МОЛИЯ БОЗОРИ МУАММО ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - За­ми­ра ТОЖИЕВА.

Молия бозори бўш ма­б­лағ­ни са­фар­бар этиб, улар­ни мо­ли­явий ре­сур­слар­га, аҳо­ли қў­ли­да­ги ҳа­ра­кат­сиз пул­ни да­ро­мад кел­ти­рув­чи ман­ба­га ай­лан­ти­ра­ди. Де­по­зит­лар, век­сел­лар, ва­лю­та, ак­ция, об­ли­га­ция, де­ри­ва­тив (ҳо­си­ла­вий қим­мат­ли қоғоз­лар) ва суғур­та бо­зор­ла­ри­ни ўз ичи­га ола­ди­ган молия бозори одат­да иқти­со­ди­ёт­нинг ҳа­ра­кат­лан­ти­рув­чи ку­чи ҳи­собла­на­ди. Хўш, мам­ла­ка­ти­м­из­да уш­бу соҳа­да­ги ҳо­зир­ги ҳо­лат қан­дай, бу­гун­ги кун та­ла­би­га жа­воб бе­ра­ди­ми?

Олий Маж­лис Се­на­ти­нинг Бюд­жет ва иқти­со­дий ис­лоҳот­лар ма­са­ла­ла­ри ҳам­да Халқа­ро му­но­са­бат­лар, та­шқи иқти­со­дий алоқа­лар, хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар ва ту­ризм ма­са­ла­ла­ри қў­ми­та­ла­ри то­мо­ни­дан Банк-молия ака­де­ми­я­си би­лан ҳам­кор­лик­да таш­кил эти­л­ган “Молия бозори ва молия хиз­мат­ла­ри соҳа­си­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш­нинг дол­зарб му­ам­мо­ла­ри ва истиқболлари: мил­лий ама­ли­ёт ва халқа­ро та­жри­ба” мавзу­и­да­ги халқа­ро дав­ра суҳ­ба­ти шу са­вол­лар до­ира­си­да кеч­ди.

Тад­бир­да давлат қим­мат­ли қоғоз­ла­ри­нинг му­о­ма­ла­га чиқа­ри­ли­ши ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш ман­баи, ик­ки­лам­чи фонд бо­зо­ри­нинг жо­рий ҳо­ла­ти ва истиқболлари, молия хиз­мат­ла­ри соҳа­си­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш­нинг дол­зарб му­ам­мо­ла­ри би­лан боғ­лиқ мавзу­лар­да маъ­ру­за­лар қи­лин­ди.

Қайд этил­ди­ки, молия бо­зо­ри­ни та­раққий топ­ти­риш рақо­бат муҳи­ти­ни ях­ши­лаш, мо­ли­явий бо­шқа­рув­нинг ян­ги тур­ла­ри­ни қўл­ла­ш­га кў­ма­кла­шиш, хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар­га ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб қи­лиш би­лан бир­га қў­шимча иш ўрин­ла­ри­ни яра­тиш орқа­ли ижти­мо­ий му­ам­мо­лар­ни ҳам ҳал эти­ш­га хиз­мат қи­ла­ди. Шу бо­исдан, 2017-2021 йил­лар­га мўл­жал­лан­ган Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­да бу йў­на­ли­ш­да бир қа­тор чо­ра­лар­ни кў­риш, чу­нон­чи, молия бозори учун яго­на давлат ор­га­ни­ни таш­кил этиш ва­зи­фа­си бел­ги­лан­ган. Ун­га му­во­фиқ, молия бо­зо­ри­ни ўр­та ва узоқ муд­дат­ли ис­тиқ­бол­да ри­вож­лан­ти­риш кон­цеп­ци­я­си лой­иҳа­си ишлаб чиқи­л­ган бў­либ, шу кун­лар­да қизғин муҳо­ка­ма қи­лин­моқ­да.

