учун муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эта­ди, – де­ди Эмо­ма­ли Раҳ­мон.

Му­лоқ­от­да тур­ли соҳа­лар­да­ги ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­риш, ҳу­д­уд­лар, йи­рик кор­хо­на­лар ва тад­бир­кор­лар ўр­та­си­да­ги алоқа­лар­ни му­стаҳ­кам­лаш, ма­да­ний-гу­ма­ни­тар алоқа­лар­ни фа­ол­ла­ш­ти­ри­ш­га эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди, то­мон­лар­ни қи­зиқтир­ган мин­тақа­вий ва халқа­ро ма­са­ла­лар юза­си­дан фикр ал­ма­шил­ди.

Шун­дан сўнг му­зо­ка­ра­лар ик­ки мам­ла­кат рас­мий де­ле­га­ци­я­ла­ри иш­ти­ро­ки­да кен­гай­ти­ри­л­ган тар­киб­да да­вом эт­ди.

Ун­да мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да си­ё­сий, сав­до-иқти­со­дий, транс­порт ком­му­ни­ка­ци­я­си, энер­ге­ти­ка, ин­ве­сти­ция, қи­ш­лоқ ва сув хў­жа­ли­ги, ту­ризм ва бо­шқа соҳа­лар­да­ги ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­риш ма­са­ла­ла­ри муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да қа­бул қи­лин­ган аниқ чо­ра-тад­бир­лар ту­фай­ли то­вар ай­лан­ма­си жа­дал суръ­ат­лар би­лан ўсиб бор­моқ­да. Жо­рий йил­нинг би­рин­чи яр­ми­да ўза­ро сав­до ҳа­жми 35,1 фо­из орт­ди. 2018 йил­да қий­ма­ти 300 мил­ли­он дол­лар­дан ор­тиқ сав­до шар­тно­ма ва ке­ли­шувла­ри им­зо­ла­ниб, улар­ни ҳа­ёт­га тат­биқ этиш чо­ра­ла­ри кўрил­моқ­да.

Шав­кат Мир­зи­ёев ўза­ро сав­до ай­лан­ма­си мам­ла­кат­ла­ри­миз са­лоҳи­я­ти­га мос эмас­ли­ги, то­вар ай­ир­бо­шлаш ҳа­жми­ни 1 мил­ли­ард дол­лар­га ет­ка­зиш учун фой­да­ла­нил­ма­ган ул­кан за­хи­ра­лар мав­жуд­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

Ав­то­мо­биль, те­мир йўл ва авиақат­но­влар йўл­га қўй­и­л­га­ни сав­до-иқти­со­дий ҳам­кор­лик кўла­ми­ни кен­гай­ти­ри­ш­га хиз­мат қил­моқ­да. Энер­ге­ти­ка соҳа­си­да­ги са­ма­ра­ли ҳам­кор­лик му­стаҳ­кам­ла­ниб бор­моқ­да. Жо­рий йил ап­рель ой­и­дан То­жи­ки­стон­га та­би­ий газ ет­ка­зиб бе­риш ти­клан­ди.

То­жи­ки­стон­дан электр энер­ги­я­си со­тиб олиш ҳа­жми орт­моқ­да. Мам­ла­кат­ла­ри­миз бун­дан бу­ён ҳам транс­порт ва халқа­ро тран­зит ко­ри­дор­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш соҳа­си­да яна­да са­ма­ра­ли ҳам­кор­лик қи­лиш учун ама­лий саъй-ҳа­ра­кат­лар­ни ба­жа­ри­ш­га тай­ёр­ли­ги таъ­кид­лан­ди.

2018 йил ик­ки томонлама му­но­са­бат­лар та­ри­хи­да ғо­ят му­ваф­фақи­ят­ли бўл­ди. Йил бо­ши­дан бу­ён тур­ли да­ра­жа­лар­да эл­лик­дан ор­тиқ учра­шув бў­либ ўт­ди. Сав­до-иқти­со­дий ҳам­кор­лик бўй­и­ча ҳу­ку­мат­ла­ра­ро ко­мис­си­я­нинг тўрт­та маж­ли­си ўт­ка­зил­ди.

