БУН­ДАЙ ЭЪ­ТИ­БОР АМА­ЛИЙ САМАРА БЕ­РИ­ШИ ШУБҲАСИЗ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ - Ади­ба КАРИМОВА, Як­ка­боғ ту­ма­ни­да­ги 9-уму­мий ўр­та таъ­лим мак­та­би ўқи­тув­чи­си.

Сўнг­ги вақт­лар­да ўқи­тув­чи­лар фа­о­ли­я­ти­да бир­би­ри­дан қу­во­нар­ли воқе­а­лар со­дир бўл­моқ­да. Бу воқе­а­лар таъ­лим ти­зи­ми­ни ис­лоҳ қи­ли­ш­га қа­ра­ти­л­ган из­чил саъй-ҳа­ра­кат­лар­нинг узвий да­во­ми ўла­роқ юз бе­ра­ё­тир.

Ян­ги ўқув йи­ли бо­шла­ни­ши ҳам пе­да­го­глар учун яна­да кўта­рин­ки кай­фи­ят бағиш­лов­чи муҳит­да ке­чмоқ­да. Бу кўта­рин­ки кай­фи­ят­га Ўз­бе­ки­стон Пре­зи­ден­ти то­мо­ни­дан яқин­да қа­бул қи­лин­ган “Ёшлар­ни маъ­на­вий-ах­лоқий ва жис­мо­ний бар­ка­мол этиб тар­би­я­лаш, улар­га таъ­лим-тар­бия бе­риш ти­зи­ми­ни си­фат жиҳа­ти­дан ян­ги босқи­ч­га кўта­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­рор са­баб, де­сак ас­ло ян­глиш­май­миз. Бу ҳуж­жат пе­да­го­глар­нинг жа­ми­ят­да­ги ну­фу­зи­ни юк­сал­ти­риш, улар­нинг ўз усти­да яна­да кў­проқ ишла­ши­ни рағ­бат­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­га­ни би­лан аҳа­ми­ят­ли­дир.

Мод­дий рағ­бат бар­ча соҳа­лар­да, ху­су­сан, таъ­лим­да ҳам ўзи­нинг иж­о­бий са­ма­ра­си­ни бе­ри­ши шубҳасиз. Шу маъ­но­да қа­рор­да уму­мий ўр­та таъ­лим муас­са­са­ла­ри хо­дим­ла­ри­нинг ба­за­вий та­риф став­ка­ла­ри 2018 йил 1 сен­тябр­дан бо­шланғич синф ўқи­тув­чи­ла­ри учун 1,1 ба­ра­вар­га, юқо­ри синф ўқи­тув­чи­ла­ри учун ўр­та­ча 1,24 ба­ра­вар­га­ча, ди­рек­тор, унинг ўрин­босар­ла­ри ва ах­бо­рот-ре­сурс мар­ка­зи (ку­туб­хо­на) му­дир­ла­ри ва ку­туб­хо­на­чи­ла­ри учун 1,1 ба­ра­вар­га оши­риш бел­ги­лан­га­ни­ни фақат олқи­шлаш мум­кин. Боз усти­га, 2019 йил 1 ян­вар­дан ма­о­шлар­ни олий то­и­фа­ли ўқи­тув­чи­лар учун 1,25 ба­ра­вар­га, би­рин­чи то­и­фа­ли ўқи­тув­чи­лар учун 1,2 ба­ра­вар­га, ик­кин­чи то­и­фа­ли ўқи­тув­чи­лар учун 1,15 ба­ра­вар­га, му­та­хас­сис ўқи­тув­чи­лар учун 1,1 ба­ра­вар­га, ди­рек­тор, унинг ўрин­босар­ла­ри, ах­бо­рот-ре­сурс мар­ка­зи (ку­туб­хо­на) му­дир­ла­ри ва ку­туб­хо­на­чи­ла­ри учун 1,1 ба­ра­вар­га оши­риш кўз­да ту­ти­л­га­ни нур усти­га аъ­ло нур­дир.

Ме­нимча, бун­дай рағ­бат тез­да ўз на­ти­жа­си­ни бе­ра бо­шлай­ди. Би­рин­чи­дан, мак­та­б­лар­га юқо­ри ма­ла­ка­ли, юк­сак би­лим ва та­ф­ак­кур­га эга кадр­лар оқи­ми ку­чай­и­ши­га са­баб бўла­ди. Ик­кин­чи­дан, ўқи­тув­чи­лар­нинг ўз усти­да ишлаб, би­лим ва кў­ник­ма­ла­ри­ни мун­та­зам оши­риб бо­ри­ши­га хиз­мат қи­ла­ди.