Молия бо­зо­ри­ни ис­лоҳ қи­ли­ш­га эса бир қа­тор омил­лар са­баб бўл­моқ­да. Чу­нон­чи, молия бо­зо­ри­ни давлат то­мо­ни­дан тар­ти­б­га со­лиш­нинг ша­кл­ла­ри ва услуб­ла­ри эс­кир­ган. Молия бо­зо­ри­нинг иқти­со­ди­ёт­да­ги сал­моғи паст да­ра­жа­да. Уш­бу бо­зор орқа­ли жалб қи­ли­на­ёт­ган ин­ве­сти­ци­я­лар ҳа­жми кам. Кор­по­ра­тив бо­шқа­рув­нинг мо­ли­явий бо­зор­лар фа­о­ли­я­ти­ни таш­кил қи­лиш би­лан боғ­лиқ халқа­ро мо­дел­ла­ри кенг та­дқиқ эти­л­ган­ли­ги­га қа­ра­ма­сдан, маз­кур ил­мий ва ама­лий та­жри­ба мам­ла­ка­ти­миз иқти­со­ди­ё­ти ре­ал сек­то­ри­да амал­да суст қўл­ла­нил­моқ­да. Оқи­бат­да ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да кор­по­ра­тив бо­шқа­рув шар­тла­ри етар­ли­ча ба­жа­рил­ма­яп­ти. Молия бозори лик­вид­ли­ли­ги та­лаб­да­ги­дек эмас­ли­ги ик­ки­лам­чи бо­зор са­ма­ра­дор­ли­ги­нинг мав­жуд ҳо­ла­ти аҳо­ли ва қим­мат­ли қоғоз­лар бозори бо­шқа иш­ти­рок­чи­ла­ри­нинг молия бо­зо­ри­да­ги фа­о­ли­я­ти­ни су­сай­тир­моқ­да.

Сўз­га чиққан­лар то­мо­ни­дан иқти­со­ди­ёт­нинг ре­ал сек­то­ри ва молия бозори ўр­та­си­да­ги узи­лиш са­ба­б­ли кор­хо­на­лар ин­ве­сти­ци­явий ма­б­лағлар­ни жалб қи­ли­ш­да молия бозори во­си­та­ла­ри­дан фой­да­ла­ни­ш­да қий­ин­чи­ли­клар­га дуч ке­ла­ёт­га­ни, уй хў­жа­ли­кла­ри­нинг молия бо­зо­ри­га ки­риб бо­ри­ши орқа­ли улар­нинг (ми­но­ри­тар­лар­нинг) кор­по­ра­тив қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­да­ги сал­моғи­ни оши­риш ма­са­ла­си ечи­ми­ни ку­та­ёт­ган дол­зарб му­ам­мо­лар­дан би­ри бў­либ қо­ла­ёт­га­ни таъ­кид­лаб ўтил­ди.

Шу му­но­са­бат би­лан молия бозори соҳа­си­да ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар­ни тай­ёр­лаш, аҳо­ли­нинг мо­ли­явий са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш за­рур­ли­ги­га, ўз ўр­ни­да, бу жа­ра­ён қим­мат­ли қоғоз­лар­ни со­тиш орқа­ли жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг бўш пул ма­б­лағла­ри­ни мам­ла­кат иқти­со­ди­ё­ти­га жалб этиш­нинг ри­вож­лан­ган давлат­лар ама­ли­ё­ти­да си­нал­ган усул­ла­ри­дан экан­ли­ги­га урғу бе­рил­ди.

Шу би­лан бир­га, гар­чи кре­дит­лаш (мик­ро­кре­дит­лаш), жа­мғар­ма-де­по­зит, пул ўт­каз­ма­ла­ри, ҳи­соб-кас­са ам­ал­ла­ри, суғур­та­лаш, ин­кас­са­ция, мо­ли­явий ка­фо­лат­лаш ва ва­лю­та ол­ди-сот­ди­си ка­би мо­ли­явий хиз­мат­лар кўр­са­тиш мам­ла­ка­ти­м­из­да му­ай­ян да­ра­жа­да йўл­га қўй­и­л­ган бўл­са-да, ри­вож­лан­ган давлат­лар ама­ли­ё­ти­да кенг қўл­ла­ни­лади­ган бир­жа, ли­зинг, рей­тин­глаш, қай­та суғур­та­лаш, бро­кер­лик, мулк­ни баҳо­лаш, мо­ли­явий мас­лаҳат бе­риш, мо­ли­явий ре­сур­слар­ни ишончли бо­шқа­риш ка­би мо­ли­явий хиз­мат­лар кўр­са­тиш бу­гун­ги кун та­ла­би­га жа­воб бер­мас­ли­ги ай­тиб ўтил­ди.

Ри­вож­лан­ган давлат­лар­да аҳо­ли ўзи­га ке­рак­ли би­рор буюм­ни дўкон­дан со­тиб олган­дек, ак­ци­я­лар­ни ҳам бир­жа­дан ха­рид қи­либ, шун­дан ке­ла­ди­ган да­ро­мад­га яшаб ке­ла­ёт­га­ни од­дий ҳол. Бу­нинг учун эса фонд бозори ай­ни шу та­ла­б­га жа­воб бе­ри­ши ке­рак. Яъ­ни фонд бо­зо­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш омил­ла­ри си­фа­ти­да стра­те­гик кор­хо­на­лар­нинг ҳам ак­ци­я­ла­ри­ни бир­лам­чи ва ик­ки­лам­чи бо­зор­лар­да со­тиш­ни йўл­га қўй­иш, бун­дай кор­хо­на­лар­да­ги давлат улуш­ла­ри­ни со­тиш ме­ха­низмла­ри­ни қай­та кўриб чиқиш, соҳа­га те­ги­шли амал­да­ги қо­нун­чи­лик­ни таҳ­лил қи­лиш, улар­да­ги но­му­во­фиқ­ли­клар­ни бар­та­раф этиш, те­ги­шли ўз­гар­ти­шлар­ни ки­ри­тиш за­рур.