То­жи­ки­стон раҳ­ба­ри­нинг маз­кур таш­ри­фи мам­ла­кат­ла­ри­миз­нинг сав­до­иқти­со­дий ва транс­порт ком­му­ни­ка­ци­я­си соҳа­ла­ри­да­ги са­лоҳи­я­ти­ни оши­ри­ш­га кенг им­ко­ни­ят яра­та­ди. Энг муҳи­ми, халқларимиз фа­ро­вон­ли­ги ва бу­тун Мар­ка­зий Осиё мин­тақа­си­да из­чил та­раққи­ёт­ни таъ­мин­ла­ш­да мам­ла­кат­ла­ри­миз­нинг дў­сто­на алоқа­ла­ри муҳим омил бўла­ди.

Му­зо­ка­ра­да ик­ки мам­ла­кат биз­нес ту­зил­ма­ла­ри ва че­га­ра­ол­ди ҳу­д­уд­ла­ри ўр­та­си­да ко­опе­ра­ци­я­ни кен­гай­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган қў­шимча чо­ра-тад­бир­лар кў­риш за­рур­ли­ги таъ­кид­лан­ди. Қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тех­ни­ка­си­ни йиғиш, қу­ри­лиш ма­те­ри­ал­ла­ри, тай­ёр тўқи­ма­чи­лик, озиқ-овқат ва бо­шқа маҳ­су­лот­лар ишлаб чиқа­риш бўй­и­ча лой­иҳа­лар­ни тез­ла­ш­ти­ри­ш­га ке­ли­шиб олин­ди.

То­мон­лар тер­ро­ризм, ди­ний экс­тре­мизм, нар­ко­тра­фик, транс­мил­лий жи­но­ят­лар, халқа­ро хавф­сиз­лик­ка, бо­шқа ха­тар ва таҳ­дид­лар­га қар­ши ку­раш­ни чуқур­ла­ш­ти­риш, йи­рик гид­ро­энер­ге­тик лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­ри­ш­да ўза­ро ан­гла­шув ва кон­струк­тив ҳам­кор­лик­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­га тай­ёр эка­ни­ни бил­дир­ди­лар.

Кўк­са­рой­да бў­либ ўт­ган олий да­ра­жа­да­ги му­зо­ка­ра­лар яку­ни­да Пре­зи­дент­лар Стра­те­гик ше­ри­клик тўғри­си­да­ги шар­тно­ма­ни им­зо­ла­ди­лар. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си би­лан То­жи­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ўр­та­си­да Стра­те­гик ше­ри­клик тўғри­си­да­ги шар­тно­ма­да узоқ муд­дат­ли ва барқа­рор ше­ри­клик му­но­са­бат­ла­ри ўр­на­тиш мақ­са­ди, ўза­ро ҳам­кор­лик­нинг стра­те­гик йў­на­ли­шла­ри бел­ги­лан­ган.

Шав­кат Мир­зи­ёев ва Эмо­ма­ли Раҳ­мон давлат раҳ­бар­ла­ри­нинг Қўш­ма ба­ё­но­ти­га ҳам им­зо чек­ди­лар.

Шу­нин­г­дек, са­но­ат, стан­дарт­лаш ва сер­ти­фи­кат­лаш, че­га­ра­дан ўт­ка­зиш, таъ­лим ҳуж­жат­ла­ри­ни тан олиш, гео­де­зия ва гео­ло­гия, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги, ма­да­ни­ят ва бо­шқа соҳа­лар­да­ги ҳам­кор­лик­ка до­ир 27 та ҳуж­жат им­зо­лан­ди. Жум­ла­дан, Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти би­лан Хат­лон ви­ло­я­ти, Са­марқанд ви­ло­я­ти би­лан Сўғд ви­ло­я­ти ўр­та­си­да сав­до-иқти­со­дий, ил­мий-тех­ни­ка­вий ва ма­да­ний-гу­ма­ни­тар ҳам­кор­лик тўғри­си­да би­тим­лар қа­бул қи­лин­ди.

Давлат раҳ­бар­ла­ри бў­либ ўт­ган му­зо­ка­ра­лар ва эри­ши­л­ган ке­ли­шувлар­дан мам­нун­ли­ги­ни, Стра­те­гик ше­ри­клик тўғри­си­да­ги шар­тно­ма улар орас­и­да алоҳи­да аҳа­ми­ят­га эга эка­ни­ни эъ­ти­роф эт­ди­лар.