Сир эмас, тур­ли да­ра­жа­да­ги фан олим­пи­а­да­ла­ри­да соврин­ли ўрин­лар­ни олиб кел­ган ўқув­чи­лар­ни тай­ёр­ла­ган ўқи­тув­чи­лар­ни рағ­бат­лан­ти­риш ма­са­ла­си ҳар до­им эъ­ти­бор­дан чет­да қо­либ ке­ла­ёт­ган­ди. Бун­дай ўқи­тув­чи­лар фақат ху­су­сий ре­пе­ти­тор­лик орқа­си­дан­ги­на рағ­бат кўриб, ўз ка­с­би­га са­доқа­ти­ни сақлаб ке­ла­ёт­ган­ди.

Пре­зи­дент қа­ро­ри­да ҳу­д­у­дий, рес­пуб­ли­ка ва халқа­ро фан олим­пи­а­да­ла­ри­да соврин­ли ўрин­лар­ни қўл­га ки­рит­ган ўқув­чи­лар­ни тай­ёр­ла­ган пе­да­гог кадр­лар­га энг кам иш ҳақи­нинг 5 ба­ра­ва­ри­дан 50 ба­ра­ва­ри­га­ча миқ­дор­да бир мар­та­лик пул му­ко­фо­ти бе­риш тар­ти­би­ни та­с­диқлаш ҳам бел­ги­лан­га­ни ўз ка­с­би­нинг уста­ла­ри бўл­ган усто­злар учун ниҳо­ят­да қу­во­нар­ли ха­бар­дир.

Уму­ман, ҳуж­жат­да пе­да­го­глар учун қа­тор қу­во­нар­ли ян­ги­ли­клар бор­ки, улар мам­ла­ка­ти­м­из­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган ҳар бир ўқи­тув­чи­га кўта­рин­ки руҳ бағи­шлай­ди. Чу­нон­чи, пе­да­гог хо­дим­лар­га им­ти­ёз­ли шар­тлар­да ар­зон уй-жой­лар, ав­то­мо­биль учун, улар­нинг ои­ла аъ­зо­ла­ри­га ис­сиқ­хо­на таш­кил этиш, қо­ра­мол, пар­ран­да со­тиб олиш ва тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти учун кре­дит­лар бе­ри­ли­ши бел­ги­лан­га­ни жу­да муҳим ян­ги­лик­дир.

Маз­кур қа­рор­нинг яна бир бан­ди бор­ки, у ўқи­тув­чи­нинг об­рў­си­ни юк­сал­ти­риш­нинг жид­дий оми­ли­га ай­ла­на­ди. Сир эмас, узоқ йил­лар да­во­ми­да ўқи­тув­чи­лар­ни ўз хиз­мат маж­бу­ри­я­ти­га та­ал­луқ­ли бўл­ма­ган тур­ли ишлар­га жалб қи­лиш жа­ми­ят учун гўё­ки қо­нун да­ра­жа­си­га­ча чиқ­ди. Ни­ма юмуш бўл­ма­син, ҳам­ма­си­ни ўқи­тув­чи зим­ма­си­га юклаш одат ту­си­га ки­риб қол­ди. Кўка­лам­зор­ла­ш­ти­риш, обо­дон­ла­ш­ти­риш, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги ишла­ри­ни-ку айт­ма­са ҳам бўла­ди, ҳат­то ўқи­тув­чи­лар­ни қу­ри­лиш ишла­ри­га жалб қи­лиш ҳо­лат­ла­ри ҳам ку­за­тил­ди.

Ал­бат­та, бу­лар­нинг ҳам­ма­си таъ­лим ти­зи­ми­нинг аб­гор ҳол­га ке­ли­ши­га, уму­мий са­вод­хон­лик да­ра­жа­си­нинг па­сай­и­ши­га, пе­да­го­глар об­рў­си ер­га ури­ли­ши­га са­баб бўл­ди. Маж­бу­рий обу­на эса дард усти­га чи­пқон эди. Ўзи шун­дай ҳам кам ой­лик ола­ди­ган ўқи­тув­чи ма­о­ши­га кўз олай­ти­риш ил­ла­ти чуқур ил­диз от­ган­ди.

Шукр­ки, эн­ди бун­дай ҳо­лат­лар қо­нун­ла­ри­миз­га ҳа­моҳанг ра­ви­ш­да Пре­зи­дент қа­ро­ри да­ра­жа­си­да тақиқлан­ди. Бу ҳо­лат­лар учун айб­дор шах­слар­нинг жа­во­бгар­лик­ка тор­ти­ли­ши­ни таъ­мин­лаш бел­ги­лан­ди.

Ян­ги ўқув йи­ли бо­шла­ни­ши­га ҳам оз фур­сат қол­ди. Биз, пе­да­го­глар уни ўз­га­ча бир кўта­рин­ки кай­фи­ят, қу­вонч би­лан қар­ши оля­п­миз. Зе­ро, бу­нинг учун бар­ча асо­слар бор.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.