Дав­ра суҳ­ба­ти да­во­ми­да таъ­кид­лан­га­ни­дек, давлат қим­мат­ли қоғоз­ла­ри бозори на­фақат давлат бюд­же­ти тақ­чил­ли­ги­ни қо­плаш ман­баи, бал­ки мам­ла­кат молия бозори та­раққи­ё­ти­да­ги муҳим во­си­та ва йи­рик ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш­нинг ўзи­га хос га­ро­ви ҳам­дир. Рес­пуб­ли­кам­из­да ин­фля­ция кўр­сат­ки­чла­ри барқа­рор­ли­ги­ни таъ­мин­лаш чо­ра­ла­ри до­ира­си­да давлат қим­мат­ли қоғоз­ла­ри­ни му­о­ма­ла­га чиқа­риш ва жой­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча етар­ли­ча им­ко­ни­ят­лар мав­жуд. Шу бо­ис ҳам ун­дан унум­ли фой­да­ла­ниш, давлат қим­мат­ли қоғоз­ла­ри­ни му­о­ма­ла­га чиқа­риш, улар­ни со­ти­ш­дан ту­ша­ди­ган ма­б­лағлар­ни мам­ла­ка­ти­миз­ни ижти­мо­ий-иқти­со­дий ри­вож­лан­ти­риш тад­бир­ла­ри­га, шу­нин­г­дек, йи­рик ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­ри­ш­га йў­нал­ти­риш ре­жа­ла­ш­ти­рил­моқ­да. Уш­бу мақ­сад­га эри­шиш учун давлат қим­мат­ли қоғоз­ла­ри бо­зо­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг асо­сий йў­на­ли­шла­ри бел­ги­ла­ниб, давлат қим­мат­ли қоғоз­ла­ри бо­зо­ри­ни тар­ти­б­га со­лиш ва унинг нор­ма­тив-ҳуқуқий ба­за­си­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Тад­бир қизғин са­вол-жа­воб, фикр-му­лоҳа­за ал­ма­шув руҳи­да ўт­ди. Соҳа­га оид халқа­ро та­жри­ба ҳақи­да маъ­лу­мот­лар бе­рил­ди. Унинг яку­ни бўй­и­ча амал­да­ги қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га молия бозори ва мо­ли­явий хиз­мат­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш, фонд бир­жа­си ме­ха­низмла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ҳам­да қисқа муд­дат­ли давлат қим­мат­ли қоғоз­ла­ри­ни чиқа­риш би­лан боғ­лиқ ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар ки­ри­тиш, молия бозори ва молия хиз­мат­ла­ри­га оид ян­ги қо­нун лой­иҳа­си­ни ишлаб чиқиш мақ­сад­га му­во­фиқ­ли­ги юза­си­дан тав­си­я­лар ишлаб чиқил­ди.

Жум­ла­дан, молия бо­зо­ри­га до­ир нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­ни бу­гун­ги кун та­ла­б­ла­ри­дан ке­либ чиқиб қай­та ин­вен­та­ри­за­ци­ядан ўт­ка­зиш, ху­су­сий­ла­ш­ти­риш­нинг усу­ли си­фа­ти­да ак­ци­я­лар­нинг бир­лам­чи (IPO) ва ик­ки­лам­чи (SPO) ом­ма­вий та­кли­фи ама­ли­ё­ти­ни кенг жо­рий этиш, давлат-ху­су­сий ше­ри­клик­ни молия бозори во­си­та­си­да ри­вож­лан­ти­риш мақ­са­ди­да давлат­га те­ги­шли қим­мат­ли қоғоз­лар улу­ши­ни эр­кин сав­до­лар­да бит­та со­тиб олув­чи­га нис­ба­тан аниқ меъёр­лар­ни бел­ги­ла­ган ҳол­да ми­но­ри­тар ак­ци­ядор­лар­га со­тиш ҳам­да стра­те­гик аҳа­ми­ят­га эга кор­хо­на­лар­ни бо­шқа­ри­ш­да усту­вор им­ко­ни­ят­ла­ри­ни сақлаб қо­лиш учун “ол­тин ак­ция”дан кенг фой­да­ла­ниш ме­ха­низмла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ка­би йў­на­ли­шлар­да те­ги­шли таш­ки­лот ва муас­са­са­лар­га та­кли­флар ки­ри­ти­ш­га ке­ли­шиб олин­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.