“Ўз­бе­ки­стон ва То­жи­ки­стон му­но­са­бат­ла­ри­да­ги кат­та ўз­га­ри­шлар ҳақи­да кўп га­пи­риш мум­кин. Ле­кин энг муҳим ютуқ – ама­лий ишла­ри­миз мил­ли­он­лаб одам­лар­га наф кел­ти­ра­ёт­га­ни, улар­нинг қал­би­да илиқ­лик уй­ғо­та­ёт­га­ни­дир. Биз бун­дан бу­ён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кў­при­ги­ни ҳар томонлама му­стаҳ­кам­ла­ш­га ҳа­ра­кат қи­ла­миз”, де­ди Шав­кат Мир­зи­ёев.

Олий да­ра­жа­да­ги Ўз­бе­ки­стон-то­жи­ки­стон му­лоқот­ла­ри яку­ни­да ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри ва­кил­ла­ри учун бри­финг ўт­ка­зил­ди.

Пре­зи­дент­лар Шав­кат Мир­зи­ёев ва Эмо­ма­ли Раҳ­мон му­зо­ка­ра­лар очиқ­лик, ўза­ро ан­гла­шув ва дў­сто­на руҳ­да ўт­га­ни, им­зо­лан­ган ҳуж­жат­лар мам­ла­кат­ла­ри­миз халқла­ри ман­фа­ат­ла­ри­га хиз­мат қи­ли­ши­ни қайд эт­ди­лар.

– То­жи­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг мам­ла­ка­ти­миз­га илк давлат таш­ри­фи ик­ки томонлама ҳам­кор­лик­да ян­ги уфқлар­ни оч­ди. Биз си­ё­сий, сав­до-иқти­со­дий, транс­порт, сув-энер­ге­ти­ка ва бо­шқа муҳим соҳа­лар­да­ги ўза­ро алоқа­лар­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­га до­ир дол­зарб ма­са­ла­лар­ни муҳо­ка­ма қил­дик. Амал­га оши­ри­л­ган ул­кан ва пух­та ҳам­кор­лик­даги ишлар са­ма­ра­си­да бу­гун Стра­те­гик ше­ри­клик тўғри­си­да­ги шар­тно­ма­ни им­зо­ла­дик. Бу му­но­са­бат­ла­ри­м­из­да ян­ги давр бо­шлан­га­ни­дан да­ло­лат­дир, – де­ди Шав­кат Мир­зи­ёев.

– Биз олий да­ра­жа­да­ги му­зо­ка­ра­ла­ри­миз яку­ни­ни ғо­ят са­ма­ра­ли ва қо­ниқар­ли, деб баҳо­лай­миз. У то­жик-ўз­бек му­но­са­бат­ла­ри­ни стра­те­гик ше­ри­клик, ўза­ро ҳур­мат, дўст­лик ва ях­ши қўш­ни­чи­лик асо­си­да му­стаҳ­кам­лаб бо­ри­ш­га ин­ти­лиш ва қатъ­ий аҳ­ди­миз­ни яна бир бор та­с­диқла­ди. Ўз­бе­ки­стон­га илк давлат таш­ри­фим да­во­ми­да ҳам­кор­лик­нинг ҳал этил­ма­ган би­рор ма­са­ла­си қол­ма­ди. Бар­ча кўта­ри­л­ган ма­са­ла­лар бўй­и­ча аниқ ху­ло­са­лар­га эри­ш­дик. Бу эса кел­гу­си­да, ал­бат­та, иж­о­бий на­ти­жа­лар бе­ра­ди, – де­ди Эмо­ма­ли Раҳ­мон.

То­жи­ки­стон Пре­зи­ден­ти халқларимиз ўр­та­си­да­ги дўст­лик, са­ми­мий би­ро­дар­лик му­но­са­бат­ла­ри­нинг яққол на­му­на­си си­фа­ти­да Пре­зи­дент Шав­кат Мир­зи­ёев­га бу­юк шо­ир ва му­таф­фа­кир Али­шер На­во­ий асар­ла­ри тар­жи­ма­си тў­план­ган “Чаш­маи хи­рад” ки­то­би­ни со­вға қил­ди.

Ик­ки давлат раҳ­бар­ла­ри пой­тах­ти­м­из­да­ги “Ўз­экс­по­мар­каз”да таш­кил эти­л­ган То­жи­ки­стон са­но­ат маҳ­су­лот­ла­ри кўр­газ­ма­си би­лан та­ни­ш­ди. Бу ер­да То­жи­ки­стон­нинг юз­дан ор­тиқ кор­хо­на­си маҳ­су­лот­ла­ри на­мой­иш этил­моқ­да. Пре­зи­ден­ти­миз­га маз­кур кор­хо­на­лар ҳақи­да сўз­лаб бе­рил­ди. Давла­ти­миз раҳ­ба­ри маҳ­су­лот­лар­нинг си­фа­ти би­лан қи­зиқ­ди, ишлаб чиқа­рув­чи­лар би­лан суҳ­бат­ла­ш­ди.

Та­шқи сав­до ва иқти­со­ди­ёт маҳ­ка­ма­ла­ри­га экс­порт-им­порт алоқа­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш бўй­и­ча кўр­сат­ма­лар бе­рил­ди. Са­но­ат кор­хо­на­ла­ри ўр­та­си­да ко­опе­ра­ци­я­ни ри­вож­лан­ти­риш, тад­бир­кор­лар­нинг тўғри­дан-тўғри ҳам­кор­ли­ги­ни йўл­га қўй­иш муҳим­ли­ги қайд этил­ди.

Пре­зи­дент­лар пой­тах­ти­м­из­да­ги “Artel” кор­хо­на­си­да бў­либ, маҳ­су­лот ишлаб чиқа­риш жа­ра­ё­ни би­лан та­ни­ш­ди.

Ўз­бе­ки­стон­да им­порт ўр­ни­ни бо­сув­чи рақо­бат­бар­дош ма­и­ший тех­ни­ка ишлаб чиқа­риш ва аҳо­ли эҳти­ёж­ла­ри­ни таъ­мин­лаш давла­ти­миз си­ё­са­ти­нинг усту­вор йў­на­ли­шла­ри­дан би­ри­дир. Бу бо­ра­да яра­ти­л­ган кенг им­ти­ёз­лар са­ма­ра­си­да 2011 йи­ли “Artel” мил­лий брен­ди ости­да ма­и­ший электр жиҳоз­ла­ри ишлаб чиқа­риш йўл­га қўй­ил­ди. Ўт­ган йил­лар мо­бай­ни­да кор­хо­на­да 20 тур­дан ор­тиқ 500 мо­дел­да­ги ма­и­ший тех­ни­ка ишлаб чиқа­риш ўз­ла­ш­ти­рил­ди.

“Artel” брен­ди бу­гун­ги кун­да си­фат­ли, қу­лай, ар­зон ва за­мо­на­вий маҳ­су­лот­ла­ри би­лан на­фақат қўш­ни давлат­лар, бал­ки узоқ хо­ри­жий мам­ла­кат­лар бо­зор­ла­ри­дан му­но­сиб жой ол­моқ­да. Жум­ла­дан, муз­лат­гич, те­ле­ви­зор, мо­бил те­ле­фон ва смарт­фон­лар, кир ювиш ма­ши­на­ла­ри, газ пли­та­лар, кон­ди­ци­о­нер, мик­ро­тўлқин­ли пе­члар, чан­г­ют­гич, энер­ги­я­те­жам­кор лам­па­лар ка­би энг сўнг­ги ру­сум­да­ги ма­и­ший тех­ни­ка ва электр жиҳоз­ла­ри жаҳон стан­дарт­ла­ри­га мо­сли­ги би­лан ха­ри­дор­лар ишон­чи­ни қо­зон­моқ­да.

Давлат раҳ­бар­ла­ри кор­хо­на­да таш­кил эти­л­ган “Artel” маҳ­су­лот­ла­ри кўр­газ­ма­си би­лан та­ни­ш­ди. Олий мар­та­ба­ли меҳ­мон­га маҳ­су­лот­лар ту­ри, си­фа­ти ва иш­чи ўрин­ла­ри ҳақи­да маъ­лу­мот бе­рил­ди.

Эмо­ма­ли Раҳ­мон кон­ди­ци­о­нер ва те­ле­ви­зор ишлаб чиқа­риш жа­ра­ё­ни­ни бе­во­си­та кўз­дан ке­чир­ди, маҳ­су­лот­лар си­фа­ти­га юк­сак баҳо бер­ди.

Шу ку­ни Тош­кент­да­ги “Ўз­бе­ки­стон” ан­жу­ман­лар са­рой­и­да ўз­бек ва то­жик санъ­ат уста­ла­ри иш­ти­ро­ки­да кат­та кон­церт дасту­ри на­мой­иш этил­ди.

То­жи­ки­стон Пре­зи­ден­ти Эмо­ма­ли Раҳ­мон­нинг Ўз­бе­ки­стон­га давлат таш­ри­фи да­вом эт­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.